6-мавзу: Ахборот саводхонлиги ва ахборот маданияти Режа


Шу муносабат билан ғоят қизиқ ва ғалати ҳолат вужудга келди



Download 48,61 Kb.
bet15/18
Sana11.02.2023
Hajmi48,61 Kb.
#910219
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
6-Seminar mashg\'uloti

Шу муносабат билан ғоят қизиқ ва ғалати ҳолат вужудга келди: якка ахборот воситалари, гуруҳ ахборот воситалари, оммавий ахборот воситалари ривожлангани сайин инсоннинг ахборотга бўлган эҳтиёжи етарли даражада қондирилмаётгани маълум бўлмоқда, аксинча, ахборот тақчиллиги, етишмовчилиги зўрайгандан зўрайиб бормоқда. Нега? Сабаб нимада? Чиндан ҳам шундайми?
Масалани бир бошидан ойдинлаштиришга тўғри келади. Замон шиддати одамлар руҳиятига кўчди. Мулоқотга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бораётир. Бугунги ишни эртага суриш у ёқда турсин, аксинча шу дақиқадаги юмушнинг кейинги дақиқага сурилишига тоқат дош бермаяпти. Бу кетишда тез орада электрон манзиллар, SMSлар орқали мулоқот тезлигидан-да жадал ишлайдиган алоқа воситалари яратилса, ажаб эмас. Янгиликка ўчлик боягина олинган ахборотнинг ўша заҳоти эскиришига олиб келмоқда. Ҳозиргина юз машаққат билан топган янгилигимизни тўла англаб-идрок этиб улгурмасимиздан чиқитга чиқаряпмиз. Бир қарашда, бунинг ёмон томони йўқ, аммо ҳар бир янгилик ортидаги воқелик юзасидан чуқур мулоҳаза юритиш, тош-тарозига солиш ҳамда ҳаётий хулосалар чиқаришга бўлган мойиллик унутилиб бормоқда. “Бу аҳволда интернет тўлқинларида соат сайин “болалаётган” нашрлар шу тариқа енгил шов-шувга ўч, шундан нарини кўзламайдиган, таҳлилу мулоҳазалардан йироқ авлод вакилларини шакллантирувчи “мактаб”ларга айланиб қолмасмикан?!” деган хавотир ҳам йўқ эмас.
Руҳият билан боғлиқ яна бир омил авж олаётир. Ахборот оқими шиддати ортгани сайин одамларда индивидуаллашувга мойиллик кучаймоқда. Дейлик, оиладаги ота-она ва уч фарзанднинг ҳар бири ўзи истаган телекўрсатувни томоша қилади, ўзи ёқтирган радиоэшиттиришни тинглайди, уларнинг ҳар бирида алоҳида компьютер, интернет, мобиль телефон. Ота ўқиётган газетанинг ўғилга умуман қизиғи йўқ, қизи қўлдан қўймайдиган суратли журнални она варақлаб ҳам кўрмайди. Шубҳасиз, бу ҳолни ахборот оқими ҳамда воситалари таъсирида одамларнинг яккаланиши, деб таърифлаш мумкин. Кўплашиб, оила даврасида эмас, хонага қамалиб олиб, якка ҳолда компьютер экранига термулганча ҳордиқ чиқариш, бўш вақтни ўтказиш одати оммалашмоқда. Бундай янгиликлар миллий оила тутумлари, одоб-ахлоқ меъёрларига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмаслиги мумкин эмас. Айтиб ўтилган ахборот воситаларининг ҳар бири мўъжиза, инсон ақл-идрокининг маҳсули, уларнинг ҳар бири билимни ошириш, дунёқарашни кенгайтиришга хизмат қилади, уларнинг таърифига тил ожиз. Бироқ уларнинг барчасига миллий-ахлоқий қадриятларимиз, тафаккур ва қалб тарбияси, қисқача айтганда, комил инсон тарбияси мезонларидан келиб чиққан ҳолда ёндашилса, кўп саволлар йўлимизда кўндаланг бўлади. Телетомоша ҳамда радио тинглаш маданияти, интернет, айниқса, мобиль телефондан фойдаланиш маданияти — барчасини умумлаштириб айтганда, ахборот маданияти асри одамларни чин маънода шошириб қўймоқда.
Замонавий ахборот илми асосчиларидан бўлган машҳур Маршалл Маклюэн (Канада) ўтган асрнинг 70-йилларида “Ҳар бир янги ахборот воситаси ўша замон кишиларини имтиҳондан, синовдан ўтказади”, деганида, ҳали компьютер, интернет, мобиль телефон одамзод хаёлига келмаган эди. Лекин ушбу доно башорат нақадар тўғрилигини бугунги ҳаёт, турмуш тарзи ҳар қадам, ҳар лаҳзада кўрсатмоқда, исботламоқда.

Download 48,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish