5-mavzu: Bojxona bojlari, to‘lovlari, yig‘imlar va imtiyozlar.(4 soat)
5.1. Bojxona bojlarining turlari va ularning sinflanishi
5.2. Бож тарифининг иқтисодий моҳияти ва қўлланилиши
Божхона божларининг турлари ва уларнинг синфланиши.
Бож тарифи ҳар қандай давлатда аниқ бож ставкаларидан иборат бўлади ва улар божхона чегараси орқали кириб келаётган ва чмқиб кетаётган товарлардан ундирилади.
Божхона божи (customs duty) – мажбурий тўлов бўлиб божхона органлари томонидан экспорт ва импорт қилинаётган товардан ундирилади.
Божхона божлри асосан учта функциянибажаради:
фискал, яъни импорт ва экспорт божлари орқали давлат бюджетининг даромадлар қисми тўлдирилади;
претекционистик (ҳимоя) импорт божи орқали давлат ўзининг маҳаллий ишлб чқарувчиларини кутилмаган рақобатдан ҳимоя қилади;
мувозанатлаштирувчи, агарда айрим товарлар жаҳон бозорларидаги нархлридан паст бўлса, экспорт божлари орқали экспорт қилиш мумкин бўлмаган товарларни четга чиқиб кетишини олдини олишда ишлатилади; Божхона божларининг синфланиши:
аралаш – қорида кўрсатилган иккала турдаги бож турини ўз ичига олади (мисол учун товарнинг божхона қийматидан 20% лекин ҳар бир донасидан 10 доллардан ошмаган ҳолда)
Адволор божлар савдога солинадиган солиқдан фарқли равишда бир хил турдаги товарларга фақат уларнинг сифати турлича бўлган ҳорлларда кўпроқ
қўлланилади. Адволр божларини қўлланилиши ички бозорни бир хилда ҳимоялаб туради ва ҳар қандай товар нархи тебранишлари бюджет даромадларини ўзгартира олмайди яъни товарнинг нархи ўсиши ёки пасайиши фоиз ставкасига ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайди балки нархлар ўзгариши билан у ҳам мунтаззам ўзгариб боради. Мисол учун 200 доллар турадиган товарга 20%ли адвалор бож ставкаси ўрнатиладиган бўлса бу фоиз ставкасининг пулдаги кўриниши 40 долларга тенг бўлади. Товар нархининг 30 долларга ошиши бюджет даромадлариниг ҳам 6 долларга ошишига олиб келади, агарда товарнинг нархи 100 долларга тушадиган бўлса давлат бюджети даромадлари ҳам 20 доларга қисқаради. Адвалор божларининг салбий томо ни божхона қийматини тў\ри ҳисоблашни талаб қилади, уларнинг тў\ри ҳисобланиши божларнинг ундирилишини самарадорлигини оширади. Товар нархига кўп томонлама иқтисодий ва маъмурий омилларнинг таъсир этиши адвалор божларидан фойдаланишда суъектив боҳолаш масаласида бир қатор муаммоларни келтрб чиқариши мумкин.
Хос божлар стандарт товарларга нисбатан қўлланилади ва божхона божларини ундириш жараёнларида маъсулиятни суистеъмол қилиш эҳтимолини камайтиради. Биргина хос божлардан фойдаланган ҳолда божхона божларини ундирадиган бўлсак унда хос божларнингтоварнинг нарх теранишларига юқори даражада бо\лиқлигини кузатамиз. Мисол учун 8000 доллар турадиган автомобилдан 1000 даллар миқдорида хос бож ундирилса ушбу автомобилнинг нархи 12000 долларга ўзгариши 12,5%ли божни 8,3%га тушишига олиб келади, бунга сабаб хос тариф ставкаларининг
қўлланилганлигидир. Бошқа томондан олиб қараганда иқтисодий инқироз
пайтида ёки тушиш даврида хос божлар маҳаллийишлаб чиқарувчиларни самарали ҳимоя қилади.