5-A’meliy: Topiraq ig’alig’in aniqlawda zamanagoy asbaplardan paydalaniw Тупроқ намлигини ўлчашнинг нейтрон усуллари Тупроқ намлигини (НИВ-2) намликнинг нейтрон индикатори. Бу асбоб ѐрдамида ҳар хил чуқурликдаги тупроқ намлигини стационар шароитда кўп вақт ичида ўлчаб туриш мумкин. Бу усулнинг асосий вазифалари: катта тезликда ҳаракат қиладиган нейтронларнинг водород ядроси билан муносабатига асосланган 2 хил нейтрон услуби асосланади (24-расм): 1. Водород ядроси ҳаракатдаги нейтронларнинг тезлигига катта таъсир кўрсатади. 2. Умумий тупроқларда намликнинг асосий қисмини водород иони ташкил қилади. Ҳар хил тупроқ намлигини ўлчаш учун тупроқ бурлари ѐрдамида чиқариб олинган тупроқлар ўрнига дюр алюминийдан ясалган трубалар жойлаштирилади (1, 2, 3, 5, 10 метр) ва иш давомида нейтрон манба зарур бўлган чуқурликларга туширилади ва намлик ўлчанади. НИВ-2 асбоби билан намликни ўлчаш тартиби. Танлаб олинган майдонда тупроқ бурлари ѐрдамида 50 мм диаметрида зарур чуқурликгача скважина тайѐрланади. Шу чуқурликга махсус труба жойлаштирилади. Трубани жойлаштирилганда трубани ташқи ва тупроқ деворлари орасида бўш масофа 148 қолмаслиги зарур. Тупроқ намлигини индикатор кабели ѐрдамида зарур чуқурликга туширилади ва ўлчашдан олдин трубанинг юқори қисмидаги кабелни махсус қисқичлар ѐрдамида махкамланади. Индикатор кабел маълум ва аниқ бўлакларга бўлинган бўлиб, нейтрон манбасини аниқ чуқурликга туширишга ѐрдам беради. Махсус счетчик орқали нейтрон тезлигини тупроқнинг намлигига боғлиқ ҳолда пасайишини ѐзиб олинади. Махсус счетчиклардан олинган маълумотларни (25-расм) градуировкали графигига туширилиб уни ѐрдамида маълум чуқурликдаги тупроқ намлигини, тупроқ хажм оғирлигига нисбатан миқдори фоиз (%) ҳисобида билиб олинади. Сув ўтказувчанликни аниқлашнинг лаборатория ва дала услублари мавжуд. Сув ўтказувчанликни лаборатория шароитида аниқлаш учун тупроқ тешиклари ҳар хил катталикдаги элакчалардан ўтказилиб, диаметри 2-3 см, баландлиги 50-100 см ли шиша найларга тўлдирилади. Бунда трубкани юқорисидан берилган (маълум миқдордаги) сувнинг трубкадаги ҳаракатини кузатиш билан олиб борилади. Ерларга мелиоратив нуқтаи назардан баҳо беришда тупроқ қатламлари бузилмаган ҳолатда унинг сув ўтказувчанлигини ўрганиш жуда катта илмий ва амалий аҳамиятга эга. Қуйида ПВН4 аппарати ѐрдамида сув ўтказувчанликни ўрганиш услуби берилади. ПВН аппаратининг умумий тузилиши (22-расмда) ва иш вақтидаги кўриниши (23-расмда) берилган. Аппаратда 2 та мариотта типидаги бочкачалар (ҳажми 6,0 л) унинг пастки томонида 2 та жўмракча (бир жўмракчадан ҳаво кирса, иккинчисидан сув тушади) бўлади. Жўмракчалар тажриба давомида автоматик усулда сув тушиб туришини таъминлайди. Бундан ташқари аппаратда ҳар хил диаметрли 2 та доирасимон цилиндр ҳамда бочкачаларни ўрнатиш учун штатив бўлади. Аппаратда учинчи (6,0 л ҳажмдаги) бочкача тажриба давомидаги навбатчи бочкача ролини ўйнайди. Иш тартиби. Бунинг учун махсус майдон танланади (одатда, бу тажриба ДНС ўрганиладиган стационар майдончада ―физик токчада‖ олиб борилади) унинг юзаси яхшилаб текисланади. Сўнгра текисланган юзага энг олдин кичик диаметрдаги цилиндр (d=22,5 см), (тупроққа цилиндрнинг пастки томонидан белгиланган чизиққача) киритилади. Цилиндрнинг юзаси 400 см2 га тенг. Сўнг иккинчи цилиндр ҳам ўрнатилади. Иккинчи цилиндрнинг диаметри 45 см, юзаси эса 1600 см2 га тенг. Иккинчи цилиндрнинг атрофи тажриба майдончасидаги сувни четга чиқиб кетишидан сақлаш учун тупроқ билан яхшилаб зичланади