6-боб. Ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштириш усуллари



Download 17,76 Kb.
bet1/3
Sana12.06.2022
Hajmi17,76 Kb.
#657185
  1   2   3
Bog'liq
Ishlab chiqarish menejmentini takomillashtirish


6-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕНЕЖМЕНТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ


6.1. Ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштиришга тизимли-вазиятли ёндашув
Бозор муносабатларига ўтилиши, истеъмолчи учун зарур бўлган янги маҳсулотнинг ўзлаштирилиши, маҳсулот сифатининг оширилиши, мулкдорнинг ўзгариши ва шу кабилар ишлаб чиқариш менежменти ташкилотини такомиллаштиришни талаб қилади. Ишлаб чиқариш ҳажмлари ва йўналишларининг ўзгариши билан янги ишлаб чиқариш ташкилотига зарурат туғилади, бошқарувнинг янги усуллари ва функциялари пайдо бўлади, иқтисодий иш ҳажмлари ўзгаради, бошқарув қарорларини қабул қилишга янги талаблар қўйилади.
Ишлаб чиқариш менежменти ташкилотидаги ўзгаришлар кўпинча янги цех, янги аниқ линиянинг очилиши ёки ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг механизациялаштирилиши ва автоматлаштирилиши натижасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини қайта қуриш билан боғлиқ бўлади.
Бунда ташкилий тузилма фақат бошқарув ташкилоти шаклидангина иборат бўлишини ҳисобга олиш лозим. Унинг мазмуни бошқарув қарорларини тайёрлаш, қабул қилиш ва бажариш жараёнларини; маълумотларнинг мазмуни, ҳажми, уларга ишлов бериш ва уларни узатиш муддатлари ва усулларини; бошқарув органларини замонавий техника билан жиҳозлаш, бошқарув аппарати ходимларининг ишини ташкил қилишни; раҳбар ходимлар ва мутахассис кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни ўз ичига олади.
Бинобарин, ишлаб чиқариш менежменти ташкилотига ягона тизим сифатида қаралишини талаб қилади. Тизим бир-бири билан ўзаро муносабат ва алоқада бўлиб, маълум бирлик, яхлитликни ҳосил қилувчи кўплаб элементлардан иборатдир.
Масалан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги устувор тизимининг жорий қилиниши ахборот тизимида ўзгаришлар қилиш, иш ҳақи ҳисоб-китобида меҳнат сарфини, ишга муносабатни ўзгартиришни талаб қилиши мумкин. Агар ижтимоий-иқтисодий тизимдаги барча ўзаро боғлиқликлар мувофиқ равишда ҳисобга олинмаса, бошқарув органлари ишида номутаносибликлар вужудга келиб, кутилган ижобий натижалар ўрнига салбий натижалар олиниши мумкин.
Ишлаб чиқариш менежменти ташкилотига тизимли ёндашув кўпгина муаммоларни самарали ҳал қилиш имконини беради. Уни қўллаш мақсадларини аниқ шакллантириш, иш кўлами ҳақида тасаввур ҳосил қилиш, бошқарувнинг барча функция, усуллари ва жараёнларини қўйилган мақсадларга эришишга бўйсундиришни таъминлайди.
Иқтисодий тизим бошқа барча тизимларнинг самарали фаолиятига катта таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, бошқа тизимлар ҳам, айниқса, янгиланиш шароитларида ижтимоий тизим иқтисодий тизимга таъсир кўрсатиши мумкин.
Ижтимоий тизим бугунги кунда тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда, зотан иқтисодиётда, жамиятда ижтимоий ўзгаришлар содир бўлмоқда, янги ҳамкорлик шакллари вужудга келмоқда ва ҳ.к. Умумлаштириш тизимни умумий кўринишда, шунингдек, ушбу тизим элементларининг ўзаро боғлиқлиқларини кўриш имконини беради.
Бироқ умумлаштириш фойдали эканлигига қарамай, унчалик аниқ бўлмайди. Бошқарув ташкилотини такомиллаштиришда маълум тизимлар (корхона, тармоқлар) ўртасидаги фарқларни эътиборга олиш зарур. Вазиятли ўзгарувчилар деб номланувчи бу жиддий фарқлар икки хил: ички ва ташқи бўлади.
Бу вазиятли ўзгарувчиларни биз бошқарув назариясида батафсил кўриб чиққанмиз. Ўшанда биз ички ўзгарувчилар маълум корхонани тавсифлайди, ташқи ўзгарувчилар эса корхонадан ташқаридаги муҳитнинг омиллари ҳисобланади, деб айтган эдик.
Барча кўп сонли вазиятли ўзгарувчилар ва бошқарув жараёнининг барча функциялари бир-бири билан ўзаро боғлиқ, уларни бир-биридан алоҳида кўриб чиқиб бўлмайди.
Ҳар қандай муҳим омилнинг ўзгариши, худди сойга ташланган тош каби, доиралар ҳосил қилади, яъни корхона фаолиятида акс этади.
Ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштиришга вазиятли ёндашув (ҳар қандай тизимга оид) корхона ишининг самарадорлигига жуда кўп ички ва ташқи омиллар таъсир кўрсатишини англатади. Шунинг учун такомиллаштириш усуллари вазиятга қараб белгиланади. Маълум вазиятда унга кўпроқ мос келадиган энг самарали усул ҳисобланади.



Download 17,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish