5-6 мавзу. Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг



Download 67,94 Kb.
bet1/2
Sana23.01.2023
Hajmi67,94 Kb.
#901716
  1   2
Bog'liq
5-6. мавзу


5-6 мавзу. Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар (4 соат).
режа
1. Миллий давлат бошқаруви тизими. Мустақил Ўзбекистонда ҳокимиятлар бўлиниши принципи.
2. Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг шаклланиши ва унинг аҳамияти. Сиёсий партиялар фаолиятидаги хусусиятлар.
3. Ўзбекистонда парламент тизими ва ундаги ислоҳотлар. Ҳуқуқ-тартибот органлари ва суд тизимидаги ўзгаришлар.
4. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий жараёнлардаги иштироки. Ижтимоий-шерикчилик.
5. Ўз-ўзини бошқарув органларининг фаолияти ва уларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ўрни.
6. Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш жараёнида иккита асосий вазифа уддалангани қайд этилган. Аввало, иқтисодиётда маъмурий-буйруқбозлик ва тақсимот тизимидан бозор муносабатларига ўтилган бўлса, иккинчидан, давлат органларининг янги шароитларда самарали фаолият юритишига эришилди. Маъмурий ислоҳотлар давлат бошқаруви тизими органлари тузилмасини унификациялаштирди. Давлат хизмати ушбу тизимнинг асосий унсурига айланди.


Таҳлиллар шуни кўрсатаяптики, давлат хизмати фаолиятини тартибга соладиган ҳужжатлар бугунги куннинг талаб ва вазифаларига жавоб бермаяпти, соҳадаги барча масалани қамраб олмасдан, ягона ҳуқуқий стандартлар ҳамда маъмурий-бошқарув амалиётини ўр­натишга халақит қилмоқда. Хусусан, замонавий технологиялардан фойдаланиш даражасининг пастлиги, ягона кадрлар сиёсатининг йўқлиги, давлат хизматчиларининг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя­си улар томонидан бажарилаётган вазифаларга мос эмаслиги давлат хизматчиларининг иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатаяпти. Буларнинг барчаси, ўз нав­батида, ташкилотлар, фуқаролар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги муносабатларнинг бюрократлашувига, давлат тузилмалари фаолияти ёпиқлигига шарт-шароит ­яратмоқда.
Бундан ташқари, ҳуқуқий асослар “Электрон ҳукумат” тизимининг жадал равнақидан, давлат хизматлари ва маъмурий тартиб-таомилларининг тараққиётидан ортда қолмоқда. ­Амалдаги қонун ҳужжатларида давлат ҳокимияти органлари ­ходимларини белгилашда бир қатор тушунчалар қўлланилади. Бироқ кўламига кўра, бири-­биридан тубдан фарқ қилади. 
Ҳукуматнинг 1997 йил 3 июлдаги қарорида кўрсатилган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатига вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда прокуратура идоралари ходимларининг қатор лавозимлари киритилган. Ваҳолонки, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларида давлат хизматчиси деганда, фақатгина ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар ходимлари тушунилади. 
Қонунчиликда айни пайтда “маъмурий-бошқарув ходимлари” деган тушунча ҳам қўлланилмоқда. У юқорида қайд этилган рўйхатга киритилмаган қатор ташкилотларни ҳам ўз ичига олади. Номенклатурада хўжалик бошқаруви органлари лавозимлари борлиги унинг асосий фарқи ҳисобланади. Шу билан бирга, қонунчилигимизда сайланадиган мансабдор шахслар фаолияти тартибга солинган. Масалан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва ­Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг мақоми ҳамда ваколатлари белгилаб қўйилган. 
Бир қатор ҳужжатлар, жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Прокуратура тўғрисида”ги, “Судлар тўғрисида”ги, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги, “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонунлар айрим давлат органларининг мақомини белгилаб беради. 
Кўплаб идоралар ўз мақоми, мақсад ва вазифалари белгиланган тегишли низомлар асосида иш олиб бормоқда. 
Кўриниб турибдики, давр давлат хизматлари сифатини ошириш, давлат хизматчилари фаолиятининг очиқлиги ва қонунийлигини таъминлаш бўйича вазифаларни ҳал қилишни кун тартибига олиб чиқмоқда. Бу вазифалар давлат хизматчиси ҳуқуқ ва ваколатларини аниқ белгилаб беришни тақозо этаяпти. Шу боис Президентимиз ­Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида давлат хизмати институтини ислоҳ этиш, давлат хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминоти, уларнинг касбий тайёргарлигини тубдан такомиллаштириш, бу соҳага янгича фикрлайдиган, масъулиятли, ташаббускор, ватанпарвар кадрларни жалб этиш бўйича самарали тизим яратиш зарурлигини таъкидлаган эди.
Давлатимиз раҳбари яқин кунларда “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш вазифасини қўйди. Бу вазифа 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида алоҳида бандда кўрсатиб ўтилган.
Ҳозирги кунда юқори турувчи лавозимларга тайинлаш ва кўрсатиш, кадрлар захирасини шакллантириш, хизматчиларни аттестациядан ўтказиш тизими борасида ягона ёндашув йўқ, мазкур жараён жамоатчилик бехабар бўлган ички ҳужжатлар билан тартибга солинади. 
Айни пайтда баъзи идораларда, мисол учун, Давлат солиқ қўмитасида ишга қабул қилиш тартиби аниқ бўлиб, уларда бу таомил танлов асосида амалга оширилиши белгиланган. Бундай ёндашув холисона қарор қабул қилиш, малакали ходимни танлаб олиш, кадрлар захираси учун маълумотлар базасини яратиш имконини берибгина қолмасдан, фуқароларнинг ишга жойлашишда тенг ҳуқуқлилигини таъминлашга ­хизмат қилади. Фикримизча, бундай ёндашув давлат хизматига қабул қилиш бўйича ягона стандартнинг асосий унсурларидан бири бўлиши ва қонуний асосга эга бўлмоғи лозим.
Бугун вазирлик ва идораларга тақсимлашда номзодларни тайинлаш ва ваколатли органлар билан келишиш жараёнини янада батафсил тартибга солиш, унинг очиқлигини таъминлаш зарурати туғилмоқда. 
Шуни қайд этиш керакки, ходимларни аттестациядан ўтказиш уларни баҳолашнинг асосий воситаси ҳисобланади. Бу таомил касбий ва бошқарув кўникмаларини такомиллаштиришдаги муаммоларни ҳамда мансаб пиллапоясидан юқори лавозимларга кўтарилиши учун салоҳиятини аниқлаш имконини беради. Амалиёт малакани баҳолаш тизимига аниқ кўрсаткичларни жорий қилиш заруратини кўрсатаяпти. Булар давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда амалий натижаларга эришиш билан узвий боғлиқ бўлиши лозим. Бунда аҳоли сўровлари асосида натижаларни баҳолаш керак.
Бинобарин, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, бундан кейин жойлардаги раҳбарлар фаолиятига, биринчи навбатда, улар бошқараётган ҳудуддаги аҳолидан тушаётган мурожаатлар сони, уларнинг халқ ичида юриши, мавжуд муаммоларнинг амалий ечимига қараб баҳо берилади. ­Қисқача айтганда, ­раҳбарларга ­халқнинг ўзи баҳо ­беради.
Амалдаги давлат хизмати тизимида ротация механизми, яъни мансабдор шахснинг давлат органлари горизонтал йўналишида ишга кўчирилиши етарли даражада тартибга солинмаган. Бундан ташқари, давлат органлари ходимлари учун Ягона тариф сеткаси бўлишига қарамасдан, жуда кўплаб идоравий фарқлар ва ­истиснолар мавжуд. Бу эса, ­охир-оқибат, мансабдор шахсларнинг ойлик маоши ҳажмига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Бунда ҳам ягона ёндашув ва стандартлар асосида иш олиб бориш мақсадга мувофиқ.
Бугун янгича ҳамда мустақил фикрлайдиган, масъулиятли, ташаббускор, илғор бошқарув усулларини пухта ўзлаштирган, ҳалол, ўз ­Ватани ва халқига содиқ кадрларни тайёрлаш бўйича самарали тизим яратмасдан сифат ўзгаришларига эришиб бўлмаслиги аниқ.
Шу сабабли давлат хизматини модернизация қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг 3 январь куни “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Унда давлат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларининг бажарилиши самарадорлиги мезонларини, стандартларини ва унинг сифатини баҳолаш тизимларини жорий этиш, давлат органлари ходимларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, хизматни ўташнинг шаффоф тартибини ўрнатиш, шахсий ва касбий сифатлар, очиқлик, беғаразлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралаш ҳамда хизматда кўтарилиш тизимини жорий этиш, давлат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларининг самарали ижтимоий ҳимоя қилинишини, моддий таъминот олишини ва рағбатлантирилишини таъминлаш давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар сифатида белгилаб берилган.
Шу йилнинг 9 январида эса Президентимизнинг “Давлат бош­қаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ­фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш ва тузилмасини мақбуллаштириш, шунингдек, унинг таркибий тузилмалари вазифалари ҳамда функцияларидаги такрорланишларни бартараф этиш, уларни ажратиш ва аниқлаштириш мақсадида жорий йил 1 март куни давлатимиз ­раҳбари “Ўзбекистон Республикаси ­Президенти ­Девони фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. 7 март куни эса ҳукуматнинг “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. 
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш йўналишида 17 та қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш кўзда тутилган. Биргина жорий йилнинг ўзида Давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепцияси ҳамда ушбу ислоҳотларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар ­дастури, “Давлат бошқаруви асослари тўғрисида”ги, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги, “Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида”ги, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунлар лойиҳалари ­ишлаб чиқилиши белгиланган. 
Буларнинг барчаси давлат хизматчилари иш фаолияти самарадорлигини ошириш, Президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтиришга хизмат қилади. 

Ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий принципларидан энг муҳими давлат ҳокимияти органларининг умумхалқ сайловлари асосида шакллантирилиши ҳамда фуқароларнинг давлат ва жамият ишларида бевосита, ёки ўзлари томонидан сайлаб қўйилган вакиллари орқали иштирок этиши ҳисобланади. Бунда энг аввало, жамият билан давлат ўртасида ўзига хос “кўприк” вазифасини ўтовчи ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим институтларидан бири бўлган – сиёсий партиялар асосий рол ўйнайди.


Сиёсий партия – бу қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи фуқароларнинг кўнгилли бирлашмасидир. Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар.
Экспертларнинг фикрига кўра, сиёсий партия – бу сиёсий амбицияга эга бўлган шахслар томонидан тузилган ва бошқариладиган ҳамда умумий мафкура асосида бирлашган тармоқдир (networks). Сиёсий партиялар энг аввало, ўз электорати манфаатларидан, сиёсий мафкураси ва позициясидан келиб чиқиб, сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнларига етарлича таъсир ўтказишлари ҳамда ўзининг вакиллари орқали давлатнинг марказий ва маҳаллий ижроия органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда қатнашишлари лозим.
Бугунги кунда, Ўзбекистонда тўтта сиёсий партия расман руйхатдан ўтган ҳолда фаолият олиб бормоқда, булар: Ўзбекистон Халқ демократик партияси; “Адолат” социал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон Либерал-демократик партияси.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ЎзХДП) – 1991 йилда Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ташкил қилинган биринчи сиёсий партия. Мазкур партияни кўп жиҳатдан собиқ коммунистик партиянинг меросхўри сифатида ҳам эътироф этадилар. ЎзХДП 1991 йил 1 ноябрда расман рўйхатга олинган. Расмий маълумотларга қараганда бугунги кунда партиянинг аъзолари сони 425 минга яқин. Жойларда партиянинг 11 мингдан ортиқ бошланғич партия ташкилотлари фаолият олиб боради. ЎзХДП марказий кенгаши раиси – Хотамжон Кетмонов. Партия уставида унинг асосий мақсади – давлат ҳокимиятининг вакиллик органларида давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат эканлиги белгилаб қўйилган. Партиянинг матбуот органи – “Ўзбекистон овози” ва “Голос Узбекистана” газеталари.
“Адолат” социал-демократик партияси – 1995 йил 18 февралда ташкил топган. Бугунги кунда 135 минг аъзоси бор. Республика ҳудудларида 3 минга яқин бошланғич партия ташкилотларига эга. Партия сиёсий кенгашининг раиси – Наримон Умаров. Матбуот органи – “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси. Партия уставида белгиланган асосий мақсади – ҳуқуқий-демократик давлат, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган кучли адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш ҳамда Ўзбекистон ҳудудида яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, бирдамлиги, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланган маънавий жипслашган жамиятни шакллантиришда фаол иштирок этиш дея белгиланган.
“Миллий тикланиш” демократик партияси – 2008 йил 20 июнда Миллий тикланиш ва Фидокорлар партияларининг бирлашуви асосида шаклланган. Партиянинг аъзолари сони 190 минга яқин. “Миллий тикланиш” партияси марказий кенгаши раиси – Сарвар Отамурадов. Партия уставига мувофиқ асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англашнинг ўсиши, миллий ғурур, ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш эканлиги таъкидланади. Сиёсий партиянинг матбуот органи – “Миллий тикланиш” газетаси.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛидеп) – 2003 йилнинг 15 ноябрида тузилган. Партия ўзининг асосий мақсади сифатида – тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар яратиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг мазкур қатлами манфаатларини ҳимоялаш ва эртанги кунини таъминлаш экани қайд этилади. ЎзЛидепнинг аъзолари сони 252 минг нафарни ташкил этади. Партия сиёсий кенгаши раиси – Актам Хаитов. Матбуот органи – “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси.
Бугунги кунда, мазкур сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман ва шаҳар вакиллик органларида ўз депутатлик мандантларига эга. Қуйидаги жадвалларда уларнинг тақсимотини кўриш мумкин.
Сўнги йилларда, Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимини шакллантириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш борасида етарлича ҳуқуқий асослар яратилди дейишимиз мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисидаги”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисидаги”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисидаги”, “Сиёсий партиялар фаолиятини молиялаштириш тўғрисидаги”, “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисидаги” қонунларини алоҳида такидлаш лозим.
Бундан ташқари, 2018 йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори қабул қилинди. Унга кўра, республикада Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш ҳамда барча даражадаги сайловлар тизимига Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш вазифалари белгилаб берилди.
Шунингдек, амалдаги сиёсий партияларнинг 1994 й, 1999 й, 2004 й, 2009 й. ва 2014 йиллардаги Олий Мажлис ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда иштироки ва сайловлар жараёнида орттирилган ўзига хос тажрибаси ҳам Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг ривожига ижобий таъсир этади, албатта.
Лекин, шунинг билан бирга, бугунги кунда, мамлакатда сиёсий партиялар фаолияти ва уларнинг том маънодаги фуқаролик жамияти институтига айланиши борасида бир қанча фундаментал муаммолар мавжуд. Булар сирасига:
Биринчидан, амалдаги сиёсий партиялар ўз ҳаракати ва фаолияти жиҳатидан жамиятдан, электоратдан узилиб қолган десак муболаға бўлмайди. Сиёсий партиялар дастурларида индивидуаллик ва рақобатни кўра олмаймиз. Мазкур партиялар расмий ҳукумат томонидан олиб борилаётган сиёсатга нисбатан муқобил дастур ва моделларни илгари суриш қобилиятига эга эмас. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади;
Иккинчидан, энг асосий муаммолардан яна бири бу ҳалигача сиёсий партияларнинг ижтимоий асоси – электорати тўлиқлигича шакллантирилмагани ҳисобланади. Шунингдек, амалда сиёсий партиялар билан, улар ўз электорати дея эълон қилган, ижтимоий гуруҳи ўртасида “қайта алоқа” тизими мавжуд эмас. Ижтимоий ҳаётимизда шундай омил кўзга ташланади-ки, бугунги кунда, гўёки сиёсий партиялар ўз ҳаётида, электорат эса ўз ҳаёти билан яшамоқда;
Учинчидан, ҳозирги кунда, сиёсий партиялар ташкилотларида кадрлар муаммоси жуда долзарблигича қолмоқда. Партия тизимида ҳали-хамон ёши ўтган ва эскича фикрлайдиган партташкилотчилар фаолият олиб бормоқда. Ойлик маошининг пастлиги, партия ташкилотлари тизимида ўрнатилган бюрократик тизим ва бошқа факторлар сабабли ёш, ташаббускор, замонавий билим ва кўникмаларга эга кадрлар сиёсий партиялар тизимига келишмаяпди;
Тўртинчидан, энг асосий муаммолардан яна бири бу – сиёсий партияларнинг ўзида демократиянинг сустлигидир. Ўзларини “демократик” партия дея эълон қилган мазкур сиёсий партияларнинг фаолиятида демократияга хос бўлмаган кайфият устуворлигини кузатиш мумкин. Булар, партия бошқарув органлари сайловида, сиёсий партиядан депутатликка номзодларнинг кўрсатилишида, партия тизимида ўрнатилган чуқур вертикал муносабатларда яққол кўринади. Мазкур ҳолатлар эса, аслида жамиятда демократияни мустаҳкамлашга қаратилган фуқаролик жамияти институти ҳисобланмиш – сиёсий партияларнинг халқ олдидаги имиджини тушишига олиб келиши шубҳасиз.

2002 йилги умумхалқ референдумидан сўнг мамлакат тарихида биринчи марта Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ҳамда Сенатдан (юқори палата) иборат бўлган икки палатали парламент тизимига ўтилди. Беш йил ўтиб парламент сиёсий партиялар ролини кучайтиришга қаратилган қонституциявий қонунларни қабул қилди. Биринчи марта сиёсий партия фракциялари парламентда мухолифатни шакллантириш ва муқобил қонун лойиҳаларини ҳамда миллий тараққиёт дастурларини илгари суриш имкониятига эга бўлди. 2008 йилда Қонунчилик палатаси аъзолари сони 120 дан 150 тага оширилди ва номзодлар фақат сиёсий партиялар томонидан илгари сурилиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.


2008-2014 йилларда демократик ислоҳотларни янада кучайтириш ва давлат ҳокимиятининг уч бўғини ўртасидаги мувозанатни яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бир қатор ўзгартишлар киритилди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади. Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.
Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.
2014-2016 йилларда қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд органлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилди. Масалан, 2016 йил апрелида қабул қилинган “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунда парламент томонидан нафақат ижро этувчи, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти устидан назорат шакллари ва тартиблари белгилаб берилди. Унга кўра, парламент эшитувларини ўтказиш, парламент ва депутатлар томонидан сўровлар юбориш, қонунлар қабул қилинганидан сўнг уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш амалиёти киритилди. Қонунчилик палатасида Оила ва аёллар масалалари бўйича, Ёшлар масалалари бўйича комиссиялар, Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси қўмита тузилди; Сенат таркибида эса Прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси тузилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг парламентдаги ваколатли вакили лавозими жорий этилди.
2016 йил сентябрида Шавкат Мирзиёев Президент вазифасини бажарувчиси лавозимини эгаллаганидан сўнг Ўзбекистонда кенг қамровли ислоҳотлар дастури тадбиқ этила бошлади. Давлат муассасалари жадал ва ҳар томонлама ислоҳот томон йўналтирилди. Президент вазифасини бажарувчи бўлиб турган пайтдаёқ Ш.Мирзиёев интернет тармоғидаги “Виртуал қабулхона” орқали халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйди. Кейинчалик парламентга қилган мурожаатида у депутатларга ҳам шундай йўл тутишни маслаҳат берди. Парламент аъзолари сайловчилар билан учрашиш учун пойтахтдан ташқарига мунтазам равишда ўрганишларга чиқа бошлади, барча вилоят ҳокимларига эса халқ билан мунтазам равишда учрашувлар ташкиллаштириш тўғрисида кўрсатма берилди.
Давлат бошқаруви соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар мавзуси дастлаб Президент Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил парламентга қилган мурожаатида кўтарилган. Илгари сурилган ислоҳотларнинг кўпи айнан парламент ролига алоқадор бўлиб, бу борада у шундай деган эди:
Мамлакатимиз парламенти ҳақиқий демократия мактабига, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочисига айланиши зарур.
Президент, шунингдек, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг (ҚМПТИ) ташкил этилишига алоҳида тўхталиб ўтди: «Биз яқинда Олий Мажлис ҳузурида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтини ташкил этдик». Ушбу институт Олий Мажлисга келаётган турли таклифларни чуқур таҳлил қиладиган, таъбир жоиз бўлса, элакдан ўтказадиган илмий марказ бўлиши лозим.
2017 йилда беш йиллик давр учун мўлжалланиб, сиёсатнинг устувор йўналишларини белгилаб берган беш йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси режаси эълон қилинди.
Пировардида, ҳужжат миллий тараққиёт стратегиясига айланиб, ҳозирги
пайтда жадал ислоҳотлар жараёнининг асосий таянчи бўлади. Ушбу стратегияда “устувор йўналишлар” сифатида таърифланувчи асосий мақсадлар тўплами қуйидагиларни қамраб олади:

Download 67,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish