5-мавзу. Фалсафанинг метод, конун ва категориялари Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиши



Download 123 Kb.
bet1/40
Sana26.04.2022
Hajmi123 Kb.
#582098
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
5 - mavzu (1) (1)


5-мавзу. Фалсафанинг метод, конун ва категориялари
Оламнинг универсал алоқалари ва ривожланиши.
Режа
1. Фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюцияси.
2. Ривожланиш концепциялари. Шаклланиш, ўзгариш ва ривожланиш тушунчалари.
3. Барқарорликнинг ўзгарувчанлиги. Барқарорлик ва беқарорлик нисбати. Ривожланишнинг типлари.
4. Фалсафанинг асосий қонунлари.

Диалектика сўзи юнон тилида «суҳбатлашув санъати», «баҳслашув санъати» деган маънони билдиради. Турли нуқтаи-назарларни изоҳлаш, ўз фикри тўғрилигини исботлаш маҳорати Суқрот ва Афлотунда яққол намоён бўлган. Уларнинг таъкидлашича, ҳақиқатнинг қандайдир янги нарса, яъни баҳснинг бошланишида бўлмаган, лекин муҳокама жараёнида пайдо бўлган нарса сифатида туғилишига мулоқот ёрдам беради. Шу тариқа тафаккурнинг ижодий асоси шаклланади.


Лекин, нима учун инсоннинг ижодий тафаккури диалектикдир? Борлиқнинг зиддиятлилиги борлиқ ҳақидаги фикрларнинг зиддиятлилигида ўз аксини топади. Борлиқнинг ўзи доимо ўзгариш ва ривожланишда бўлганлиги учун одамлар кўпинча шу ҳақда баҳслашадилар. Узоқ вақтгача, дунё ўзгармасдир, деб келинган эди. Кейинчалик унинг ўзгарувчанлиги ҳақидаги ғоя пайдо бўлди. Гераклитнинг бир дарёга икки марта тушиб бўлмайди, деган сўзларини эслайлик. Хўш, файласуфлардан қайси бирлари ҳақ? Дунё ўзгармасдир, деганларими ёки, у ўзгарувчандир, деганларими? Соғлом фикр дунёда ўзгарувчанлик ҳам, барқарорлик ҳам мавжудлигидан далолат беради. Лекин уларнинг зиддиятли бирлигини тушунчалар тилида акс эттириш осон эмас экан. Ҳаракатнинг моҳиятини тушунишга уринган қадимги юнон файласуфи Зенон (490-430 эр. aвв.) ана шундай муаммога дуч келган. Ўз мантиқий муҳокамаларининг якунида у тўғридан-тўғри қарама-қарши хулосага – ҳаракат мумкин эмас, деган хулосага келади. Бу мантиқий парадокслар апориялар деб атала бошлади. Масалан, «Дихотомия» деб аталган машҳур апорияни қараб чиқамиз. Зенон бирорта предмет ҳаракатини бошланғич нуқтасидан сўнгги нуқтасигача қараб чиқади. У қуйидаги тарзда фикр юритади: ҳаракатланувчи предмет дастлаб ўз йўлининг ярмидан ўтади, сўнгра қолган ярмининг ярмидан ўтади ва шу тариқа йўлда чексиз давом этаверади. Шунинг учун ҳамиша йўлнинг предмет ўта олмайдиган бирон бир қисми қолаверади. Зенон шунга асосланиб, ҳаракатдаги предмет қандай тезлик билан ҳаракатланмасин ҳеч қачон сўнгги нуқтага ета олмайди, чунки, йўлнинг ўтилган қисмлари узунлигининг ҳар қандай йиғиндиси ҳеч қачон йўлнинг бутун узунлигига тенг бўлолмайди, деб ўйлаган. Шунинг учун у ҳаракат умуман мумкин эмас, деган хулосага келади.
Албатта, Зенон ҳаракат мумкин эмаслигининг мантиқий исботи билан унинг мумкинлигини ҳиссий идрок этиш ўртасидаги тафовутни кўрган. Шуни айтиш керакки, бугунги кунда ҳам бу зиддиятни фан тўлалигича бартараф эта олган эмас. Мазкур муаммонинг ҳозирги замон тадқиқотларида (Б.Рассел, А.Грюнбаум) бу дихотомия дифференциал операциялар ва интеграл операциялар қарама-қаршилиги асослари тўғрисидаги муаммо сифатида таърифланади.
Д

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish