6- мавзу. Ўрта Осиёнинг Чор Россияси бошқаруви давридаги тарихий географияси. 1917-1920 йилларда Туркистон


-1920 йиллар фақат Туркистон халқлари учунгина эмас, балки Хива ва Бухоро халқлари учун ҳам жиддий ларзалар келтирган давр бўлди



Download 88 Kb.
bet4/5
Sana23.02.2022
Hajmi88 Kb.
#164519
1   2   3   4   5
Bog'liq
6 Мавзу. Ўрта Осиёнинг чор Россияси бошқаруви давридаги тарихий географияси.

1917-1920 йиллар фақат Туркистон халқлари учунгина эмас, балки Хива ва Бухоро халқлари учун ҳам жиддий ларзалар келтирган давр бўлди.
1917 йилнинг бошларида Ўрта Осиё хонликлари Россия протекторати остида эди. Ўша йили содир бўлган феврал инқилоби натижасида чор самодержавиеси ағдарилиб, Бухоро ва Хивада эса амирлик ва хонлик тузуми сақланиб қолди. Чоризмга вассал бўлган Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги кўринишидан мустақил давлатлар бўлса-да, улар аслида ўз мустақиллигини йўқотган ва амалда чоризмнинг мустамлакасига айланган эдилар7.
Хива хонлигида ҳам аҳвол мураккаб бўлди. Асфандиёрхон ўз ҳокимиятининг мамлакатда кескин тус олган сиёсий вазиятга қарши кураш олиб бориш учун заифлигини ҳис қилиб, 1918 йил 22 январда Жунаидхонга хонликни биргаликада бошқариш ва большевикларга қарши кураш олиб боришни таклиф этди. Жунаидхон 1917 йил сентябрда Эрондан Хивага қайтиб келди. Асфандиёрхон пойтахтга етиб келган Жунаидхонни қўшинлар қўмондони (сардори карим) қилиб тайинлади ва мамлакатдаги бутун ҳокимиятни тўлалигича унга топширди. Бироқ Асфандиёрхон тахт тепасида кўп ўтирмади. Орадан кўп ўтмай у ўзининг бир неча яқин кишилари билан бирга Жунаидхоннинг кўрсатмасига мувофиқ ўлдирилди. Жунаидхон тахтни эгалламади, аксинча, анъанага содиқ қолган ҳолда, тахтга (марҳум хоннинг акаси) Саид Абдуллохонни ўтқазди, ўзи эса ҳақиқатда мамлакатнинг ҳукмдори бўлиб қолаверди.
Туркистон Автоном Республикаси, хусусан, унинг Амударё бўлими билан Жунаидхон ўртасида қуролли тўқнашув муттасил кучайиб борди. Туркистон Автоном Республикаси ва унинг Амударё бўлими Хива хонлигининг ички ишларига доимий аралашиб, у ерга Наумов, Лейггольд, Каноплёв ва бошқалар бошчилигидаги жазо отрядларини юбориб турдилар. Мамлакатнинг тинч аҳолисини эса муттасил таладилар. Совет Туркистони айрим раҳбарлари бу билан чекланмасдан мустақил Хива хонлигига бевосита қуролли ҳужум қилиш ва уни ТАССРга қўшиб олиш режаларини ўйлаб юрардилар.
1919 йил 22 декабрда Турккомиссия директивасига биноан Турккомиссия ва Туркфронт вакили Скалов ва Амударё қўшинлари гуруҳи қўшининнинг қўмондони Шчербаков Хива хонлиги ҳудудига “унинг қўзғолон кўтарган халқига ёрдам кўрсатиш учун” бостириб кириш тўғрисида буйруқ бердилар. Амударё (Хива) қўшинлари гуруҳининг қисмлари икки отрядга: Н.А.Шайдаков қўмондонлигидаги шимолий ва Н.М.Шчербаков қўмондонлигидаги жанубий отрядларга бўлинди. 23 декабрда совет қўшинларининг хонлик ҳудудига бостириб кириши бошланди. Жанубий отряд таркибида хивалик қочоқлар (ёш хиваликлар, коммунистлар ва ҳоказолар) ташкил топган кўнгилли отряд ҳам курашди. Совет қўшинлари илгарилаб борган сари уларга туркман ва ўзбек аҳолисидан ташкил топган қўзғолончилар отрядлари қўшилавердилар. 28 декабрда уларга Гучмамадхон Яхшигелди, Муродбахши, Ғуломали отрядлари қўшилди. Тез орада хивалик қўзғолончиларнинг умумий сони 3 минг кишига етди. Совет қўшинлари Жунаидхон қўшилмалари қаршилигини енгиб, қўзғолончилар отрядлари билан биргаликда Кўҳна Урганч, Эминқалъа, Порсу, Иляли, Тошҳовузни қўлга киритди. Қизил армия қисмлари ва қўзғолончилар отрядлари 1920 йил январнинг иккинчи ярмида Жунаидхон қўшинларига Ғозовот туманида жиддий зарба бериб, пойтахтга яқинлашиб келдилар ва 1 февралда шаҳарга жангсиз кирдилар. Шу тариқа Хива хонлиги ағдариб ташланди.
1920 йил 27-30 апрелда Хивада бўлиб ўтган халқ вакиллариниг I Бутунхоразм қурултойи Хива хонлигини бекор этилган деб эълон қилди ва мамлакатни Хоразм Халқ Республикаси деб эълон қилди. Қурултой Хоразм Халқ Республикасининг Муваққат Конституциясини қабул этди. Қурултой рўй берган тўнтарилишни ва унинг натижасида ўрнатилган тузумни антимонархистик, антифеодал, халқ-демократик хусусиятига эга бўлган тузум сифатида акс эттирди. Айни вақтда Конституцияда РСФСРнинг ҳокимият шакли бўлган совет андозаси қабул қилинди, лекин Хоразмдаги советлар ўз мазмунига кўра пролетар диктатурасини ифода этмасди, у демократик хусусиятга эга эди. Қурултой собиқ ёш хиваликлар аъзоси бўлган Полвонниёз Ҳожи Юсупов бошчилигидаги Халқ Нозирлар Кенгашини сайлади. Ҳукумат собиқ ёш хиваликлар, туркман уруғлари раҳбарлари ва коммунистлардан ташкил топди. Қизил аскар найзалари ёрдамида ўрнатилган бу тузумни ўз кучлари билан сақлаб ва мустаҳкамлаб бўлмаслигини яхши тушунган Хоразм Халқ Республикаси раҳбарлари РСФСРнинг кўмагига умид қилишга интилди8.
1920 йил 13 сентябрда РСФСР билан ХХСР ўртасида Иттифоқ шартномаси, шунингдек, ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий битимлар тузилди. Бу ҳужжатлар, бир томондан мамлакатдаги тўнтарилиш натижасида ўрнатилган тузумни мустаҳкамлашга ёрдам берган бўлса, иккинчи томондан, унинг РСФСРга тўлиқ қарамлигини қонунлаштирди.
Бухоро амирлигидаги воқеалар ҳам айнан шунга ўхшаш асосда хотима топди. Москва ва Тошкентда ишлаб чиқарилган режага асосан 1920 йил 23 августда коммунист Бешим Сардор қўмондонлигидаги туркманлар полки Сакарни эгаллади, кейин қизил армия қисмларининг қўллаб-қувватлаши билан 29 август эрта тонгда Эски Чоржўйни босиб олди. Шундан сўнг Бешим Сардор бошчилигида инқилобий қўмита ташкил қилинди. Чоржўй инқилобий қўмитаси олдиндан келишилгандек, ўша куниёқ совет ҳукуматига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ўша куниёқ илгаридан тайёрлаб қўйилган совет қўшинларига тегишли кўрсатмалар юборилди. “Қўзғолон кўтарган Бухоро халқи” га ёрдам кўрсатишга киришиш тўғрисида Туркфронт бўйича буйруқ берилди.
Большевиклар режимининг ҳарбий жиҳатдан анча устун қўшинлари 1920 йил 28 августдан 29 августга ўтар кечаси бухоролик ”инқилобий тузилмалар” иштирокида амирлик ҳудудига шиддат билан бостириб кирдилар. Улар Қарши, Китоб, Шаҳрисабзни босиб олиб, амирлик пойтахтига яқинлашиб қолдилар. Лекин бу ерда босқинчилар амир қўшинларининг қатъий қаршилигига дуч келдилар. Туркфронт қўмондонлиги буйруғи билан Эски Бухоро самолётлардан бомбардимон қилинди, тўплар ва бронепоездлардан туриб қаттиқ ўққа тутилди. Амирлик пойтахти остидаги жанглар 4 кеча-кундуз давом этиб, 1920 йилнинг 2 сентябрида амирликнинг сўнгги таянчи – Арк мағлуб бўлди.
Амирлик пойтахти босиб олингандан кейин ҳокимият муваққат Бутунбухоро Инқилобий қўмитаси ихтиёрига ўтди. Муваққат Инқилобий қўмита дарҳол Турккомиссия раҳбарига илгаридан тайёрлаб қўйилган Манифестни эълон қилди. Унда Бухоро давлати ”Мустақил Бухоро Совет Республикаси” деб кўрсатилган эди. 1920 йил 11 сентябрда инқилобий ёш бухороликлар партияси тарқатиб юборилди, унинг кўпчилик аъзолари Ф.Хўжаев бошчилигидаги Бухоро коммунистик партияси таркибига киришди. 1920 йил 14 сентябрда Бухоро коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Муваққат Умумбухоро инқилобий қўмитаси ва Халқ Нозирлар Кенгашининг бирлашган мажлисида Абдулқодир Муҳитдинов бошчилигидаги Умумбухоро инқилобий қўмитаси - олий қонун чиқарувчи орган ва Файзулла Хўжаев раислигидаги республика ҳукумати - Халқ Нозирлар Кенгаши ташкил қилинди9.
1920 йил 6 октябрда амирнинг ёзги саройи - Ситораи Моҳи Хосада халқ вакилларининг I Умумбухоро қурултойи иш бошлади. Қурултой Бухорони Халқ Совет Республикаси деб эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилди. 1921 йил 4 мартда Москвада Бухоро Халқ Совет Республикаси билан РСФСР ўртасида Иттифоқ шартномаси ва иқтисодий битим тузилди. Бу ҳужжатлар Хоразм Халқ Республикаси каби Бухоро Халқ Совет Республикасининг ҳам РСФСРга ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қарам бўлганлигини қонун йўли билан мустаҳкамлади.

Ўрта Осиёни чор Россияси истило этгач, ўлкани арзон хом ашё манбаи ва рус саноат моллари сотиладиган қулай бозорга айлантиришга ҳаракат қилди. Ўлканинг солиқлар миқдори ҳам йил сайин ошириб борилган. Агар XIX асрнинг охирида ер солиғи 4 миллион сўмни ташкил қилган бўлса, 1914 йилга келиб у 75 фоизга кўпайди. Россиянинг Туркистондан оладиган даромади 300 фоизга ошди ва 1916 йилга келиб 38329 минг сўмни ташкил қилди.


Россия Туркистонни қисқа муддатда ўз саноати учун хом ашё манбаига айлантирди. Агар 1885 йилда пахта майдони 41,4 минг танобни ташкил қилган бўлса, 1915 йилга келиб у 541,9 минг танобга етди, яъни 13 баробарга ўсди.
Рус мустамлакачилари Туркистондан 1914-1916 йиллар мобайнида 59 миллион пуд пахта, 8,5 миллион пахта ёғи, 950 минг пуд пилла, 2925 минг пуд тери, 300 минг пуд гўшт, 229 минг пуд совун, 447 минг пуд балиқ олиб кетдилар.
XIX асрнинг охирларида ўлкада саноат ишлаб чиқариши асосан аҳолининг маиший эҳтиёжларига хизмат кўрсатувчи майда ҳунармандчиликдан иборат эди. Саноат ибтидоий босқичда эди.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Россиядан саноат маҳсулотларининг келтирилиши ортиб борган сари маҳаллий ҳунармандчилик ишлаб чиқариши инқирозга учрай бошлади.
Ўлка забт этилгандан сўнг маҳаллий саноатнинг ривожланиши пахтани қайта ишлаш билан бевосита боғлиқ бўлиб қолди. 1880-1914 йиллар орасида қарийб 220 та пахта тозалаш заводи қурилди. Бундай заводлар Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида ҳам барпо этилган. Масалан, Бухоро амирлигида 1905 йилда 9 та, 1913 йилда эса 26 та пахта заводи ишлаб турган. Хива хонлигида эса 1917 йил бошларида 36 та пахта тозалаш заводи, 4 та ёғ ва совун ишлаб чиқариш заводлари бўлган.
Россияни ўлка билан боғлаган темир йўллар ишга туширилгач, рус ва чет эл капиталининг Туркистонга кириши учун катта имкониятлар очилди. Ўрта Осиё (1880-1898 йиллар), Тошкент-Оренбург (1901-1906 йиллар) темир йўллари давлат хазинаси маблағи ҳисобига, Фарғона (1911-1916 йиллар), Бухоро (1914-1916 йиллар), Еттисув (1912-1917 йиллар) темир йўллари эса ҳиссадорлик жамиятлари ҳисобига қурилди.
XX аср бошларида ўлканинг саноат жиҳатидан ривожланиши Россияга қараганда анча пастроқ даражада эди. 1908 йилги саноат корхоналари рўйхати маълумотларига қараганда, бу ерда 378 та саноат корхонаси мавжуд бўлиб, у бутун Россия империясидаги барча саноат корхоналарининг атиги 2 фоизини ташкил этган. Саноат корхоналарининг 60 фоизи ўлканинг йирик шаҳарларида жойлашган.
Шу тариқа XIX асрнинг охири-XX асрнинг бошларида Туркистон районлари ўзаро савдо алоқаларига кенгроқ жалб этила борди. Худди шу даврда Туркистонда ягона ички бозорнинг шаклланиши бошланди. Бу жараён Россия билан иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши, Ўрта Осиё темир йўлининг қурилиши ва Амударёда кема қатновининг ривожланишини анча тезлаштирди. Шу билан бирга, чоризмнинг Туркистондаги савдо сиёсати шуни кўрсатдики, Туркистон ўлкасининг савдо-сотиқ ишларида пахтачилик, ипакчилик ва газлама маҳсулотлари асосий ўринни тутса-да, аммо керагича ривожланмади. Чоризм сиёсати маҳаллий тўқимачилик саноатининг пайдо бўлишига тўсқинлик қилди. Шунга қарамай, мустамлакачилик шароитида Туркистон бозори умумимперия бозорининг салмоқли қисмини ташкил қилар ва империя иқтисодиёти манфаатларига хизмат қиларди. Туркистон ўлкасининг Россия саноати учун хом ашё манбаи бўлиши бу ерда меҳнатнинг капиталистик тақсимоти тадрижида, шунингдек, тузумнинг умумий тараққиётига тўсқинлик қилди. Бу ҳолда Туркистон ўлкасида ягона миллий ички бозорнинг қарор топишига ва аҳоли иқтисодий ҳаётининг яхшиланишига монеълик қилди.
1917 йил кузидан ўлкадаги мавжуд ишлаб чиқариш устидан қатъий ишчи назорати ўрнатила бошлади. Айни чоғда Туркистон саноатининг бутун-бутун тармоқларини миллийлаштириш бошланди. 1918 йилнинг дастлабки ойларида бу ердаги саноатнинг етакчи тармоқлари – пахта тозалаш, ёғ-мой заводлари, босмахоналар, банклар, темир йўллар, кўмир ва нефть конлари ва шу сингарилар миллийлаштирилиб, давлат тасарруфига олинди. Уларнинг сони 330 га етарди.
Шунингдек, ер тўғрисидаги декрет асосида ер-мулкларини мусодара қилиш ва сўнгра миллийлаштириш жараёнининг ўтказилиши ҳам жойларда кескин норозиликларнинг келиб чиқишига боис бўлди. Асрлар давомида хусусий тарзда хўжалик юритиб келган маҳаллий аҳоли шўроларнинг бу тадбирларини хайрихоҳлик билан қабул қила олмади. Айниқса, шўро ҳокимиятига қарши Туркистонда бошланиб кетган қуролли ҳаракатнинг кучайиши ўлка большевиклари ҳокимиятини танг аҳволга солиб қўйди.
1920 йил охирига келиб, Туркистонда 1075 та саноат корхонаси (уларнинг кўплари майда корхоналар эди) зўрлик йўли билан миллийлаштирилди. Натижада давлат корхоналари барча ишчиларнинг 90 фоизини ва ўлка саноатида банд бўлган механик двигателларнинг 80 фоизини қамраб олди. Ялпи саноат маҳсулотининг деярли 3/4 қисми давлат сектори улушига тўғри келарди. Ўлка ишлаб чиқаришининг ўзига хос муҳим анъанавий тармоғи бўлган ҳунармандчилик ва уларнинг турлари ҳам маъмурий усуллар билан бирлаштирилиб, ҳунармандчилик артелларига айлантирилди. 1920 йил охирларига келганда Туркистонда 800 тага яқин шундай ҳунармандчилик артеллари фаолият юритди. Улар асосан, давлат ва ҳарбий ташкилотларнинг буюртмаларини бажарганлар.
Советларнинг Туркистонда юритган қаттиққўл иқтисодий сиёсати ўлка ҳаётини издан чиқариб, миллионлаб шаҳар ва қишлоқ аҳлининг анъанавий турмуш тарзи негизларини вайрон қилди. Уни мислсиз моддий қийинчиликларга маҳкум этди10.



Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish