6 - Лабаратория иши Мавзу: MATLAB амалий дастурида овоз маълумотларга рақамли watermarking қўйиш Ишдан мақсад: Matlab дастурий воситаси ёрдамида овоз маълумотларга рақамли watermarking қўйиш.
Назарий қисм.Маълумотларга рақамли ишлов беришда уларни турли ўзгартиришлар орқали содда кўринишга келтирилади. Шундан сўнг улар устида турли рақамли амаллар бажарилади. Кенг фойдаланилаётган ўзгартириш усулларидан бири бу – Фурье ўзгартиришларидир.
Тўғри Фурье ўзгартириш:
Тескари Фурье ўзгартириш:
Бу ўзгартиришлар Matlab амалий дастурида fft(x)(Тўғри Фурье ўзгартириш) ва ifft(x)(Тескари Фурье ўзгартириш) функциялари ёрдамида амалга оширилади.
Аудио маълумотларда хабар яширишда кўплаб усуллар, муҳимлиги паст саналган битларни ўзгартириш (Least Significant Bit Modification), сигнал фазасида кодлаш (Phase Coding), кенгайтирилган спекторда белги яшириш (Spread Spectrum Watermarking) ва кўплаб усуллардан кенг фойдаланилади.
Амалий қисм.Амалда Фурье ўзгартиришлари кенг фойдаланилади. Ушбу лабаратория ишида аудио маълумотларга белгиларни яширишда частоталар доменидан фойдаланилади. Ушбу усул катта бардошлиликга эга бўлмасада, амалда кенг фойдаланилади. Ушбу усулда расм маълумотни яширишда овозли маълумот Фурье ўзгартиришларидан фойдаланилади. Яшириниши керак бўлган grayscale типидаги расм бўлиши талаб этилади. Олинган контент узунлигига қараб яширинувчи маълумот узунлиги олинади.
Аудио маълумот сифатида .wav файли олиниб, у иккита каналга эга. Маълумотлар ҳар иккила каналларда бириктирилади. Кирувчи аудио маълумот блоклари дастлаб Фурье ўзгартиришларидан фойдаланган ҳолда частоталар бўйича олинади. Бир-бирига тенг бўлмаган частоталарда танлаб олинган частота амплитудасини ортириш орқали маълумот белгилари яширинилади. Ўзгартирилган қийматлар тескари Фурье ўзгартиришлари орқали контент ҳолатига ўтказилади.
Ушбу лабараторияни бажариш учун rb_audio_watermark.m ва rb_detect_watermark.m файллар берилган. Дастлаб биринчи файл юкланади ва унга кирувчи қийматлар, аудио контент ва расм типидаги белги. Аудио контент икки каналли .wav типига эга бўлиши шарт. Расм кўринишидаги белги эса оқ-қора бўлиши шарт. Чиқувчи маълумот белги мавжуд аудио контент ва қайта созланган расм типидаги белги.
Иккинчи файл аудио контентдан белгини ажратиб олиш учун фойдаланилади. Бу файлга иккита кирувчи қиймат, белги мавжуд аудио контент ва қайта созланган расм типидаги белги. Белги фақат ўлчам қийматларини олиш учун ишлатилади. Чиқишда белги маълумотлари олинади.
Топшириқ. Юқорида келтирилган иккита файлни кўрсатилган тартибда юкланг ва натижалар олинг. Олинган расмни чоп этинг. Кирувчи қийматларни ўзгартириш орқали натижаларни қайта олиб, фарқни айтинг. Лабаратория ишлари бажариш давомида қуйида келтирилган назорат саволларига жавоб беринг.
Назорат саволлари conj функциясини мисоллар орқали тушинтиринг.