5-мавзу. Кимё ва озиқ-овқат саноати корхонасининг меҳнат ресурслари


Меҳнат ресурслари балансини тузиш методикаси



Download 29,51 Kb.
bet3/3
Sana02.07.2022
Hajmi29,51 Kb.
#730993
1   2   3
Bog'liq
5-MAVZU

3. Меҳнат ресурслари балансини тузиш методикаси

Ушбу муаммоларни ҳал қилишда меҳнат потенциалини шакллантириш, тақсимлаш ва ишга жойлашиш борасидаги реал эҳтиёжни аниқлаш имконини берадиган самарали усулдан фойдаланиб, уларнинг сафарбарлик ҳолатини ҳисобга олишни такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун эса меҳнат ресурслари балансини тузиш ва уни таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Меҳнат ресурслари баланси меҳнат ресурслари мавжудлиги ва уларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишини тавсифловчи кўрсаткичлар тизимидир.


Мазкур баланс ҳисобот ва прогноз кўринишларда тузилади. Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси меҳнат ресурсларининг амалдаги кўрсаткичлари ва уларнинг ҳисобот даврида (йилда) тақсимланиши бўлиб, у ҳисобот йилида ўтказилган мониторинг натижалари асосида ишлаб чиқилади. Прогноз балансда эса меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ҳолати таҳлил қилиниб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифаларини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Меҳнат ресурслари баланси икки қисм – ресурслар ва тақсимлаш қисмларидан иборат бўлган кўрсаткичлар тизимидир. Биринчи қисм мавжуд меҳнат ресурсларини ҳамда уларни шакллантириш манбаларини кўрсатади. Иккинчи қисм меҳнат ресурсларининг иқтисодий фаол ҳамда иқтисодий нофаол шахсларга тақсимланишини кўрсатади.
Меҳнат ресурслари балансини тузиш ҳамда ишга жойлашишга муҳтож шахсларни аниқлаш чоғида асосий ахборот манбалари давлат статистикаси маълумотлари, маъмурий ҳисобга олиш (масалан, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, уй хўжаликлари, ходимлар рўйхатлари) турлари, шунингдек иш билан бандлик масалалари юзасидан ишчи кучини танлаб текширишдан иборат. Ушбу хилма-хил манбалар улардаги ахборотнинг хусусияти ва мазмуни, маълумотларни тўплаш шакллари ва усуллари бўйича бир-биридан фарқ қилиши мумкин.
Танланма мониторинг маълумот тўплаш воситалари орасида энг мослашувчан усулдир. Унинг натижаларига қараб, меҳнат ресурсларининг шаклланишини, иш билан бандлар, ишсизлар, иқтисодий нофаол аҳоли сонини кўрсатувчи маълумотларни олиш, шунингдек заруратга қараб, тушунчалар, таърифлар ва саволларни ўзгартириш ёки майдалаш мумкин. Бу эса, айрим аҳоли гуруҳлари ишчи кучида иштирок этишининг турли шаклларини аниқлаш имконини беради. Ишчи кучини текшириб чиқиш фақат ишлаётганларни эмас, балки вақтинча иш билан банд бўлмаганларни ҳам қамраб олганлиги, у меҳнат ресурслари ва уларнинг тақсимланиш тузилмаси ҳақида тўла-тўкис тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.
Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси ҳар қайси йил ва унинг даврлари якунларига қараб, республика ва унинг ҳудудлари бўйича тузилади.
Ўзбекистон Республикасида 2007 йилнинг 1 июлигача амал қилиб келган меҳнат ресурслари баланси шакли Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 январдаги «Аҳолини иш билан бандлигини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 42-сонли Қарори билан қабул қилинган бўлиб, мазкур баланс Президент фармон ва қарорлари асосида мамлакатда иш билан бандликнинг янги ноанъанавий шаклларининг (уй меҳнати, касаначилик, оилавий бизнес, шахсий ёрдамчи хўжаликларда қорамол етиштириш, хизмат кўрсатиш ва сервис) пайдо бўлиши натижасида ўз қамровини йўқотди. Шунингдек, мазкур методика республика аҳолиси ва уй хўжаликлари статистикасини юритиш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятлари мониторингини амалга оширишда халқаро стандартлар ва янги талабларга жавоб бермай қўйди.

4. Меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлашишга


муҳтож шахсларни аниқлаш

2007 йил 24 майда Вазирлар Маҳкамасининг «Ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикасини такомиллаштириш тўғрисида»ги 106-сонли Қарори қабул қилинди ва унга мувофиқ жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб «Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш» Методикаси амалиётга татбиқ этилди. Методика Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан белгиланган нормалардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг иш билан таъминлаш ва меҳнат бозорининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олади. Унда «ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли» тушунчаси халқаро стандартларда назарда тутилган «ишсизлар» тушунчасига тенг деб қаралади.


Мазкур методикага кўра:
1. Ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар сони меҳнат ресурслари сонидан меҳнат билан бандлар сони ва иқтисодий фаол бўлмаганлар сонини чиқариб ташлаган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ММ = МРА-Б-ИНФ,
бунда:ММ – ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли (ишсизлар);
МР – меҳнат ресурслари;
Б – иш билан бандлар;
ИНФ – иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли.
2. Меҳнат ресурслари сони меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони ва меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишловчилар сони йиғиндиси сифатида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
МР = МЛА + ИЎП,
бунда: МР – меҳнат ресурслари;
МЛА – меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли;
ИЎП – ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерлар.
3. МЛА сони меҳнатга лаёқатли ёшидаги аҳоли (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар) сонидан меҳнатга лаёқатли ёшдаги I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар сонини чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади:
МЛА = Э(16-60) + Х(16-55) - Ног - Пи,
бунда:Э(16-60) – 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар;
Х(16-55) – 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар;
Ног – меҳнатга лаёқатли ёшдаги I ва II гуруҳ ногиронлари;
Пи – имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги пенсионерлар.
4. Меҳнат билан бандлар сони қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
ИТ = ИТр + ИТнр + ММ,
бунда:ИТр – иқтисодиётнинг расмий секторида ишловчилар;
ИТнр – иқтисодиётнинг норасмий секторида ишловчилар;
ММ – мигрант меҳнатчилар – хорижда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси резидентлари, уларнинг мазкур мамлакатда рўйхатгаолинган ёки олинмаганлигидан қатъи назар.
4.1. Расмий секторда банд бўлганлар давлат статистика ҳисоботи маълумотлари бўйича аниқланади ва ҳисоблаб чиқилади ҳамда қуйидагилардан иборат бўлади:
ёлланиб (меҳнат шартномаси бўйича), шу жумладан сайланадиган лавозимларда ишлаётган доимий, вақтинчалик ва мавсумий ходимлар;
ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари;
кооперативлар ва ширкатлар аъзолари;
хусусий корхоналар эгалари (иш берувчилар), шу жумладан фермерлар;
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс сифатида расман рўйхатга олинган фуқаролар;
юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган деҳқон хўжаликлари аъзолари ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликлар ва деҳқон хўжаликларида қорамол ўстириш билан банд бўлган шахслар;
нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари.
4.2. Норасмий секторда банд бўлганлар сонини аниқлаш ва ҳисоблаб чиқиш. Халқаро меҳнат ташкилоти нормаларидан келиб чиқиб ҳамда Давлат статистика қўмитасининг ҳисобга олиш ва таснифлаш амалиётига мувофиқ иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар жумласига ижтимоий суғурта ва солиқ органларида ҳисобга турмаган қуйидаги шахслар киради:
юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилмаган деҳқон хўжаликлари аъзолари;
уйда пулли хизматлар кўрсатиш билан банд бўлган шахслар (энагалар, уй хизматчилари, уй ошпазлари, автомобиль ҳайдовчилар, қоровуллар);
жисмоний шахсларда ҳақ олиб ишловчи шахслар;
оила бошлиқларига уларнинг тадбиркорлик фаолиятида ёрдам берувчи оила аъзолари;
тегишли рўйхатдан ўтмай ишловчи тадбиркорлар.
Иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан банд шахслар сони меҳнат органлари томонидан бандлик масалалари бўйича ҳар чоракда амалга ошириладиган ўрганиб чиқиш асосида аниқланади.
Иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан банд аҳоли сонини аниқлаш учун бандлик масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш маълумотлари асосида:
а) иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли турлари билан шуғулланувчи шахслар сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўраб чиқилганларнинг умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
СЧСi = ССi: СС х 100,
бунда:СЧСi – иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар салмоғи;
ССi – иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар сони;
СС – меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўралганлар сони, ҳаммаси;
б) олинган салмоқ кўрсаткичи бўйича иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи аҳоли сонининг ҳисоби қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ИТНPi = МЛА х СЧСi / 100,
бунда:ИТНPi – иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчилар сони;
МЛА – меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони.
в) иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан бандларнинг умумий сонини аниқлаш учун фаолиятнинг ҳар бир аниқ тури бўйича ИТНР тўғрисидаги маълумотлар жамланади:
ИТНР = Z1iИТНР1i,
бунда:ИТНР – иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан бандлар сони, ҳаммаси.
4.3. Меҳнат фаолиятини хорижда амалга ошираётган шахслар сонини аниқлаш. Меҳнат фаолиятини хорижда амалга ошираётган шахслар сони қуйидаги тартибда босқичма-босқич аниқланади:
Биринчидан,ишга жойлаштиришга муҳтожларни аниқлаш мақсади учун меҳнат органлари томонидан меҳнат эмиграцияси бўйича саволномага мувофиқ, меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишларни ўтказиш пайтида мигрант меҳнатчилар сифатида хорижда турганлар сони аниқланади. Бунинг учун:
а) уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича (меҳнат эмиграцияси модулига биноан) ҳар чорақдаги ўрганишлар маълумотлари асосида меҳнат фаолиятини хорижда амалга ошираётган шахсларнинг сўралганлар умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ММС = КММС / СС х100,
бунда:ММС – мигрант меҳнатчиларнинг сўралганларнинг умумий сонидаги салмоғи;
КММС – меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетган шахсларнинг (мигрант меҳнатчиларнинг) меҳнат билан бандлик масаласи бўйича уй хўжаликларини ўрганиш давомида аниқланган сони;
СС – меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўралганлар сони, ҳаммаси.
Изоҳ. Хориждаги мигрант меҳнатчиларнинг уй хўжаликларини ўрганишда бевосита қатнаишаслигини (сўров пайтида бўлмаслигини) ҳисобга олиб, ушбу шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар сўралаётган уй хўжаликлари ваколатли аъзоларидан сўралган ҳолда олинади.
б) мигрант меҳнатчиларнинг сўралганларнинг умумий сонидаги салмоғи бўйича мигрант меҳнатчиларнинг меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли таркибидаги умумий сони қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
ММ = ММС хМЛА / 100,
бунда:ММ – мигрант меҳнатчилар сони, ҳаммаси;
МЛА – меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони.
в) зарурат бўлганда, меҳнат фаолиятини хорижда амалга ошираётганларнинг сони жўнаб кетган йўналиши (мамлакати) бўйича аниқланади. Бунинг учун:
ўрганишлар маълумотлари бўйича ҳар қайси мамлакатдаги меҳнат фаолиятини амалга ошираётган мигрант меҳнатчиларнинг сўралганлар умумий сонидаги салмоғи аниқланади;
меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли умумий сонига нисбатан салмоқни пропорционал равишда ҳисоблаб чиқиш ва жамлаш йўли билан муайян мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган мигрант меҳнатчилар сони аниқланади.
Иккинчидан,умуман республика бўйича меҳнат ресурсларини ҳисоблаб чиқишда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетган шахслар сони ҳисобга олинади. Уларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 15 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган схема бўйича, қуйидагиларни ўз ичига олувчи интеграциялашган ахборотлар модули асосида аниқланади:
а) хорижга кетганларнинг сони ва мақсади тўғрисида божхона декларациясининг такомиллаштирилган шакли асосидаги ҳар чораклик статистика ҳисоботи маълумотлари;
б) меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ҳар йилги социологик ўрганишлар маълумотлари;
в) меҳнат фаолиятини хорижда амалга ошириш учун фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан берилган рухсатномалар маълумотлари;
г) Ташқи ишлар вазирлигининг хориждаги консуллик муассасаларидан олинган маълумотлар;
д) уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ҳар чораклик ўрганишлар маълумотлари.
5. Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони қуйидагича аниқланади:
ИФА = Ў + А + ИН + ИББ,
бунда:ИФА – иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли;
Ў – ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ҳамда иш ҳақи ва меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар;
А – уй бекалари ва болаларни парвариш қилаётган ишламайдиган аёллар;
ИН – ишламайдиган учинчи гуруҳ ногиронлари;
ИББ – ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаган шахслар, шунингдек кўчар ва кўчмас мулкдан даромад оладиган ишламайдиган шахслар.
6. Мустақил равишда иш қидираётганлар сони ишга жойлаштиришга эҳтиёж сезадиган аҳолининг ҳисобланган сонидан ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларида расман ишсизлар сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар сонини чиқариб ташлаш йўли билан қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ИМ = ИБ - РР,
бунда:ИМ – иш билан банд бўлмаганлар, мустақил равишда и қидираётганлар;
ИБ – ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳол (ишсизлар);
РР – ишга жойлаштиришга муҳтож бўлганларни аниқлаш пайтида расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар.
Аҳолининг иш билан бандлигини ўрганиш махсус танлаб олинган хўжалик аъзолари орасида сўров ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Уй хўжаликларини сўраб чиқиш ҳар чораклик асосида Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари ходимлари томонидан ҳар чоракнинг охирги ойи иккинчи ўн кунлиги мобайнида ўтказилади.
Сўраб чиқилиши керак бўлган уй хўжаликларини танлаш ҳар бир туман бўйича маълумотларнинг репрезентативлигини таъминлайдиган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича уй хўжаликларининг камида бир фоизини сўров билан қамраб олиш ҳисобга олинган ҳолда пропорционал танлов бўйича ўтказилади.
Уй хўжаликларини сўраб чиқиш Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан туман (шаҳар) статистика бўлимлари билан биргаликда тўрт босқичда ўтказилади:
а) биринчи босқичдаҳар бир туман бўйича ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликлари сони қуйидаги формула бўиича аниқланади:
УХС=УХ х 1%,
бунда:УХС – ҳар бир туман (шаҳар)да сўраб чиқилиши керак бўлган уй хўжаликлари сони;
УХ – туман (шаҳар)даги уй хўжаликлари сони;
б) иккинчи босқичдауй хўжаликлари ўрганиладиган аҳоли пунктлари аниқланади, бунда:
• танлаб олинган аҳоли пунктлари ёнма-ён чегараларга эга бўлмаслиги керак;
туман марказлари ва улардан йироқда жойлашган аҳоли пунктлари мажбурий тартибда ўрганилиши керак;
ҳар бир туманда камида 5 та аҳоли пункти (туман маркази ҳам шу жумлага киради) ўрганилиши керак;
ҳар бир шаҳарда ёнма-ён чегараларга эга бўлмаган камида 5 та маҳалла ўрганилиши керак.
Аҳоли пунктларини танлаш туман (шаҳар) статистика бўлими билан келишган ҳолда Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан амалга оширилади;
в) учинчи босқичдаҳар бир аҳоли пунктида ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликлари сони аниқланади;
г) тўртинчи босқичдааҳоли пунктларида (маҳаллаларда) мавжуд бўлган уй хўжаликлари рўйхатлари асосида ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликларининг аниқ рўйхати аниқланади.
Бунда танлашнинг қуйидаги тартиб-қоидасини назарда тутадиган «пропорционал босқичма-босқич танлаш» усулидан фойдаланилади:
мазкур аҳоли пунктида (маҳаллада) жойлашган уй хўжаликларининг ҳисобланган сонини ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликларининг ҳисобланган сонига бўлиш йўли билан «танлаш босқичи» аниқланади (масалан, танлаб олинган аҳоли пунктида 300 та уй хўжалиги мавжуд бўлиб, ўрганиладиган уй хўжаликлари сони эса 30 тани ташкил этиши керак бўлса, «танлаш босқичи» «10» ни (300:10) ташкил этади);
уй хўжаликларининг умумий сонидан «танлаш босқичи»га бир карра ҳар бир уй хўжалигига тартиб рақами берилади ва танлаб олинади.
Уй хўжаликлари сўрови Давлат статистика қўмитаси билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган махсус сўровнома бўйича амалга оширилади.
Сўровни амалга оширган ходимлардан уй хўжаликлари сўровининг тўлдирилган сўровномаларини қабул қилиш Бандликка кўмаклашиш марказининг ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган аҳолини ҳисобга олиш ва улар бўйича маълумотлар банкини шакллантириш бўлими бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Тўлдирилган сўровномаларни қабул қилишда:
сўраб чиққан ходим томонидан уй хўжаликлари сўровининг аниқ тарзда танланишига риоя қилинганлиги;
сўровнома саволлари тўлиқ тўлдирилганлиги;
сўровнома саволларига жавобларнинг мантиқлилиги ва бир-бирига зид эмаслигини текшириш таъминланиши керак.


Назорат учун саволлар
1. Инсон ресурслари – бу................
2.Меҳнат потенциали ва унинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни нималардан иборат?
3.Иқтисодий нуқтаи назардан аҳолини ёшига кўра неча турга бўлинади?
4.Меҳнат ресурслари қандай шаклланади?
5. Меҳнат ресурслари баланси неча қисмдан иборат?
6. Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли сони қандай аниқланади?
Download 29,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish