Одатда, молиявий назорат қандай икки йўналишда (аспектда) қаралади?
Молиявий назорат деб нимага айтилади?
Молиявий назоратнинг предмети қандай молиявий кўрсаткичлардан иборат?
Иқтисодий жиҳатдан тараққий этган мамлакатларда молиявий назорат қандай соҳаларга бўлинади?
Нодавлат молиявий назорати нечага бўлинади?
Молиявий назорат ўз ичига қандай текширувларни олади?
Тараққий этган мамлакатларда молиявий назорат тизими, асосан, қандай элементлардан ташкил топади?
Молиявий назоратнинг олдида турган энг асосий вазифалар нималардан иборат?
Молиявий назоратни ташкил этишнинг асосий принциплари таркибига нималар киради?
Молиявий назоратни амалга оширувчи субъектларга кўра унинг қандай турлари мавжуд?
Молиявий назоратнинг шаклларини қандайи мезонлар бўйича классификация қилиш қабул қилинган?
Амалга оширилиш регламенти бўйича молиявий назоратнинг шакллари нималардан иборат бўлиши мумкин?
Ўтказилиш вақти бўйича молиявий назоратнинг шакллари ўз ичига нималарни олади?
Назоратнинг субъеклари бўйича молиявий назоратнинг қандай шакллари бўлиши мумкин?
Назоратнинг объектларига мувофиқ равишда молиявий назоратнинг қандай шакллари мавжуд?
Ички ва ташқи молиявий назорат бир-биридан қандай фарқланади ва уларнинг қандай умумий жиҳатлари бор?
Молиявий назоратни амалга ошириш жараёнида унинг қандай методларидан фойдаланилади?
Субъект хўжалик фаолиятини қамраб олишнинг тўлиқлигига қараб тафтишнинг қандай турлари бўлиши мумкин?
Молиявий ва хўжалик операцияларининг қамралиб олиниши даражасига кўра тафтишлар қандай гуруҳларга бўлинади?
Ҳисоб палатаси тўғрисидаги Низомга мувофиқ унинг зиммасига қандай функцияларни бажариш юклатилган?
Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низомга мувофиқ нималар унинг асосий вазифалари деб белгиланган?
Республика назорат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш Кенгашининг олдига қандай вазифалар қўйилган?
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг зиммасига давлат молиявий назоратини амалга ошириш бўйича қандай асосий вазифа ва функциялар юкланган?
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бош назорат-тафтиш бошқармасининг вазифалари сифатида нималар белгиланган?
Давлат солиқ хизмати органларининг молиявий назоратга оид асосий вазифалари нималардан иборат?
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тизимидаги Бош назорат-тафтиш бошқармасининг вазифаларига нималар киради?
Ички фирмавий молиявий назоратнинг характерли хусусиятлари нималардан ташкил топади?
Тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган молиявий назорат қандай хусусиятларга эга?
Аудиторлик назоратининг асосий вазифалари нималардан иборат?
Аудиторлик хизматлари яна қандай бошқа хизматларни ҳам кўрсатишлари мумкин?
Аудиторлик текширувининг қандай турлари мавжуд?
Ҳар йили қандай субъектлар мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши шарт?
Аудитнинг асосий тамойили нимадан иборат?
1 Айрим иқтисодчи олимларнинг фикрича, молиявий назорат тизими ўз ичига қуйидагиларни олади: давлат молиявий назорати; контрагентлар билан молиявий-ҳисоб-китоб муносабатлари жараёнидаги назорат; нодавлат молиявий назорати. (Қаранг: Финансы, налоги и кредит. Учебник. Изд. 2-е, доп. и перераб. /Под ред. д.э.н., проф. И.Д.Мацкуляка. – М.: Изд-во РАГС, 2007. с.23).
2 Нодавлат молиявий назорат хусусида ушбу бобнинг 6.4-параграфида батафсилроқ тўхталанилади.
3 АҚШ Конгрессининг маълумотларига кўра, охирги 50 йил ичида федерал назорат-тафтиш органларининг фаолиятидан олинган жами иқтисодий самара 500 млрд. доллардан кам бўлмаган. Қаранг: Соменков А.Д. Парламентский контроль за исполнением государственного бюджета. – М.: Экономика, 1998. с. 79.
4 ИНТОСАИ – дунёнинг 178 мамлакати олий назорат органларининг Халқаро ташкилоти. Унинг доирасида минтақавий ташкилотлар ҳам амал қилади. Улардан бири ЕВРОСАИ бўлиб, у олий назорат органларининг Европа ташкилотидир.
5 Бу палата Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 июндаги Фармони билан ташкил этилган.
6 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика Пул-кредит сиёсати комиссияси таркиби тўғрисида» 1996 йил №УП-1492 – сонли Фармони.
7 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги №УП-2114–сонли Фармони.
8 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сонли қарори.
9 Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., №9.
10 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 майдаги 180-сонли қарори билан тасдиқланган.
11 Ҳукуматнинг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 13 мартдаги 87-сонли қарори билан тузилган. Ушбу орган тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2000 йил 5 майдаги 180-сонли қарор билан тасдиқланган.
12 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 26 мартдаги №УП-1414-сонли фармони билан тузилган.
13 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширувлари ролини ошириш тўғрисида» 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сонли қарори.