5-мавзу: ИҚтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йўналишлари режа


Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш учун биринчи ўринда валюта бозорини либераллаштириш



Download 36,74 Kb.
bet2/4
Sana23.02.2022
Hajmi36,74 Kb.
#168168
1   2   3   4
Bog'liq
2 5325681695247043695

2. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш учун биринчи ўринда валюта бозорини либераллаштириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди ва 2017 йил 5 сентябрдан миллий валютамиз – сўмнинг эркин айирбошланиши таъминланди. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз валюта ресурсларини эркин тасарруф этишлари йўлидаги барча сунъий тўсиқлар бартараф этилди ва улар томонидан валюта тушумларини сотиш мажбуриятлари бекор қилинди. Юридик шахслар учун маҳсулотларни импорт қилишда чет эл валютасини эркин харид қилиш ва чет эл инвесторларининг фойдани эркин олиб чиқиш имконияти яратилди. Фуқароларга чет элда таълим олиш ёки даволаниш, туризм, бизнес ва бошқа мақсадлар учун валюта маблағларини ҳеч қандай тўсиқларсиз қонуний сотиб олиши ва сотиш имконияти яратилди. Мазкур ислоҳотлар дунёнинг етакчи молия институтлари, шу жумладан, Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки ва Осиё таррақиёт банки томонидан эътироф этилди.
Инфляция даражаси ҳамда ички бозорда истеъмол товарлар нархларининг барқарорлигини назорат қилиш кучайтирилди. Ушбу мақсадда, ресурс базаси 100 миллион долларга тенг ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштириш жамғармаси ташкил этилди. Ҳаёт учун зарур бўлган дори-дармонларни сотиб олиш учун қўшимча 70 миллион доллар ажратилди. Ташқи савдони либераллаштириш ва самарадор бозор иқтисодиётини яратиш мақсадида божхона тўловлари ставкалари икки баравар пасайтирилди. Ички бозор учун зарур бўлган 8 минг турдан зиёд импорт товарлари учун божхона тўловлари кескин пасайтирилди, жумладан, импорт божи бўйича 3 550 та ва акциз солиғи бўйича 1 122 та маҳсулотларга нисбатан ноль даражали ставкалар белгиланди.
Халқаро андозаларга мос равишда, ҳукумат, барча вазирлик ва идоралар ҳамда Марказий банк томонидан макроиқтисодий кўрсаткичлар, давлат бюджети ижроси, пул муомаласи ва олтин-валюта захиралари ҳолати тўғрисидаги барча статистик ва таҳлилий маълумотларни доимий равишда очиқ чоп этиб борилиши йўлга қўйилди.
Давлат дастурининг 3 бўлимига кўра 70 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек концепциялар ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқишни ўз ичига олган 105 та чора-тадбирдан иборат 77 та бандни амалга ошириш назарда тутилган. Жумладан:
- 40 млрд. долларга тенг бўлган 649 та инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга оширишн таъминлаш;
- Кўмир қазиб олишни йилига 3,7 млн. тоннага ошриш имконини берувчи инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш;
- “TALGO-250” русумдаги 2 та юқори тезлик йўловчи поездини сотиб олиш лойиҳасини амалга ошириш;
- Республика ҳудудларида 2300 км оптик толали алоқа линияларини қуриш, мобиль алоқа операторларнинг 1843 та база станцияларини ўрналиш, 66 та юқори қувватли ва 238 та кам қувватли рақамли телевидение узатгичларини ўрнатиш ва ишга тушуриш;
- Пахта экин майдонларини 49 минг гектарга ва ғалла майдонларини 10 минг гектарга қисқартириш. Қисқартирилган экин майдонларига бошқа қишлоқ хужалиги экинларини жойлаштириш;
- Озиқ-овқат хвфсизлигини таъминлаш, мева-сабзвот, картошка ва узум ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, ичк бозорда уларга бўлган нархлар кескин ошишини олдини олиш;
- Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бизнес-Омбудсман) ни ташкил этиш;
- Фойдаланилган давлат мулки объектларини, жумладан “ноль” харид қиймати бўйича сотиш жараёнларини янда соддалаштириш;
- Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида кичик бизнеснинг Инновацион тенопаркларини ташкиллаштириш;
- Жаҳон банкининг “Doing business” халқаро рейтингида республикамизнинг ўрнини яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.
2019 йил дастури доирасида мавжуд вазиятни ҳисобга олиб, авваламбор, миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида солиқ сиёсатида муҳим ўзгаришлар жорий қилинди. Жумладан, жисмоний шахслар учун ҳозиргача амал қилиб келган энг юқори 22,5 фоизлик даромад солиғи ставкаси ўрнига 12 фоизлик ставка белгиланди. Соҳадаги ўзгаришлар рўйхатини яна узоқ давом эттириш мумкин. Янги солиқ сиёсати доирасида иш ҳақига солиқ юки 1,5 баробар камайтирилди. Натижада расмий секторда ишлаётганлар сони йил давомида 500 мингтага кўпайди. Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилди. Бунинг ҳисобидан ўтган йили солиқ тўловчилар ихтиёрида 2 триллион сўм қолди. Жорий йилда бу рақам 11 триллион сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Бир йилда тадбиркорлар ихтиёрида шунча маблағ қолиши, албатта, уларга ўз бизнесларини ривожлантириш учун жуда катта қўшимча имкониятлар яратади.


3. “Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз ‒ кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса ҳам, айтишдан ҳеч қачон чарчамайман, яъни “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”. Шунинг учун бундан кейин тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилиш ‒ давлат сиёсатига, Президент сиёсатига тўсқинлик қилиш, деб баҳоланади” (Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти).
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун максимал қулай шароит яратиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида ҳаммага яхши маълум бўлган “Агар халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва кучли бўлади” тамойилига асосланилди. Бунда:
- биринчидан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари ва муқобил текшириш бекор қилинди. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш кўринишида жазо қўллаш тақиқланди. Ўзбекистоннинг Жаҳон банкининг “Doing Business 2018” маърузасида бизнес юритиш учун энг қулай шароит яратган “топ 10” талик ислоҳотчи мамлакатлар рўйхатига кириши ҳам олиб борилган ислоҳотларнинг натижасидир;
- иккинчидан, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат хизматларини кўрсатиш тартиботлари тубдан қайта кўриб чиқилиб, улар сони ва рўйхатдан ўтиш учун кетадиган вақт эса қисқарди;
- учинчидан, Савдо-саноат палатаси фаолияти тўлиқ қайта ислоҳ қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти (омбудсман) таъсис этилди. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармаси ташкил этилди;
- тўртинчидан, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари бизнес билан ишлаш, ҳар бир маҳаллада аҳолини, аввало, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича ўз ёндашувларини тубдан ўзгартирди.
Тадбиркорликни кенг ривожлантириш ва бу соҳа учун янги шароитлар яратишга барча имкониятларимизни сафарбар этяпмиз. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ўз бизнесини бошлаётган оилаларга 5,9 триллион сўм кредитлар ажратилди”, деди Президент Ш.М.Мирзиёев ўз Мурожжатномасида. Ислоҳотлар натижасида 2019 йили 93 мингта ёки 2018 йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўп янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. 2019 йилда Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” рейтингида 7 поғона кўтарилиб, бизнесни рўйхатга олиш кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190 та давлати орасида 8-ўринни эгалладик ва энг яхши ислоҳотчи давлатлар қаторидан жой олдик.
Иқтисодиётда давлат иштирокини стратегик асосланган даражада қисқартириш, хусусий мулкни янада ривожлантириш ва уни ҳимоя қилишга доир комплекс масалаларни ҳал этиш – Ҳукумат, давлат бошқаруви органлари ва барча даражадаги ҳокимликлар учун энг муҳим устувор вазифа сифатида белгиланади“ (Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти).
Иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг яна бир ўзига хос устувор йўналиши, бу давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, иқтисодиётда хусусий секторнинг ўрни ва аҳамиятини оширишдир. Бунда, энг аввало, хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат мулкини бошқариш услублари тамоман ўзгартирилиб, қуйидаги ижобий натижаларга эришилди:
- биринчидан, корхоналарни хусусийлаштиришдан кейинги қўллаб-қувватлашнинг янги амалиёти жорий этилди, ишламаётган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат томонидан кўмаклашиш йўлга қўйилди. Тадбиркорлик субъектларига фаолият юритмаётган ва тўлиқ қувват билан ишламаётган корхоналар майдонларида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш имконияти берилди. Бу эса, юқори қийматдаги инвестицияларни ўзлаштириш ва минглаб иш ўринларини ташкил этиш имкониятини берди. Ушбу лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш махсус жамғармаси ташкил этилди ва ушбу жамғарма томонидан тегишли кредит линиялари очилди. Натижада: 2,5 трилн. сўм инвестиция ўзлаштирилди; 25 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди; 45,8 млрд. сўмлик кредит линиялари очилди.
- иккинчидан, тадбиркорлик субъектларига инвестиция киритиш ва янги иш ўринларини яратиш мажбурияти билан давлат мулкини “ноль” харид қийматида бериш амалиёти сезиларли кенгайтирилди. 2017 йилда тадбиркорларга 509 та объект “ноль” харид қийматида инвестициялар киритиш мажбурияти билан хусусий мулк сифатида берилди, аниқроғи тадбиркорларга ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш мақсадида 639, 5 млрд.сўм инвестиция киритилди; Бу эса, минглаб янги иш ўринларини ташкил этиш имкониятини бермоқда. 2019 йил давомида ушбу йўналиш бўйича 0,9 мингта янги иш ўринлари яратилди.
- учинчидан, фаолият юритмаётган, бўшаб ётган ва самарали фойдаланилмаётган йирик объектлар ва ер участкаларида йил давомида 45 та янги кичик саноат зоналари ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 75 тага етказилди. Уларда юқори талабга эга бўлган саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган умумий қиймати 510 млрд.сўм бўлган 1021 та йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.


4. Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий сиёсат ўзгартирилди, бунда иш ўринларини ташкил этиш ва одамлар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш устувор мақсад этиб белгиланди.
Инсон манфаатларини таъминлаш яна бир муҳим масала – аҳолимизнинг ярмидан кўпи яшайдиган қишлоқ жойларда ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш билан бевосита боғлиқдир. Шу сабабли биз бундан буён ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришга, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишга, илғор технологияларни жорий этишга асосий эътиборни қаратамиз“ (Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти).
2017 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, алоҳида туман ва шаҳарларни ривожлантириш бўйича қирқдан ортиқ дастурлар қабул қилинди. Дастурлар ижросини таъминлаш, шу жумладан, ҳудудлар иқтисодий ўсишини тезлаштириш ва доимий иш ўринларини яратиш мақсадида 2017‒2018 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида ҳар бир туман учун истиқболли янги 2 077 та йирик лойиҳалар тасдиқланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларидаги туманларда саноат соҳасида 1 619 та янги корхоналар ташкил этилди, бу ўтган йилга нисбатан 1,2 марта кўпдир. Янгидан ташкил этиладиган корхоналарга солиқ тўлови бўйича 5 йилдан 10 йилгача имтиёзлар, шу жумладан, мулк, ер ва ободонлаштириш солиқлари ҳамда Республика йўл жамғармаси йиғимларидан озод этиш каби имтиёзлар қўлланилиб келинмоқда. 47 та узоқ ва чекка туманларда янги ташкил этилган ва микрокредит олган якка тартибдаги тадбиркорлар 6 ой муддатга қатъий белгиланган солиқ тўловидан озод этилди.
Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга ёндашув тубдан ўзгартирилиб, аҳолининг эҳтиёжлари кўпроқ инобатга олинадиган бўлди. Хусусан, сўнгги йилларда биринчи марта 2 700 км автомобиль йўллари ва 5,1 минг км паст кучланишли электр тармоқларини қуриш ва капитал таъмирлашга давлат маблағлари йўналтирилди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларига бириктирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторларига бўлинишини назарда тутувчи иш ташкил этишнинг янги тизими жорий этилди.
Тармоқ ва ҳудудлар бўйича мақсадли дастурлар, устувор инвестиция лойиҳалари ва бошқа долзарб вазифалар бажарилишини танқидий таҳлил қилиш юзасидан амалдаги мавжуд тизим самарадорлигини оширишимиз лозим“ (Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти).
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган дастурларни қабул қилиш мақсадида 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида республиканинг барча минтақаларига, айримларига эса такрор ташриф буюрдилар. Ҳар бир ташриф натижаси бўйича ҳар бир ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.
Бундан буён ҳар бир туман ва шаҳарга, керак бўлса, чекка-чекка қишлоқ ва овулларгача кириб борамиз. У ерда истиқомат қилаётган одамларнинг дардини эшитамиз, муаммоларини ҳал қилишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқамиз ва ижросини қатъий назоратга оламиз”. (Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти).
Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий сиёсат ўзгартирилди, бунда иш ўринлари ташкил этиш ва одамлар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш устивор мақсад этиб белгиланди:
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 11 та, шунингдек алоҳида туман ва шаҳарлардарни ривожлантириш бўйича 36 т дастурлар қабул қилинди;
- Нисбатан орқада қолган ва ортиқча иш кучи мавжуд ҳудудларни жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди;
- 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб Тошкент шаҳри ва пойтахт туманларида ўтказилаётган тажриба дорасида янги замонавий тизим татбиқ этилиб, унга кўра, туман маҳаллий бюджетларининг қўшимча даромадларини тегишли маҳаллий бюджетлар тасарруфида қолдириш имкони яратилди;
- Ҳудудларда муҳандислик-коммуникаци инфратузилмасини ривожлантиришга ёндашув тубдан ўзгартирилди;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторларига бўлинишини назарда тутувчи иш ташкил этишнинг янги тизими жорий этилди.
Жамоатчилик олдида ҳисобот бериш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш вазифаларини сўзсиз амалга ошириш мақсадида жойларда ишларни ташкил этишнинг “маҳалла – туман (шаҳар) – вилоят – республика” тамойили асосидаги янги тизими жорий этилди. Ижро этувчи ва вакиллик ҳокимияти марказий органларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг даражаси ҳудудларда ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича уйғун фаолиятни таъминлаб берди.
Шунингдек, секторлар томонидан уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар асосида маҳалладаги долзарб муаммоларни аниқлаш – туман (шаҳар)ни ривожлантириш бўйича дастурларга таклифлар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этди.
Эркин иқтисодий зоналар, технопарклар, кичик саноат ҳудудларининг ташкил қилиниши тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш, янги юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, ҳудудларнинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг асосий омили бўлди:
- 11 та янги эркин иқтисодий зоналар ташкил этилди ва умумий қиймати 419,5 млн. долларлик 108 та лойиҳа амалга оширилмоқда;
- Доривор ўсимликлар етиштириш учун ўзига хос ноёб иқлим шароитларига эга бўлган ҳудудларда ташкил қилинган еттита фармацевтик эркин иқтисодий зоналарда умумий қиймати 403, 7 млн. долларлик 27 та лойиҳа ишлаб чиқилди;
- Ҳудудларнинг муваффақиятли фаолият юритиши учун умумий қиймати 320 млрд.сўм бўлган транстпрот, ишлаб яиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича махсус Дастурлар амалга оширилди.
Миллий валютанинг тезкор ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарига молиявий ёрдам бериш бўйича тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Хусусан, нефть ва газ, кимё ва энергетика тармоқлари корхоналарининг йиллар мобайнида тўпланиб қолган дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари камайтирилди, нефть маҳсулотлари бўйича ҳисобланган акциз солиғи нефтни қайта ишлаш заводларига қолдирилди, Ўзбекистон тикланиш ва таррақиёт жамғармаси томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш чоралари кўрилди.
Энергетика, нефть-газ, геология, транспорт, йўл қурилиши, қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти ҳамда бошқа қатор тармоқларда чуқур таркибий ислоҳотлар бошланди. Саноатнинг 12 та етакчи тармоғида модернизациялаш ва рақобатдошликни кучайтириш дастурлари жадал амалга оширилмоқда. Натижада ўтган йили иқтисодий ўсиш 5,6 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоизга, экспорт – 28 фоизга кўпайди. Олтин-валюта захираларимиз 2019 йил давомида 2,2 миллиард долларга ортиб, 28,6 миллиард долларга етди».



Download 36,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish