Агар датчик тавсифи эгри чизиқдан тўғри чизиққа яқинроқ бўлса, у ҳолда чизиқлилик юқори дейилади.
Статик кучайтириш (static gain) ёки ўзгармас ток бўйича кучайтириш (direct current gain) – датчикнинг жуда паст частоталардаги кучайтириш коэффициенти.
Статик кучайтириш (static gain) ёки ўзгармас ток бўйича кучайтириш (direct current gain) – датчикнинг жуда паст частоталардаги кучайтириш коэффициенти.
Коэффициентнинг катталиги ўлчаш қурилмасининг сезгирлиги катта бўлишига тўғри келади.
Дрейф (drift) ўлчанаётган катталик узоқ вақт давомида ўзгармасдан қолганида, датчик кўрсатишининг оғиши билан белгиланади.
Датчик дрейфини кириш сигналининг нол, максимал ва маълум оралиқ қийматида аниқлаш мумкин.
Датчикнинг ишчи диапазони (operating range) кириш ёки чиқиш катталикларининг рухсат этилган қуйи ва юқори чегаралари билан аниқланади.
Датчикнинг ишчи диапазони (operating range) кириш ёки чиқиш катталикларининг рухсат этилган қуйи ва юқори чегаралари билан аниқланади.
Такрорланиш (repeatability) бир хил шароитларда ўлчанаётган катталикларнинг берилган қийматларида бир қанча кетма-кет ўлчашлардаги оғишлар билан тавсиланади.
Бунда берилган қийматга яқинлашиш ё ошиб ё камайиб боради.
Такрорланиш ишчи диапазоннинг фоизлари билан аниқланади.
Қайта тикланувчанлик (reproducibility) такрорланишга ўхшаш, аммо ўлчашлар орасидаги иртервал катта бўлишини талаб этади.
Қайта тикланувчанлик (reproducibility) такрорланишга ўхшаш, аммо ўлчашлар орасидаги иртервал катта бўлишини талаб этади.
4. НОЧИЗИҚЛИЛИКНИНГ ТАЪСИРИ.
Кўпгина датчиклар ночизиқлилик тавсифларига эга, масалан, агар датчик ишчи диапазоннинг юқори чегарасига етганда тўйиниш самараси юзага келади, яъни кириш катталиги қанча ўзгаришидан қатъий назар чиқиш катталиги ўзгармайди.