5- мавзу бўйича маъруза материаллари 5-маъруза. Ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг классик ғоялари



Download 393,69 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana03.07.2022
Hajmi393,69 Kb.
#735861
  1   2   3   4
Bog'liq
5.Мавзу. Маъруза матни



5- Мавзу бўйича маъруза материаллари 
 
5-маъруза. Ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг классик ғоялари 
Режа: 
1. Меркантелизмдан фритредизмга. 
2. Ишлаб чиқаришни жойлаштиришда И.Тюнен ва А.Вебер ғоялари. 
3. Кристаллер — Лёш назарияси. 
4. Янгиликларнинг ҳудудлар бўйлаб тарқалиш ғояси. 
Асосий таянч тушунчалар: Меркантелизм, фритредизм, импорт, ташқи савдо, 
транзит, инвестиция. 
1. Меркантелизмдан фритредизмга. 
Жаҳон хўжалигининг ягона тизими вужудга келгунга қадар ҳалқаро 
(географик) меҳнат тақсимоти унча ривожланмаган эди. Ҳатто XVII-XVIII 
асрларгача кўпгина мамлакатлар халқаро иқтисодий муносабатларда 
ўзларининг ички бозорларига чет эл маҳсулотларини киритишга қарши 
сиёсат олиб борар эдилар. Бу сиёсат, ёки импортни чеклаш иқтисодиёт 
тарихида 
меркантилизм 
номи билан ўрин олган.
Албатта, бундай шароитда жаҳон бозори хусусида сўз юритиш мумкин 
эмас. Жаҳон бозори эркин иқтисодиёт, очиқ савдо тизимини жорий қилишни 
тақозо этади. Ана шундай йўналиш 
фритредизм, 
яъни эркин савдо деб 
аталади. Унинг илмий асосини яратишда А.Смит ва, айниқса Д.Рикардонинг 
хизмати катта бўлган. Уларнинг ғоялари халқаро географик меҳнат 
тақсимотини кенг кўламда ривожлантириш, мамлакатлараро савдо сотиқни 
фаоллаштиришга қаратилган бўлиб, у қиёсий имтиёз ёки қулайлик қонуни 
(«закон сравнительного преимушества») номини олган. Бу қонуннинг асл 
моҳияти шундаки, ҳар бир мамлакат ўзининг ички имконият ва 
шароитларидан келиб чиққан ҳолда маълум маҳсулотни бошқа давлатларга 
қараганда арзонроқ, яъни камроқ харажат билан етиштиради ва уни бозорда 
осон реализация қилади. Сотилган маҳсулотнинг пулига ўзида йўқ, ёки 
етиштириши қимматроқ, харажатлироқ тушадиган товарни харид қилиб 
олади. Бундай товар айирбошлаш нақд пулсиз, «айирбош», яъни бартер 
усулида ҳам олиб борилиши мумкин.
Фритредизм ғояларини амалга татбиқ қилиш жаҳон хўжалигининг 
шаклланишига, меҳнат тақсимотини ривожлантиришга катта таъсир 
кўрсатади. Айни пайтда мамлакатлар иқтисодиётининг ихтисослашуви ва 
ҳудудий ташкил қилишида ҳам ўзгаришлар юз берди.

Download 393,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish