91.эмоциялар ва вегетатив нерв тизими 1. Эмоция хақида умумий тушунча: Киши бирор нарсани идрок ва тасаввур килганда, эслаб қолганида ва эсга туширганида, фикр калганида ва гапирганида хамда харакат қилганида бирор ёқимли (хуш) ёки ёқимсиз (нохуш) холатни кечиради, бу холат хузур килиш ёки ранжишдан, мазза килиш ёки қийналишдан иборат булади. Бу кечинмаларда одамнинг уз теварак-атрофидаги нарсаларга (ходисаларга), одамларга ва узига нисбатан субъектив муносабати ифодаланади. Ёқимли ёки ёқимсиз кечинма хиссиётимизнинг элементидир. «Эмоция» сузи лотин тилидаги emotion сузидан олинган булиб, тулқинланмок, деган маънони билдиради. Субъектив кечинмалардан иборат булган эмоциялар ижобий ва салбий хиссиётларга булинади. (Хурсандлик, хафалик, қойил колиш, газабланиш). Эмоционал кечинмалар организмдаги алохида физиологик жараёнлар, узгаришлар билан боглик, масалан, эмоционал кечинмалар чогида кон айланиши узгаради, юрак уриши тезлашади ёки сусаяди. Баъзи бир кечинмалар чогида одам қизаради ёки оқаради, кетади. Эмоционал кечинмалар вақтида нафас олиш хам узгаради: яни нафас олиш тезлашади, айрим кечинмалар вактида эса нафас олиш сусаяди. Шунингдек, овкат хазм кдлиш жараёнлари ва ички секреция безларининг фаолияти хам узгаради. Эмоционал жараёнлар бутун организмнинг фаолиятига таъсир қилади. Одамдаги эмоцияларнинг физиологик асоси аввало бош мия пустлогида содир буладиган жараёнлардир. Тажриба асосида шу нарса аникданганки, эмоционал фаолиятнинг таркиб топишида куйидаги тизимлар, чунончи гиппокамп, куриш думбоқчалари, гипоталамус, ретикуляр формация, лимб системаси иштирок этади. Бу хосилаларнинг хаммаси катта ярим шарларни мия стволининг олдинги чеккаси билан бирлаштирувчи мия гумбази атрофида жойлашади. Кундаланг кесма қилиб курилганда бу тизимга кирувчи хосила гумбаз атрофида жойлашган булади. Бу шартли равишда Папец доираси деб юритилади. Инсонлардаги барча эмоционал реакцияларнинг рецептив зонаси ёки коллектори мия гумбази устида буладиган камарсимон бурмадир. Эмоционал импульслар камарсимон бурмалардан мия қобигининг турли зоналарига тарқлади, бу эса инсондаги эмоционал реакциялар бойлиги ва равонлигини таъминлайди. Эмоциялар пайдо булиш тезлиги, кучи ва давомийлиги (барқарорлиги) жихатидан бир-биридан фарк, кдпади. Эмоционал кечинмалар турли холларда турлича тезлик билан пайдо булади. Лекин шундай эмоционал кечинмалар борки, уларнинг қай даражада тез пайдо булганлигини белгилаш қийин ёки бутунлай белгилаб булмайди. Эмоционал кечинмалар маълум кучга эга булади. Эмоциянинг кучи аввало ёқимли ёки ёқимсиз туйгуларнинг накдар кучли булишидадир. Шунинг учун хам «жуда хурсанд булдим», «унчалик ёкмади» ва шу каби иборалар ишлатилади. Субъектив жи- хатдан олганда, хиссиётнинг кучи шу хиссиётни шахснинг нак,адар эхтирос ила кечираётганлиги билан хам бел- гиланади. Эмоциялар канча муддат давом қилиши (барқарорлиги) билан хам бир-биридан фарк, килади. Пайдо булган кечинмалар узок, вақт давом қилса, бундай хис-туйгулар барқарор кечинмалар деб аталади.
2.Вегетатив нерв тизими [лот. vegetatio – ўсиш, ривожланиш, қўзғалиш] – одам ва умуртқали ҳайвонлар нерв тизимининг бир қисми; В. н. с. нинг толалари барча ички аъзоларнинг силлиқ мушакларига тарқалиб, улар фаолиятини киши ихтиёрисиз (автоном ҳолда) бошқариб туради. Аммо вегетатив нерв тизими анимал (скелет мушакларигача таркалувчи) нервлар сингари бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи бошқарувида фаолият кўрсатади. Бу атамани фанга биринчи марта француз шифокори М.Биша киритган (1801) ва унинг соматик нерв тизими фаолиятидан фаркини илмий жиҳатдан асослаб берган. Инглиз физиологи Ж. Ленгли (1903) вегетатив нерв тизимини «автоном нерв тизими» деб атади, чунки вегетатив нерв тизимининг фаолияти онг билан бошқарилмайди, шу сабабли «автоном» ёки ихтиёрсиз нерв тизими деб ҳам юритилади. Вегетатив нерв тизими моддалар алмашинуви жараёнида катнашадиган барча аъзоларнинг (юрак-кон томир, нафас, ҳазм қилиш, ажратиш, кўпайиш) тўқима ва мушаклар трофикасини (trophe – овқат) бевосита ёки гуморал (суюқлик муҳит воситасида) йўл билан идора этади. Вегетатив нерв тизими жоланиши ва фаолиятига кўра анимал нерв тизимидан бирмунча фарқ қилади. Анимал нерв тизими фақат кўндаланг-тарғил (скелет) мшакларни идора қилса, вегетатив нерв тизими ҳужайралар, тўқималар ва силлиқ мушакларни нерв билан таъминлайди. Анимал нервлар мия стволи (устуни) ва орқа миянинг барча сегментлардан бир текисда чиқади, вегетатив нервлар эса марказий нерв тизимининг маълум қисмларидан (ўрта ва узунчоқ миядан, орқа миянинг барча кўкрак ва учта бел сегментларидан ўзига тегишли умуртқалар оралиғидан, шунингдек, думғаза соҳасидан, иккинчи – тўртинчи думғаза умуртқалари оралиғидан) тарқалади. Анимая нервлар орқа миядан чиқиб узилмасдан ишчи аъзоларга боради. Вегетатив нервлар мия соҳасидан чиққандан сўнг йўл-йўлакай вегетатив тугунларда тўхтаб, кейин ишчи аъзоларга тарқалади. Бундан ташқари, тугундан олдинги толаларнинг хар бири тугундан кейинги бир қанча толаларга ўз таъсирини ўтказади. Анмал нервлар миелин (ёғ) пардага ўралган ва йўғонроқ, вегетатив нервлар эса миелинсиз ва ингичка бўлади. Вегетатив нервлар, асосан, анимал нервлар таркибида, қон Томирлар дворида чигаллар ҳосил қилиб тарқалади. Вегетатив нервларнинг ҳар бири ҳам сезувчи, ҳам ҳаракатланувчи толалар вазифасини бажаради. Уларда импульс (таъсирлар секундига 10 м тезликка етади. Соматик нервлар таркибидаги толалар (сезувчи ва ҳаракатланувчи) эса алоҳида, миелин пардали бўлгани учун уларда импульс секундига 100 м тезликка етади.
Do'stlaringiz bilan baham: |