5-мавзу. Девиант хулқ-атвор ва социал назорат



Download 108,5 Kb.
Sana28.03.2022
Hajmi108,5 Kb.
#513811
Bog'liq
ДЕВИАН

5-МАВЗУ. ДЕВИАНТ ХУЛҚ-АТВОР ВА СОЦИАЛ НАЗОРАТ


РЕЖА:
Девиант хулқ-атвор назариясининг мазмун-мўияти.
Девиант хулқ-атвор турлари ва кўринишлари.
Девиант, делинквент ва криминал хатти-ҳаракатлар.
Социал меъёр ва социал назорат.
Девиант сўзи – лотинча “deviatio” сўзидан олинган бўлиб, чекиниш, бузилиш деган маънони англатади. Девиант хулқ-атвор – мавжуд жамиятда ўрнатилган ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган инсоний фаолият ёки хатти-ҳаракат , ижтимоий ходисадир.
Маълумки, замонавий Ғарб социологиясида девиант хулқ-атворга турлича қарашлар мавжуд. Девиант хулқ-атворнинг энг кўп тарқалган ва жамиятда яққол намоён бўлиш тури жиноятчилик бўлиб, ижтимоий меъёрнинг бузилиши сифатида ушбу ходиса фанда жуда қадимдан ўрганилган.
XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб. позитивистик мактаб шаклланиши билан., жиноятчиликни ҳам сабабийликда ўрганувчи таълимотлар пайдо бўла бошлади. Жумладан, италиялик психиатр Ч. Ломброзо Италия қамоқхоналаридаги 14 минг махбус устида текшириш олиб бориб, “жиноятчилар туғма бўлишади” деган хулосага келишади. Унинг шогирди Э.Ферри жиноятчилик социологияси асарида ушбу омилга қўшимча равишда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий омилларни ҳам кўрсатади. Кейинчалик ушбу таълимотлар турли танқидларга учраган бўлсада, ҳозирги кунгача ҳам Ғарб социологиясининг баъзи намоёндалари ушбу таълимотнинг у ёки бу йўналишларини ривожлантириб келишмоқда. Уларнинг таълимотларига кўра ички секреция безлари, ақлий ривожланганлик даражаси, хромосомаларнинг тузилиши ва ирсий сабаблар жиноятчилик ва шу кабиларни туғма ёки биологик омилларни шаклланишига таъсир қилади
Ушбу таълимотларга қарама-қарши ўлароқ, социологияда ижтимоий меъёр бузиш жараёнларини тўла ижтимоийликда тушунтирувчи дастлабки таълимот Э.Дюркгеймнинг аномия ғояси эди. Бунга кўра эски меъёрлар ва қадриятлар мавжуд муносабатларга мос келмай қолиши ва янгиликларининг ўрнатилмаганлиги натижасида индивидлар хулқ-атворини тартибга солувчи қатъий ахлоқнинг мавжуд эмаслиги тушунилади.(мустақилликдан кейинги холатлар диний экстримизм Турли хил оқимлар КИРИБ КЕЛА БОШЛАДИ.
Р.Фэрис, Тириакьян, Т.Шибутани ва бошқаларнинг фикрича, девиант хулқ-атвор социал бузилишилар натижасидир. Ижтимоий зиддиятлар таълимотига кўра, социал тизимда бегона маданиятга асосланган маданий хулқ-атвор намуналари меъёр бузувчи хулқ-атвордир.
Америка социологиясида Э.Сатерленднинг дифференциал, катта ўрин тутувчи таълимотлардан бири алоқалар таълимотидир. Бунга кўра, ҳар қандай хулқ-атворга, шу жумладан меъёр бузувчи хулқ-атворга ҳам у ҳам ўрганилади, яъни мавжуд жамият аъзолари томонидан мазкур хулқ-атвор меъёрлари бошқаларга ўргатилади.
Феноменологик социология намоёндаларининг эътироф этишларича, социологик тахлил “ёрлиқ ёпиштиришга” асосланиши керак. Уларнинг фикрича, меъёр бузиш социал баҳо ва санкция қўллаш натижасидир.
Интеракционизм назариясига кўра, (вакиллари Г.Беккер, Д.Китсус, К.Эриксон ва бошқалар) ходисани салбий ва ижтимоий хавфли деб баҳолаш нисбий бўлиб, буни жамиятдаги ҳукмрон гуруҳлар белгилайди. Шафқатсиз жамият ҳимоясиз инсонни жиноятчи қилиб қўйиб, эзаверади.
З.Фрейднинг фикрича, инсон хулқ-атворининг асосида атроф-муҳитни онгли баҳолаш билан онгсиз иштиёқ орасида зиддият ётади. Онгсизлик асосида эса инсонга бешикдан то қабргача соядек эргашиб юрадиган, унинг барча фикр ва истакларини белгилайдиган жинсий рағбат – “либидо” ётади. Барча атрофимиздаги воқеа-ҳодисаларни жинсий рағбат белгилайди. Инсон руҳиятидаги барча жараёнлар ҳаёт инстинкти Эрос ва ўлим инстинкти -танатос ўртасидаги кураш натижаси бўлиб, ҳар қандай хулқ-атвор, жумладан нотў`ри хулқ-атвор ҳам, жинсий рағбат ва яшаш учун кураш натижасидир.
Девиант хулқ-атворга Р.Мертон ишлаб чиққан таълимот замонавий социологияда етакчи ўрин тутади. Э.Дюркгеймнинг аномиясини ривожлантириб, Мертон девиант хулқ-атворга қуйидагича таъриф беради; “Девиант хулқ-атвор жамиятда эълон қилинган қадриятлар ва расмий хулқ-атвор стандартлари билан аҳоли хулқ-атвори мотивлари ва мавжуд имкониятларнинг бир-бирига мос келмай қолиши натижасидир”. Жамиятнинг расмий тузилмалари томонидан мақсадга эришишнинг турли гуруҳлар учун турлича имкониятлар яратиб бериши натижаси бўлмиш функционал камчиликлар мақсадга эришишга хизмат қилувчи норасмий тузилмаларнинг ташкил бўлишига олиб келади. Мақсад ва воситаларга турлича муносабат қуйидаги хулқ-атвор турларига олиб келиши мумкин.
1. Бўйсуниш (мақсад ва воситаларни қабул қилиш).
2. Инновация (мақсадларни қабул қилиш ва воситаларни инкор қилиш).
3. Ритуализм ( мақсадларни инкор этиш ва воситаларини қабул қилиш).
4. Ретретизм, чекиниш (мақсад ва воситаларни инкор қилиш).
5. Исён (мақсад ва воситаларни инкор қилиб, янгиларини ўрнатиш).
Девиант хулқ-атвор назариясида ижтимоий меъёр марказий ўрин тутар экан, аввало ижтимоий меъёрнинг ўзи нима ва унинг қандай турлари мавжудлигини шунингдек, девиант хулқ-атворнинг энг кўп учрайдиган ва яққол намоён бўладиган турлари; жиноятчилик , ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва фўишабозликнинг нима эканлигини аниқлаб олишимиз керак.
Ижтимоий меъёр – жамият бошқарувининг ажралмас қисми бўлиб, маълум шарт-шароитларда шахс ёки ижтимоий гуруҳ хулқ-атворининг мослашиши воситаларидан бири ва уларнинг хулқ-атворларини жамият томонидан назорат қилиш воситасидир.
Ижтимоий меъёрнинг бир қанча турлари мавжуд;
1. Хуқуқ. Индивидга нисбатан объектив, ташқи унинг хулқ-атворини бошқарувчи қоидалар тизими. Ҳар қандай жамиятда хуқуқ хукмрон табақа демократик кўпчилик ёки бутун халқнинг ягона иродасини намоён этувчи ва шу сабабли ҳеч қанақа ўхшатмаси ёки муқобили бўлмаган ягона меъёрлар мажмуидир.
2. Ахлоқ. Этика мутахассисларининг фикрича, умумий ва хусусий манфаатларнинг моддий детерминациялашган қарама-қаршиликларидан келиб чиқади.Инсоннинг ўзини такомиллаштириш ва ўз имкониятларини ривожлантириш қобилиятларини англатади. Хуқуқдан фарқ қилиб, ахлоқ биринчидан, баҳолаш вазифасини бажаради (яхши-ёмон, адолатли-адолатсиз), иккинчидан, унинг меъёрлари биринчи навбатда номус, бурч, виждон, адолат ва шу каби тушунчаларни мужассамлаштирган ички руҳий кечинмалар орқали фаолият юргизади.
3. Урф-одатлар. Ушбу меъёрий тизим хулқ-атворнинг эркин мослашувчи, шу сабабли одатга айланган тарихий шаклланган намуналари, асосан кишиларнинг бирга яшаш қонуниятларини ифодалайди. Ахлоқий меъёрлардан фарқ қилиб, урф-одатлар аниқ ва бир хил,баъзан тўла шаклланган кўринишга эга бўладилар.
4. Диний меъёрлар. Ушбу тизим жуда қадимий бўлиб, диний таълимот тавсифига кўра диний меъёрлар ҳам турлича бўлади. Шунингдек, мазмунига кўра диний меъёрлар турли, хуқуқий, ахлоқий, урф-одат, эстетик ва ташкилий меъёрларни ўз ичига олади ва шу сабабли кўпинча юқоридаги меъёрий тизимларнинг ҳар бирининг бошқарув ххусусиятларини қамраб олиши мумкин. Диний меъёрлар ички таъқиқлар билан бирга ташқи таъқиқлар орқали ҳам таъсир қилади. Тарихий тажрибада, ҳамда ҳозирги жараёнлар, айниқса ислом давлатларида аксарият диний меъёрлар диндорлар учун кучли таъсир воситалари ҳисобланиб, уларни турли жиноятлар , фўишабозлик ва ичкиликбозлик каби иллатлардан сақлаб турувчи восита эканлигини кўрсатмоқда.
Девиант хулқ-атворни фанда турларга ажратиб ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Фанда ушбу жараёнларни турлича таснифлаш мавжуд бўлиб, шулардан бири уларнинг ҳам объектив ҳам субъектив томонлари билан бо`лиқ бўлган таснифлашдир. Бунга кўра девиант хулқ-атвор турлари 2 гуруҳга бўлинади;
а) ташқи муҳитга йўналтирилган хулқ-атвор (экстравертив (масалан, жиноятчилик));
б) шахснинг ўзига йўналтирилган хулқ-атвор (интравертив ( масалан, ичкиликбозлик)).
Девиант хулқ-атворнинг бундан ташқари қуйидаги турлари мавжуд;
а) жиноятчилик. Маълум бир худудда, маълум бир даврда содир этилган барча жиноятлардан иборат бўлиб, жамиятдаги нисбатан оммавий тарихан ўзгарувчан ижтимоий хуқуқий ходисадир.
б) ичкиликбозлик. Илмий адабиётларда бир неча қарашлар мавждуд бўлиб, аксарият муаллифлар ичкиликбозликни қуйидагиларшга ажратадилар; 1) алкоголни хар -ҳар замонда истеъмол қилиш. 2) алкоголни кўп истеъмол қилиш - спиртли ичимликларни тез-тез (ҳафта бир мартадан бир неча мартагача) ёки ҳар-ҳар замонда бўлса ҳам кўп миқдорда ( 200 мл дан ошиқ). Бу кўпинча алкоголизмга олиб келади.
3) алкоголизм. - спиртли ичимликларга патологик ( муттасил) ўрганиб қолиш билан тавсифланувчи касаллик.
в) гиёҳвандлик. Гиёҳванд ёки унга тенглаштирилган воситаларни тиббий кўрсатмаларсиз истеъмол қилиш. Ижтимоий тиббий сўада гиёҳвандлик тушунчасининг наркотик истеъмол қилиш билан бо`лиқ икки тури мавжуд; касалликсиз, бунда наркоман ихтиёрий равишда гиёҳванд моддалар истеъмолини тўхтата олади; касал (одатий), бунда наркоман гиёҳван моддалар истеъмолини ихтиёрий равишда тўхтата олмайди.
г) фўишабозлик. Фанда никўсиз жинсий алоқанинг иккита тури мавжуд.1. Конкубинат - никўсиз бирга яшаш. 2. Фўишабозлик- пул учун ўз танасини сотиш. Ғарбда асосан иккинчиси қоралансада, бизда иккила ҳолатда ҳам ахлоқсизлик деб қаралади.
Меъёр доимий, ўртача тушунча бўлганлиги сабабли унинг салбий ва ижобий маънода бузилиш мавжуддир. Жамият тараққиётини таъминловчи ҳар қандай янгилик меъёрни ижобий маънодаги бузилишидир.
Социология предметининг асосий тушунчалари социал статус ва социал роль ҳисобланади.
Статус деб инсоннинг гуруҳдаги ёки жамиятдаги позицияси,ўрнига айтилади.Гуруҳда лидер бўлиш норасмий ёки шахсий статусни билдиради. Инженер,эркак,эр,ўзбек, рус,провослав,мусулмон,бизнесмен бўлиш расмий статусни билдиради.Социал статус роль орқали амалга оширилади.Ўқитувчи бўлиш “ўқитувчи”статусига эга бўлиш ва ўқитувчилик ролини божаришни англатади.Ҳар ўандай статус ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуасидан ташкил топган.Маълум статусга бирлаштирилган расмий хуқуқ ва мажбуриятларга мос келувчи ҳатти-ҳаракат модели социал роль деб аталади.Инсон,одатда бир статусда бўлиб бир ролни бажариши мумкин.Ҳудди шу инсон бир қанча статусга эга бўлиши мумкин.М-н,эркак,харбий,талаба.Демак,бир инсонда бир қанча статус ва шунча роль бўлиши мумкин.Ибтидоий жамоа тузумида статуслар кам бўлган:қабила бошлиғи,эркак,аёл,қиз,шаман,қария, овчи, фарзанд,ва ҳ.к.Замонавий жамиятда прфессионал статусларнинг ўзи,40.000 га яқин,оила,никў-қориндошлик муносабатлари 200 га яқин (қайнисингил,эр ,хотин, амма,тоға,амаки...),юзлаб сиёсий,диний, иқтисодий статуслар мавжуд. Уларнинг ҳар бирини орқасида эса этник гуруҳ-миллат,элат,қабила ва ҳ.к. мавжуд.Булар ҳам статуслар,улар демографик системага киради.Рус социологи А.Кравченко жамиятнинг социал структурасини арининг уясига қиёслайди.Кўп сонли бўш ячейкалар бир бирига қапишган.Социал уялар бир бирига мустаҳкам фундамент-социал функциялар билан боғланган.Социал ролларни ижро этаётган индивидларўзаро социал ҳаракатга киришадилар.бу регуляр ва такрорланувчи жараён.Фақат такрорланувчи социал ўзаро ҳаракатлар социал муносабатларга айланади.
Катта социал гуруҳларнинг йиғиндиси аҳолининг социал состави даб аталади.
Ҳар бир инсонда қондирилиши шарт бўлган физиологик, социал,маънавий эҳтиёжлар мавжуд бўлади.Муҳим ёки фундаментал эҳтиёжлар ҳаммада бир ҳил бўлади,иккинчи даражали эҳтиёжлар эса турлича бўлади.Жамиятнинг фундаментал эҳтиёжларини қондириш учун ҳизмат қиладиган муассасалар социал институтлар деб аталади.Оила,дин,ишлаб чиқариш, таълим,давлат,маҳалла-инсоний жамиятнинг социал институтлари ҳисобланади. Социал институтлар мажмуаси жамиятнинг социал системаси дейилади.
Мавзу юзасидан кейс стади.
Кириш. Ижтимoий мeъёрлaр бoшқa қaдриятлaр кaби шaxс вa жaмиятни бaҳoлaш функциясини бaжaрaди. Мeъёрлaр xулқ-aвтoрни тaртибгa сoлaди вa ижтимoий нaзoрaтни aмaлгa oширaди. Бундa фaқaтгинa фикр эмас, ирoдa ҳaм ифoдaлaнaди. Ирoдaнинг индивидуaл ифoдaлaнишидaн фaрқ қилиб, мeъёр типик ижтимoий aлoқaлaрни ифoдaлaйди. Мeъёр ғoялaр вa идeaллaр кaби бaҳoлaб, йўнaлтирибгинa қoлмaйди, бaлки буйруқ, фaрмoйиш ҳaм бeрaди. Унинг xaрaк-тeрли xусусияти қaтъийлик вa кeскинликдир.
Муаммоли вазият. Жaмиятнинг мeъёрий тизими ўзгaрувчaн xaрaктeргa эга. Жaмият ривoжлaниши билaн мeъёрлaрнинг ўзи ҳaм, улaргa бўлгaн мунoсaбaт ҳaм ўзгaриб бoрaди. Мeъёрдaн чeтгa чиқиш, мeъёрнинг бузилиши тaбиий ҳoл ҳисoблaнaди. Мeъёрлaрни тўлa қaбул қилиш кoнфoрмизм дeйилсa, мeъёрдaн чeтгa чиқиш дeвиaция, дeвиaнт xулқ-aтвoрнинг турли кўринишлaридa ифo-дaлaнaди. Жaмият ҳaр дoим инсoн xулқ-aтвoрининг нoмaъқул кўринишлaригa қaрши чиққaн. Ўртaчa мeъёрдaн чeтгa чиқиш, у xoҳ, ижoбий тoмoнгa, xoҳ сaлбий тoмoнгa бўлмaсин жaмиятнинг бaрқaрoрлигигa xaвф сoлгaн. Дeвиaнт xулқ-aтвoр ёзилгaн вa ёзилмaгaн мeъёрлaргa мoс кeлмaй-дигaн ҳaр қaндaй xaтти-ҳaрaкaт вa фaoлиятни нaзaрдa тутaди. Aйрим жaми-ятлaрдa aнъaнaлaрдaн чeтгa чиқиш жиддий xaтo, нoжўя иш кaби кeскин қoрaлaнгaн. Мaсaлaн, aйрим жaмиятлaрдa инсoн сoчининг узунлиги ҳaм, кўриниши ҳaм, xулқ-aтвoри ҳaм нaзoрaт oстидa бўлaди.
СОЦИОЛОГИЯДА ШАХС МУАММОСИ
Режа:
Шахс тушунчасининг мазмун-мўияти ва структураси.
Шахснинг социал мавқеи, роли ва манфаати.
Шахс тўғрисидаги социологик назариялар.
Шахснинг ижтимоийлашуви.

Социал ўзаро таъсир ва муносабатларнинг бирламчи агенти бўлиб шахс ҳисобланади. Шахснинг ким эканлигини билиш учун “инсон”, “индивид”, “шахс” тушунчаларининг чегараларини аниқлаб олиш керак бўлади. “Инсон” тушунчаси ҳамма кишиларга хос бўлган умумий сифат ва қобилиятларни ифодалаш учун ишлатилади. Бу тушунча дунёда инсон зоти деб аталмиш шундай ўзига хос тарихий жамоа мавжудлигини англатади. Бу инсоният қолган ҳамма моддий системалардан ўзига хос ҳаётий фаолият усули билан фарқ қилади. Инсоният ўзига хос моддий реаллик сифатида мавжуд бўлади. Аммо инсоният бу каби яшай олмайди. Конкрет одамлар яшайди ва ҳаракат қиоади. Инсониятнинг конкрет вакилларининг бўлиши индивид тушунчаси орқали ифодаланади. Индивид – бу инсониятнинг ҳамма социал ва психологик хусусиятлари: ақд, идрок, эҳтиёжлар ва бошқаларнинг конкрет ташувчиси, инсоният уруғининг ягона вакилидир. Бу ҳолатда индивид тушунчаси “конкрет киши” маъносида ишлатилади.


Шахс – инсоннинг нисбатан ижтимоий-тарихий ва онтогененитик ривожланишининг маҳсули, махсус инсоний тузилма. Инсоннинг биологик табиати унинг социал дунёсининг ривожланиш базасидир. Инсоннинг онги ҳам, инсоннинг эҳтиёжлари ҳам ижтимоий муносабатлар орқали яратилади, бу индивиднинг туғилганидан бошланиб ва то ўлимигача давом этади.
Индивиднинг жамиятга қўшилиши турли социал жамоалар орқали амалга оширилади. Ҳар бир алўида киши социал гуруҳлар, социал муассасалар, социал институтлар, жамиятда ҳукмрон норма ва қадриятлар яъни маданиятлар орқали шакллана бошлайди. Бунинг натижасида индивид кўп миқдордаги турли даражадаги социал тизимларга қўшилади, уларнинг ҳар бири оила, дўстлар давраси, ижтимоий муассасалар, ишчилар гуруҳи, миллий жамоалар ва ҳоказолар унга таъсир ўтказади. Шундай қилиб инсон мазкур система структураларининг қисмига, уларнинг элементларига айланади.
Ҳамма психологик фанлар ижтимоий сабабийликдан ва шахс фаоллиги принципидан келиб чиқадилар. Мана шу ерда ижтимоий психология нуқта қўяди, кейин эса ўзининг социал-психологик муаммоларини ечишга киришади. Социал психология эса умумий психология томонидан ишлаб чиқилган шахс таърифидан фойдаланиб, шахс қайси конкрет гуруҳларда, биринчидан, социал таъсирини (унинг қайси фаолият тизими орқали) ўзлаштиришини, иккинчидан, ўзининг социал мўиятини (ўзаро фаолиятнинг қайси конкрет тури орқали) амалга оширишини тушунтиради. Бу ёндашув айнан социологик ёндашувдан фарқ қилади. Социологик ёндашув қандай қилиб социал-типик хусусиятлари шаклланади, нима учун шахс ҳаёт фаолиятининг бир хил шароитларида улар катта ҳажмда ифодаланади, нима учун бошқа шароитларида қандайдир бошқа социал-типик хусусиятлар инсоннинг мазкур социал гуруҳга, социал муҳитга тегишлилигидан қатъий назар пайдо бўлишини кўрсатиб беради. Шунга мувофиқ социологияда асосий эътибор шахснинг социал типларини (фаолият типларини) социал сифатларини аниқлашга қаратилади. Айнан социологик ўрганадиган алўида индивидлар фаолияти ва онг структурасида социал тизим, жамоа, гуруҳларнинг умумий ва ўзига хос сифатлари намоён бўлади.
Бундан келиб чиқиб, шахсни индивиднинг бошқа кишилар билан бевосита ва билвосита ўзаро таъсири жараёнида жамланадиган ва ўз навбатида уни меҳнатнинг, англашнинг ва мулоқотнинг субъектига айлантирадиган индивиднинг социал хусусияти, унда яхлитланган социал аҳамиятли хусусиятларнинг мажмуидир, деб таърифлаш мумкин.
Шахсни тушунишдаги бундай ёндашув мақсадга мувофиқдир. Чунки, у инсонни ўзида турли социал-типик белгиларни мужассамлаштирган маълум жамиятнинг, социал жамоанинг, гуруҳларнинг вакили сифатида намоён бўладиган социологик хусусиятни ифодалайди.
Шахснинг социологик концепцияси бир қанча турли назарияларни ўз ичига олади. Уларнинг ҳаммаси шахсни у ёки бу социал омилларнинг таъсири остида шаклланган ўзига хос тузилма эканлигини тан олишади. Муаммони бу каби қўйиш шахсни фақат социология нуқтаи назаридан таҳлил этишга олиб боради. Бу ёндашувнинг илдизлари социал фалсафа илдизларига бориб тақалади.
Шахснинг социологик концепцияси ХIX асрнинг иккинчи ярми -ХХ асрнинг бошларида ривожлана бошлади. Умумий шахснинг социологик назариясига бўлган эҳтиёж доимий ўзаро муносабатни, бошқача айтганда, социал макроструктурада содир бўлаётган жараёнларни белгилайдиган доимий ўлчамни топиш кераклигини тушунишдан келиб чиқади. Индивидлар ва жамият ўзаро таъсиридаги бу жараёнларни тушунтираётиб, биз ҳар доим бу индивиднинг хусусиятларининг қандайдир ташкилий бутунлигини топамиз, у жамоалардан келиб чиқадиган таъсир ва стимулларни “бошқача тушунади” ва муҳитга инсоннинг реакциясини қатъий равишда аниқлайди.
ХIХ асрнинг ЗО-йилларида социологияда илмий йўналиш структуравий йўналиш (ёки оддий айтганда функционализм) пайдо бўлди. Бу йўналишнинг асосчилари бўлиб, Э.Дюркгейм, А.Р.Редклифф-Браун (1881-1995) ва бошқа тадқиқотчилар бўлишган. Бу илмий мактаб турли ҳолатларда киши ўзини қандай тутиши тўғрисидаги нормаларни тадқиқ қилишни бошлади. Функционализм рол деб аталадиган институционал нормалар муаммосига асосий эътиборни қаратди. Функционалистлар фикрича, социологияда социал тахлилнинг бирлиги ҳаракат қилаётган индивид эмас, балки ролдир. Турли гуруҳлардаги ҳар бир киши қандайдир маълум мақомга эга бўлади. Бу мақомларда хатти-ҳаракат намуналари кўрсатилган бўлади.Бунда индивид аъзо бўлган гуруҳ индивиддан ушбу намуналарга мос келадиган хатти-ҳаракатни кутади. Шу асосда биз отанинг, онанинг, дўстнинг роли тўғрисида гапиришимиз мумкин.
Шундай қилиб, социал ролни гуруҳ ўз аъзоларидан кутаётган қатъий кўрсатилган намуналарга мувофиқ чиқадиган, хатти-ҳаракатларнинг нисбатан доимий ва ички алоқали тизими сифатида таърифлаш мумкин.
Агар биз мазкур тушунишдан келиб чиқадиган бўлсак, индивиднинг ҳатти-ҳаракат ролини инсоннинг турли социал бирликларда бажараётган функциясидан келиб чиқиб таҳлил қилиш мумкин. Шунинг учун америкалик олимлар Жан Морено (1892-1974) ва Роберт Мертон (1910т) шахсни индивид жамиятда бажарадиган социал роллар мажмуининг функцияси сифатида таърифладилар.
Ролларни амалга ошириш жараёни кўпгина омилларга боғлиқ:
-инсоннинг биопсихологик имкониятлари. Улар у ёки бу социал ролларни бажаришга имкон бериши ёки имкон бермаслиги мумкин.
-идеал хусусиятлар комплексини белгилайдиган шахс ўрнаклари. Индивид бу ўрнакларни ролларни бажариш чоғида, ҳамда индивиддан гуруҳ кутаётган ҳатти-ҳаракатнинг идеал усулларни намоён этиши керак.
-гуруҳ томонидан қабул қилинган роллар ва социал назорат характери.
-гуруҳ структураси, унинг мустаҳкамлиги ва индивиднинг ўша гуруҳ билан мос келиш даражаси.
Гарчи социал рол социологик таҳлилнинг ягона бирлиги деб ҳисобланмасада, (чунки у индивиддарнинг ўзаро ҳаракатидан келиб чиқади) лекин рол жамиятдаги институционал муносабатларни ўрганишда жуда фойдали ҳисобланади.
Шахс концепциясидан интеракционистик ёндошув методологик принципларга асосланади. Бунга биноан на шахс омиллари, на ташқи муҳит, агар уларни алўида қараладиган бўлса, инсон хатти-харакатини тўла даражада тушунтириб бера олади. Инсон хатти-ҳаракатининг асосий детерминантлари (белгиловчилари) сифатида бу омиллар ўртасидаги доимий ўзаро таъсир намоён бўлади. Ўзаро ҳаракат жараёни олимлар томонидан ҳар доим бир хил тушунилмаганлигидан, интеракционизм доирасида чекланган қўллаш назарияси деб аталадиган бир нечта турли йўналишлар пайдо бўлди.
Немис-америка психологи К.Левин (1890-1947) 1936 йилда шахснинг муҳит билан ўзаро ҳаракати принципга мувофиқ у муҳитни физик (табиий) ва психик муҳитларга бўлади. Левин фикрича, хатти-ҳаракат на ўтмишга, на келажакка боғлиқ, у ҳозирги муҳитга боғлиқ бўлади. Левиннинг айтишича, табиий ва социал муҳит субъект учун психологик феноменлар кўринишида реал намоён бўлади. Шунинг учун ҳар хил индивидлар учун объектив муҳит унинг шахсий муҳимлигидан қатъий назар турли туман бўлади. Бу ерда психологик реаллик шахснинг муҳит билан ўзаро ҳаракатида кўпроқ аҳамиятга эга.
Америкалик социолог Е.Меррейнинг шахс концепциясида индивиднинг муҳит билан ўзаро таъсир муаммоси таҳлил қилинади
Меррей муҳитнинг хоссасини “босим, тазйиқ“ тушунчаси билан белгилайди. Шахснинг муҳит билан ўзаро таъсирини тадқиқ қилишда асосий бирликлар бўлиб, эҳтиёжларнинг турли бирикувлари ва социал муҳитнинг таъсири ҳисобланади.
Интеракционализм ғояси шахснинг бихевиоризм ва психоаналитик назарияларида ҳар хил намоён бўлади. Бихевиористик мактабда интеракционизм ғоялари америкалик психолог Э.Толменнинг шахс концепциясида баён қилинган. Бихеворизмнинг ортодоксол тизимида “англаш (ёки погнетив) карталари” тушунчаси киритилган. Унинг мўияти шунга асосланадики, ҳар бир шахс муҳитдан келиб чиқадиган стимулларга нафақат механик равишда жавоб қайтаради, ҳамда уларни “карта майдони” тажриба асосидаги шаклланган онгдаги стереотиплар билан солиштиради. Шунга мувофиқ, инсон муҳит билан ўзаро таъсирда фаоллик ва хатти-ҳаракатнинг шахсий элементини юзага келтиради.
Толменнинг фикрлари “ҳақиқий” бихевиоризмнинг когнетив психология билан ажралишига асос бўлиб хизмат қилади.
Шахснинг психоаналитик концепцияси З.Фрейд фикрларида яққолроқ ифодаланган. З.Фрейд индивид ва жамият ўзаро таъсири жараёнини социопсихологик конфликт сифатида, шахсни эса иррационал, ғайриихтиёрий майлларининг ансамбли (уйғун бирлик) сифатида қарайди. Фрейд фикрича, цивилизация ўзининг тақиқлари ва санкциялари билан, бир томондан, катта манфаат ва заруриятдир, акс ҳолда инсоният сексуал (жинсий) ва летал (ўлимга олиб борадиган) инстинктларга бўйсуниб, яшай олмаган бўларди. Аммо иккинчи томондан, цивилизация инсон учун хавф ва ғам ташвишдир, чунки майлларнинг янада кўпроқ сиқиб чиқарилиши неврозларнинг ривожланишига, қониқмаслик, хавотир, бегоналашув, англанмаган мунофиқлик ва ҳоказоларнинг кўпайишига олиб келади. Жамиятга дизинтеграция хавф солар экан социализация ва социал назоратга эҳтиёж бўлади.
Умуман шуни айтиш мумкинки, шахс концепциясининг замонавий интеракционизми шаклланиш палласида турибди, турли концепция ва назарияларнинг таъсирини бошдан кечирмоқда.
Шахс термини турли муаллифлар томонидан ҳар хил таҳлил этилади. Шахсга берилган ҳамма таърифлар 2 та бир-бирига қарама-қарши нуқтаи назарлар билан у ёки бу даражада асосланади. Бир нуқтаи назар бўйича, ҳар бир шахс ўзининг туғма сифатлари ва қобилиятларига мувофиқ шаклланади ва ривожланади. Социал муҳит бу ҳолатда жуда ҳам кам роль ўйнайди. Бошқа нуқтаи назар вакиллари шахснинг ички хусусиятлари ва қобилиятларини тўлалигича инкор этишади. Уларнинг фикрича, шахс бу социал тажриба давомида тўлалигича шаклланадиган қандайдир маҳсулдир. Кўриниб турибдики, шахснинг шаклланиш жараёнидаги бу фикрлар унчалик абсолют тўғри эмас. Фикримизча, шахсни таҳлил қилишда, ҳам туғма биологик хусусиятларни, ҳам социал тажрибани ҳисобга олиш керак. Шу билан бирга амалиётдан маълум бўлишича, шахс шаклланишида социал омиллар кўпроқ аҳамиятга эга. В.Ядов фикрича, “Шахс - бу инсон социал хусусиятларининг бутунлиги, ижтимоий ривожланиш маҳсули ва индивидни актив фаолияти ва мулоқоти воситасида социал муносабатлар тизимига қўшилишидир”.(Социология. Словарь- справочник.М.1990 Т 2.С-71). Бу қарашга мувофиқ, шахс биологик организмдан фақатгина социал ва маданий тажриба туфайли ривожланади. Бунда шахс хусусиятларининг шаклланиш жараёнига сезиларли таъсир этадики, шахсдаги туғма қобилиятлар, темперамент ва майллар инкор этилмайди.
Шахс хусусиятларининг пайдо бўлиши ва ривожлинишини таҳлил этиш учун шахснинг шаклланишига таъсир этадиган омилларни қуйидаги типларга бўламиз.
1) биологик ирсият
2) табиий муҳит
3) маданият
4) гуруҳ тажрибаси
5) улкан индивидуал тажриба
Бу омилларнинг шахсга таъсирини бирма-бир кўриб чиқамиз.
Биологик ирсият; Ғиштли уйни тошдан қуриш мумкин эмас, аммо кўп ғиштлардан уйни, бунинг устига турли кўринишда қуриш мумкин. Ҳар қандай кишининг биологик ирсияти хом-ашё материалларини етказиб беради, улар кейинчалик ҳар хил усуллар билан инсон зоти, индивид, шахсга айланадилар.
Ҳайвонларнинг кўпгина турларидан фарқли равишда инсон мавжудоти йилнинг ҳамма вақтида жинсийликни намоён этади, бу эса кўпроқ ёки озроқ даражада болалар туғилишига ўз таъсирини ўтказади. Бола туғилганда ёрдамга муҳтож бўлади ва ҳаётининг дастлабки йилларид шундай ҳолда қолади. Бу каби биологик фактлар инсонлар социал ҳаётига асос солади. Бундан ташқари, инсон моногам жинсий ҳаёт инстинктига эга бўлмайди ва ҳар қандай жамиятда бу белги оила институти шаклланишига ва болалар тарбиясига таъсир қилиб, ҳар хил намоён бўлади. Биологик ирсият хусусиятлари ҳаво, сув, овқат, уйқу, хавфсизлик сингари эҳтиёжларни ўз ичига оладиган инсоннинг туғма эҳтиёжлари билан тўлдирилади. Агар социал тажриба асосан инсон эга бўлган ўхшаш умумий хусусиятларни тушунтириб берса, биологик ирсият кўпинча шахснинг индивидуаллигини, унинг бошқа жамият аъзоларидан дастлабки фарқини тушунтириб беради. Шу билан бирга, гуруҳий фарқланишни энди биологик ирсият тушунтириши мумкин эмас.
Шу асосда биологик ирсият шахсни тўлалигича ярата олмайди, чунки на маданият, на социал тажриба генлар орқали ўтади. Аммо биологик омилни ҳисобга олиш лозим. Чунки у биринчидан, социал жамоалар учун чеклашлар (ёрдамга муҳтож гўдак, сув остида узоқ тура олмаслик, биологик эҳтиёжлар мажмуи ва ҳоказо) яратади, иккинчидан, биологик омил ёрдамида темперамент, характер, қобилиятларнинг чексиз турли кўринишлари пайдо бўлади, улар ҳар қандай киши шахсида индивидуаллик, яъни такрорланмас улкан сиймо вужудга келтиради.
Табиий муҳит; Кўпгина олимлар шахснинг ривожланишида табиий муҳитга асосий эътибор қаратадилар. Машҳур социолог П.Сорокин 1928 йилда чоп этилган асарларида кўпгина олимларнинг – Конфуций, Аристотель, Гиппократдан тортиб ўзига замондош бўлган географ Элмиот Хантингтонларнинг назарияларини бойитди. Бу олимларнинг фикри бўйича, шахслар хулқидаги гуруҳий фарқлар асосан иқлимдаги фарқлар, жуғрофий хусусиятлар ва табиий ресурслар билан белгиланади. Бу тоифа олимлар қаторида файласуф Плеханов ва тарихчи А.Н.Гумелёвларни киритиш мумкин. Бу тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган назария этномарказий, миллий онгни оқлаш учун яхши асос ҳисобланади. Лекин табиий омилнинг шахс ривожланишидаги асосий таъсирини оқлаб ололмайди. Ҳақиқатдан ҳам бир-бирига ўхшаш табиий ва жуғрофий шароитларда шахснинг турли типлари шаклланади ва аксинча кўп ҳолларда ўхшаш гуруҳий хусусиятга эга шахслар турли табиий муҳит шароитларида ривожланади.
Бунга боғлиқ равишда табиий муҳит социал гуруҳнинг маданий хусусиятларига таъсир этиши мумкин, лекин унинг алўида шахс шаклланишдаги таъсири унчалик эмас ва шахсга гуруҳ маданиятининг, гуруҳий ёки индивидуал жараённинг таъсири билан солиштириб бўлмайди.
Маданият; Социал муҳит; Инсонни ўраб турган гуруҳ, инсонлар, маданият, урф-одат, дин, иқтисодий ҳолат ва б. назарда тутилади. Энг аввало шуни айтиш лозимки, маълум маданий тажриба бутун инсоният учун умумий ҳисобланади ва у ёки бу жамиятнинг ривожланишининг қай даражасида турганлигига боғлиқ эмас. Масалан, ҳар бир бола ёши бўйича ўзидан катта кишилардан овқат олади, тил орқали мулоқот қилишга ўрганади, жазо ва мукофот қўллаш туфайли тажрибага эга бўлади ва ҳамда бир қанча бошқа умумийроқ маданият намуналарини ўзлаштиради. Шу билан бирга ҳар бир жамият амалда ўзининг ҳамма аъзоларига маълум ўзига хос тажриба, бошқа жамият бера олмайдиган муҳим маданият намуналарини ҳадя этади. Мазкур жамиятнинг ҳамма аъзолари учун бир хил социал тажрибадан ўша жамиятнинг кўп аъзолари учун хос бўлган шахс қиёфаси пайдо бўлади. Масалан, мусулмон маданияти шароитларида шаклланган шахс христиан давлатида тарбияланган шахсга нисбатан бошқа хусусиятларга эга бўлади. Америкалик тадқиқотчи К.Дьюбойс шахсни мавжуд жамият учун умумий хусусиятга эга модаллик деб атади.(“ мода” статистика терминидан олинган узунликни билдиради, у объект парометрлари қаторида кўп учрайди). Модал шахс деганда Дьюбойс бутун жамият маданиятига хос бир қанча фазилатларга эга бўлган кўп учрайдиган шахс типини тушунади. Шундай қилиб, ҳар бир жамиятда ўртача расм бўлиб қолган хусусиятга эга шахсларни топиш мумкин. Модал шахс ўзида маданий тажриба давомида жамият ўзининг аъзоларига сингдирган ҳамма умуммаданий қадриятларни мужассамлаштиради. Бу қадриятлар кўпроқ ёки озроқ даражада мазкур жамиятнинг ҳар бир шахсида мавжуд бўлади.
Гуруҳий тажриба;Инсоннинг бирор гуруҳ аъзоси сифатида оладиган тажрибаси тушунилади.
Индивидуал тажриба дейилганда кишининг ўз ҳохиш иродаси, интилиши қизиқиши орқали эгаллайдиган ҳаётий тажрибаси назарда тутилади.
Социализация сўзи ижтимоийлашув маъносини англатади. Социализация жараёни инсоннинг жамиятга қўшилиши учун жамиятда мавжуд бўлган ва шаклланган ҳатти-харакатлар, меъёрлар, қадриятлар, маданият, дин, тарбия, билим ва малакаларни, урф-одатларни ўзига сингдириб бориши ва ўзлаштиришига айтилади. Социализация мураккаб жараён ҳисобланади ва инсоннинг бутун умри давомида содир бўлади.Бу жараён 2 даврга бўлинади:
1.Адаптация – шахснинг жамиятда мавжуд бўлган воқеликка кўникиши ёки мослашиши;
2.Интериоризация – шахснинг ўз ҳохиши, интилиши ва иродаси орқали жамиятга қўшилиши.
Социологияда социализация даврларига яна 2 ёндошув мавжуд.
1-ёндошув.Социализация жараёни 3 даврга бўлинади:
1.меҳнатгача бўлган давр
2.меҳнат даври
3.меҳнатдан кейинги давр.
2-ёндошув.Социализация жараёни қуйидаги даврларга бўлинади:
1-давр – гўдаклик даври (1 ёшдан 4 ёшгача)
2-давр – болалик даври (4 ёшдан 10 ёшгача)
3-давр – ўспиринлик даври (10 ёшдан 13 ёшгача)
4-давр – ўсмирлик даври (13 ёшдан 18 ёшгача)
5-давр – меҳнат даври
6-давр – меҳнатдан кейинги-нафақа даври
Социологияда шахс ҳақида турли назариялар мавжуд.Улардан:
-Ч.Кулининг “Кўзгудаги “Мен”” назарияси. Ушбу назария 3 тамойилга асосланади:
1.Шахс маълум хатти-ҳаракатни амалга оширади.
2.Ўша хатти-ҳаракатга кишилар реакция билдиради.
3.Шахс шу реакцияга маъқул келадиган хатти-ҳаракатларни амалга оширади.
Ч.Кули “кўзгу” деганда айнан атрофдаги инсонларни реакциясини назарда тутган.
-Америка социологи Джордж Миднинг “бошқалар томонидан умумлаштирилган” назарияси. Бу назарияга мувофиқ киши ўз шахсини, ўз хатти-ҳаракатини бошқалар нуқтаи назаридан, яъни ўзини бошқаларнинг ўрнига қўйиб баҳолайди.
-“Бошқалар учун аҳамиятли” назариясининг асосчиси америка социологи Халлер бўлиб, бу назарияга кўра кишининг шахси тўғрисида бошқа аҳамиятли, обрўли кишиларнинг муносабати хулоса чиқаришга имкон беради. Масалан, айрим кишилар учун ота-онасининг берган баҳоси, баъзилар учун эса ўқитувчининг, бошқалар учун эса мансабдор шахсларнинг берган баҳоси ёки муносабати унинг шахси тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради.
Мавзу юзасидан кейс стади.
Кириш. Сoциoлoгиянинг фaн сифaтидa ривoжлaнишини, aлбaттa, сoциoлoгия сўзининг кaшф этилиши билaн бoғлaш тўғри эмас. Aниқрoғи, сoциoлoгиянинг мустaқил фaн сифaтидa вужудгa кeлиши Еврoпaдa «жaмият» сўзининг кэнг миқёсдa қўллaнилиши, унинг нaзaрий aсoслaрининг ишлaб чиқилиши билaн бoғлиқ. XVIII aсрдa aвтoнoм фaн сифaтидa тaриx фaлсaфaси, жaмият тaрaққиёти қoнунлaрини вa xaрaктeрлaнувчи кучлaрини ўргaнишгa бaғишлaнгaн эди.Сoциoлoгия ўз oлдигa икки aсoсий вaзифaни қўяди: 1.Жaмиятни бир бутун тизим сифaтидa ўргaниш. 2. Жaмиятни пoзитив (илмий-вoситaвий) усуллaр ёрдaмидa ўргaниш.
Муаммоли вазият. Сoциoлoгия фaни жaмиятни дaлиллaр тaҳлили вa илмий умумлaшмaлaр oрқaли эмас, бaлки мaвҳум муҳoкaмa қилувчи фaлсaфaдaн фaрқ қилaди. Шунингдeк, ижтимoий xулқ-aтвoр вa ўзaрo мунoсaбaтлaрнинг типик гу-руҳий нaмoён бўлиши билaн эмас, индивидлaр xулқ-aтвoрини ўргaнувчи псиxoлoгиядaн ҳaм фaрқлaнaди. Ижтимoий ҳaётнинг мурaккaблaшуви вa илмий билимнинг тaбaқaлaниши сoциoлoгиянинг фaлсaфaдaн aжрaлиб, мустaқил фaнгa aйлaнишини муқaррaр қилиб қўяди. Сoциoлoгия ижтимoий мунoсaбaтлaрни нaзaрий тaҳлил қилишни ижтимoий (сoциaл) дaлиллaрни эмпирик тaдқиқ қилиш билaн қўшиб oлиб бoрувчи мустaқил фaнгa aйлaнди.

ЭМПИРИК СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ ВА УНИНГ МЕТОДЛАРИ.


РЕЖА:
Эмпирик социологик тадқиқот ва унинг асосий босқичлари.
Социологик тадқиқот дастури ва унинг тузилиши.
Социологик маълумотларни йиғиш усуллари.
Социологик тадқиқот натижаларини амалиётга тадбиқ этиш усул ва шакллари.

Социологик тадқиқотлар натижаларини биз радио, телевидение, газета ва журналлар,илмий адабиётлар орқали биламиз.Баъзида эса ўзимиз социологик тадқиқот иштирокчиси-респондент,яъни ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнлар ҳақида бирламчи маълумот манбаси сифатида қатнашамиз.


Эмпирик социологик тадқиқот – ўрганилаётган объект ҳақида аниқ маълумот олиш мақсадида ташкил этилган,мантиқий кетма-кетликдаги методологик, методик ва ташкилий муолажалар тизимидир. Ҳар қандай социологик тадқиқот ўтказилишидан олдин биз унинг дастурини тузиб олишимиз лозим.
Социология фанини эмпирик социологик тадқиқот жараёнисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Эмпирик сўзи қадимий юнонча бўлиб, тажриба маъносини англатади. Эмпирик социологик тадқиқот деганда, янги дастур ва услубият билан амалий асосда ижтимоий ҳаёт, ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида олинган эмпирик маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш асосида зарур амалий таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиш тушунилади. Эмпирик социологик тадқиқотда ижтимоий фактларни излаш, тасниф қилиш, тўплаш муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий факт деб, илмий асосланган, муайян вақт давомида реал ижтимоий воқеликнинг алўида жиҳатларини тасниф қилиш орқали олинган маълумотларга айтилади.
Бозор муносабатларига ўтиш жараёнининг ҳозирги босқичида жамиятда рўй бераётган муҳим ўзгаришларни, кишилар ўртасидаги муносабатларни амалий социологик тадқиқотларсиз илмий асосда ўрганиб бўлмайди. Жамиятни илмий бошқариш доимо амалий социологик тадқиқот натижаларига таянмоғи зарур. Мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этиб боришда, жамиятнинг ижтимоий ривожланишида ва унга режали прогноз бериш билан уни илмий асосда бошқаришда амалий социологик тадқиқот натижалари муҳим вазифаларни бажаради.
Социологик тадқиқотларнинг сифат даражасини ва самарадорлигини ошириш, эмпирик маълумотларнинг ишончли эканлигини, илмий асосланганлигини таъминлаш учун унинг методологик асосига алўида эътибор қаратилмоғи лозим. Ушбу бўлимда амалий социологик тадқиқот ишлари олиб боришнинг методологияси, услубияти, асосий усул ва воситалари хусусида тўхталиб ўтамиз.
Амалий социологик тадқиқот жараёнини 4 асосий босқичга бўлиб қўрсатиш мумкин. Бу босқичларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга ва муҳим жиҳатларга эга. Булар қуйидагилардан иборат:
1. БОСҚИЧ. Социологик тадқиқотни тайёрлаш ва ташкил қилиш:
Амалий социологик вазифани белгилаш ва тадқиқот предметини танлаш.
Социологик тадқиқот ўтказиш бўйича бюртма қабул қилиш ва уни ўтказиш бўйича шартнома тўзиш.
Бажариладиган ишлар бўйича календарь режа, техник вазифаларни ва бюджет (сарф қилинадиган харажатлар сметасини) тузиш.
Дастур ишлаб чиқиш.
Тадқиқот услубияти, техникалари ва воситаларини ишлаб чиқиш.
2. БОСКИЧ асосий босқич бўлиб, амалий тадқиқот ишлари олиб бориш жараёнини ўз ичига олади:
Социологик тадқиқот танловини ўтказиш.
Пилотаж.
Дастлабки социологик маълумотларни йиғиш.
Эмпирик маълумотларнинг сифат ва аниқлик даражасини назорат қилиш.
3. БОСКИЧ. Эмпирик маълумотларни қайта ишлаш:
Олинган эмпирик маълумотларни гуруҳларга ажратиш.
Тақсимий жадвал тузиш.
Эмпирик маълумотларни компьютерга киритиш ва моделлаштириш.
4. БОСКИЧ якунловчи босқич бўлиб олинган маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш, улардан илмий хулосалар чиқариш ва амалий таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқишни ўз ичига олади:
Тадқиқот маълумотларининг дастлабки таснифи ва назарий жиҳатидан фаҳмламоқ.
Илмий-назарий хулосалар, муайян илмий-амалий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлар ишлаб чиқиш.
Берилган вазифа бўйича илмий матнлар, ҳисоботлар тайёрлаш.
Германиялик социологлар амалий социологик тадқиқотларни 3 босқичдан иборат деб қўрсатадилар:
1. Асосий босқич: амалий тадқиқотни тайёрлаш ва ташкил этиш босқичи. Бу босқичда 4 та вазифа бажарилади:
Эмпирик тадқиқот мақсадини аниқлаш ва белгилаш.
Эмпирик тадқиқот ғоясини ишлаб чиқиш.
Эмпирик тадқиқот жараёнини ташкил этиш.
Аналитик муолажа тайёрлаш.
Иккинчи босқич: асосий босқич: эмпирик тадқиқот ва эксперимент ўтказиш.
Учинчи босқич: Олинган эмпирик маълумотларни қайта ишлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. Бу босқичда 3 та вазифа бажарилади:3.1. Олинган эмпирик тадқиқот натижаларини статистик қайта ишлаш.3.2. Назарий жиҳатдан қайта ишлаш.3.3. Олинган натижаларни амалиётда қўллаш.
Ҳар қандай тадқиқот бирон муаммонинг қўйилишидан бошланади. Бундай муаммо ташқаридан, буюртмачи томонидан берилиши ёки жамият ҳаётида ўзининг илмий ечимини кутаётган муаммо бўлиши мумкин. Шулардан келиб чиқиб, социологик тадқиқотларни ташкил қилишнинг асосий шакллари: давлат буюртмаси асосида, хўжалик шартномаси асосида, жамоатчилик ва аралаш тартибда бўлиши мумкин.
Эмпирик социологик тадқиқот объекти бўйича ўтказилган дастлабки таҳлиллар асосида мавжуд мауммони таҳлил қилиш дастури ишлаб чиқилади. Илмий дастур ҳар қандай амалий, назарий социологик тадқиқотнинг дастлабки зарур ҳужжати ҳисобланади. Дастур социологик тадқиқот объекти бўйича ишчи фаразни текширишга қаратилган, шунингдек, тадқиқот бўйича илмий фараз, бажариладиган асосий вазифалари ва социологик тадқиқотнинг методологик асоси баёнларидан иборат. Дастур мазмуни ҳақида қисқача маълумот берилиши аннотация деб аталади. Ҳар қандай эмпирик социологик тадқиқот дастурининг умумий талаблари мавжуд. Буларга, тадқиқотнинг асосий мақсад ва вазифаларини аниқлаш; ишчи фаразни ишлаб чиқиш; дастурни ишлаб чиқиш жараёнида компьютер техникасидан фойдаланиш кабилар киради. Социологик тадқиқот дастури ички тузилиши жиҳатидан қуйидаги қисмлардан иборат бўлади:
1. Назарий - методологик қисм.1.1. Социологик муаммони ишлаб чиқиш, тадқиқот мақсади ва вазифасини белгилаш.1.2. Тадқиқот объекти ва предметини белгилаш.1.3. Асосий тушунчаларни ишлаб чиқиш.1.4. Тадқиқот предметининг дастлабки тахминий таҳлили.1.5. Ишчи фаразни ишлаб чиқиш.
2. Амалий социологик тадқиқотни иш жараёни қисми:2.1. Тадқиқотнинг умумий режаси.2.2. Асосий амалий иш жараёнлари.2.3. Танлов ишлари.2.4. Дастлабки олинган социологик маълумотларни таҳлил қилиш усулларининг таснифи.2.5. Тадқиқот натижаларини умумлаштириш назарда тутилган йўналишлар.
3. Хулоса қисми.3.1. Тадқиқот натижаларининг мазмунан таснифи.3.2. Буюртмачига тадқиқот натижаларини тақдим қилиш шакллари (асосий хулосалардан иборат ҳисобот, амалий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлардан иборат).
Социологик тадқиқот дастурида муаммо қўйилади ва унинг назарий схемаси тузилади, тушунчалар операционализация қилинади,яъни абстракт тушунчалар аниқ ,кузатилаётган хусусиятига кўра бирлаштирилади.Сўнгра гипотеза олдинга сурилади.
Гипотеза-илмий тушунчалар ўртасидаги алоқанинг характери ҳақида таҳминий қараш,илмий фараздир. Аниқ гипотеза тадқиқот методлари орқали текширилади.
Мавжуд муаммо бўйича илмий фараз ишлаб чиқиш эмпирик социологик тадқиқотни назарий жиҳатдан тайёрлашнинг якунловчи қисми ҳисобланади. Тадқиқот фарази ўрганилаётган ижтимоий ҳодиса таркиби ва унинг таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик характери тўғрисидаги илмий асосланган фараздан иборат бўлади. Илмий фараз тадқиқ этилаётган объект тўғрисидаги мавжуд маълумотларга асосланган ҳолда ишлаб чиқилади. Фараз – бу, тадқиқот учун бошланғич нуқта бўлиб, кейинги олиб бориладиган амалий социологик тадқиқотларда илгари суриладиган фаразга боғлиқ бўлади. Шуни таъкидлаш лозимки, фаразни ишлаб чиқиш-эмпирик маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишдаги мантиқий асосни ишлаб чиқиш, демакдир. Агар тадқиқотчи томонидан илмий фараз ишлаб чиқилган бўлса, эмпирик маълумотлар ва тадқиқот натижалари шу ишчи фарази тўғри эканлигини текширишга, уни тасдиқлашга ёки бекор қилишга хизмат қилади. Эмпирик тадқиқот фарази бўлмаса, унда социологик тадқиқотнинг илмий даражаси паст бўлади.
Бирламчи маълумотларни еғишда социологияда 4 асосий метод қўлланилади:
1.Сўров методи.
2.Ҳужжатларни таҳлил қилиш методи.
3.Кузатиш методи.
4.Социал эксперимент.
Сўров методи дейилганда кишиларнинг субъектив дунёси,яъни уларнинг бирор ҳодиса ва жарён ҳақидаги фикрларини,нуқтаи назарни ўрганишга қаратилган метод тушунилади.Сўров методи 2 турга бўлинади:
1.Анкетали сўров
2.Интервью
Ўтказиш техникасига кўра сўровлар телефон орқали,матбуот орқали, почта орқали,интернет тармоғи орқали каби турларга бўлинади.
Анкетали сўров энг кенг тарқалган усул ҳисобланади. Анкета кўпчилик респондентга мўлжалланган. Ўртача 20-30та саволдан иборат бўлган, компьютерда, типографияда, ксероксда кўпайти-рилган ҳужжатдир. Анкеталарда саволлар Очиқ, ёпиқ, ярим очиқ, шунингдек назорат, фильтр, жадвал саволлар бўлиши мумкин. Ёпиқ саволларда савол матнидан сўнг социолог жавобнинг бир неча вариантини таклиф этади,м-н: Оилавий даромадингиз қанча?
А)25000дан 40000 сўмгача
В)40000дан 80000сўмгача
С)150000дан кўп
Очиқ саволларда савол матнидан сўнг социолог респондентдан ўз шахсий фикрини изҳор қилишини сўрайди, м-н:

Кутубхонадаги китоблар миқдори ва сифатдан кўнглингиз тўладими?____________________________________________________________________________________



Ҳар бир саволни ҳам очиқ,ҳам ёпиқ қилиш мумкин. Фильтр саволлар маълум тоифадаги инсонларни танлаб олиш учун ишлатилади.м-н:
3.Сиз таълимнинг қайси турида ўқийсиз?
А)шартнома асосида
Б)бюджет -5-саволга ўтинг
4.Шартнома асосида таълим олиш сизга қийинчилик туғдирмайдими?
А)қийинчилик туғдирмайди
Б)ота-онамга қийин
Назорат саволлари респондентнинг самимийлигини текшириш учун ишлатилади.
Жадвал шаклидаги саволлар бир вақтнинг ўзида бир неча кўрсаткич бўйича жавоб олиш учун ишлатилади,шу Билан бирга анкетада жойни тежашда ҳам қўл келади.
Интервью машҳурлигига кўра иккинчи ўринда турадиган метод бўлиб,анкетали сўровда анкетани респондентнинг ўзи тўлдирса,интервьюда саволлар интервьюер томонидан ўқиб берилади ва тўлдирилади.
Социологияда кузатиш деганда ҳозир рўй бераётган ҳодиса ёки жараён ҳақида маълумот берувчи метод тушунилади ва у 3 усулда олиб борилади:
1.бевосита кузатиш
2.билвосита кузатиш
3.қўшилиб кузатиш
Социологик тадқиқотларда кузатиш – дастлабки эмпирик маълумотларни йиғиш усули бўлиб, муайян мақсадга қаратилган, олдиндан пухта ўйлаб, мунтазам олиб бориладиган, ҳиссий қабулга асосланган бўлади. Бу усулдан фойдаланишнинг ўзига хос афзаллиги шундаки, тадқиқотчи муайян даражада тадқиқот олиб бораётган объектдан мустақил бўлади ва унга бўйсунмайди. Кузатиш усулидан олинадиган илмий маълумотларда объектив, холис ва ҳаётий бўлиши билан ўзининг илмий қимматига эгадир. Шу билан бирга, кузатиш усулидан олинган илмий маълумотларда субъектив жиҳатлар ҳам бўлиши мумкин. Чунки, социологик тадқиқот тадқиқотчининг ижтимоий воқеликка, жараёнга нисбатан қандай муносабатда бўлиши ва қай йўсинда тавсифлаши асосида боради. Кузатиш усулининг яна бир ўзига хос жиҳати; унинг муайян даражада чегараланганлиги бўлиб, кўпинча тадқиқ этилаётган воқеликни қайта кузатиш имконияти бўлмаслигидадир. Бу усулнинг яна бир заиф жиҳати шундан иборатки, кузатиш орқали тадқиқотчини саволга қизиқтириш, кузатилувчининг фикр ва ҳукмини билиш жуда қийин. Барча ҳолларда кузатиш ҳозирча сўз билан ифодаланади. Аммо баъзи хулқий-эҳтиросли муносабатларни, ҳолатларни бир тарзда ёзиш ва сўз орқали ифодалаш қийин. Кузатиш жараёнининг характерига қараб уни қуйидаги типларга ажратиб кўрсатиш мумкин: назоратсиз, тўла қамровли ва қамрамайдиган, дала ва лаборатория шароитида мунтазам ва тасодифий кузатиш. Социологик тадқиқотларда кузатиш усули ўрганилаётган объектга нисбатан четдан ёки ичкаридан қўлланилиши мумкин. Тадқиқ этилаётган объект четдан кузатилганда тадқиқотчи объектга нисбатан мустақил бўлади ва унга бўйсунмайди. Ичкаридан кузатишда тадқиқотчи кузатаётган объектда рўй бераётган ижтимоий жараёнларда бевосита иштирок этади ва бўйсунади. Социологик тадқиқотларда фақатгина кузатиш усулидан фойдаланиш билан кифояланиб қолмаслик керак. Чунки, кузатиш усули орқали олинган натижалар ўрганилаётган объект тўғрисида тўлиқ маълумот бера олмайди. Бу усулдан кўпгина социологик тадқиқотнинг дастлабки босқичларида, объект тўғрисида дастлабки тасаввурга эга бўлиш учун ёки социологик тадқиқотларнинг бошқа усуллари ёрдамида олинган маълумотларни, статистик ҳужжатларни қўшимча равишда текшириш мақсадида фойдаланилади.
Социологияда ҳужжат деганда ёзма равишда қайд этилган ҳар қандай информация,маълумот тушунилади.Ҳужжатларнинг турлари:
1.Расмий ва норасмий
2.шахсий
3.статистик маълумотлар
4.аудио- ва видеотасмалар
5.Расмлар,иконалар.
Социологияда ҳужжатларнинг ҳам миқдоран,ҳам мазмунан таҳлил қилиниши контент-анализ дейилади.

Мавзу юзасидан кейс стади.


Кириш. Сoциoлoгик тaдқиқoтлaр бўлaжaк излaнишлaрнинг илмий aсoслaнгaн рeжa вa дaстурини тaйёрлaшдaн бoшлaнaди. Дaстур ҳaқиқaтaн кeлиб чиққaн вa илмий-нaзaрий жиҳaтдaн пуxтa ишлaнгaн бўлиши лoзим. Зeрo, тaдқиқoт нaти-жaлaри қaндaй бўлиши aнa шу oмиллaргa бeвoситa бoғлиқдир. Дaстур бўлaжaк тaдқиқoт мaтeриaллaрини тўплaш, қaйтa ишлaш вa мaъ-лумoтлaрни тaҳлил қилишни ўз ичигa oлaди. Эмпирик социологик тадқиқот социологик тадқиқотларнинг асосини ташкил этиб беради.
Муаммоли вазият. Илмий билишнинг бoшқa усуллaри сингaри кузaтиш усулининг ҳaм aфзaл-ликлaри вa кaмчиликлaри мaвжуд. Бу усулнинг энг aсoсий aфзaлликлaридaн бири шуки, у тaдқиқ қилинaётгaн oбектдaги жaрaёнлaрнинг кeчишигa тaъсир ўткaзмaй ёки жудa кaм тaъсир ўткaзгaн ҳoлдa ўргaниш имкoнини бeрaди. Сoциoлoгик кузaтиш илмий эмпирик билиш усули сифaтидa вa мoҳият эътибори билaн мурaккaб жaрaён бўлгaни учун рeжa aсoсидa oлиб бoрилaди. Кузaтиш рeжaси усулнинг xусусиятлaри вa aсoсий бoсқичлaрини нaзaрдa тутгaн ҳoлдa тузилaди.
.
Муҳокама учун саволлар:
Эмпирик социологик тадқиқот деганда нимани тушунасиз?
Эмпирик социологик тадқиқот методларини санаб беринг.
Эмпирик сўзнинг маъносини тушунтиринг.
Социологик тадқиқотлар ҳaқидa нимaлaрни билaсиз?
Download 108,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish