5-мавзу. ИҚтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йўналишлари


-жадвал. 2017 йилда ЯИМнинг иқтисодий фаолият таркиби



Download 66,27 Kb.
bet3/5
Sana23.02.2022
Hajmi66,27 Kb.
#169500
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-МАВЗУ (1)

1-жадвал.
2017 йилда ЯИМнинг иқтисодий фаолият таркиби




Млрд сўм.

2016 йил январь -сентябрга нисбатан

ЯИМ (ЯҚҚ) ўсишига тармоқларнинг таъсири, фоизда

2016 й.

2017 й.

ЯИМ, жами

198 871,6

249 136,4

105,3

5,3

Шу жумладан;
тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати

178 053,1

223 829,8

105,3

4,8

Маҳсулотга соф солиқлар

20 818,5

25 306,6

105,3

0,5

Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати

178 053,1

223 829,8

105,3

5,3

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

32 276,8

43 149,8

102,0

0,4

Саноат (қурилишни қўшган ҳолда)

58 546,0

74 876,1

104,8

1,5

Саноат

45 398,0

59 650,9

104,6

1,1

Қурилиш

13 148,0

15 225,2

105,6

0,4

Хизматлар

87 230,3

105 803,9

106,9

3,4

Савдо, уюшмаси ва овқатланиш бўйича хизматлар

19 833,2

25 773,9

103,9

0,4

Ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа

21 113,0

24 553,2

108,9

1,1

Бошқа хизмат тармоқлари

46 284,1

553476,8

107,3

1,9

Иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш суръатлари ЯИМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди. Хизматлар соҳаси энг катта таъсир кўрсатди ва бу соҳа ўтган йилга нисбатан 6,9 фоизга ошди. Жумладан, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 3,9 фоизга (ЯИМ таркибидаги улуши –11,5 фоиз), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 8,9 фоизга (11,0 фоиз) ва бошқа хизматлар – 7,3 фоизга (24,8 фоиз) ўсди. Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида ҳам 2,0 фоиз даражасида ижобий ўсиш суръати кузатилди. Ушбу тармоқнинг ЯИМ таркибидаги улуши 19,2 фоизни ташкил этди. Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги тармоғидаги ўсиш суръати ҳисобидан ЯИМнинг 0,4 фоиз пунктга ўсиши таъминланди. Саноат тармоғининг қўшилган қиймати 4,6 фоизга ўсди ва ЯИМ таркибидаги улуши 26,7 фоизни ташкил этди. Саноат ишлаб чиқаришининг ЯИМ мутлоқ ўсиши суръатига ижобий таъсири 1,1 фоиз пункт даражасида баҳоланди. Саноат тармоғидаги ўсиш асосан тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш (114,6 фоиз) ва ишлаб чиқарадиган саноат (102,8 фоиз) қўшилган қийматларининг ўсиши ҳисобига таъминланди.
2-жадвал.
2017 йилда саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши


Саноатнинг ялпи қўшилган қиймати таркиби, жамига нисбатан фоизда

2016 йил январь-сентябрда нисбатан,
фоизда

2016 й.

2017 й.

Саноат – жами

100,0

100,0

104,1

Ишлаб чиқариш саноати

72,7

70,4

102,5

Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондицациялаш

8,7

8,5

104,8

Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш

0,8

0,8

107,3

Саноат ишлаб чиқариш индекси даражасининг ўзгаришига қуйидаги омиллар ижобий таъсир кўрсатди:
– тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлашда: табиий газ қазиб олиш бўйича қўшимча қувватларнинг ишга туширилиши, “Ўзбекнефтегаз” АЖ корхоналари ва очиқ конларда ишлайдиган корхоналарнинг барқарор фаолияти. Бунинг натижасида газ конденцати қазиб олиш ҳажми 6,5 фоиз, нефть ва табиий газни қазиб олиш учун бурғулаш қурилмаларини ўрнатиш, таъмирлаш ва улар билан боғлиқ хизматлар 92,5 фоиз, шағал 20,7 фоиз, майдаланган тош ишлаб чиқариш 11,8 фоизга ошди;
– ишлаб чиқарадиган саноатда: машина ва ускуналарни тайёрлаш, таъмирлаш ва ўрнатиш, автотранспорт воситалари, трейлерлар, ярим прицеплар ва бошқа тайёр металл буюмларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Ўзавтосаноат” АК корхоналарида маҳсулотлар ҳажмининг ошиши. Бунинг натижасида, енгил автомобиллар (махсусларисиз) ишлаб чиқариш 90,8 фоизга ошди;
– электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашда: “Ўзбекэнерго” АЖ бўлинмалари ва “Ўзтрансгаз” АК корхоналари ишлаб чиқариш ҳажмларининг ошиши. Бу эса, газсимон ёқилғиларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш ҳажмларининг 13,0 фоизга, иссиқлик электр марказлари томонидан электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 5,8 фоизга ошиши билан изоҳланади;
– сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишда: сув қувурлари орқали сувни тозалаш ва тақсимлаш бўйича хизматлар 14,4 фоизга, оқова сувларини чиқариб ташлаш ва транспортировка қилиш ҳамда уларни қайта ишлаш бўйича хизматлар 11,0 фоизга ошди.
Шу билан бирга, ишлаб чиқариш индекси даражасига қуйидаги тармоқларда махсулотлар тайёрлаш ҳажмининг камайиши салбий таъсир кўрсатди:
– озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш (ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 98,2 фоиз). Мазкур фаолият тури бўйича ўсиш суръатининг камайиши шакар (ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 92,8 фоиз), тамаки маҳсулотлари (91,6 фоиз) ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши билан изоҳланади;
– тўқимачилик, кийим, тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш (99,4 фоиз). Бу эса, асосан пахта толаси ишлаб чиқаришининг пасайиши (87,0 фоиз) билан боғлиқ;
– кимё маҳсулотлари, резина ва пластмасса буюмларини ишлаб чиқариш (98,2 фоиз). Бу эса, карбамид (80,2 фоиз), аммоний нитрат (75,2 фоиз), сувсиз аммиак (81,9 фоиз), аммоний сулфат (81,5 фоиз) ишлаб чиқаришининг пасайиши билан изоҳланади.
Мазкур тармоқларнинг ишлаб чиқарадиган саноатдаги улуши 57,0 фоизни, жами саноат маҳсулотлари ҳажмида эса 45,0 фоизни ташкил этади.
Саноатни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилиш жараёнларини чуқурлаштиришга оид фаол инвестиция сиёсатининг амалга оширилиши ўзлаштирилган капитал қўйилмалар ҳажмининг 9,5 фоизга ва пудрат-қурилиш ишларининг 15 фоизга ўсиши имконини берди13.
1. Юқорида баён қилинган ва келтирилганлардан келиб чиқиши мумкин бўлган энг умумий хулоса шундан иборатки, бугунги кунда саноат тармоқларида фаолият кўрсатаётган корхоналар республикамиз иқтисодиётида стратегик аҳамиятга эга бўлиб, улар мамлакатимизнинг ЯИМини ишлаб чиқаришда, бюджет даромадларини шакллантиришда, асосий капиталга инвестицияларда ва ташқи иқтисодий фаолиятда ҳал қилувчи ролни ўйнамоқда.
2. Амалга оширилган илмий тадқиқотлар натижаларининг кўрсатишича, мамлакатимиз саноат тармоқлари учун менежмент жараёнларининг бир неча замонавий хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар бу корхоналарнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашда, албатта, ҳисобга олиниши керак.
3. Ўзбекистон Республикаси саноат тармоқларидаги иқтисодий ўсишнинг замонавий хусусиятлари бу менежмент стратегиясидан қандай даражада фойдалангани билан боғлиқ. Иқтисодий муносабатларнинг саноат тармоқлари корхоналарига тегишли бўлган бу замонавий хусусияти, ўз навбатида, бу тармоқнинг мамлакатимизда мазкур соҳани янада ривожлантириш мақсадида сифат ўзгаришларини таъминлашга қаратилган туб стратегияни амалга оширилиши, саноат зоналарини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширилиши ва чет эл инвестицияларини мамлакатга жалб қилиниши меҳнат ресурсларга бой бўлган ҳудудларда ишлаб чиқариш инфратузилмасини узлуксиз ишлайдиган ҳамда сифатли логистика имкониятларга эга саноат зоналарини барпо этишда янада кўпроқ имкониятларга эришишини таъминлайди.
4. Хорижий мамлакатлар капитали иштирокидаги саноат корхоналарида замонавий билим ва техникадан фойдалана оладиган кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйилиши мамлакатимиз илмий-техник ва ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтириш, саноатда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш имконини беради.
Шу билан бирга Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони йилдан йилга ортиб бормоқда ва уларни қуйидагилардан ҳам билиш мумкин.
2019 йил 1 январь ҳолатига фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 7560 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2043 тага ёки 37,0 %га ўсган. 
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, ушбу корхоналарнинг асосий қисми Россия Федерацияси, Туркия Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Корея Республикаси ҳиссаларига тўғри келади.
Шунингдек, хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг 4006 таси қўшма, 3554 таси эса хорижий корхоналар ҳисобига тўғри келади. 
Ҳудудлар кесимида, хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг асосий қисми Тошкент шаҳарда 4728 та (жамидаги улуши 62,5%), Тошкент вилоятида 851 та (11,3%) ва Самарқанд вилоятида 396 тани (5,2%) ташкил этган. Энг кам хорижий капитал иштирокидаги корхоналар Хоразм вилоятида 71 та (0,9%), Қашқадарёда 85 та (1,1%), Навоий вилоятида 109 та (1,4%) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси 121 тани (1,6%) ташкил этган14
Бу мазкур ҳудудларда хорижий ҳамкорлар билан ишлашни, инвестициялар жалб этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни янада ривожлантиришни талаб этади. 
Агар фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар иқтисодий фаолият турлари кесимида кўрилса, энг кўп саноатда 2995 тани (39,6%), савдода 1668 тани (22,0%) ҳамда бошқа фаолият турларида эса 1225 тани (16,2%) ташкил қилган. Энг камлари эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 97 тани (1,3%), ахборот ва алоқада 209 тани (2,8%), ташиш ва сақлашда 214 тани (2,8%) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 339 тани (4,5%), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 325 тани (4,3%) ва қурилишда 488 тани (6,5%) ташкил қилган. Кўриниб турибдики фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми саноат ва савдо фаолият турига тўғри келади. Шунингдек, энг кам улуш эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда ахборот ва алоқа фаолият турларига тўғри келади. 
2018 йилнинг январь-декабрь ойларида хорижий капитал иштирокидаги янги ташкил этилган корхоналарнинг сони 2385 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1522 тага кўпайган.
Бунда, Россия Федерацияси резидентлари капитали иштирокида – 428 та, Туркия Республикаси – 364 та, Хитой Халқ Республикаси - 351 та, Қозоғистон Республикаси – 246 та, ва Корея Республикаси – 161 та корхоналар янги рўйхатдан ўтган. Шунингдек, 2018 йил давомида Афғонистон Ислом Республикаси, Ҳиндистон Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Украина, Озарбайжон Республикаси ва бошқа давлатлар резидентлари қўшма фаолиятга қизиқиш билдирдилар15.
Янги ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрадиган бўлсак, асосан 728 таси саноат, 654 таси савдо, 229 таси қурилиш, 190 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ва 297 таси бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади. 
Ўзбекистонда 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 262,9 мингтани ташкил қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 14,5%га ошган.
Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми, яъни 60,0 мингтаси (22,8%) Тошкент шаҳри, 25,4 мингтаси (9,6%) Тошкент, 23,3 мингтаси (8,9%) Фарғона ҳамда 22,6 мингтаси (8,6%) Андижон вилоятлари ҳиссаларига тўғри келади.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида фаолият кўрсатаётган жами 262,9 мингта кичик корхона ва микрофирмаларнинг 70,5 мингтаси (26,8%) – савдо, 56,2 мингтаси (21,4%) - саноат, 29,0 мингтаси (11,0%) - қурилиш, 24,0 мингтаси (9,1%) - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 19,7 мингтаси (7,5%) - яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳаси, 13,1 мингтаси (5,0%) - ташиш ва сақлаш, 6,7 мингтаси (2,6%) - ахборот ва алоқа соҳаси, 5,4 мингтаси (2,0%) - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шунингдек 38,4 мингтаси (14,6%) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади16.
Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми саноат ва савдо фаолият турларига тўғри келади. Энг кам улуши эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда ахборот ва алоқа фаолият турларига тўғри келади.
2018 йил январь-декабрь ойларида 48,9 мингдан зиёд кичик корхона ва микрофирмалар янги ташкил этилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 28,2%га кўпроқ. Энг кўп янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар Тошкент шаҳри (12071 та), Тошкент (5080 та), Самарқанд (4312 та) ва Фарғона (3780 та) вилоятлари ҳиссасига тўгръи келади. Энг кам Сирдарё (1354 та), Хоразм (2009 та) ҳамда Навоий (1810 та) вилоятларида ташкил этилган.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида эса энг кўпи савдода 11713 та, саноатда 11262 та, қурилишда 6360 та ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 5586 та ташкил этилган. Энг кам эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатишда 1154 та, ахборот ва алоқада 1228 та ҳамда ташиш ва сақлашда 2107 та ташкил этилган17.

3.


Download 66,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish