5-мавзу: оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиш. Фалсафанинг қонун ва категориялари режа



Download 30,91 Kb.
bet5/9
Sana22.02.2022
Hajmi30,91 Kb.
#87604
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5-маъруза

Инкорни инкор қонуни. Бу қонунга кўра, объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнида эскининг янги томонидан инкор қилиниши рўй беради. Бироқ эскилик бутунлигича инкор қилинмайди, ундаги ижобий томонлар сақланиб қолади.Ривожланиш бурама(спиралсимон) шаклда, маълум нисбий такрорланишлар асосида, оддийдан мураккабга, пастдан юқорига қараб боради.
Тараққиётдаги ворислик ва давомлилик инкорни инкор этиш йўли билан амалга ошиб боради. Бу муаммони ўрганишни инкор тушунчаси нимани ифодалашини аниқлаб олишдан бошлаш лозим.
Борлиқнинг ҳамма соҳасида доимо эски, умри тугаётган нарса ва ҳодисаларнинг барҳам топиши ва янги нарса ва ҳодисаларнинг вужудга келиш жараёни содир бўлиб туради. Бундаги эскининг янги билан алмашиниши инкор, деб аталади. «Инкор» атамасини фалсафага Гегель киритган. Унинг нуқтаи назарича, инкор ғоянинг, фикрнинг ривожланиш босқичидир.
Диалектикада ин­кор кундалик онгда ишлатиладиган тушунчадан фарқ қилади. Диалектикада инкор қилиш тўғридан-тўғри «йўқ», демак эмас, ёки нарсани мавжуд эмас, деб эълон қилмоқ ёки уни ҳар қандай усул билан йўқотиб ташламоқ эмас.
Диалектик инкорнинг муҳим икки жиҳати мав­жуд: биринчиси, эскининг ўрнига янгининг келиши табиий-тарихий жараён бўлганлиги учун тараққиётнинг муҳим шарти ҳисобланса; иккинчиси, у янгини эски билан ворисий боғлиқ, эканлигини ҳам ифода­лайди.
Диалектик инкорга кўра, тараққиётнинг спиралси­мон характери ўзининг қуйидаги уч жиҳатига эга: биринчидан, инкорни инкорда, даставвал, нарса ва ҳодисалар абадий ўзгармасдан қола олмаслиги, даврнинг ўтиши билан ҳар бир нарса ва ҳодиса ўзгариши, бу ўтишда эса янги сифат фақат емирилаётган нарса заминида пайдо бўлишини очиб беради.


3. Категория тушунчаси. Фалсафа тарихида категориялар таснифи
Категория ўзи нима ? Бу сўз қадимги юнон тилидан олинган бўлиб: «изоҳлаш», «тушунтириш», «кўрсатиш», деган маъноларни англатади. Унинг мазмунидаги бундай хилма-хиллик қадимги даврларданоқ илмий тадқиқот йўналишига айланган.
Фалсафа тарихида уларни биринчи бўлиб, Арасту таърифлаб берган. У ўзининг «Категориялар» деган асарида уларни объектив воқеликнинг умумлашган инъкоси сифатида қараб, туркумлаштиришга ҳаракат қилган. Хусусан, унингча қуйидаги категориялар мавжуд: «моҳият» (субстанция), «миқдор», «сифат», «муносабат», «ўрин», «вақт», «ҳолат», «мавқе», «ҳаракат», «азоб-уқубат». Бу туркумлаштириш, ўз вақтида илмий билишда жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Кейинчалик Арасту «Метафизика» асарида «моҳият», «ҳолат» ва «муносабат» категорияларини ҳам изоҳлаган.
Умуман, категорияларни фалсафа тарихида илмий мавзу сифатида ўрганишни айнан Арасту бошлаб берганлиги эътироф қилинади. Олим фалсафанинг қонун ва категорияларини биринчи марта системалаштирган, таърифлаган ва фалсафани фан даражасига кўтарган. Ўша даврдан бошлаб фалсафа ўз қонунлари, тамойиллари, категориал тушунчаларига эга бўлган фанга айланган. Шарқда бу масалага Форобий, Беруний ва ибн Синолар ҳам катта аҳамият берганлар.
XVII-XIX асрларга келиб, фалсафий категориялар таҳлилида янги давр вужудга келди. Хусусан, И. Кант қарашларида категориялар «сифат» (реаллик, инкор, чегаралаш), «миқдор» (бирлик, кўплик, яхлитлик), «муносабат» (субстанция ва хусусият, сабаб ва ҳаракат, ўзаро таъсир), «модаллик» (имконият ва имкониятсизлик, воқелик ва новоқелик, зарурият ва тасодиф) тарзида изоҳланган. Кантдан фарқли ўлароқ, Ҳегел эса мантиқий категорияларни: «борлиқ» (сифат, миқдор, меъёр), «моҳият» (асос, ҳодиса, мавжудлик), «тушунча» (объектив, субъектив, абсолют ғоя) тарзида изоҳлаган.
Фалсафа фанининг категориялари ҳақидаги турли қарашларни умумлаштириб айтганда, уларнинг мантиқий тушунчалар сифатидаги қуйидаги тавсифлари бор: 1) объектив воқеликнинг инъикоси; 2) нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро боғланиш ва алоқадорлигини мантиқий умумлаштирувчи билиш усули; 3) нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши билан ўзгариб турувчи мантиқий тушунча; 4) борлиқнинг мавжудлигидан келиб чиқадиган тарихий — мантиқий билиш даражаларидан бири. Кўпчилик мутахассислар категориялар олам, ундаги нарса ва воқеалар, уларнинг асосий ва такрорланиб турувчи алоқадорлигини ифодалайдиган кенг мазмундаги тушунчалардир, деган фикрга қўшиладилар. Бу маънода борлиқ, воқелик, ҳаракат, макон, замон, миқдор, сифат ва бошқалар фалсафанинг ана шундай категорияларидир.



Download 30,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish