5-мавзу: электр машиналари эскиришининг сабаблари ва турлари



Download 15,98 Kb.
Sana11.07.2022
Hajmi15,98 Kb.
#774494
Bog'liq
5-Мавзу.ЭКС


5-МАВЗУ: ЭЛЕКТР МАШИНАЛАРИ ЭСКИРИШИНИНГ САБАБЛАРИ ВА ТУРЛАРИ
Электр машиналари эскириши. Электротехник жиҳозларни ишлатиш жараёнида эскирадилар. Эскиришнинг физик жараёнлари ҳарактерига кўра, шартли равишда, уч турга бўлиш мумкин: механик, электр ва маънавий.
Механик эскириш - электр машиналарининг алоҳида қисмлари ва деталларига узоқ муддат ва кўп мартали ўзгармас ёки ўзгарувчан йўналишли механик таъсирлар натижасидир. Бу таъсирлар натижасида уларнинг бошламчи шакл ва сифатлари ёмонлашади. Электр машиналарида эскиришга моил қисмлар - коллектор, контакт ҳалқалар, шчеткалар, подшипниклар, вал бўйни, бандажлар, пружиналар в.б. Бундан ташқари, машиналарни ишлатиш жараёнида чулғам ўтказгичлари паздан чиқишидаги изоляция ва трансформаторлар чулғамларининг қўшни ўрамлари изоляциялари ишқаланиб емирилади.
Атроф муҳитдаги (чанг) қаттиқ бўлакларнинг электр машина алоҳида қисм ва деталларига механик-абразив таъсири ҳам механик эскиришга олиб келади.
Электр эскириш - электр изоляция материали ўзининг изоляциялаш хоссаларини қайта тиклай олмайдиган даражага олиб келади. Изоляциянинг эскириши тўрт асосий омиллар таъсирида содир бўлади: иссиқлик, электр, механик ва атроф муҳит. Ҳарорат ортиши билан қаттиқ изоляциянинг механик мустахкамлиги ва иссиқлик ўтказувчанлик коеффитсиенти камаяди, изоляциянинг иссиқликдан ҳажм кенгайишида унинг структураси сусайиб, ички термомеханик кучланганлик содир бўлади; у айниқса кучли боғланган катта фарқли иссиқликдан кенгайиш коеффитсиентига эга бўлган изолятсион тизимларда содир бўлади. Эскириш жараёнида изоляцияларда унинг парчаланишидан ҳосил бўлган махсулотлар йиғилиши мумкин ва газ пуфакчалари ва ўтказувчан аралашмалар фаолияти таъсирида изоляциянинг тешилиш кучланишини камайтиради. Иссиқлик таъсири қаттиқ изоляцияни механик таъсирларга тез шикастланувчан қилади.
Изоляцияга электр таъсир, ускуналарнинг кучланиш даражаси билан аниқланади. Эскиришга коммутатсия ва атмосферанинг ўта кучланганлиги катта таъсир қилиб, ғалтак бўйлама ўқи бўйича кучланишнинг нотекис тарқалишига ва унинг тешилишига олиб келиши мумкин. Кучланиш нотекис тарқалиши импулс кенглиги модулятсиясига эга бўлган частота ўзгарткичдан таъминланадиган электр машиналар чулғамлари учун ҳарактерлидир.
Атмосфера таъсири натижасида изоляциянинг иш шароити, хусусан атмосфера таркибидаги намлик ва ёмон кимёвий аралашмалар ортганда ёмонлашади.
Download 15,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish