Г.Форд (“Менинг ҳаётим, менинг ютуқларим” асари, XIX аср охири – XX асрнинг 1-ярми) қарашларида: қашшоқликнинг бирламчи сабаби менинг фикримча, энг аввал саноатда ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ва тақсимотни бир-бирига тўғри келмаслиги каби мутаносибликдан келадиган зарар жуда улкандир. Бу каби зарарни ишда фаол хизмат қиладиган доно раҳбарият бартараф этмоғи керак. Агар раҳбар пулни хизматдан юқори қўядиган бўлса, унда зарар кўриш давом этаверади. Зарар яқин кўрувчилар билан эмас, фақат узоқни кўрувчи ақллилар ёрдамида бартараф этилади дея таъкидлаган. Тадбиркор капитал мулкни ёки капитални назорат қилувчи, бошқа ишлаб чиқариш омилларини ташкил қилиш қобилиятига эга ва кўпчилик ҳолатларда янгилик кирита олувчи шахсдир. Замонавий ҳамкорликнинг тараққиёти ва ташкилотларни пайдо бўлиши билан тадбиркор тараққий топган корхонада ягона шахс бўлиб намоён бўла олмайди дея ўз асарида келтириб ўтган
Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.
- Сизни нима йиғлатди, деб амирул-муъминийн сўрадилар.
Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мумининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман", дея жавоб қилди.
Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми", дедилар.
Хазинабон: "Нега, ё амирал-муъминийн", деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.
Шунда хазинабон: Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, деди.
Умар: У қандай шарт экан, дедилар. Хазинабон: "Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг", деди.
Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди", деб сўрашди.
Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз, ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради". Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон", дея жавоб қилишди.
Қанийди бизда ҳам мана шу учлик бўлганда эди; Умар, хазиначи ва Умар болалари...
"...Сиз турмуш қурадиган одам сиз билан жанжал қиладиган одамдир. Сиз сотиб оладиган уй сиз таъмирлайдиган уйдир.
Орзу қилган ишингиз кўп асаббузарлик келтирадиган ишдир. Ҳар доим ниманидир қурбон қилишга тўғри келади. Бизга хурсандчилик бағишлайдиган нарса айни вақтда кайфиятимизни туширади. Биз эришган нарса аслида биз қўлдан бой берган нарсадир. Бизга ижобий тажриба берадиган нарса бир вақтнинг ўзида салбий тажрибани аниқлаб беради.
Ҳамма гап мана шунда. Абадий бахтга эришиш ғояси бизга ёқади. Биз барча дардлардан бир зумда фориғ бўлишни истаймиз. Биз ҳамиша ҳаётдан хушнуд ва қаноатланиш мумкинлигига ишонамиз.
Бироқ бунинг иложи йўқ."
Марк Менсоннинг "Бепарволикнинг нозик санъати ёки бахтли яшашнинг ўзгача усули" китобидан.
Айтишларича, Умар ибн Абдулазизнинг қизчалари бир кун ҳузурларига йиғлаб кирди. Ўша пайтда у ёшгина қизча бўлиб, у кун эса ҳайит куни эди.
- Сизни нима йиғлатди, деб амирул-муъминийн сўрадилар.
Қизлари: "Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен амирул-мумининнинг қизи бўла туриб, эски кийимдаман", дея жавоб қилди.
Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига бордилар ва унга: "Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми", дедилар.
Хазинабон: "Нега, ё амирал-муъминийн", деди.
Умар унга бўлган воқеани айтиб бердилар.
Шунда хазинабон: Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор, деди.
Умар: У қандай шарт экан, дедилар. Хазинабон: "Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг", деди.
Умар уни қолдириб, уйларига қайтдилар. Фарзандлари: "Отажон, нима бўлди", деб сўрашди.
Умар дедилар: "Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз, ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради". Шунда болалари: "Сабр қиламиз, отажон", дея жавоб қилишди.
Қанийди бизда ҳам мана шу учлик бўлганда эди; Умар, хазиначи ва Умар болалари...
Do'stlaringiz bilan baham: |