5. лаборатория машғулот магнитли юргизгич. Ишдан мақсад: магнитли



Download 194,82 Kb.
Sana14.07.2022
Hajmi194,82 Kb.
#796472
Bog'liq
МАГНИТЛИ ЮРГИЗГИЧ.


5. ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТ
МАГНИТЛИ ЮРГИЗГИЧ.


ИШДАН МАҚСАД: магнитли юргизгичнинг конструксияси ва унинг ёрдамида двигателни юргизиб юборишни ўрганиш.
Керакли жихозлар:

  1. MP-1 yoki 11-222 MP типидаги магнитли юргизгич;

  2. Бошқариш кнопкаси

  3. 20 атокка мўлжалланган электромагнит системадаги амперметр

  4. Қуввати 1к W гача бўлган уч фазали двигател

  5. Лаборатория автотрансформатори ЛАТР-1

  6. Двигателга нагрузка бериш учун ишлатиладиган тормоз

  7. улагич симлари



НАЗАРИЙ МАЪЛУМОТ:

Қисқа туташтирилган роторли уч фазали асинхрон двигателларни кучланиш 500 В гача бўлганга юргизиб юборишда махсус конструксияли контакторлар ишлатилади. Улар магнитли юргизгичлар деган ном олган. Магнитли юргизгичларни узоқдан туриб иккита: “пуск” ва “стоп” кнопкалар ёрдамида бошқаришга имкон беради ва уларнинг кўпчилигида электродвигателни зўриқиб ишлашдан сақлайдиган иссиқлик релелари бўлади. Осон эрувчи сақлагичлар ўрнида иссиқлик релеларидан фойдаланишнинг афзал томони шундаки электр двигателни қайта ишга, туширишда сақлагичларни мураккаб равишда алмаштириб штириш ўрнига кнопкаларни босиб қўя қолинади.


Иссиқлик релесининг тузилиши 1-расмда кўрсатилган электр двигателга келаётган ток.


1-расм
Бошқариш занжири ошиб кетганда, яoни двигатели зўриқиб ишлаганда куч занжирига қўшилган иситгич элемент (1) ортиқча иссиқлик беради ва биметал пластинка (2) қабариқ юқори кўтарилади. Тирсагли ричаг (3) пуржина(6) таoсири остида пластинка (2)дан ажралиб бошқариш занжирининг контактлари (4)ни ажратади ва бунда контактор куч занжири узади. Иссиқлик релесининг ишга тушириш учун кнопка (5) ни босиш кифоя. Магнитли юргизгичнинг тузилиши 2-расмда кўрсатилган. Унинг асосий қисмлари уч қутбли (1,2,3) контактли контрактор, блокировка контакти (6) иссиқлик релеси (8) ва бошқариш кнопкалари P,C дан иборат уч қутбли контакторда электромагнит ва якор(5) иссиқлик релесидан иситгич элемент (7) бор.


Двигателни юргизиб юборишда бошқариш занжиридаги P кнопка босилади ва бунда электромагнит якорни (5) ни тортиб, 1,2,3 ва 6 контактларни туташтирилади: контакт (6) юргизиш кнопкасини блокировка қилиб қилиб тургани учун уни (4) юбориш мумкин бу ҳолда бошқариш занжири беклигича қолади.
Бошқариш занжирини иссиқлик релеси(8) билан ёки C кнопкаси босиш билан ажратиш мумкин. Бошқариш занжири узилганда двигател тўхтайди.


СХЕМАНИНГ ТАВСИФИ:
Лаборатория ишида ишлатиладиган схема 2- расмда келтирилган схемадан шу билан фарқ қиладики, бунда ток миқдорини ўлчаш учун фазалардан бирига амперметр қўшилади.
ИШНИНГ МАҚСАДИ:



  1. Магнитли юргизгич ва электр двигателининг паспорти билан танишинг.

  2. Магнитли юргизгичнинг конструксиясини ўрганиб олинг.

  3. электр двигателини схемага қараб юргизгичга уланг, юргизгичга кнопкали қурилмани қўшинг ва юргазгични уч фазали ток тармоьига уланг.

  4. двигателнинг нагрузкаси ортганда ток миқдорининг ошувининг кузатин, иссиқлик релеси ишга тушгунча нагрузкани ошира беринг.

  5. иссиқлик релесини қайтадан иш вазиятига келтиринг сўнг тажрибани такрорланг.

  6. Магнитли юргизгични бошқариш занжирига ток берадиган тармоққа ростловчи автотрансформатори (ЛАТР)ни қўшинг. Кучланишни камайтира боринг, кучланишнинг қандай қийматида якорнинг электромагнитга тортилишни ва қандай қийматда электромагнитдан ажрашини топинг. Олинган маҳлумотларни паспортдаги маҳлумотлар билан таққосланг.

  7. схемани йиьиштириб олинг ва иш тўьрисида ҳисобот ёзинг.



ҚИЛИНГАН ИШ ҲИСОБОТИНИНГ МАЗМУНИ:

  1. Магнитли юргизгичнинг электр схемаси ва унинг ишлашининг тавсифи.

  2. Иссиқлик релеси ишга тушиши вақтидаги ток тўьрисида, юргизгич якорнинг электромагнитга тортилиши ва ундан ажралишидаги кучланишлар тўьрисида маҳлумотлар.



САВОЛЛАР:

      1. Магнитли юргизгич қандай асосий элементлардан тузилган?

      2. занжирда кучланиш йўқолганда юргазиб юбориш схемасида қандай ўзгариш юз беради?

      3. Магнитли юргизгичда блокировка контакти қандай рол ўйнайди?

      4. Магнитли юргизгич нима учун иссиқлик релесига ўрнатилган?

АДАБИЁТЛАР:

  1. А.С.Каримов ва бошқалар “Электротехника ва электоника асослари” Ўқитувчи 1995 йил

  2. А.Рахимов. “Электротехника ва электроника асослари” Ўқитувчи 1988.

  3. В.Г.Герасимова тахрири остида. “электротехника” 1985

  4. Б.А.Волинский ва бошқалар. “электротехника” 1987



6.Лаборатория иши
Download 194,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish