5-амалиёт машғулоти Стрелкали ўтказгичларнинг ёндош жойлашуви, уларнинг турлари, чизмалари ва марказлари орасидаги масофаларини топиш. Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад: Талабаларга стрелкали ўтказгичларнинг ёндош жойлашуви, уларнинг турлари, чизмалари ва марказлари орасидаги масофаларини топишни ўргатиш.
Стрелкали ўтказгичлар банд қиладиган йўллар узунлигини қисқартириш, ҳамда стрелкаларга қараб туришни енгиллаштириш мақсадларида уларни ихчам жойлаштиришга ҳаракат қилинади.
5.1-расмда стрелкали ўтказгичларнинг ёндош жойлашув чизмалари кўрсатилган, ҳамда стрелкали ўтказгич марказлари орасидаги масофаларни ҳисоблаш формулалари келтирилган.
5.1-расм. Стрелкали ўтказгичларнинг ёндош жойлашув чизмалари
Ўтказгичлар орасидаги тўғри йўл қўймасининг қиймати 1, 2 ва 3 чизмаларда ҳаракат тезлиги, йўлнинг вазифаси ва жойлашган ўрнига қараб ҳаракат таркибининг ўтишини ҳисобга олиб топилади. Ушбу қиймат миқдори 4,5 дан 25 метргача олинади. 4 ва 5 чизмаларда қўйма йўл оралиғи (е) қийматига қараб қуйидаги формулалар билан топилади:
Йўлларни улаш учун қўлланиладиган бошқа, кенг тарқалган қурилмалардан бири стрелкали съездлардир. Бирлаштирилувчи йўлларда жойлашувига қараб съездлар оддий, чоррахасимон ва қисқартирилган бўлиши мумкин.
Оддий съезд (5.2-расм) икки оддий якка стрелкали ўтказгичлар ва икки крестовина ўзаги оралиғида қўйиладиган бирлаштирувчи йўл (f) дан иборат бўлади.
5.2-расм. Оддий съезд
Съезддаги стрелкали ўтказгич марказининг координатларини топиш учун ОО1 чизиғи йўл ўқига (КЛ) ва унга перпендикуляр чизиққа (йўл оралиғи е) проекцияланади:
; .
Охирги тенгламадан тўғри қўймасининг узунлиги ҳисоблаб топилади
.
Съезд тўлиқ узунлигининг проекцияси
.
Чорраҳасимон, ёки қўш съезд (5.3-расм) икки оддий съездларнинг кесишувидан иборат бўлиб тўрт стрелкали ўтказгич ва крестовина ўзаклари оралиғидаги тўмтоқ (берк) кесишмадан ташкил топади. Бундай съездлар икки кетма-кет жойлашган оддий съездлар учун етарлича узунликда жой бўлмаган танқис шароитларда қўлланилади.
5.3-расм. Чорраҳасимон съезднинг тузилиши
Чорраҳасимон съезд ўртасида бурчакли тўмтоқ кесишмаларнинг мавжудлиги у орқали ҳаракатланишни мураккаблаштиради ва рельс улоқларида ортиқча едирилишларга олиб келади.
Қисқартирилган съездлар бир-биридан узоқда катта оралиқда жойлашган йўллар уланишининг умумий узунлигини қисқартириш мақсадида қўлланади.
Чорраҳасимон съезднинг кесишув жойи ҳамда йўлларнинг ҳаракат таркибини бир йўлдан бошқасига ўтказмасдан кесишадиган жойида берк турдаги тўмтоқ кесишма (глухое пересечение) қурилади. Улар тўғри ва ўткир бурчак остида бажарилиши мумкин. Магистрал темир йўлларда асосан 1/9 ва 1/11 крестовина маркали ўткир бурчакли тўмтоқ кесишмалар қўлланилади. Ушбу кесишмалар контррельсли икки ўткир ва икки ўтмас бурчакли тўрт крестовиналардан иборат (5.4-расм). Тўғри бурчакли кесишмаларда барча крестовиналар бир хил бўлади.
Параллел йўлларга олиб борувчи, стрелкали ўтказгичлари кетма-кет жойлашган йўл стрелкали кўча деб аталади. Бундай кўча ҳаракатдаги таркибларни бирлаштирилган йўлларнинг ҳар бирига ўтказиш имконини беради. Одатда стрелкали кўча бир хил вазифали йўлларни парк деб аталувчи гурухга бирлаштиради. Асосий йўлга нисбатан жойлашуви ва оғиш бурчагига қараб стрелкали кўчалар ҳар хил кўринишли бўлади.
а)
5.4-расм Йўлларнинг ўтказгичсиз (тўмтоқ) кесишуви ва унинг кўринишлари:
а) кесишманинг умумий изли ва ўқ чизиқли кўриниши; б) тўғри бурчакли кесишма;
в) ўткир бурчак остидаги кесишма; г) ҳар хил кенгликдаги йўлларнинг кесишмаси