4. Умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби Корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат) турлари ўртасида билвосита харажатларни оқилона тақсимлаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, маҳсулотларнинг технологик турлари бўйича таннархини тўғри аниқлаш имконини беради. Бу ҳолат ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг баҳосини шакллантириш бўйича корхона ҳисоб сиѐсатини ишлаб чиқишда ижобий самара беради. Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш ва уни бошқариш харажатларини қуйидагича таснифлаш мумкин: 1) машина ва ускуналарни асраш ва ишлатиш харажатлари; 2) умумишлаб чиқариш харажатлари; 3) давр харажатлари, ўзбекистонда юқоридаги биринчи ва иккинчи бандлардаги харажатлар тақсимот базасига мутаносиб равишда маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига қўшилади. Давр харажатлари эса корхонанинг молиявий натижалари ҳисобидан қопланади. МДҲ давлатларида эса учала харажатлар ҳам маҳсулот таннархига киритилади ва счетлар тизими орқали тўлиқ таннарх ҳосил қилинади. Ушбу харажатлар умумий хусусиятга эга бўлиши билан биргаликда, уларнинг хусусий жиҳатлари ҳам мавжуд: машина ва ускуналарни ишлатиш ва асраш харажатлари шартли-ўзгарувчан бўлиб, ишлаб чиқарилган мабсулот ҳажмига боғлиқ. Умумишлаб чиқариш ва давр харажатлари эса шартлидоимий харажатлар ҳисобланиб, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига боғлиқ бўлмайди. Ишлаб чиқаришға хизмат кўрсатиш ва уни бошқариш харажатларини маҳсулотлар таннархига киритиш орқали таннарх аниқлашнинг ишлаб чиқариш билвосита харажатларини умумкорхона миқѐсида ва бўлинмалар даражасида тақсимлаш каби усуллари мавжуд. Ишлаб чиқариш билвосита харажатларини умумкорхона миқѐсида тақсимлаш усулининг моҳияти шундаки, бунда мазкур харажатлар 2510- "Умумишлаб чиқариш харажатлари" счетининг дебетида йиғиб борилади ҳамда ҳисобот даври охирида улар ягона тақсимот базаси асосида м аҳсулот турлари бўйича тақсимланади. Шунингдек, бу усулнинг афзаллиги унинг соддалиги ва кам меҳнатталаблигида бўлса, асосий камчилиги эса, маҳсулотларнинг хилма-хил турлари ҳақиқий таннархини аниқлаш пайтида жиддий хатоликларга олиб келишидир. Одатда, бошқарув ҳисоби тизимида ҳисобот даври ичида умумишлаб чиқариш харажатлари сметаси тузилиб, унга асосан сметадаги харажатлар ҳақиқатда эришилган маҳсулот ҳажми ва ҳақиқий харажатлар билан таққосланиб, тузатилиб борилади. Умумишлаб чиқарисб харажатлари ўзбекистон Республикаси 21-сонли БҲМСга биноан тасдиқланган харажат моддаларига бўлиб ҳисобга олиб борилади ва корхонада қабул қилинган ҳисоб сиѐсатига мувофиқ алоҳида ҳисоб обьектлари ўртасида тақсимланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 5 феврал 54-сонли қарори (2003-йил 25 декабрдаги 567-сонли қарор асосидаги ўзгартишлар билан) билан тасдиқланган "Маҳсулот (иш ва хизмат) таннархига киритиладиган, маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра умумишлаб чиқариш харажатлари қуйидагилардан иборат: — машина ва ускуналарни асраш ва ишлатиш харажатлари; — ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари; 2300 -" Ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳисоби" счетлари дебетланганда қуйидаги счетлар кредитланади: — 0200 -"Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби"; — 0500 -"Номоддий активларнинг амортизацияси ҳисоби"; — 1000-"Материалларҳисоби"; — 1100 --"ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонлар ҳисоби"; — 1610 -"Материаллар қийматидаги оғишишлар"; — 2510 -"Умумишлаб чиқариш харажатлари"; — 2610 -"Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот"; — 2810 —"Омбордаги тайѐр маҳсулотлар"; — 3100 -"Истиқбол харажатлари ҳисоби"; — 3200 -"Муддати узайтирилган харажатлар ҳисоби"; — 4860 -"ДаВолар бўйича олинадиган счетлар"; — 6010 -"Мол этказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар"; — 6500 -"Суғурта бўйича қарзлар ва давлат мақсадли фондларига тўловларҳисоби"; — 6710 -"Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар"; — 6970 -"Ҳисобдор шахсларга қарзлар"; — 6990 -"Бошқа мажбуриятлар"; — 6110 -"Алоҳида балансга ажратилган болинмаларга тўланадиган счетлар"; — 9390 -"Бошқа операцион даромадлар". 2300 -"Ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳисоби" счетларининг кредитида ишлаб чиқарилган тайѐр маҳсулотфлcўрсатилган хизмат, бажарилган иш)нинг ҳақиқий таннархи кўрсатилади. Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш ва уни бошқариш харажатларини қуйидагича таснифлаш мумкин: 1) машина ва ускуналарни асраш ва ишлатиш харажатлари; 2) умумишлаб чиқариш харажатлари; 3) давр харажатлари, ўзбекистонда юқоридаги биринчи ва иккинчи бандлардаги харажатлар тақсимот базасига мутаносиб равишда маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига қўшилади. Давр харажатлари эса корхонанинг молиявий натижалари ҳисобидан қопланади. МДҲ давлатларида эса учала харажатлар ҳам маҳсулот таннархига киритилади ва счетлар тизими орқали тўлиқ таннарх ҳосил қилинади. Ушбу харажатлар умумий хусусиятга эга бўлиши билан биргаликда, уларнинг хусусий жиҳатлари ҳам мавжуд: машина ва ускуналарни ишлатиш ва асраш харажатлари шартли-ўзгарувчан бўлиб, ишлаб чиқарилган мабсулот ҳажмига боғлиқ. Умумишлаб чиқариш ва давр харажатлари эса шартлидоимий харажатлар ҳисобланиб, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига боғлиқ бўлмайди. Ишлаб чиқаришға хизмат кўрсатиш ва уни бошқариш харажатларини маҳсулотлар таннархига киритиш орқали таннарх аниқлашнинг ишлаб чиқариш билвосита харажатларини умумкорхона миқѐсида ва бўлинмалар даражасида тақсимлаш каби усуллари мавжуд. Ишлаб чиқариш билвосита харажатларини умумкорхона миқѐсида тақсимлаш усулининг моҳияти шундаки, бунда мазкур харажатлар 2510- "Умумишлаб чиқариш харажатлари" счетининг дебетида йиғиб борилади ҳамда ҳисобот даври охирида улар ягона тақсимот базаси асосида м аҳсулот турлари бўйича тақсимланади. Шунингдек, бу усулнинг афзаллиги унинг соддалиги ва кам меҳнатталаблигида бўлса, асосий камчилиги эса, маҳсулотларнинг хилма-хил турлари ҳақиқий таннархини аниқлаш пайтида жиддий хатоликларга олиб келишидир. Одатда, бошқарув ҳисоби тизимида ҳисобот даври ичида умумишлаб чиқариш харажатлари сметаси тузилиб, унга асосан сметадаги харажатлар ҳақиқатда эришилган маҳсулот ҳажми ва ҳақиқий харажатлар билан таққосланиб, тузатилиб борилади. Умумишлаб чиқарисб харажатлари ўзбекистон Республикаси 21-сонли БҲМСга биноан тасдиқланган харажат моддаларига бўлиб ҳисобга олиб борилади ва корхонада қабул қилинган ҳисоб сиѐсатига мувофиқ алоҳида ҳисоб обьектлари ўртасида тақсимланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 5 феврал 54-сонли қарори (2003-йил 25 декабрдаги 567-сонли қарор асосидаги ўзгартишлар билан) билан тасдиқланган "Маҳсулот (иш ва хизмат) таннархига киритиладиган, маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра умумишлаб чиқариш харажатлари қуйидагилардан иборат: — машина ва ускуналарни асраш ва ишлатиш харажатлари; — ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари; 2300 -" Ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳисоби" счетлари дебетланганда қуйидаги счетлар кредитланади: — 0200 -"Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби"; — 0500 -"Номоддий активларнинг амортизацияси ҳисоби"; — 1000-"Материалларҳисоби"; — 1100 --"ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонлар ҳисоби"; — 1610 -"Материаллар қийматидаги оғишишлар"; — 2510 -"Умумишлаб чиқариш харажатлари"; — 2610 -"Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот"; — 2810 —"Омбордаги тайѐр маҳсулотлар"; — 3100 -"Истиқбол харажатлари ҳисоби"; — 3200 -"Муддати узайтирилган харажатлар ҳисоби"; — 4860 -"ДаВолар бўйича олинадиган счетлар"; — 6010 -"Мол этказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар"; — 6500 -"Суғурта бўйича қарзлар ва давлат мақсадли фондларига тўловларҳисоби"; — 6710 -"Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар"; — 6970 -"Ҳисобдор шахсларга қарзлар"; — 6990 -"Бошқа мажбуриятлар"; — 6110 -"Алоҳида балансга ажратилган болинмаларга тўланадиган счетлар"; — 9390 -"Бошқа операцион даромадлар". 2300 -"Ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳисоби" счетларининг кредитида ишлаб чиқарилган тайѐр маҳсулотфлcўрсатилган хизмат, бажарилган иш)нинг ҳақиқий таннархи кўрсатилади.