Ishbilarmon
Aksiya
Kuzgi aksiyalar
Yutuqli aksiyalar maxsulot istemolini ko’paytiradi
Aksiya orqali mahsulot tan narxi oshadi
Chegirma
Korxona
Ishlab chiqarish korxonasi
Korxonalar ko’payishi davlatga daromad olib keladi.
Xususiy korxonalar soni ko’paymoqda
Fabrika
3 – топшириқ.
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қисқача мазмунини баён этинг.
Ўзбекистон республикасининг N 216-I “Банклар ва банк фаолияти тўгрисида” ги Конуни 25.04.1996 йилда қабул қилинган. Қонун ўз ичига қуйидаги бўлимларни олган:
Умумий коидалар (1-6-моддалар)
II. Банклар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби (7-19-моддалар)
III. Банк фаолиятини тартибга солиш. Банкларнинг хуқук ва бурчлари (20-35-моддалар)
IV. Банкларга васийлик килиш (36-37-моддалар)
V. Банк мижозларининг манфаатларини химоя килиш (38-40-моддалар)
VI. Банкларда хисоб юритиш ва хисобот. Банкларни назорат килиш (41-44-моддалар)
Ушбу қонунда банк тушунчаларига ва уларнинг операцияларига таърифлар келтирилган. Унга кўра банк - тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб хисобланадиган куйидаги фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир: юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар кабул килиш хамда кабул килинган маблаглардан таваккал килиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш; тўловларни амалга ошириш. Банклар бевосита ишлаб чикариш, савдо ва сугурта фаолияти билан шугулланишга хакли эмаслар. Банк, шу жумладан чет эл банки, Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширади. Лицензияда банк бажарадиган операциялар рўйхати кўрсатилади. Лицензиясиз амалга ошириладиган банк фаолияти гайриконуний деб хисобланади ва бундай фаолият натижасида олинган даромад давлат бюджетига олиб кўйилиши лозим. Банклар ўз уставлари асосида фаолият кўрсатадилар. Банклар, башарти, конун хужжатларининг талабларига зид келмаса, ўз фаолиятларини мувофиклаштириш, ўз аъзолари манфаатларини химоя килиш ва биргаликдаги дастурларни амалга ошириш учун иттифоклар, уюшмалар ва бошка бирлашмалар тузишлари мумкин. Банк куйидаги холларда ўз фаолиятини тўхтатади: акциядорлар йигилишининг карорига кўра; Марказий банк лицензияни чакириб олганида; банкрот деб эълон килинганида. Акциядорларнинг умумий йигилиши, банк кенгаши ва бошкаруви банкнинг бошкарув органлари хисобланади. Банкларнинг баркарорлигини таъминлаш хамда омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларини химоя килиш максадида банклар Марказий банк томонидан белгиланадиган иктисодий нормативларга риоя этишлари шарт. Банклар ўз фаолиятларига доир хисобот ва бошка ахборотни Марказий банкка ўз вактида такдим этишлари шарт. Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади. Банклар шартнома асосида маблагларни депозитлар, кредитлар шаклида бирбирларидан жалб этиши ва бир-бирига жойлаштириши, ташкил этиладиган хисоб-китоб марказлари ва вакиллик хисобвараклари оркали хисоб-китобларни амалга ошириши хамда лицензияда назарда тутилган бошка ўзаро операцияларни бажариши мумкин. Банклар ўз мижозлари ва вакилларининг операциялари, хисобвараклари хамда жамгармаларига доир маълумотлар сир сакланишига кафолат беради. Банкларнинг банк операциялари бозорини монополиялаш ва банк ишида ракобатни чеклашга каратилган битимларга эришиш максадида ўз иттифоклари, уюшмалари ва бошка бирлашмаларидан фойдаланиши такикланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |