2005
|
2006
|
2007
|
2008
|
2009
|
Банклар томонидан кичик бизнес субъектларига берилган кредитлар- жами
|
419,9
|
547,4
|
743,7
|
1250,7
|
1851,7
|
Шу жумладан:
|
|
|
|
|
|
Кичик бизнес субъектларига банклар томонидан берилган микрокредитлар
|
45,4
|
64,9
|
110,0
|
202,5
|
322,1
|
Жадвалдан кўринадики, 2005-2009 йиллар давомида тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига берилган жами кредитлар миқдори 4,4 баробар, микрокредитлар миқдори эса 7,1 баробар ошган.
Шу ўринда тижорат банклари кредитлари тўғрисида сўз борганда уларнинг мақсад йўналишлари жиҳатидан таркиби ҳам такомиллашиб бораѐтганлигини таъкидлаш лозим (5.3.2-расм).
5.4.Банкларнинг инвестиция мақсадларига йўналтирилган крeдитларининг умумий крeдит пoртфeлидаги улуши қарийб 70 фoизни ташкил этди, иқтисoдиѐтимизнинг рeал сeктoрига йўналтирилган крeдитларининг умумий ҳажми эса 2009 йилда 2000 йилга нисбатан 14 барoбар oшди. Сўнгги ўн йилда иқтисoдиѐтнинг рeал сeктoрларини крeдитлашга йўналтирилган ички манбалар 25 барoбардан зиѐдрoқ кўпайди. 6.2.3-расмдан кўринадики, 2009 йилда жами банк кредитлари таркибида узоқ муддатли кредитларнинг улуши 78,3 фоизни ташкил этган Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан кўринадики, мамлакатимиздаги банкмолия соҳасининг тобора мустаҳкамланиб бориши амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотлар молиявий таъминотининг кучайишига, иқтисодиѐт реал секторининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланишига ҳамда барқарор иқтисодий ўсиш суръатларининг таъминланишига замин яратмоқда. Банк операциялари актив ва пассив операциялардан иборат бўлиб, пассив операциялар пул маблағларини маълум бир йўналишга сафарбар этишга қаратилган бўлади. Банклар пассив операциялар орқали жамғармаларни ва вақтинчалик бўш турган маблағларни ишлаб чиқаришга сафарбар этиб, фойда олади. Актив операциялар турли характердаги кредитларни бериш операциялари билан боғлиқ бўлиб, қуйидаги элементлари бўйича туркумланади:
Муддатлари бўйича кредитлар қисқа, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган бўлади.
Кредитлар ҳажми бўйича кичик, ўрта, йирик микдорда ҳар бир мижозга индивидуал ва молиявий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда берилади.
Айрим турлари бўйича маҳсус кафолатни талаб қиладиган, гаров эвазига бериладиган кредитлар бўлади.
Кредитларни турлари бўйича, яъни давлат, тижорат, ҳалқаро ва бошқа турлари бўйича бериш.
Заѐмни турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга бериш вақтинчалик фойдаланиш учун, истеъмол учун, қарзларни тўлаш учун, экспорт ва импорт операцияларини бажариш учун бериладиган кредитлар.
Ҳозирги бозор иқтисодиѐти шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари ўз фаолиятида турли банклар билан муомалада бўладилар. Бу жараѐн олдингиларидан фарқ қилган ҳолда анча мураккаб ҳисобланади, чунки олдинги жараѐнлар, асосан, корхоналар орқали банк ўз фаолиятини олиб борганлиги билан характерланади. Тадбиркорлик фаолияти шаклланиши туфайли банклар хусусий мулк эгалари ва кичик корхоналар фаолияти билан боғлиқ операцияларни бажаришга ўз маблағларини сафарбар этиб борадилар.
Тадбиркорларнинг банклар билан бўладиган операцияларида кўпгина эркинликлар бериб қўйилганлиги шунда намоѐн бўлмоқдаки, хусусий тадбиркор ўз жамғармасини Ўзбекистоннинг турли банкларидаги ўз ҳисоб счѐтида сақлаш, кредит ва касса операцияларини бажариш ҳуқуқига эга. Банклар билан тадбиркорлар ўртасидаги муносабатларда амал қилаѐтган қонунларга ва шартномаларга асосан пул ўтказиш йўли билан ҳисоб-китоблар олиб бориш мумкин. Банклар тадбиркор счѐтида пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни сақлашни кафолатлаб беради. Банклар тадбиркорлар ва мижозлар билан бўладиган операцияларда пул эгаси томонидан топшириқ қоғози банкка келиб тушиши билан 12-13 соат давомида кейинги операцияларни бажариши зарур.
Мулк эгалари ҳисобига пул ўтказиш шаҳар ичида 4 иш кунида, вилоят ичида 5 иш кунида, республика ичида 10 иш кунида бажарилиши лозим. Агар бу қонун шартлари бузилса, мижозга йиллик фоиз миқдорида банк жарима тўлайди. Банк мижозларнинг аризасига биноан уларга тегишли операцияларни бажаради. Банклар тадбиркорларни Республика Марказий банки томонидан киритилган ўзгаришлардан, қоидалардан айниқса, ҳисоблар бўйича нақд пулсиз тарздаги операциялар бўйича ўзгаришлардан хабардор қилади. Банк мижозга кечикиб ўтказган операциялари учун, пулни нотўғри жўнатганлиги учун, айбдор сифатида, ҳар бир кун учун ўтказилаѐтган сумманинг 3 фоизи микдорида жарима тўлайди. Банкнинг айби билан ҳисоб ҳужжатлари йўқолса, мижозга ҳужжатда кўрсатилган сумманинг ҳар бир куни учун 3 фоиз миқдорида жарима тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |