Саволлар ва жавоблар Axбoрoт – ресурс турлaри сифaтидa



Download 0,5 Mb.
bet1/50
Sana21.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#50249
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
IAT


Саволлар ва жавоблар
Axбoрoт – ресурс турлaри сифaтидa
Ҳозирги даврни информатика ва ахборот-коммуникация технология-ларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Ахборот-коммуникация технологиялари бугунги кунда ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларини қамраб олган. Ушбу соҳанинг асосий ресурси — ахборотдир.
Ахборот атроф-муҳит объектлари ва ҳодисалари, уларнинг ўлчамлари, хосиятлари ва ҳолатлари тўғрисидага маълумотлардир. Кенг маънода ахборот инсонлар ўртасида маълумотлар айирбошлаш, одамлар ва қурилмалар ўртасида сигналлар айрибошлашни ифода этадиган умуммиллий тушунчадир.
Иқтисодий ахборот ахборотнинг энг муҳим турларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий ахборот ишлаб чиқариш жараёнлари, моддий ресурслар, бозорлар, банк ва молия муассасалари фаолияти билан тўғридан тўғри боғлиқцир.
Ҳозирги пайтда ахборотларни қандай тушуниш ҳақида қуйидагича нуқтаи назарлар юзага келган:
Ахборот — миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари истеъмол этувчи заҳира бўлиб, энергетика ёки фойдали қазилмалар заҳиралари каби аҳамиятга эга. Жамият ривожлангани сари иқтисодиёт, фан, техника, технология, маданият, санъат, тиббиёт кабиларнинг турли масалалари ҳақидаги мавжуд маълумотлар, ахборот заҳираларидан фойдаланишни ташкил этиш интеллектуал ва иқтисодий ҳаётга тобора кўпроқ таъсир кўрсатмоқца.
Ахборот — фан ва техника ривожланиши натижалари ҳақидаги фан-техника маълумотлари, билимлари йиғиндисидир.
Ахборот — ахборот хизмати тизимларида фан-техника фаолияти ва турли соҳаларда кадрлар тайёрлашни шакллантирувчи маҳсулотлар йиғиндисидир, яъни ахборот заҳираларини ишлаб чиқариш ва истеъмол этиш фақат жамиятнинг интеллектуал ҳаёти билан чекланади.
Кўриниб турибдики, бу талқинлардан биринчиси энг тўлиқ, ахборот жараёнлари кўп қирралигини қамраб олувчи тушунчани бермоқда. Чиндан ҳам, ахборотлашган жамият ва инсон фаолиятининг барча соҳаларига кириб бормоқда.


Ахборот технологиялар тушунчаси

Технология – грекча сўз бўлиб (techne) моҳирлик, усталик, бирор ишни уддалай олишни англатади.


Ахборот технология (АТ) – объектнинг (ахборот маҳсулотнинг) ҳолати, жараён ёки воқеанинг ҳолати ҳақида сифатан янги ахборот олиш учун маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш воситалари ва усуллари мажмуасидан фойдаланувчи жараёндир.
Ахборот технологияларнинг усуллари бўлиб ахборотларни қайта ишлаш ва узатиш усуллари ҳисобланади.
Ахборот технологияларнинг воситалари – бу техник, дастурий, ахборот ва бошқа воситалар бўлиб, улар ёрдамида иқтисодий объектда ахборот технологияси амалга оширилади.

Ахборот ва ишлаб чиқариш технологияларнинг умумий таққоси



Моддий ишлаб чиқаришнинг технологияси

Ахборот технология

Моддий маҳсулот олиш учун технология материалнинг сифатини ёки бирламчи ҳолатини ўзгартиради

Оптимал бошқарув қарор қабул қилиш учун ахборот технология бирламчи маълумотлар асосида янги сифатдаги ахборотни олади

Битта моддий ресурсга ҳар хил технологияларни қўллаб, ҳар хил маҳсулот олиш мумкин

Битта ахборотни қайта ишлаш учун ҳар хил технологик жараёнларни қўллаб, ҳар хил сифатдаги ахборотни олиш мумкин

Ҳомашё ёки материалларни қайта ишлаш, ишлаб чиқиш, ҳолат, ҳусусиятлар ва шаклларини ўзгартириш восита ва усулларидан фойдаланилади.

Иқтисодий объектда маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш ва узатиш операциялари амалга оширадиган восита ва усулларидан фойдаланилади

Мақсад – инсон ёки тизимнинг ихтиёжларини қондирадиган маҳсулотни чиқариш

Мақсад – инсон томонидан таҳлил қилиш ва у асосида қайси-бир харакатни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш учун ахборотни қайта ишлаш




Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish