5 маъруза
Электр энегияини хосил қилувчи бирламчи электр манбалари. Электр энергия манбаининг параметрлари.
Мавзу режаси:
Электр энергиясини хосил қилувчи бирламчи электр манбалар борасида фикр юритилади
Электр энергия манбаининг параметрлари
Таянч сўзлар: гальваник элементлар, батарея, аккумлятор, термобатарея, термоэлектрон ўзгартиргичлар, фотоэлектрик ўзгариргичлар, қуёш батареялари, иссиқлик элементлари, биокимёвий усул, атом электрлари, электрон машина генераторлари
Энергия манбалари икки гурухга бўлинади:
бирламчи электр энергия манбалари;
иккиламчи электр энергия манбаларига бўлинади.
Радиоэлектрон аппаратлари таркибида бирламчи электр энергия манбалари ёки иккиламчи электр энергия манбалари ва бир вақтда ҳам бирламчи ҳам иккиламчи электр энергия манбалари бўлиши мумкин.
Бирламчи электр энергия анбаларига қуйидагилар киради:
Кимёвий усулда электр токи ишлаб чиқариш (гальвоник электрлар, батарея ва аккумлятор);
Термо батарея;
Термоэлектрон ўзгартиргичлар;
Фотоэлектрик ўзгартиргичлар (қуёш батареялари);
Иссиқлик элементлари;
Биокимёвий усул орқали электр токи ишлаб чиқариш;
Атом электрлари;
Электрон машина генераторлари;
Кимёвий усулда электр токи ишлаб чиқариш
Алоҳида электр манбада ишловчи кам қувватли қурилмалар ва аппаратларини электр манба билан таъминлашда ишлатилади.
Ўзгарувчи электр тармоғи орқали ишловчи қурилмаларда батарея ва аккумулятор захирада турувчи электр энергия манбаари ҳисобланади. Бу манбаларнинг чиқишидаги кучланишда ўзгарувчан ташкил этувчи (пульсация) бўлмайди. Аммо юкламани таъминловчи токка ва разрядланиш даражасига боғлиқ бўлади. Кучланиш кескин ўзгариши мумкин.шунинг учун бу манбалар кучланиш стабилизаторлари орқали ишлайди.
Термобатарея
Бу қурилма кетма-кет уланган терможуфтликдан иборат бўлиб, кам қувватли юкламаларни электр энергияси билан таъминлашда ишлатилади. Масалан: радиоқабулқилгични электр энергияси манбаи сифатида.
Термогенератор қурилмаси қуйидагича ишлайди. Терможуфт пластинканинг учлари кавшарланган бўлиб, бир тамони қиздирилади иккинчи учида жуда паст температура ҳосил қилинади. Буни натижасида термо э.ю.к ҳосил бўлади. Натижада терможуфтликка сим орқали уланган юкламадан электр токи оқиб тади. Хар бир терможуфтлик хар хил типдаги яримўтказгичли пластинкадан ёки ўтказгич ва яримўтказгичли пластинкадан тузилган бўлади. Металдан тузилган терможуфтлик пластинка учларидаги температуранинг фарқи кам бўлганлиги учун э.ю.к. хам камроқ бўлади, бунинг натижасида ток ҳам кам оқади. Энг яхши натижа иккала терможуфтлик пластинкалари яримўтказгичли материалдан ёки ўтказгич ва яримўтказгичдан узилганда олинади. Яримўтказгичли терможуфтлидан тузилган термогенератор батареясини терможуфтликларини бир учларини қиздирилганда асосий заряд ташувчилари кавак бўлган p типли ва асосий заряд ташувчилари электрон бўлган n типли пластинкаларда кўпаяди. Диффузия натижасида температураси юқори бўлган учидан, температураси паст бўлган томонга кавакларва электронлар ҳаракат қилади. Бу ҳаракат натижасида каваклар ҳаракат қилган пластинканинг температураси юқори учи манфий зарядланади, совуқ учи эса мусбат зарядланади. Яримўтказгичли n таёқчани температураси юқори бўлган тарафи мусбат зарядланади. Термо э.ю.к. яримўтказгичли терможуфтликда кўпроқ ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |