5-Мавзу: Босимлар фарқи ўзгарувчан сарф ўлчагичлар. Босимлар фарқи ўзгармас сарф ўлчагичлар Режа



Download 453,59 Kb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi453,59 Kb.
#229287
1   2
Bog'liq
5-маъруза 2 кисм

Qҳ=α F К. (14.46)
Бу боғланиш чизиқли бўлгани сабабли ротаметрнинг шкаласи тенг бўлинмали бўлади. Ротаметрларнинг сарф коэффициент α ни аналитик усулда аниқлаш қийин бўлган бир қатор катталикларга боғлиқ. Шунинг учун ҳар бир ротаметр тажриба йўли билан даражаланади. Сарф тенгламасига кирган барча катталиклар даражаланиш шартларига мувофиқ бўлгандагина шкаланинг бу тарзда даражаланиши аниқ бўлади. Қалқовичдинг устки қисми қия кесиклар тарзида ишланади, шу сабабли қалқович вер­тикал ўқ атрофида айланади (14.11- расм). Қалқович найча ичида унинг деворларига тегмай айланади, бунда унинг сезгирлиги ошади.
Лаборатория ва саноатда шиша (сарфни жойида ўлчайдиган) ва металл корпусли (кўрсатишларни масофага узатадиган) ротаметрлар чиқарилади. Металл корпусли ротаметр­лар шкаласиз ўлчов асбобидир.
14.12- расмда шиша найчали рота­метрнинг тузилиш схемаси кўрсатилган. Бу асбоб корпус 5 га устунлар 4 ёрдамида ўрнатилган конуссимон найча 2 дан иборат. Найча ичида пастдан юқорига оқадиган суюқлик ёки газ оқими таъсирида вертикал ҳаракат қилувчи қалқович 1 бор. Асбобнинг шкаласи 3 бевосита найча устида (чизиш йўли билан) даражаланади. Ҳисоблашлар қалқовичнинг устки горизонтал текислиги бўйича олиб борилади.
Шиша конуссимон найчали рота­метрлар сув бўйича 3000 л/соат ва ҳаво бўйича 40 м3/соат ўлчов чегарасига; 0,6 МПа(6 кгк/см2) гача иш босимига мўлжалланган.
14.13-расмда кўрсатишларни масофага электр дифферен­циал трансформатор орқали узатадиган ротаметр схемаси келтирилган. Ротаметрнинг ўлчаш қисми диафрагма 2 ли цилин­дрик металл корпус 1 дан иборат (12 х 18 Н9Т маркали пўлат).
Диафрагма 2 тешигида шток 4 га бикир қилиб ўрнатилган конуссимон қалқович 5 ҳаракат қилади. Штокнинг устки қисмида дифференциал трансформаторли ўзгартгичнинг ўзаги 5 ўрнатилган. Ўзак найча 6 ичида жойлашган, найча ташқарисида эса ўзгартгичнинг ғалтаги 7 бор.
Шкаласиз ротаметрлар кўрсатувчи ёки қайд қилувчи иккиламчи дифференциал-трансформаторли асбоб таркибида ишлатилади. Ротаметрлар ортиқча иш босими таъсиридаги муҳит сарфини ўлчаш учун (6,27 МПа) чиқарилади. Бу асбоблар каттароқ ортиқча босимларга ҳам мўлжаллаб чиқарилади (ГОСТ 13045 — 81). Бундан ташқари, ўзгармас 0.... 5 мА токли чиқиш сигнали билан ишлайдиган ротаметрлар ҳам мавжуд (ГОСТ 13045 — 81). Уларнинг сув бўйича ўлчаш чегараси 16000 л/соат.
Портлаш ва ёнғин хавфи бор жойларда кўрсатишларни масофага пневматик узатадиган ротаметрлар ишлатилади. Бундай ротаметрнинг принципиал схемаси 14.14-расмда кўрсатилган. Бу ротаметрнинг ўлчаш қисми конуссимон қалқович 1, диафрагма 2 ва 12X18 Н9Т маркали пўлатдан

ишланган цилиндрик металл найча 3 дан ибораг. Қалқович конуссимон трубка ичида ҳаракат қилувчи ротаметр моделлари ҳам мавжуд. Шток 4 да иккита цилиндрик магнит 5 бириктирилган. Бу магнитлар бир-бирига бир хил ишорали қутблари билан қаратилган. Магнитлар қалқович билан бирга найча 6 ичида силжийди. Найча эса магнитмас материалдан тайёрланади. Ташқаридан найча ричаг 8 га ўрнагилган магнит 7 билан ўралган. Цилиндрик магнитлар 5 билан ташқи магнит 7 магнитли муфтани ҳосил қилади. Қалқовичнинг магнит муфта ва ричаг 8 ёрдамида ҳаракатланиши ўлчанаётган сарф миқдорини шкала 10 да жойлашган кўрсатувчи стрелка 9 га узатади. Масофага пневматик узатиш механизми компенсация схемаси асосида ишлайдиган ўзгартгичдан иборат („Пневматик ўзгартгичларга қаранг, 11-боб). Ўлчаш системасидаги тебранишларни камайтириш учун демпферловчи қурилма 28 ишлатилади, Пневмо узатишли ротаметрларнинг серияли ишланадиган моделлари 6,27 МПа иш босимига мўлжалланган. Бу асбоблар билан (сув бўйича) 16 м3/соат гача сарфлар ўлчанади.
Download 453,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish