Усул Г.Н. Воронков (1953 й.) ва Э.К. Келер (1955 й.) томонидан керамик хом-ашъёларни текшириш учун ишлаб чиқилган. Унда Келер бўйича қуйидагилар бор:
1)одатдаги ДТА;
2) қиздириш жараёнида материални узайиши ёки қисқаришини аниқлаш;
3)қиздиришда материал оғирлигини йўқолишини аниқлаш.
Воронков бўйича КТА га киради:: 1) ДТА эгриклари; 2)оғирликни ўзгариши эгрилиги; 3) хажми ўзгариши эгрилиги; 4) электрқаршилик эгрилиги.
Фотоқайд этиш қурилмаси сифатида Курнаков пирометри ишлатилган: барабаннинг фотоқоғозида бир вақтнинг ўзида термик эффектлар, намунанинг оғирлиги ва хажмни ўзгариши қайд этилади. Намунанинг чизиқли ўлчамини ўзгариши (тажрибадан олдин қўйилган белги) фото қайд этиш учун оптик системада берилган.
Комплекс термик анализга таъсир этувчи факторлар
Термогравиметрик чизиғи олишда, шу жумладан комплекс термик анализда ҳам худди бошқа термография методларида рўй берадиган холатдагидек кўп факторлар мавжуд. Улар тажриба натижаларининг аниқлиги ва қайта тикланишига гоҳ ижобий, гоҳ салбий таъсир ўтказади. Уларни икки асосий группага бўлиш мумкин:
Ўлчовчи асбоблар (термотарозлар) тузилиш ва ишлаши билан боғлиқ бўлган факторлар:
а) печь қиздирилиш тезлиги;
б) ёзиш тезлиги;
в) печь атмосфераси;
г) намуна ушлагич шакли;
д) ёзув қурилмасннинг сезгирлиги;
е) намуна контейнери материали кимёвий таркиби.
Намуна характеристикаси:
а) намуна массаси;
б) намунада ажралиб чиқарилаётган газнинг қайта эриши;
в) намуна бўлакчалари ўлчами;
г) реакция иссиқлиги;
д) намуна бўлакчаларининг зич жойлашиши;
е) намунанинг кимёвий таркиби;
ж) иссиқлик ўтказувчанлик ва хоказо.
Дериватографик анализ.
Бу усулга К.Хонда 1915 йили асос солган ва илк бор термотарозлар яратган. 1915-1920 йиллар давомида усулнинг термогравиметрия қисми Гайчар томонидан ривожлантирилган. Ўтган асрнинг 1940-1950 йилларида Дюваль усул афзалликларини амалда синаб кўрсатган. 1950-чи йилларда эса юқори сифатли саноат термотарозлари пайдо бўлди. Бу эса дериватографияни пайдо бўлишига олиб келди.
Дериватографиянинг анъанавий ДТА дан фарқи шундаки, бир намунанинг ўзида энтальпия ва оғирликни йўқотиш қайд этилади. Оддий холдаги дифференциал термотахлилда температура намунада, термогравиметрияда эса-печдаги мухитда ўлчанади. Бу эгриликларни мос равишда қўйишда қийинчиликларни юзага келтиради ва хатоларга йўл қўйишга олиб келади.
1955 йилда венгер фуқаролари Ф.Паулик, И.Паулик ва Л.Эрдей дериватография усули бўйича таклиф киритишган.
Бу усул бўйича автоматик равишда тўртта эгрилик қайд этилади: