5-мавзу. АҲолини иш билан бандлигининг шаклланиши ва моҳияти



Download 83 Kb.
bet3/3
Sana08.07.2022
Hajmi83 Kb.
#757511
1   2   3
Bog'liq
5-мавзу

5.3. Ўзбекистон Республикасида аҳолини иш билан бандлик сиёсати

Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида давлат аҳолини иш билан таъминлаш ва ишсизликни бартараф этиш бўйича изчил ижтимоий-иқтисодий сиёсат олиб боради. Чунки иш билан бандликни ошириш миллий иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва юксак тараққий этган мамлакатлар қаторига қўшилишнинг муҳим омили ҳисобланади. Иш билан бандлик соҳасида давлат сиёсатининг юритилиши Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий ижтимоий вазифаларидан биридир.


Ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги тамойилларга асосланади:
• меҳнат қилиш ва ишни эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишда барча фуқароларга жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, мансаб мавқеи, динга муносабати, эътиқоди ва жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик жиҳатлари ҳамда улар меҳнатининг натижаларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлардан катьий назар тенг имкониятларни таъминлаш;
• кишиларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларда меҳнат қилиш ва ҳаёт кечиришда муносиб шароитларни таъминлайдиган унумли ва ижодий меҳнат қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
• меҳнат қилишнинг ихтиёрийлиги;
• иш билан таъминланиш соҳасида ижтимоий кафолатлар бериш ва аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилишни таъминлаш;
• ижтимоий ҳимояга ўта муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқаролар учун мавжуд иш жойларини сақлаб қолаёттан ва янги иш жойларини яратаёттан иш берувчиларни рағбатлантириш;
• иш билан таъминлаш соҳасидаги тадбирларни ижтимоий ва иқтисодий сиёсатнинг бошқа йўналишлари билан мувофиқлаштириш;
• аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амалга оши­риш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда давлат органлари, касаба уюшма-лари, ходимларнинг вакиллик органлари ва иш берувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги;
• аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилишда давлатлараро ҳамкорлик1.
Республикада олиб борилаётган ислоҳотларнинг таркибий қисми ҳисобланган иш билан бандлик сиёсати қуйидаги асосий мақсадларга эришишни назарда тутади:
• таркибий қайта қуришни рағбатлантириш асосида бўшаб қолган ходимларни қайта тақсимлаш жараёнини жадаллаштириш;
• ишсизларни меҳнат ҳаётига жуда тезлик билан жалб этиш;
• иш қидираётганлардан ҳар бирини иш билан таъминлаш.
Ушбу мақсадларга эришиш учун эса давлат томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
1. Агар ишсизлик даврий хусусият касб этса, бунда давлат бюджет, фискаль, кредит-пул воситаларини ишга солади, яъни:
• иш билан таъминлашни кучайтириш учун ишлаб чиқаришга кўпрок маблағ сарфлайди;
• тадбиркорнинг манфаатдорлигини ошириш учун ссуда ҳамда кредитларнинг фоиз ставкаларини пасайтиради;
• ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларга солинадиган солиқларни камайтиради.
2. Ишсизликнинг фрикцион ва яширин турлари ўсганда давлат:
• қайтадан касб ўргатади;
• таълим бериш тизимини кенгайтиради;
• бўш иш жойлари ҳақидаги ахборотларни кенг тарқатади;
• меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган инвестиция-ларни кўпайтиради.
Аҳолини иш билан таъминлашга таъсир кўрсатиш усулларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
• бевосита (маъмурий) усуллар - қонун йўли билан тартибга солиш;
• билвосита (иқтисодий) усуллар - молиявий, монетар, фискал сиёсати.
Аҳолини иш билан таъминлашга давлатнинг таъсир кўрсатишнинг қуйидаги турлари мавжуд:
• пассив таъсир кўрсатиш - иш билан банд бўлмаган аҳолига ижтимоий ёрдам;
• фаол таъсир кўрсатиш - меҳнат таклифини рағбатлантириш, меҳнатга бўлган талабни рағбатлантириш, талаб ва таклифни мувофиқлаштириш чора-тадбирлари (ахборот, маслаҳат хизмати кўрсатиш, касбий соҳада маслаҳатлар бериш, аҳолининг камроқ рақобатбардош гуруҳлари учун бандлик дастурларини ишлаб чиқиш ва ҳоказолар), минтақаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари ва шу кабилар.
Давлатнинг фаол таъсир кўрсатиш сиёсати ҳудудий меҳнат бозорлари ҳолатидан келиб чиқади. Агар ҳудудда ишчи кучи ортиқчалиги (профицит) рўй бериб, таклиф ҳажми талабдан юқори бўлса, у ҳолда давлат ишчи кучи таклифини камайтириш ва унга бўлган талабни кўпайтиришни рағбатлантириш сиёсатини юритади. Аксинча, агар ҳудудда ишчи кучи танқислиги (дефицит) кузатилса, у ҳолда давлат ишчи кучи таклифини кўпайтириш ва унга бўлган талабни камайтириш юзасидан аниқ, чора-тадбирларни белгилайди.
Бугунги кунда республикамизнинг деярли барча ҳудудларида ишчи кучи ортиқчалиги мавжуд ва ишчи кучи бозорида таклиф талабдан юқоридир. Шу боис ишлашни хоҳловчиларнинг меҳнат бозорида эркин ҳаракат қилишлари ва мустақил иш билан таъминланишлари учун давлат фуқароларга бир қанча кафолатларни назарда тутади. Яъни, давлат:
• иш билан таъминлаш тури, шу жумладан турли меҳнат тартибидаги ишни танлаш эркинлиги;
• ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан химояланиш;
• мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам бериш;
• ҳар кимга касб ва ишга эта бўлиш, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт-шароитлари, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда хизмат поғонасидан юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратиш;
• янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитиш, маҳаллий меҳнат органлари ёки улариинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб малакасини ошириш;
• бошқа жойдаги ишга қабул килинганда сарф килинган моддий харажатлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлаш;

1 Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни 5-моддаси, Тошкент, 1998.

Download 83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish