Шундан:
давлат мактабгача таълим ташкилотлари 7 та;
давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари 1 та;
оилавий уйбоғча мактабгача таълим ташкилотлари 10та;
Умумий қуввати 900 ўринни ташкил қилади, ундан давлат мактабгача таълим ташкилотларида 550 қувватга эга, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари 350 қувватга эга.
Туман бўйича хозирги кунда 3-7 ёшли болалар сони 2163 нафарни ташкил қилса, шулардан 1154 нафари мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.
Хозирда туман бўйича 3-7 ёшли болалар қамрови 53,4 % ни ташкил этган.
Уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш бўйича Хатлов натижасида 1 минг 647 нафар(йил бошида аниқланган 4 764 нафардан қолган 1 047 нафар ҳамда 6 000 нафар қайта ўтказилган хатловда аниқланган ишсиз ёшлар) уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш зарурлиги аниқланган бўлиб, ҳозирга қадар 778 таси (47.3%)иш билан таъминланди.
Ҳозирда 1 647 нафардан қолган 896 нафар (52%) уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Ўтган ҳафта баҳолаш натижаларига кўра қўйилган режа 100 фоизга бажарилди.
Мазкур “Ёшларни иш билан банд қилиш” жараённи тезлаштириш ва имкон қадар кўпроқ ёшларни жалб қилиш мақсадида тумандаги салохиятли тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида ёшлар иштирокида мехнат ярмаркалари ўтказиш белгиланди.
7.
|
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан, аҳолининг ишсиз қатламларини касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Оилавий ажримларни, аёллар жинояти ва хуқуқбузарликларни олдини олиш, аёлларни бандлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашиш;
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш;
Фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни хоналар, транспорт воситалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш;
|
Асака тумани
|
Ҳокимнинг ўринбосари-маҳалла ва оила масалалари бўлими бошлиғи
|
2020 йил 9 ойи давомида Асака туман ҳокимнинг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва туман ҳокимининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиб шу асосда ўз иш фаолиятини олиб боради.
Бундан ташқари тадбиркорлик истагини билдирган 350 дан хотин-қизларимиз “Хунармадлар уюшмаси”га аъзо бўлиб, Якка тартибадаги ва Оилавий тадбиркорлик бўйича гувохномалар очиб ўзини тадбиркорлик фаолиятини шуғулланиб келмоқдалар, Жумладан тумандаги Амир Темир, Кадрият, Намуна Бўстон, Элашкипчок, Ковок тўпи, Муқумий,Файзобод,Файз махалла фуқаролар йиғинларида тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Туманда хозирда жами 132 нафар ажрим ёқасига келиб қолган оилалар мавжуд бўлиб, 101 нафар оилаларни яраштиришга эришилди. Оилавий ажримларни олдини олиш бўйича туманда тузилган ишчи гурухнинг олиб борган тарғибот ва тушунтириш ишлари натижасида, ажримларни қайд қилиниши бўйича 2019 йилда 8 ой давомида 289 та қайд этилган бўлса, 2020 йил 8 ой давомида 245та бўлиб 44 тага камайишига эришилган.
Туманда яшовчи оғир турмуш шароитда яшовчи хотин-қизларни уй-жой билан таъминланиши бўйича 20 нафар хотин-қизларга бошланғич тўлови махсус фондлари томонидан ўтказилган холда уй-жой билан таъминланиши режалаштирилиб, ҳозирда бошланғич бадал маблағлари махсус фондлар томонидан ўтказилди. 10 нафар хотин-қизларга хоким хомийлиги бўйича 2 сотихли ер майдонлари берилиб хозирда уй жой қуриш ишлари олиб борилмоқда. 10 нафар оғир турмуш шароитда яшовчи хотин-қизларнинг тикув машинкаси, 10 нафарига электр духовкаси, 13 нафарига моддий ёрдамлар, 13 нафарини уй жойлари таъмирлаш ишлари, 10 нафарига кир ювиш машинкаси, 16 нафар кам таъминланган оилаларда яшовчи мактаб битирувчи қизларни бандлигини таъминлаш максадида тикув машинкалари берилди, Арғин МФЙда яшовчи Носирова Гулмирахонга 4 сотихли ер бериилиб, хомийлар томонидан 1 хонали уй қуриб берилди, имтиёзли кредит бўйича 3 та тикув машинкаси олиб хозирда тадбиркорлик фаолиятини бошлади.
Шунингдек ёнғиндан талофат кўрган тумандаги Беруний МФЙда яшовчи фуқаро Мамажонова Дилафрузхоннинг уй-жойларини кайта тиклаб, кўрпа-тўшак, кийим бошлар билан таъминлади.
Туманда оғир турмуш шароитда яшовчи 40 нафар хотин-қизларнинг уй-жойлари таъмирталаб бўлганлиги учун хар бирига туман хокими томонидан хомийлар бириктирилди. Хозирда Арғин МФЙда яшовчи оғир турмуш шароитда яшовчи Ғойибназарова Дилфузахонга хомий “Яхши ният” фермер хўжалиги рахбари Яшаров Чаросбек томонидан 3 хонали барча қулайликларга эга бўлган уй-жой қуриб, жихозлаб килиб берди.
Хотин қизларни субсидия асосида уй-жой билан таъминлаш Хотин-қизларга субсидия асосида бериладиган уй-жойлар бўйича 243 нафар фуқаролардан ариза келиб тушган, Шундан 40 нафарининг аризаси ижобий хал этилиб, 95 нафар кўриш жараёнида 114 нафар аризалар хозирда назоратда. Шундан 20 нафар оғир турмуш шароитда яшовчи хотин қизларни шартномалар тузилиб, банк томонидан хисоб ракамлари очилиб улрга бошлангич бадаллари тўлаб берлида ҳамда Хўжаобод туманидаги намунали уй-жойларда ажратиб берилда йил якунига қадар ўздарнинг уй-жойларга кўчиб ўтадилар. Шунингдек туман ҳокимлиги томонидан уй-жой билан таъминлаш бўйича берилган топшириқлар ижроси туман хокими хомийлиги асосида 10 нафар оғир турмуш шароитда яшовчи хотин-қизларга Мехнатобод МФЙдан 2 нафар, Обод МФЙдан 4 нафар, Улуғбек МФЙ худудидан 4 нафарига 2 сотихли ерлар ажратилиб уй-жой қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Хооким хомийлиги бўйича Арғин МФЙдаги Ғойибназарова Дилафрўзхонга барча қулайлилкар мавжуд 3 хонали уй жой қурилиб битказилди хозирда фуқаро яшаб келмоқда.
Маҳалла биноларини қуриш бўйича тумандаги Байналминал, Озод, Бирлик, Элаш Қипчоқ, Қайроғоч, Навоий, Юксалиш, Турон,Бобур,Мирзаобод, Хамдўстлик, Обод махалла фуқаролар йиғини бинолари комплекс қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Хозирда Намуна Бўстон МФЙ курилиш битказилиб фаолият олиб бормоқда, Маркаюз МФЙ ва Навоий МФЙ бинолари тўлиқ қурилиб фойдаланишга топширилди, Байналминал МФЙнинг янги биносини ташқи пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда, Қайроғоч, Элаш Қипчоқ,Юксалиш,Бирлик ва Озод МФЙнинг девор қисмлари урилмоқда, Лабгардон, Тоштепа, Шўрқишлоқ МФЙларнинг эски бинолари бузиш ишлари якунланиб,хозирда пойдевор қуриш ишлари якунланиб девор уриш ишлари олиб борилмоқда.
Туманда хозирда жами 82 нафар ажрим ёқасига келиб қолган оилалар мавжуд бўлиб, 66 нафар оилаларни яраштиришга эришилди. Туман хокими томонидан 35 та оилани яраштирилди. Оилавий ажримларни олдини олиш бўйича туманда тузилган ишчи гурухнинг олиб борган тарғибот ва тушунтириш ишлари натижасида, ажримларни қайд қилиниши бўйича 2019 йилда 6 ой давомида 225 та қайд этилган бўлса, 2020 йил 6 ой давомида 167 та бўлиб 58 тага камайишига эришилган.
Тумандаги Махалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аёлларни ҳаётга мотивациялаш ва касб ўрганиш истагини билдирган хотин-қизларни 47 нафарини рўйхати шакллантирилиб,уларни касбга ўргатиш бўйича 5 та касб хунар коллежларида хамда камбағаллик юқори бўлган Кадим хамда Мехнатобод МФЙларда касбга ўргатиш бўйича манзилли жойлар аникланди.
Туманда 327300 нафар ахоли,57389 нафар хонадон,83063 нафар оилалар мавжуд бўлиб, ушбу оилалар 74 та махалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилиб келади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдагиПФ-5938-сонли Фармони билан тасдикл€tнган Мамлакатда 'Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича"Йўл харитаси"нинг 20-бандининг ижросини таъминлаш, Соғлом оила -соғлом жамият" концептуал ғоясини хаётга татбиқ этиш, оилавий қадриятларнисақлаш ва ривожлантириш, ёшларни. мустақил хаётга тайёрлаш, оилавийажрашишларнинг олдини олиш,намунали оилаларнинг хаётий тажрибалариним оммалаштириш максадида туманда масофавий кўрик танловлар ўтказилди. Ўтказилган кўрик танловда 1-сектордан Истиқлол МФЙда яшовчи Эргашев Абдумалик Жўраевичлар оиласи,2-секторда Дастурхончи МФЙда яшовчи Розиков Махфузахон Собиржоновналар оиласи, 3-секторда Мирзарахимова Мавжудахон Келдибоевналар оиласи, 4-сектордан Намуна Бўстон МФЙда яшовчи Дадажонов Абдупаттолар оилалари секторлар кесимида кўрик танлов ғолиблари бўлиб эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
15 июндаги “2020 йил июнь-август ойларида “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида Ҳаракатлар режасини амалга ошириш ҳақида”ги 01-07/1-1309-сонли баёни асосида “Долзарб 90 кунлик” эълон қилинган. Туманда ушбу тизимни амалга ошириш мақсадида 20 та туман давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари 74 та маҳаллаларда шу тизим асосида иш ташкил этиш учун бириктирилган. 228 та кўчаларда 6660 та хонадонларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш зарурлиги белгиланган. 2020 йил 10 июль ҳолатига 2597 та (39%) хонадонларда жорий таъмирлаш (фасад, томлар, ўчоқхона, тандирхона, молхона ва ҳожатхоналар) ва тартибга келтириш, 232 та (62%) кўчаларда, 57 та (59 %) қабристонларда,6 та зиёратгоҳ ҳашар ташкил этиш йўли билан жорий таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилган. Маҳалла ҳудудидаги болалар ва спорт майдончаларини, ички кўчаларни таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича 74 та ва маҳалла ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари, корхона ва ташкилотларда, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш бўйича 48 маротаба ҳашарлар уюштирилган.
|
Хотин-қизларни муаммоларини ҳал этиш бўйича Касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорлида тасдиқланган манзилли Дастур ижроси таъминлаш тумандаги мавжуд 3518 нафар хотин-қизлардан 2020 йил августь ойига қадар 2783 нафар хотин-қизларни бандлиги таъминланди. Шунингдек “АСАКАТЕКСТИЛ” МЧЖга 100 нафар, “МИН МАКС ЛЮКС” МЧЖга 105 нафар, “Агроипак тола” МЧЖга 2075 нафар. “Обод турмуш орзуси” ХК га 70 нафар, “Эверест техт Анд” МЧЖ га 50 нафар, Жамоатчилик бўйича МФЙларга 223 нафар, Ўзини ўзи банд қилиш бўйича 125 нафар, субсидия асосида яшаш хонадонларига исскихона қуриш бўйича 35 нафарга иссиқхоналар қуриб берилганлиги, худудларда оилавий кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорлик очиб бандлиги таъминланди. Хозирда 11 нафар хотин-қизларни ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашлиги учун имтиёзли кредит олиш учун хужжатларини тумандаги Халқ банки Асака туман филиалига 7 нафари, Микрокредит банкга 4 нафарини хужжатлари топширилтирилди.
Туманда камбағаллик бўйича рўйхатга олинган оилаларни яшаш шароитлари ўрганилган холда, 1 сектор рахбари туман ҳокими томонидан 68 та оилга жами 136 та она –бола эчки, 2-сектор рахбари туман прокурори томонидан жами 33та оилага 66 та она-бола 3-сектор рахбари жами 65 та оилага 129 та она-бола эчки, ҳамда 4-сектор ДСИ рахбари томонидан 139та оилага 277 та она-бола эчиклар туман бўйича жами 304 та оила 608 бош она-бола эчкилар таркатилди. Тумандаги 1-секторда яшовчи 15 та оилага 3 минг бош парранда, 3-секторда яшовчи 1316 та оилага 263 минг бош, 4 сектордаги 5 та оилага 1 минг бош парранда жами 1336 та оилага 267 минг бош паррандалар таркатилди. Тумандаги 1-секторда яшовчи 85 та оилага 850 та қуён, 2-сектордаги 69 та оилага 694 та қуён, 3-секторда яшовчи 41 та оилага 408 та қуён, 4 сектордаги 49 та оилага 489 та қуён жами 244 та оилага 2441 та қуёнлар тарқатилди. Ғалладан бўшаган такрорий экинлар экиш учун жами 1343 та оилага 20 сотихдан 268.6 гектар ер ажратилиши режалаштирилган бўлиб, хозирда ушбу ажратилган 268.6 га майдонидан 233.3 га ( 87 %) экин майдонига такроий сабзавод, озуқа ва бошқа экинлар экилди. Шундан : 1 сектор 110 та оила 13.2 га,2-сектордан 503 та оилага 91.8 га, 3-сектордан 489 та оилага 89.0 га, 4-сектордан 241 та оилага 39.3 га тенг ерларга такрорий экинлар экилди ва шу орқали кам таъминлаг оилаларни даромадини оширишга эришилди.
|
8.
|
Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга оширади;
Белгиланган тартибда туман ҳокимлиги иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
Бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни туман ҳокимга кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;
Тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлайди;
Давлат мукофотларига тавсия этишга оид ҳужжатларни юритади;
Ташкилий-кадрлар масалалари бўйича туман ҳокимининг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, туман ҳокими раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;
|
Асака тумани
|
Ташкилий-назорат гуруҳи
|
Туманда Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга ошириб келмоқда
Бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни туман ҳокимлигига кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда таклифлар киритиб келмоқда
|
|
9.
|
Тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш юритиш ва архив ишларини ташкил этишни таъминлаш, тушадиган хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва мансублигига кўра юборишни, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилиш;
Халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, расмийлаштириш, кўпайтиришни ва шу жумладан электрон почта орқали жўнатишни таъминлаш;
Туман ҳокимининг ёрдамчиси ва туман ҳокими ўринбосарларининг мутахассислари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишни ташкил қилиш;
Бошқа таркибий бўлинмалар билан биргаликда халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларига ва бошқа йиғилишларга техник хизмат кўрсатишни ташкил қилиш;
Туман ҳокимлигининг иш режасига Девонхонага оид масалалар бўйича таклифларни киритиш;
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш.
|
Асака тумани
|
Туман ҳокимлиги девонхонаси
|
Тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш юритиш ва архив ишларини ташкил таъминлаш, тушадиган хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва мансублигига кўра юборишни, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилиниб келмоқда
Туман ҳокимининг ёрдамчиси ва туман ҳокими ўринбосарларининг мутахассислари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқишни ташкил этилган
|
|
10.
|
Юридик хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашининг ва вилоят, туман ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Юридик хизмат ўз фаолиятинитуман ҳокими раҳбарлигида амалга оширади.
Юридик хизмат ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг кўрсатмасига асосан вилоят ҳокимлиги юридик хизмати ва давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
|
Асака тумани
|
Туман ҳокимлиги юридик хизмати
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашининг ва вилоят, туман ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилиб келмоқда.
Юридик хизмат ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг кўрсатмасига асосан вилоят ҳокимлиги юридик хизмати ва давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда..
|
Идоранинг раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ҳисобот даврида юридик хизмат томонидан кўриб чиқилди. Жумладан, 22 шартнома, шундан 4 таси меҳнат шартномалари ва уларга 2 та қўшимча келишувлар, 18 та хўжалик фаолияти бўйича шартномалар ва уларга 3 та қўшимча келишувлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Юридик хизмат томонидан идоранинг тегишли тузилмалари билан биргаликда ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳиятини етказиш мақсадида 8 та семинар ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.
|
11.
|
туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари, тегишли туман ташкилотлари раҳбарларининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш ва туман ҳокимининг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этиш;
туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари, тегишли туман ташкилотлари раҳбарларининг топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлаш, топшириқларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот бериш;
Туман ҳокимининг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил қилиш;
Туман ҳокими томонидан юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга ошириш.
|
Асака тумани
|
Туман ҳокимининг ёрдамчисининг асосий вазифалари
|
Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари, тегишли туман ташкилотлари раҳбарларининг топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлаб, топшириқларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот бериб келмода Туман ҳокимининг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил қилиб юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга ошириб келмодқа.
|
Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари, тегишли туман ташкилотлари раҳбарларининг топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлаб, топшириқларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот бериб келмода Туман ҳокимининг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил қилиб юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга ошириб келмодқа
|
*Давлат ҳокимияти ва бошқарув органи таркибига кирувчи вилоятлар ва туман (шаҳар) буғинидаги таркибий бўлинмаларининг штат бирликлари ҳам кўрсатилиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |