5-мавзу:Ўзбекистонда ҳуқуқий,сиёсий ислоҳотларнинг амалга оширилиши,демократик жамиятни шакиллантириш йулидаги ислоҳотлар


Миллий давлат бошкаруви тизими.Ўзбекистонда ҳокимиятлар бўлиниши тамойили



Download 36,08 Kb.
bet2/8
Sana22.06.2022
Hajmi36,08 Kb.
#690977
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5 мавзу. (2)

1.Миллий давлат бошкаруви тизими.Ўзбекистонда ҳокимиятлар бўлиниши тамойили.

Ўзбекистон давлат бошқарувининг янги, замонавий ва самарали тизимининг бош бўғини – Президентлик бошқарувини мустаҳкамлаш учун 1991 йил 29 декабрда ўзбек халқи ўз хоҳиш-иродаси билан Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлади. Сайловлар якунига кўра 8 миллион 514 минг 136 овоз ёки овоз беришда қатнашганларнинг 86 фоизи Ислом Каримов номзодини 1 миллион 220 минг 474 сайловчи (12,3) Салой Мадаминов номзодини ёқлаб овоз берди. Сайлов комиссияси И.А.Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган, деб ҳисоблашга қарор қилди. Ана шу тариқа эришган мустақилликнинг дастлабки дастлабки ойлариданоқ давлат бошқарувининг янги, замонавий ва самарали тизимининг бош бўғни бўлган президентлик бошқаруви қонуний мустаҳкамланди. Мамлакатда барча соҳани қамраб олган кенг маҳиқёсли ислоҳатларни узлуксиз давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Президент И. Каримов ваколатини 1997 йилдан 2000 йилгача узайтиришга ўтказишга қарор қилди. 2000 йил январда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида 2000 йил 9 январь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари тасдиқланди. Шу куни “Фидокорлар миллий демократик партияси” дан номзоди кўрсатилган Ислом Каримов учун 11 миллион 147 минг 621 сайловчи ёки сайловчиларнинг 91,90 фоизи овоз берди.


Президентликка иккинчи номзод Ўзбекистон Халқ Демократик партиясидан Абдулҳофиз Жалолов учун 505 минг 161 сайловчи ёки 4,17 фоиз сайловчи овоз берди.
2002 йил 27 январда ўтказилган референдум якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати 5 йилдан 7 йил қилиб ўзгартирилди.
2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 18 миллион 942 минг 349 нафар юртдошларимиз иштирок этди. Тўрт нафар номзодлар орасидан тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзод этиб кўрсатилган И.А.Каримовга сайловчиларнинг 17 миллион 122 минг 597 нафари ёки 90,39 фоизи овоз берди.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов вафотидан сўнг 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтган Президент сайлови ҳам тегишли қонунларга мувофиқ, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш ҳуқуқини таъминлаган ҳамда умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш тамойилларига риоя қилган ҳолда бўлиб ўтди.
Ўнда сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчидан 17 миллион 951 минг 667 нафар (87,73%) иштирок этди.
Тўрт номзод орасидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоиз овозини тўплаб ғолиб чиқди. Ушбу сайлов мамлакатимиз ўз олдига қўйган буюк мақсадлар йўлида – дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш, юртимизни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан модернизация қилиш, халқимиз учун эркин, тинч ҳамда фаровон ҳаётни таъминлаш борасида яна бир бор улкан қадам қўйганини, Ўзбекистон мустақил тараққиётининг янги даврига кириб бораётганини намойиш этди.
Ўзбекистонда давлат бошқарув тизими тубдан ислоҳ қилиниб, миллий давлатчилик анъаналарини ўзида мужассамлаштирган кучли ижроия ҳокимият Вазирлар Маҳкамаси тузилди. Амалдаги Конституцияда Президент давлат ва ижро этувчи ҳокимиятнинг бошлиғи қилиб белгиланиши, ижро этувчи ҳокимиятни кучайтиришга қаратилган йўл эди.
Ўзбекистонда президентлик институти ўрнатилган дастлабки даврда вазирлар кенгаши ҳукумат сифатидаги ҳуқуқий мақомини ва ваколатларини сақлаб қолган эди. Вазирлар Маҳкамасининг асосий ҳуқуқий мақоми – унинг мустақил Ўзбекистон ҳукумати эканидадир. Унга, ўз ваколати доирасида, қонунларни ва Президент фармонларини ижро этиш масъулияти юкланган. У иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни таъминлайди. Давлат бошқарув идоралари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви муассасаларига бошчилик қилади.
2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан мамлакат Президенти бир вақтнинг ўзида ижро этувчи ҳокимият бошлиғи, яъни Вазирлар Маҳкамасининг раиси эканини белгилайдиган норма чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамасининг раиси лавозими тугатилди. Бу эса либераллаштириш ва демократлаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Қабул қилинган қонунларга мувофиқ эндиликда Бош вазир нафақат Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади, балки унга раҳбарлик қилади. Унинг самарадорлиги учун жавоб беради. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига раислик қилади, ҳукумат ҳужжатларини имзолайди. Давлат ва хўжалик масалалари юзасидан қарорлар ҳам қабул қилади.

Download 36,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish