5. 4а-шакл урганч давлат университети м а ъ л у м о т н о м а



Download 50,43 Kb.
bet3/3
Sana12.06.2022
Hajmi50,43 Kb.
#659075
1   2   3
Bog'liq
5.4а-шакл АИТОВА

Ўқув услубий ишлари



  1. Texnologik va fizik kimyoviy nazorat fabnidan laboratoriya mashg`ulotlari. Uslubiy qo‘llanma. -Urganch: Xorazm Ma`mun akademiyasi noshirlik bo`limi, 2019. -40 b.( ҳаммуаллифлар: Xakimova B.B., Aitova Sh.K.)

Ш.К.Аитованинг номзодлик иши ҳимоясидан кейин чоп этилган илмий ва ўқув-услубий ишларини ОАК га тақдим қилишига ҳаммуалифлар томонидан розилик билдирилган (розилик хатлари илова қилинади, 14-илова).


IV. КАСБИЙ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ МАЪЛУМОТЛАРИ
Доцeнт илмий унвонига талабгор Аитова Шахло Камиловна 2015 йилдан Урганч давлат университетида ўқитувчи ҳозирги кунда «Кимёвий технологияси» кафедрасида доцент вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бориб, ўқув, ўқув-услубий, илмий ишларни янада такомиллаштиришга муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Аитова Шахло Камиловна доимий суратда ўзининг илмий-назарий билимини бойитиш борасида тинимсиз меҳнат қилади. У ўзининг билими, изланувчанлиги, жонкуярлиги ва ёш авлодга таълим-тарбия бериши билан касбдошлари орасида катта эътибор қозонган. Унинг ўз вазифасини сидқидилдан адо этиши, юклатилган вазифани катта маъсулият ҳис қилган ҳолда бажариши, ёш ўқитувчиларга ўз ёрдамини аямаслиги, ҳозирги пайтда педагог ходимлар учун зарур бўлган муҳим хусусиятлардан биридир.
Ш.К.Аитова ўқув жараёнини яхшилаш, машғулотларни олий таълим тизими талабларига мос равишда олиб бориш мақсадида хорижда ва университетда ташкил этилган семинар тренингларда мунтазам иштирок қилган.
Аитова Шахло Камиловна иш тажрибаси, касб соҳасига мувофиқ илмий педагогик кадр сифатида масъулиятли. Маъруза, лаборатория ва семинар машғулотларини талаб даражасида олиб боради, талабалар билан ишлашда замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали ва мақсадли фойдаланади. Маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий масалалар бўйича зарур ахборотларга эга, мустақил ва масъулиятли ёндошган ҳолда узоқни кўзлаб иш юритади.
Аитова Шахло Камиловна ўқитаётган барча фанлардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талаблари асосида ўқув-услубий мажмуаларни яратган, улардан талабалар маъруза, амалий, лаборатория ва семинар машғулотларида услубий манба сифатида қўллаб келишмоқда.
Н.К.Сапарбаева ва ҳаммуаллифлари томонидан намунавий дастурлар асосида нашр қилинган «Технологик ва физик кимёвий назорат» лаборатория машғулотларида ва «Илмий изланиш асослари» фанидан амалий машғулотларни бажаришда асосий услубий манба сифатида университетнинг ўқув жараёнида фойдаланиб келинмоқда.
Аитова Шахло Камиловна томонидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация авторефератлари, илмий мақола, ўқув-услубий қўлланма, маъруза матни, курс ишлари, ишчи ўқув дастур, ўқув-услубий мажмуалар ҳамда ўтказилган очиқ дарсларга тақризлар берилган.
Университет жамоаси ўртасида ҳар йили ўтказилаётган социологик сўровлар маълумотларига биноан Аитова Шахло Камиловнанинг юқори педагогик маҳоратга эга, тажрибали, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини мукаммал даражада ўзлаштирган педагог эканлиги талабалар томонидан эътироф этилган.
Урганч Давлат университети Кимёвий технологиялар факультети жамоасида Аитова Шахло Камиловнанинг иш савиясини баҳолаш бўйича ўтказилган сўровлар натижаси шуни кўрсатдики, унда қатнашган иштирокчиларнинг ҳаммаси Ш.К.Аитованинг иш савиясини юқори баҳолаб, уни принципиал, талабчан ва ўз соҳасини билимдон мутахассиси эканини қайд қилганлар.
Аитова Шахло Камиловна вилоят миқёсида ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишларида, маънавий-маърифий тадбирларда ўз маърузалари билан фаол иштирок қилиб келмоқда. Университетда ўтказилиб келаётган маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок қилади. У ўз ишига масъулиятли, талабчан ва изланувчан педагог сифатида талабалар ҳамда жамоа аъзолари орасида катта ҳурматга сазовор.
Ш.К.Аитова кафедрада ташкил қилинган “кимёгар технолог” тўгарагида Кимёвий технология йўналишининг талабаларини билим, малака ва кўникмаларини ошириб бормоқда. Улар билан хамкорликда илмий изланишлар амалга ошириб, илмий мақола ва тезислар чоп қилишмокда.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга тақсимлаш ва жойлаштиришни таъминлаш тўғрисидаги буйруқлари ижросини таъминлашда иштирок этиб, ўзига беркитилган битирувчи талабаларни ишга жойлашишлари масалаларига ҳам масъулиятли ёндашиб, уларга ўз маслаҳатлари билан кўмак бериб келмоқда.
Аитова Шахло Камиловна университетда юқори малакали кадрларни тайёрлашда ўз хиссасини қўшиб келмоқда. Унинг бeвосита илмий раҳбарлигида 7 нафар бакалавр ва 3 нафар магистр талабалари битирув малакавий ишларини ҳимоя қилишган.
Ш.К.Аитова талабаларни Республика фан олимпиадаларига ва бошқа конкурсларга тайёрлаш жараёнида фаол қатнашиб, “Устоз-шогирд” тизими асосида иқтидорли талабаларни илмий ишларини Республика ва Халқаро конференцияларда иштирок этишларида илмий раҳбарлик қилиб келмоқда.
2016-2019 йилларда Кимёвий технологиялар факультетида жамоатчилик асосида Хотин қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти раиси, 2019-2020 йилларда Кимёвий технологиялар факультетида жамоатчилик асосида Мураббийлар кенгаши раиси вазифасини бажариб, 2020-2021 йилларда жамоатчилик асосида факультет илмий котиби вазифасини бажариб, 2022 йилдан ҳозиргача Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/30.11.2021.T.55.06 рақамли Илмий кенгаш котиби вазифасини бажариб факультет ва университетнинг ўқув, ўқув-услубий, илмий ишларини янада такомиллаштиришга муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Ш.К.Аитова ўз илмий билимлари ва малакасини ошириш бўйича ўз устида мунтазам иш олиб боради ва доимий равишда ўзининг фан борасида илмий-пeдагогик салоҳиятини бойитиб кeлмоқда.
Аитова Шахло Камиловна илмий-педагогик ишлардан ташқари илмий-тадқиқот лойихаларини бажаришда ҳам актив иштирок қилмоқда.
Ш.К.Аитова Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардор, раҳбарият томонидан берилган топшириқлар ва буйруқларни ўз вақтида ижросини таъминлайди, меҳнат ва ижро-интизомига, университет ички тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилади.
Аитова Шахло Камиловна ҳар бир жараённи тўғри таҳлил қилган ҳолда, олдига қўйган мақсад бўйича вазифа ва йўналишларни белгилай олади, эркин фикр юритиб, фикрларини аниқ, лўнда ва изчил баён қилиш қобилиятига эга. Унинг ташкилотчилик, ташаббускорлик ва ўз ишига масъулиятли ёндашиш, ёш педагогларга ғамхўрлик қилиш сифатлари эътиборга лойиқ.
Урганч давлат унивeрситeти Кeнгашининг 2022 йил 08 июндаги №11-сонли баённомаси қарорига асосан, Аитова Шахло Камиловнани 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси , техника фанлари ихтисослиги бўйича доцент илмий унвони бeриш учун тавсия қилиб, Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттeстация комиссиясидан тасдиғини сўрайди.


Урганч Давлат Унивeрситeти рeктори,
Кeнгаш раиси: Б.И. Абдуллаeв
Илмий котиб: И.Ш.Атажонов
Кадрлар бўлими бошлиғи: Х.Ражапов
08 июн 2022 йил
Download 50,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish