D : d ≤ 1,20 мм бўлса, юпқа қоплама (шартли белгиси М).
1,20 < D :d< 1,45 - ўртача қалинликдаги қоплама (шартли белгиси С).
1,42 < D :d ≤ 180 — қалин қоплама (шартли белгиси D).
D: d > 1,80 — махсус қоплама (шартли белгиси Г).
Қопламали электродлар сифатига кўра 3 гурухга (1,2, 3) ажратилади ва гурух рақами ортиб борган сари чок сифати хам ортади. Чокни фазода ҳосил килишга рухсат этилган ҳолатга кўра электродлар 4 гурухга (I, 2, 3, 4) ажратилади. Биринчи гурух электродларига барча фазовий ҳолатдаги, иккинчи гурух электродларда вертикал чокларни юқоридан пастга қараб ҳосил килишдан бошқа хамма фазовий ҳолатда, учинчи гурух электродларига пастки хамда вертикал текисликдаги горизонтал ва пастдан юқорига қараб вертикал чоклар хосил қилишда, тўртинчи гурух электродларда пастки ва «қайиқ» ҳолидаги пастки чоклар ҳосил қилиш учун фойдаланилади.
Шу ГОСТ га кўра қкопламали электродлар шартли равишда қуйидагича белгиланади:
Масалан,
Бу ерда каср суратидаги Э42А — электрод типини; УОНИ-13/45 — электрод маркасини; 5,0 — электрод диаметрини (мм. да); У —углеродли пўлатлар- иинг пайвандланишипи; Д — электрод қалн қопламали эканлигини; 3 юқори сифатли чокиииг бостирилишини; Е — электродни; 41 — чокпииг чўзилишга вақтли каршилигини, МПа (кг. к/мм2); 2 — чокиииг нисбий узайишини; 5 — чокиииг температурага чидамлилигини; Б —асосий қопламалигини; 2 -вертикал чокларни юқоридан пастга қараб хосил қилишдан бошқа ҳолатдагиларни; О — ток манбаи ўзгармас токлигида тескари қутибли уланганлигини билдиради.
Эслатма: Чокиииг иисбий узайиши на температура чидамлилик
қийматлари маълумотномалардаи аниқланади. Масалан, нисбий узайиши 2 бўлганда унинг қиймати δ ≤ 22% бўлади. Температурага чидамлилиги (tx) 5 бўлганда t = -40 булади.
Шуни қайд этиш хам лозимки, углеродли конструкцион пўлатларни пайвандлашга мўлжалланган бу гурухга кирувчи тегишли тип электродлар билан металларни пайвандлашда чокнинг чўзилишига кўрсатган вақтли қаршилиги ( ϭв) 600 МПа гача бўлади.
Легирланган конструкцион пўлатларни пайвандлашга мўлжалланган пайвандланган гурухга кирувчи тегишли тип электродлар билан пайвандлашда чокнинг чўзилишга кўурсатган вақтли қаршилиги ( ϭв) 600 МПа дан ортиқ бўлади.
11.5. Металларни электр ёйи ёрдамида пайвандлаш, флюс остида автомат пайвандлаш. Пайванд чоки тузилиши.
Бу усулда пайвандлаш оддийлиги ва турли металларни ҳар ҳил ҳолатда пухта пайвандлаши сабабли кенг фойдаланилади. Бунда чок сифати, иш унумдорлиги пайвандланувчи металлар турига, маркасига, типига, қалинлигига, пайвандлашга тайёрланганлигига, фазодаги ҳолатига, ток хилига, пайвандлаш режимига, ишчи малакасига ва бошқа кўрсаткичларга боғлик.
Металларни учма-уч қилиб металл электрод билан электр ёй ёрдамида дастаки пайвандлашда уларнинг қалинлигига кўра пайвандлаш жойларини қандай тайёрламоқ лозимлиги 7-расмда кўрсатилган
Шуни қайд этиш жоизки, барча пайвандлаш ишлари махсус хонада бажарилади. Одатда, кичик ва ўртача ўлчамли буюмларни пайвандлаш у қадар катта бўлмаган хонада (2500x2000x2100 мм ли), тегишли мосламалар билан жихозланган, зарур ток келтирилган, барча хавфсизлик техникаси талаблари кўрилган қуруқ ва ёруғ хонада олиб борилмоғи керак. Бу хонада портловчи моддалар, бензин, мойли идишлар ва ишга халақит берадиган буюмлар бўлмаслиги керак. Иш жараёнида ҳона вақтида шамоллатиб турилмоғи лозим
Пайвандчининг асосий иш асбоби электрод туткич, тўскич ва бошқалар бўлади. Электрод туткичлар (пружинали, пластинкали, винтли) электродни яхши тутиб, контакт берувчи бўлиши билан заруриятда электродни тез алмаштирадиган, енгил ва ишга қулай бўлиши керак.
Кузатиш учун махсус ойнали тўсгич ёки шлем маскада, брезент коржома ва қўлқопда ишлаши шарт. Чок сиртида ёпишган шлакни тозалаб туриш учун пўлат симли шётка, зубило болғача, чок ўлчамини кузатиб туришда андаза ва ўлчов асбоблари бўлмоғи лозим.
7-расм. Металларни электр ёй ердамида учма-уч дастаки пайвандлашда қалинлигига (S, мм) кўра четларни тайёрлаш.
а- четлари қайрилган, б-четлари кертилмаган, в-четлари V cимон кертилган, г четлари Х симон кертилган, д-четлари U симон кертилган.
Металларни пайвандлашгача унинг хилига, қалинлигига кўра тегишли тип ва диаметрли зарур қопламали, электрод пайвандлаш токи ва кучланиши белгиланиб, ток манбаи ростланади.
Одатда, углеродли пўлатларни қопламали металл электродлар билан электр ёй ёрдамида дастаки пайвандлашда пайвандланувчи металл қалинлиги (5) га кура электрод диаметри (d) қуйидаги нисбатда танланади:
S, мм- 1-2; 3-5; 4-10; 12 24; 30-60;
d, мм- 2-3; 3-4; 4-5; 5 6; 6-8.
Ток кучини эса электрод диаметрига, ишчи кисм узунлигига, пайвандланувчи металл хилига, электрод типи, маркасига, чокнинг фазодаги холатига ва бошқа кўрсаткичларига кўра белгиланади. Умумий ҳолда ток кучини қуйидагича аниқласа бўлади:
I= К dэA
8-расм. Ўзгармас ток ёрдамида металларни дастаки пайвандлаш пости:
1 — ток тармоғи; 2 — рубильник; 3 — ток ўзгарткичи; 4, 5— электр сими;
— заготовка; 7 — электрод туткич; 8—тўсиқ; 9—стол; 10 — ростлагич
Бу ерда К — ўзгармас коэффициент бўлиб, кам углеродли пўлатларни қопламали металл электродлар билан электр ёй ёрдамида пайвандлашда 40-50 А/мм, кўп легирланган пўлатларни пайвандлашда 25-40А/мм олинади.
Шуни қайд этиш жоизки, пайвандлашда ток кучи маълум қийматдан ортса, электрод ўта қизиб, қопламаси куяди, металл сачрайди. Ток кучи меъёрдан камайса. ёй барқарорлиги йўқолади. Шу боисдан углеродли пўлатларни пайвандлашда ток кучи қуйидагича белгиланганлиги маъкул:
I= (40-50) • dэA.
Ёй қуввати. Металларни металл электродлар билан электр ёй ёрдамида пайнандлашда чок металини зарурий температурагача қиздириш тезлиги ёй қувватига боғлик Ёй қуввати эса ток кучига, кучланишига, электродлар материалига ва ўлчамларига, электродлараро муҳитга ва бошқа кўрсаткичларга боғлиқдир. Агар электродлар материали, уларнинг оралиқ муҳити бир деб олсак, ёй ёнишида ажралаётган иссиқликни қуйидаги формула бўйича ифодалаш мумкин:
Q =K• I• U, Ж/с (ккал/с).
Бу ерда К — ток кучланишининг носинусоидал коэффициенти (ўзгармас токда К = I, ўзгарувчан токда К = 0,7-0,8 олинади), I — ток кучи, А ва U — ток кучланиши, В.
Пайвандлашда сарфланадиган фойдали иссикликни куйидагича ифодалаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |