5-маъруза мавзу: кукунли материаллар



Download 354,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi354,95 Kb.
#70043
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-МАЪРУЗА.КУКУНЛИ МАТЕРИАЛЛАР



5-МАЪРУЗА 
МАВЗУ: КУКУНЛИ МАТЕРИАЛЛАР.
РЕЖА: 
1. Кукун ва қаттиқ қотишмалар структураси ва хоссалари. 
2. Қаттиқ қотишмалар ва минералокерамика қаттиқ қовушмалар. 
3. Ғовакли ва ихчам минералокерамика ва компакт (ихчам) 
металлокерамика. 
 
Таянч сўз ва иборалар: кукун, қолиплаш, металлар кукунини прокатлаш
колибровка, титан, вольфрам, қаттиқ қотишмалар, минерал керамика, 
филтерлар. 
1. Кукун ва қаттиқ қотишмалар структураси ва хоссалари 
Металнинг 
кукунларидан 
тайѐрланадиган 
қотишмаларини 
кукун 
қотишмалари деб аталади. Металлургиянинг бундай қотишмалар ишлаб 
чиқарувчи соҳасига кукун металургияси деб айтилади. Металларнинг 
кукунлари билан металоиднинг (металлмаснинг) кукунидан ҳам қотишмалар 
тайѐрлаш мумкин. Бу қотишмаларга металокерамик қотишмалар деган ном 
берилган. Бу усулда олинган қотишмада компонентлар суюқ ҳолда ҳам бир- 
бирида эримайди. 
Кукун металургияси ѐрдамида ярим тайѐр маҳсулот ѐки тайѐр деталлар 
олинади. Бу усулда олинган деталларни қўшимча ишловсиз тайѐр маҳсулот 
ҳолида ишлатилиши мумкин. Кукун металлургияси ѐрдамида ғовакли 
материал ѐки детал олиш мумкин, шу билан бирга (биметилл) қават-қават ҳар 
хил металл ва металлмас материал ѐки тайѐр детал олши мумкин. Кукун 
металургияси ѐрдамида ўтга чидамли, ишқаланишга бардошли юқори 
қаттиқли, маълум магнит хусусиятга эга, махсус физико-химик хусусиятли, 
қуймакорликда, босим билан ишлаб олиб бўлмайдиган деталлар олиш 
мумкун бўлади. Кукунли материаллардан детал ва махсулот олиш: металл 
кукунини олиш, хом ашѐ тайѐрлаш, пресслаш ва пиширишга боғлиқ бўлади. 


Механик усулда кукун олишда қаттиқ ҳолдаги маҳсулотни майдалаб 
ѐки суюқ ҳолда пуркаб унинг кимѐвий таркибини ўзгартирамасдан олинади. 
Қаттиқ материални майдалаш учун маҳсус тегирмон, ѐки ҳаво босимида 
моддани бир-бири билан ишқаланиши натижасида олинади. Суюқ 
материалдан кукун олишда пуркаб совитиш лозим. Шарикли тенирмон пўлат 
барабандан иборат бўлиб, унинг ичига майдаловчи шарлар ва майдаланувчи 
материал солинади ва айлантириш натижасида материал майдаланади, 
Олинган майда кўп қирралик кукун 100-1000 мкм ўлчамга эга бўлади. 
Маҳсус икки парракли тегирмонда эса майда 50-200 мкм , кукун олиш 
мумкин. Парракларнинг қарама-қарши тарафга айланиши натижасида 
камерага солинган майда сим, қиринди бир- бири билан урилиши натижасида 
майда кукун ҳосил бўлади. Жуда ҳам майда кукун олиш учун силкинувчи 
тегирмон ишлатилади. Юқори частотали силкинувчи шарикли 
тегирмонда яхши майда кукун олиш мумкин бўлади. Қалай, қўрғошин, 
алюминий, мис, темир ва пўлатлардан кукун олиш учун, суюқ ҳолдаги 
металл пуркаланади, шу муҳитга совуқ ҳаво, ѐки инерт газлар бериб 
совитилади. Натижада майда юмалоқ шаклдаги кукун олинади (50-350 м км). 
Физико-химиявий усулда олинган кукунларни химиявий таркиби 
ўзгаради. Химиявий усулда оксидларни тиклашда газ ѐки қаттиқ 
тикловчидан фойдаланилади. Газ ҳолдаги тикловчи сифатида табиий газ, 
водород кенг ишлатилади. Химиявий усулда олинган ғовакли (губка) симон 
металл майдаланади. Бу усуллар ичида арзон ва осон бўлиб ҳисобланади. 
Нодир металлар - кукуни (тантал, цирконий) электролиз усулда шохсимон 
дендрит ҳолида олинади. 1-1000мкм ифлос хом ашѐдан олинади. Бу усулда 
олинган маҳсулот 200
0
С-300°С парчаланади, металл кукуни ва углерод 
оксидига парчаланади.Усул асосида гидрогенизация, яъни хром тикланади. 
Кальций гидрати ѐрдамида керакмас модда сув билан ювилади ва натижада 
дендрит (шохсимон) ҳолдаги металл кукуни қолади. Физико-химиявий 
усулда юқори майдаликдаги (диспреслик) кукуни олинади. 


Ўта майда (ультра) 0,5 м км, жуда майдаси 10-40м км, ўрта майдалиги
40-150 ва йирик 180-500 м км. Кукунларнинг асосий технологик ҳусусиятига 
масaлан, прессланувчанлиги, қовушқоқлиги ва оксидланувчанлиги киради. 
1см
3
солинган кукун дойимий ўзгармас хажмда бўлса, яхши бўлади. 
Кукуннинг қаттиқлиги, оқувчанлиги, унинг қолипини яхши тутувчанлиги шу 
хусусиятда ташкил қилади, ва кукуннинг маълум диаметрдаги тешикдан 
ўтишга ва пресслашдаги зичлигига боғлиқ бўлади.
Юзаси актив моддаларнинг кукунига қўшиш билан унинг прессланиш 
ҳусусияти яхшиланади. 

Download 354,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish