6-машғулот бўйича тест саволларидан намуналар



Download 20,25 Kb.
Sana29.05.2022
Hajmi20,25 Kb.
#617798
Bog'liq
6-машгулот тестлари



6-машғулот бўйича тест саволларидан намуналар

  1. Хавфсизлик деганда ...

  1. душман томонга уюштириладиган ҳужум тушунилади.

  2. шахснинг, корхонанинг, давлатнинг муҳим ҳаётий манфаатларининг ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати тушунилади.

  3. шахснинг, корхонанинг, давлатнинг ноқонуний фойда кўришдан ҳимояланганлик ҳолати тушунилади.

  4. уюштирилмаган ҳужумга қарши ҳужум уюштириш тушунилади.

  1. Ахборот хавфсизлиги деб ...

  1. ахборот тизимидаги ахборотларнинг турли шахслардан бекитилиб, ҳимояланганликка айтилади.

  2. ахборот тизими субъектларининг ва ташкил этувчиларининг ҳолатини сақлашга айтилади.

  3. ахборот тизимида тасодифий ёки ғаразли равишда ахборот эгасига ёки унинг фойдаланувчисига зиён етказувчи ҳуружлардан ҳимояланганликка айтилади.

  4. Ахборотларнинг бошқа субъектларга бериб юборилишини олдини олиш тушунилади.

3. Ахборотга мурожаат қилиш имкониятини таъминлаш нимани англатади?

  1. Белгиланган вақт оралиғида ваколатга эга бўлган ахборот фойдаланувчилари ва субъектлари учун ахборот ёки у билан боғлиқ сервисга мурожаат қилиб фойдаланиш имкониятини таъминлашни англатади.

  2. Сақланаётган ахборот ваколатга эга бўлмаган субъектлар томонидан ўзгартирилишидан, яъни ахборот тузилиши ва маъноси қандай берилган бўлса, шундай сақлашни таъминлашни англатади.

  3. Ахборотга ваколати бўлмаган субъектлар томонидан мурожаат қилиб, ундан ошкор ҳолда фойдаланишдан ҳимоя қилишни англатади.

  4. Узатилаётган ахборот ўзгартирилган ҳолда бўлса ҳам жойдаги фойдаланувчига келиб тушиши имкониятини таъминлаш тушунилади.

4. Таҳдид деганда ...

  1. кимларнингдир манфаатларига зиён етказувчи рўй бериши мумкин бўлган воқеа, таъсир, жараён тушунилади.

  2. ҳужумни амалга оширишга қаратилган ҳаракат тушунилади.

  3. заифликларни аниқлаш ва ундан фойдаланиш чораларини ишлаб чиқиш тушунилади.

  4. ҳали содир этилмаган, лекин содир этилиши кутилаётган воқеа ёки жараён тушунилади.

5. Ахборот муносабатлари субъектлари манфаатларига қаратилган таҳдид деб нимага айтилади?

  1. Ахборот тизими фойдаланувчиларига нисбатан ишлатиладиган зўравонлик ва куч ишлатишга айтилади.

  2. Ахборотга ёки ахборот тизимига салбий таъсир этувчи потенциал рўй бериши мумкин бўлган воқеа ёки жараён аталади

  3. Ахборот тизими инфраструктурасига нисбатан амалга ошириладиган қўпорувчилик ҳаракатларига айтилади.

  4. Барча жавоблар тўғри.

6.Ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид раҳбарият томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар қайси чораларга киради?
a) ҳуқуқий

  1. маъмурий

  2. амалий

  3. дастурий -техник

7.Троян дастурлари...

  1. бошқа дастурларга жорий этилиб, зарарланган файлларни ишга туширишни бошқариш мақсадида уларга ўзларининг кодларини киритадилар.

  2. компьютерда фойдаланувчининг рухсатисиз маълум амалларни бажаришга киришадилар, яъни маълум шароитларда дискдаги маълумотларни ўчирадилар, тизимнинг “осилиб” қолишига олиб келадилар, махфий ахборотларни ўғирлайдилар ва хоказо.

  3. тармоқ бўйича бошқа компьютерлар адресларини ҳисоблаб, шу адреслар бўйича ўз нусхаларини юборадилар.

  4. компьютерда фойдаланувчи рухсати билан маълум амалларни бажарадилар, яъни маълум файллардан нусха кўчирадилар, папка ичига янги файл киритадилар ва хоказо.

8. Ахборот хавфсизлигида «хавфсизлик сиёсати» – ...

  1. ахборотни ўғирланиб, йўқ қилиниши олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар гуруҳи.

  2. корхона ёки компанияда компьютер фойдаланувчиларига тушунтириладиган кўрсатмалар.

  3. ахборотни тўплаш, қайта ишлаш ва тарқатишни ташкил этишга қаратилган қонунлар, қоидалар ва меъёрий ҳужжатлар тўплами.

  4. ахборот тизими архитектураси ва жорий этилишида унга бўлган ишончлилик мезони бўйича бериладиган баҳо.

9. Компьютер вирусига хос бўлмаган хусусиятни аниқланг.

  1. Маълум дастурлаш тилида яратилган буйруқлар кетма-кетлиги.

  2. Бажариладиган файллар, дастурларга, тизимли соҳага жорий этилиб, ўз нусхасини кўпайтиради ва тарқалади

  3. Фойдаланувчи манфаатларига зид бўлган маълум амалларни бажаради.

  4. Компьютер қурилмалари томонидан фаоллаштирилиб, ишга туширилади.

  1. Фойдаланувчиларнинг қизиқиш ёки эхтиёжлари ҳисобга олмаган ҳолда уларга электрон почта орқали юбориладиган аноним хат-хабар?

    1. Спам b) Фишинг c) Фарминг d) Ёлғон ахборот

Download 20,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish