-
Жаҳон
банкининг “Doing business” халқаро рейтингида
республикамизнинг ўрнини яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга
ошириш.
2019 йил дастури доирасида мавжуд вазиятни ҳисобга олиб, авваламбор,
миллий
иқтисодиётни
жадал
ривожлантириш,
мамлакатимизнинг
инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида солиқ сиёсатида муҳим
ўзгаришлар жорий қилинди. Жумладан, жисмоний шахслар учун ҳозиргача
амал қилиб келган энг юқори 22,5 фоизлик даромад солиғи ставкаси ўрнига 12
фоизлик ставка белгиланди. Соҳадаги ўзгаришлар рўйхатини яна узоқ давом
эттириш мумкин. Янги солиқ сиёсати доирасида иш ҳақига солиқ юки 1,5
баробар камайтирилди. Натижада расмий секторда ишлаётганлар
сони йил
давомида 500 мингтага кўпайди. Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20
фоиздан 15 фоизга туширилди. Бунинг ҳисобидан ўтган йили солиқ
тўловчилар ихтиёрида 2 триллион сўм қолди. Жорий йилда бу рақам 11
триллион сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Бир йилда тадбиркорлар
ихтиёрида шунча маблағ қолиши, албатта, уларга ўз бизнесларини
ривожлантириш учун жуда катта қўшимча имкониятлар яратади.
3. “Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз ‒ кичик бизнес ва тадбиркорлик
соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий
қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни
мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-
шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат
ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса
ҳам, айтишдан ҳеч қачон чарчамайман, яъни “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой
ва қудратли бўлади”. Шунинг учун бундан кейин тадбиркорликни
ривожлантиришга тўсқинлик қилиш ‒ давлат сиёсатига, Президент
сиёсатига тўсқинлик қилиш, деб баҳоланади” (Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон
Республикаси Президенти).
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун
максимал қулай шароит яратиш ва ишбилармонлик муҳитини
яхшилаш
борасида ҳаммага яхши маълум бўлган “
Агар халқ бой бўлса, давлат ҳам бой
ва кучли бўлади” тамойилига асосланилди. Бунда:
- биринчидан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари
ва муқобил текшириш бекор қилинди. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш
кўринишида жазо қўллаш тақиқланди. Ўзбекистоннинг Жаҳон банкининг
“Doing Business 2018” маърузасида бизнес юритиш учун энг қулай шароит
яратган “топ 10” талик ислоҳотчи мамлакатлар рўйхатига кириши ҳам олиб
борилган ислоҳотларнинг натижасидир;
- иккинчидан, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш учун
давлат хизматларини кўрсатиш тартиботлари тубдан қайта кўриб чиқилиб,
улар сони ва рўйхатдан ўтиш учун кетадиган вақт эса қисқарди;
-
учинчидан, Савдо-саноат палатаси фаолияти тўлиқ қайта ислоҳ
қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил институти (омбудсман) таъсис этилди. Тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармаси ташкил этилди;
- тўртинчидан, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари бизнес билан
ишлаш, ҳар бир маҳаллада аҳолини, аввало, ёшларни тадбиркорликка жалб
қилиш бўйича ўз ёндашувларини тубдан ўзгартирди.
“Тадбиркорликни кенг ривожлантириш ва бу соҳа учун янги шароитлар
яратишга барча имкониятларимизни сафарбар этяпмиз. “Ҳар бир оила –
тадбиркор” дастури доирасида ўз бизнесини бошлаётган оилаларга 5,9
триллион сўм кредитлар ажратилди”, деди Президент Ш.М.Мирзиёев ўз
Мурожжатномасида. Ислоҳотлар натижасида 2019 йили 93 мингта ёки 2018
йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўп янги тадбиркорлик субъектлари ташкил
этилди. 2019 йилда Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” рейтингида 7 поғона
кўтарилиб, бизнесни рўйхатга олиш кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190 та
давлати орасида 8-ўринни эгалладик ва энг яхши ислоҳотчи
давлатлар
қаторидан жой олдик.
“Иқтисодиётда давлат иштирокини стратегик асосланган даражада
қисқартириш, хусусий мулкни янада ривожлантириш ва уни ҳимоя қилишга
доир комплекс масалаларни ҳал этиш – Ҳукумат, давлат бошқаруви
органлари ва барча даражадаги ҳокимликлар учун энг муҳим устувор вазифа
сифатида белгиланади“ (Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси
Президенти).
Иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг яна бир ўзига хос устувор йўналиши,
бу давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, иқтисодиётда
хусусий секторнинг ўрни ва аҳамиятини оширишдир. Бунда, энг аввало,
хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш,
уларнинг фаолияти
самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат мулкини бошқариш услублари
тамоман ўзгартирилиб, қуйидаги ижобий натижаларга эришилди:
- биринчидан, корхоналарни хусусийлаштиришдан кейинги қўллаб-
қувватлашнинг янги амалиёти жорий этилди, ишламаётган
корхоналар
фаолиятини қайта тиклаш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда
давлат томонидан кўмаклашиш йўлга қўйилди. Тадбиркорлик субъектларига
фаолият юритмаётган ва тўлиқ қувват билан ишламаётган корхоналар
майдонларида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш имконияти
берилди. Бу эса, юқори қийматдаги инвестицияларни ўзлаштириш ва минглаб
иш ўринларини ташкил этиш имкониятини берди. Ушбу лойиҳаларни
молиявий қўллаб-қувватлаш учун
Хусусийлаштирилган корхоналарга
Do'stlaringiz bilan baham: