Uзи (VGS(th) (Gate Threshold Voltage)) – транзистор очиладиган чегара кучланиш. Бу кучланиш, ўтказувчилар ўртасида канал ҳосил қиладиган кучланиш ҳисобланади ва у сток ва исток ўртасида ток ўтишини таъминлайди. Агар затвор ва исток кучланиши Uзи ни VGS(th) қийматигача пасайтириб борсак транзистор ёпилиб қолади яъни ток ўтмайди.
Ушбу лаборатория машғулотида 2N6660 моделдаги майдоний транзистордан фойдаланамиз. Ҳар бир транзисторнинг параметрлари ва характеристикалари унинг паспортида келтирилган бўлади. Ушбу параметрлар асосида амалиётда қурилма вазифасига қараб транзисторлар танлаб олинади. 2N6660 моделдаги транзистор характеристикалари ва параметрлар қуйидаги 6.1-расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |