5А520101-Ижтимоий иш (оилалар ва болалар билан ишлаш) мутахассислиги 1-курс магистратура талабаси Холмуродов Ғулом Ўткир ўғлининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот



Download 349 Kb.
bet24/41
Sana21.02.2022
Hajmi349 Kb.
#76439
TuriДиссертация
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41
Bog'liq
Hisobot

3. Илмий-педагогик ишлар
Ижтимоий иш кафедираси доценти Зоитов Элёр Холматовичнинг “Ижтимоий иш ва ижтимоий сиёсат” фанидан 2 босқич талабаларига маъруза машғулотини ўтдим. Ижтимоий ишининг умумий методлари ҳақида маъруза қилдим.
Методлар - мақсадга эришиш йўлида қўлланиладиган амаллар ва операциялар йиғиндисидир. Ижтимоий ишда эса улар бирор-бир мақсадга эришиш муайян масалани ҳал қилиш усулидир.
Илмий тадқиқот усуллари олимлар аниқ маълумотлар олиш учун қўллайдиган амаллар ва воситалар йиғиндиси бўлиб. улардан илмий назариялар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш учун фойдаланадилар.
Фаннинг кучи кўп жиҳатдан воқеликни тадқиқ қилиш ва ўзгартириш усулларининг мукаммаллиги, ишончлилиги, илмнинг мазкур соҳаси бошқа фанлар усулларида пайдо бўлаётган энг янги, илғор методлардан қанчалик тез ва самарали фойдалана олишига боғлиқ.
Илмий тадқиқот усулларини тасниф қилишнинг турли асослари бор. Масалан, ахборот тўплаш ва уни қайта ишлаш усуллари; эмпирик тадқиқот усуллари ва назарий моделлаштириш усуллари; умумилмий усуллар ва аниқ фанларнинг ўзига хос усуллари тўғрисида гап юритиш мумкин.
Баъзи усуллар кўпинча муайян фанларга тегишли бўлади. Масалан, социометрия, гуруҳ баҳси, ичкаридан кузатиш асосан ижтимоий-психологик тадқиқот усули ҳисобланади.
Ижтимоий ишда илмий тадқиқот усуллари ва услубиятлари мажмуидан фойдаланилади. Қуйидаги кичик гуруҳларни кўрсатиш мумкин:
Умуммантиқий усуллар: анализ, синтез, умумлаштириш, қиёслаш, моделлаштириш, лойиҳалаш.
Умумилмий усуллар: адабий манбаларни таҳлил қилиш; назарий таҳлил ва ижтимоий-педагогик тадқиқотлар синтези; кузатиш (табиий шароитларда кузатиш, мураккаб вазиятларни моделлаштиришда кузатиш, тестдан ўтказиш жараёнида кузатиш, қўшма тадбирлар жараёнида кузатиш ва ҳ.к.); тажрибани ўрганиш ва умумлаштириш; эксперимент; эксперт баҳолари усули.
Тарихий усуллар: қиёсий-тарихий усул (тарихий жараёнлар қонуниятларини, такрорланиб туришини аниқлаш учун қўлланадиган), генетик усул (ўрганилаётган ҳодисанинг келиб чиқиши, сабаблари ва босқичларини ўрганиш учун қўлланилади), тузилмавий усул (тизимнингалоҳида таркибий қисмлар билан боғланишини аниқлаш учун қўллланилади) ва бошқалар.
Социологик усуллар: анкета сўрови ва интервью, социометрия; мониторинг.
Психологик усуллар (бланка ва аппаратура тестлари) (индивидуал ва гуруҳ) тестлари. Математик статистика усуллари. Шундай қилиб, тадқиқот манбаи бўлиб ҳужжатлар, китоблар, журналлар, газеталар, мижозлар, ижтимоий, илмий хизматчилар, ўқитувчилар, оилалар ва муассаса анъаналари, ижтимоий хизматчи иш тажрибаси ва бошқалар бўлиши мумкин.
Агар ўзгартириш методларини тасниф қилишга асос қилиб шахс ёки ижтимоий бирлик хулқ-атворига таъсир ўтказиш кўрсаткичларини оладиган бўлсак, уларнинг уч гуруҳини ажратиш мумкин: ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-буйруқ ва психологик-педагогик усуллар.
Ижтимоий-иқтисодий усуллар ўз таркибида ижтимоий соҳа мутахассислари мижозларнинг моддий ва маънавий, миллий, оилавий ва бошқа манфаат ва эҳтиёжларига таъсир ўтказадиган барча усулларни бирлаштиради.
Психологик-педагогик методлар мижозга унинг ўзини-ўзи ҳис қилиши ва хулқ-атворини бошқариш мурватларига таъсир ўтказиш орқали бавосита таъсир қилиши билан характерланади.
Психологик-педагогик методлар жумласига ишонтириш, социологик тадқиқотлар, кузатиш, ижтимоий-психологик ташхис, уқтириш, маълумот бериш, меҳнат ва турмуш шароитини инсонийлаштириш, меҳнатга жалб этиш ва ижодий имкониятларини намоён қилиши учун имкониятлар яратиш, урф-одатлар, анъаналар ва бошқалардан фойдаланиш кабилар киради.

Download 349 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish