autoscroll() функцияси
autoscroll () функцияси LCD дисплейни автоматик равишда айлантиришга имкон беради ва индикатор экранига ҳар бир белги чиқишини олдинги белгиларни битта бўшлиққа кўчириш билан амалга оширилади. Агар белги чиқаришнинг жорий йўналиши чапдан ўнгга (стандарт қиймат) бўлса, индикатор экрани чапга силжийди; агар белги чиқаришнинг жорий йўналиши ўнгдан чапга бўлса, индикатор экрани ўнгга силжийди. Бу LCD дисплейда ҳар бир янги белгини бир хил ҳолатда акс эттиришга таъсир қилади.
autoscroll() функциясининг синтаксиси:
lcd.autoscroll()
Параметри: lcd — LiquidCrystal туридаги ўзгарувчи.
noAutoscroll() функцияси
noAutoscroll () функцияси LCD дисплейни автоматик айлантиришни ўчиради.
leftToRight() функцияси
leftToRight () функцияси LCD дисплейга белгиларни кўрсатиш йўналишини чапдан ўнгга ўрнатади (стандарт). Бу шуни англатадики, индикатор экранида акс эттирилган кейинги белгилар чапдан ўнгга ўтади, лекин илгари кўрсатилган матнга таъсир қилмайди.
leftToRight() функциясининг синтаксиси:
lcd.leftTorRight();
Параметри: lcd — LiquidCrystal туридаги ўзгарувчи.
rightToLeft() функцияси
rightToLeft () функцияси LCD дисплейидаги белгиларнинг кўрсатилиш йўналишини ўнгдан чапга ўрнатади (стандарт қиймат чапдан ўнгга). Бу шуни англатадики, индикатор экранида кўрсатилган кейинги белгилар ўнгдан чапга ўтади, лекин илгари кўрсатилган матнга таъсир қилмайди.
rightToLeft() функциясининг синтаксиси:
lcd.rightToLeft()
Параметри: lcd — LiquidCrystal туридаги ўзгарувчи.
createChar() функцияси
createChar () функцияси LCD-да фойдаланиш учун махсус белгини (глиф) яратади. Саккизта 5Х8 пикселгача бўлган белгилар яратиш мумкин (0 дан 7 гача рақамланган). Ҳар бир махсус белгининг яратилиши саккиз байтли массив билан белгиланади - ҳар бир сатр учун битта байт. Ҳар бир байтнинг камида бешта бити ушбу қатордаги пикселларни аниқлайди. Мослаштирилган белгини экранга чоп этиш учун параметр сифатида белги рақами билан write () функциясидан фойдаланилади.
createChar() функциясининг синтаксиси:
lcd.createChar(num, data)
Параметрлари:
lcd — LiquidCrystal туридаги ўзгарувчи;
num — яратилаётган символ раыами (0 дан 7 гача);
data — белги нуыталари массиви.
5.1 дистингда белги яратишга мисол келтирилган.
5.1 Листинг
#include
LiquidCrystal lcd(12, 11, 5, 4, 3, 2);
byte smiley[8]={
B00000,
B10001,
B00000,
B00000,
B10001,
B01110,
B00000,
};
void setup()
{
lcd.createChar(0, smiley);
lcd.begin(16, 2);
lcd.write(0);
}
void loop() {;}
5.2-расм. LiquidCrystal Display Онлине Ресурсидан фойдаланган ҳолда LiquidCrystal белги кодини олиш
http://mikeyancey.com/hamcalc/lcd_characters.php Интернет-ресурсидан онлайн фойдаланиб, махсус белгиларни чизиш ва тегишли дастур кодини олиш мумкин (5.2-расм).
Назорат саволлари
Савол 1
Савол 2
Савол 3
Савол 4
Савол 5
Do'stlaringiz bilan baham: |