6-мавзу. Асосий воситалар ҳисоби


Ўзбекистон Республикасида асосий воситалар бўйича амортизация меъёрлари



Download 145,19 Kb.
bet6/44
Sana29.05.2022
Hajmi145,19 Kb.
#619264
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Асосий воситалар ҳисоби-маъруза

Ўзбекистон Республикасида асосий воситалар бўйича амортизация меъёрлари



Гуруҳ-лар
тартиб
рақами



Кичик
Гуруҳ-лар
тартиб
рақами



Асосий воситаларнинг номи



Амортиза-
циянинг
йиллик энг
юқори
нормаси,
фоизларда



I




Бинолар, иморатлар ва иншоотлар

3




1

Бинолар, иморатлар

5




2

Нефть ва газ қудуқлари




3

Нефть-газ омборлари




4

Кема қатнайдиган каналлар, сув каналлари




5

Кўприклар




6

Дамбалар, тўғонлар




7

Дарё ва денгиз причал иншоотлари




8

Корхоналарнинг темир йўллари




9

Қирғоқни мустаҳкамловчи, қирғоқни ҳимояловчи иншоотлар




10

Резервуарлар, цистерналар, баклар ва бошқа сиғимлар




11

Ички хўжалик ва хўжаликлараро суғориш тармоғи




12

Ёпиқ коллектор-дренаж тармоғи




13

Ҳаво кемаларининг учиш-қўниш йўллари, йўлаклари, тўхташ жойлари




14

Боғларнинг ва ҳайвонот боғларининг иншоотлари




15

Спорт-соғломлаштириш иншоотлари




16

Иссиқхоналар ва парниклар




17

Бошқа иншоотлар

II




Узатиш қурилмалари







1

Электр узатиш ҳамда алоқа қурилмалари ва линиялари

8




2

Ички газ қувурлари ва қувурлар




3

Водопровод, канализация ва иссиқлик тармоқлари




4

Магистрал қувурлар




5

Бошқалар

III




Куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар







1

Иссиқлик техника ускуналари

8




2

Турбина ускуналари ва газ турбиналари қурилмалари




3

Электр двигателлари ва дизель-генераторлар




4

Комплекс қурилмалар




5

Бошқа куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)

IV




Фаолият турлари бўйича иш машиналари ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)







1

Иқтисодиётнинг барча тармоқларига тегишли машиналар ва ускуналар

15




2

Қишлоқ хўжалиги тракторлари, машиналари ва ускуналари




3

Коммутациялар ва маълумотларни узатиш рақамли электрон ускуналари, рақамли тизимлар узатиш ускуналари, рақамли алоқа ўлчов техникаси




4

Йўлдош, уяли алоқа, радиотелефон, пейжинг ва транкинг алоқа ускуналари




5

Узатишлар тизимлари коммутацияларининг ўхшаш ускуналари




6

Киностудияларнинг махсус ускуналари, тиббий ва микробиология саноати ускуналари




7

Компрессор машиналари ва ускуналари




8

Насослар




9

Юк кўтариш-транспорт, юк ортиш-тушириш машиналари ва ускуналари, тупроқ, карьер ҳамда йўл-қурилиш ишлари учун машиналар ва ускуналар




10

Устун-қозиқ қоқиш машиналари ва ускуналари, майдалаш-янчиш, саралаш, бойитиш ускуналари




11

Технологик жараёнлар учун барча турдаги сиғимлар




12

Нефть қазиб чиқариш ва бурғулаш ускуналари




13

Бошқа машиналар ва ускуналар

V




Ҳаракатланувчан транспорт







1

Темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби

8




2

Денгиз, дарё кемалари, балиқчилик саноати кемалари




3

Ҳаво транспорти




4

Автомобиль транспортининг ҳаракатдаги таркиби, ишлаб чиқариш транспорти

20




5

Енгил автомобиллар




6

Саноат тракторлари




7

Коммунал транспорт

10




8

Махсус вахта вагонлари




9

Бошқа транспорт воситалари

20

VI




Компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари







1

Компьютерлар

20




2

Периферия қурилмалари ва маълумотларни қайта ишлаш ускуналари




3

Нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси




4

Бошқалар

VII




Бошқа гуруҳларга киритилмаган асосий воситалар







1

Кўп йиллик дов-дарахтлар

10




2

Бошқалар

15




Солиқга муносабатига кўра асосий воситалар мол-мулк солиғига тортиладиган ва тортилмайдиган гуруҳларга бўлинади. Солиқ Кодексининг 265-моддасига мувофиқ кўчмас мулк ҳисобланган асосий воситалар (бино, иншоат ва қурилмалар) мол-мулк солиғига тортилади, қолган асосий воситалар эса мол-мулк солиғига тортилмайди.
Қўйидаги турдаги корхона ва ташкилотларнинг асосий воситалари мол-мулк солиғига тортилмайди:
*нотижорат ташкилотлар;
* солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар.
Солиқ кодекснинг 269- моддасига мувофиқ қўйидаги асосий воситалар солиқ солиш базасидан чегириб ташланади.
1) коммунал хўжалиги объектлари бўйича- водопровод тармоқлари (сув чиқариш иншоотлари билан), канализация тармоқлари (тозалаш иншоотлари билан), газ ва иссиқликни тақсимлаш тармоқлари (улардаги иншоотлар билан), коммунал-маиший эҳтиёжлар учун қозонхоналар (шу жумладан, асбоб-ускуналар);
2) маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот соҳасига кирадиган ижтимоий-маданий соҳа объектлари;
3) суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари объектлари;
4) табиатни муҳофаза қилиш ва санитария-тозалаш мақсадлари, ёнғин хавфсизлиги учун фойдаланиладиган объектлари
5) умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва автомобиль йўллари, магистраль трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линияларининг, шунингдек ушбу объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар;
6) консервация қилиниши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган кўчмас мулк объектлари;
7) солиқ тўловчининг балансида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлар;
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан қуйидагилар озод қилинади:
1) соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ҳамда ижтимоий таъминот, таълим, маданият ва санъат ташкилотлари;
2) уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги корхоналари.
3) янги ташкил этилган корхоналар - давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида. Мазкур имтиёз қайта ташкил этилган юридик шахслар негизида ташкил этилган корхоналарга, шунингдек бошқа корхоналар ҳудудида шу корхоналардан ижарага олинган асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларга нисбатан қўлланилмайди;
4) ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари.
Эгалик қилиш ҳуқуқига кўра асосий воситалар хусусий ва жорий ижарага олинган асосий воситаларга бўлинади.
Хусусий асосий воситалар – бу корхона балансига киритилган ўз асосий воситалари ва узоқ муддатга ижарага олинган (лизингга олинган) асосий воситалар.
Жорий ижарага олинган асосий воситалар – бу ўзга корхоналардан вақтинчалик (бир йилгача) пул тўлаш шарти билан ижарага фойдаланиб туриш учун олинган асосий воситалар.
Узоқ муддатга ижарага олинган асосий воситалар – бу бир йилдан кўп муддатга шартнома асосида бошқа корхоналардан ижарага олинган асосий воситалар.


3.АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ

5-сон БҲМС (п.3) асосий воситаларни баҳолашда қўйидаги қиймат турларидан фойдаланишни кўзда тутади.


Бошланғич қийматбу асосий воситаларнинг ҳисоб қиймати бўлиб, ўз ичига сотиб олиш баҳоси, шунингдек ташиб келтириш, ўрнатиш, монтаж, ўргатиш, сафар, божхона харажатларини ва қўшилган қиймат солиғини олади. Асосий воситалар ушбу қиймати бўйича корхонада бутун хизмат муддати даврида ҳисобда туради.
Тикланган қийматбу асосий воситаларнинг қайта баҳолаш, кенгайтириш, реконструкция ва модернизация қилингандан кейинги қиймати. Бу қиймат вақтинчалик бўлиб, қўшимча қилинган харажатлар ва қайта баҳолаш натижаси асосий воситалар қийматига киритилгач бошланғич қиймат бўлиб қолаверади.
Қолдик қийматбу асосий воситаларнинг бошланғич қиймати ва жамланган эскириш суммаси ўртасидаги фарқи. Бу қийматни баланс қиймати ҳам деб атайдилар, чунки айнан шу қийматда асосий воситалар корхонанинг балансида акс эттирилади.
Сотиш қиймати – бу асосий воситаларнинг сотиш вақтида сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида келишилган шартномавий қиймат.

Download 145,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish