Педагогика
1 – бу тингловчилар билан ҳамкорлик ва дўстона муносабатлар жараёнида намоён буладиган “таълим ва тарбия бериш санъати, педагогик махорат, педагогик техника ва эркин ижод”дир *Ўқитувчи профессионализми
2 “Тарбиячи ташкил этишни, юришни, ҳазиллашишни, қувноқ, жаҳлдор бўлишни билиши лозим, у ўзини шундай тутиши керакки, унинг ҳар бир ҳаракати тарбияласин” таъриф қайси педагог олимга тегишли *А.С Макаренко
3 Ўқитувчи мунозараларни олиб бориши, рад этиб бўлмайдиган даражадаги исбот қилишни билиши, ўз фикрларининг тўғрилигига ишониши, нутқи эса мутлақо тоза, жумлалари мантиқий ифодаланадиган бўлиши лозим *Насриддин Тусий
4 –ҳар бир таълим олувчи ва жамоага таъсир ўтказишда самарали қўллаш учун зарур бўлган малака ва кўникмалар, усуллар мажмуаси *Педагогик техника
5 –ўқитувчининг касбий йўналишдаги ижодкорлигини олий намунаси *Педагогик маҳорат
6 “Ўқитувчи, – ақл-фаросатга, чиройли нутққа эга бўлиши ва ўқувчиларга айтмоқчи бўлган фикрларини тўла ва аниқ ифодалай олишни билмоғи зарур” ушбу таърифни қайси Шарқ алломаси изоҳлаган? *Ал-Фаробий
7 “таълим ва тарбиянинг муайян мақсади ва натижасига эришиш бўйича ўзаро боғланган ҳамда мантиқий тугалликка эга бўлган ўқув фанлари ва уларнинг таркибий қисмларидир”. Ушбу таъриф қайси педагогик категорияга тегишли? *модул
8 “креативлик – ўз қийматига эга оригинал ғоялар мажмуи”. Ушбу таъриф қайси педагог олимга тегишли *Кен Робинсон
9 Шахснинг креатив тафаккурга эгалигини аниқловчи тест (1987 йил) муаллифи *Э.П.Торренс
10 “билиш объектларини уларнинг моделларида тадқиқ қилиш услуби; аниқ мавжуд предметлар, воқеалар ва тузиладиган объектларнинг тавсифномаларини аниқлаш ёки яхшилаш, уларни ясаш усулларини қулайлаштириш, бошқариш кабилар учун ясаш ва ўрганиш”. Бу... *Моделлаштириш
11 ... – бу педагогнинг табиий ва ижтимоий қонуниятларни назарда тутилган ҳолда маълум бир вақт бирлиги ичида талабаларни мақсадга мувофиқ ҳолда ривожлантиришнинг келажакдаги жараёни ва натижаси ўрин оладиган касбий фаолиятининг бир кўринишидир *Педагогик жараённи лойиҳалаш
12 Кишилик жамиятининг тарихий тараққиёт даврида таълимнинг кенг тарқалган ташкилий шакли тўғри кўрсатилган жавобни аниқланг *Якка тартибда
13 Синф-дарс тизимининг муаллифи ким? *Я.А. Коменский
14 Таълим-тарбия ишининг асосий шакли бу- *Дарс
15 Дарсларга қўйиладиган дидактик талаблар тўғри кўрсатилган жавобни аниқланг *Таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи
16 Ўқув машғулотларни ташкил этишнинг ноанъанавий шакллари қайси жавобда келтирилган? *Аралаш ўқитиш,бинар, вебинар, онлайн маъруза
17 Лойиҳалаш тизимига асосланади *“ғоя – мақсад – кутиладиган натижа – тахмин қилиш – башоратлаш – режалаштириш”
18 Таълим жараёнини лойиҳалаш неча босқичларда кечади? *5 та
19 Икки қарама-қарши, ўзаро мусобақалашаётган команда (гуруҳ) иштирокчиларнинг олдиндан тайёрланган чиқишларига асосланган расмий муҳокамаси нима деб аталади? *Дебатлар
20 Танқидий фикрлашга тўғри изоҳ келтирилган қаторни топинг *Бу янги ва тушунарли бўлган фикрлар ва ғояларнинг танланиши, текширилиши, баҳоланиши, ривожлантирилиши ва татбиғидир
21 Мустақил таълим–бу *ўқув материалини мустақил ўзлаштириш, мураккаблик даражаси турлича бўлган топшириқлар, амалий вазифаларни аудиторияда ҳамда аудиториядан ташқарида ижодий ва мустақил бажариш асосида назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган тизимли фаолиятдир
22 Объектнинг янги талаблар, меъёрлар, техник кўрсатмалар, сифат кўрсаткичларига мос равишда янгиланиши *Модернизация
23 Жамият ижтимоий, иқтисодий, маданий эҳтиёжларини, унинг малакали кадрларга, шахснинг эса сифатли таълим олиш бўлган талабини қондириш, таълим тизимини барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида мавжуд механизмнинг қайта ишлаб чиқилиши, такомиллаштирилиши *Таълим тизимининг модернизацияси
24 Таълим технологияси *Таълим (ўқитиш) жараёнининг юксак маҳорат, санъат даражасида ташкил этилиши
25 Таълим шаклларини такомиллаштириш вазифасини кўзлаган ўқитиш ва бошқаларни
ўзлаштиришнинг барча жараёнларини техника ва инсон омилларида, уларнинг биргаликдаги ҳаракатлари воситасида яратиш, тадбиқ этиш, аниқлашнинг изчил методи *Педагогик технология
26 Аниқ мақсад ва ижтимоий ғояга асосланиб, талабаларда маънавий- ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолиятнинг ташкилий-техник жиҳатдан уюштирилиши *Тарбия жараёнини технологиялаштириш
27 Муайян амалий ҳаракатларнинг ташкил этилишини имитациялаш имкониятини берадиган ўйинлар *амалий ўйинлар
28 Болонья жараённинг расман бошланиш муддати *1999 йил 19 июн
29 Онлайн ўқув материаллари ва ўқитувчи раҳбарлигида гуруҳда таълим олишга асосланган ўқитиш шакли *Аралаш ўқитиш
30 Очиқ ташкил этилиб, илғор педагогик тажрибаларни тарғиб этишга йўналтирилган самарали ўқитиш шакли *Маҳорат дарслари
31 Web-технологиялари ва анъанавий таълимнинг ўзаро бирлиги асосида ташкил этиладиган семинар *Вебинар технологиялар
32 “Вебинар” тушунчаси илк бор қўлланилган йил 1998 йил
33 Автобиографик характерга эга ҳужжатлар тўплами, индивидуал папка *Портфолио
34 Талабанинг индивиудал таълимий муваффақиятлари акс эттирувчи диплом, фахрий ёрлиқ, гувоҳнома ва б. жамланадиган портфолио *Ҳужжатлар портфолиоси
35 Талаба томонидан бажарилган ижодий ишлар, лойиҳалар, тадқиқотлар, улар натижаларини акс эттирувчи портфолио *Ишлар портфолиоси
36 Талабанинг ўзи ёки педагоглар томонидан жамланган талабаларнинг энг яхши ишлари ўрин оладиган портфолио *Натижалар портфолиоси
37 Талабанинг БКМни назорат қилиш учун шакллантирилган портфолио *Баҳоловчи портфолио
38 Талаба томонидан эришган ютуқларни баҳолашга доир хулоса, тақриз, резюме, эссе, тавсиянома ва тавсифномалар жамланадиган портфолио *Тақризлар портфолиоси
39 1) ОТМ, факультет сайтига материал қўшиш; 2) шахсий веб-сайтларни яратиш; 3) семестр якунлари бўйича ҳисобот тайёрлаш каби шаклларда намоён бўладиган портфолио – бу ... *On-line портфолио
40 Талабалар портфолиосини яратиш босқичлари 3 та
41 Луғавий жиҳатдан “инновация” тушунчаси *Янгилик киритиш
42 Муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга қаратилган фаолият *Инновация
43 Янги ғоялар, тизим, фаолият йўналишини ўзгатиришга қаратилган аниқ мақсадлар, ноанъанавий ёндашувлар, одатий бўлмаган ташаббуслар, илғор иш услублари.
Уларнинг кўринишлари *Инновация
44 Таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида муаммони янгича ёндашув асосида ечиш учун қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани кафолатлай олувчи шакл, метод ва технологиялар *Таълим инновациялари
45 Таълим инновациялари турлари *4 та
46 Киритилган ўзгаришларнинг тавсифига кўра таълим инновацияларининг турлари *Радикал, модификацияланган, комбинацияланган инновациялар
47 Фаолият йўналишига кўра таълим инновацияларининг турлари *Педагогик жараёнда ёки таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновациялар
48 Ўзгаришлар кўламига кўра таълим инновацияларининг турлари *Тармоқ (локаль), модул ва тизим инновациялари
49 Келиб чиқиш манбаига кўра таълим инновацияларининг турлари *Жамоа томонидан бевосита яратилган ёки ўзлаштирилган инновациялар
50 Фаолият қисқа муддатли, яхлит тизим хусусиятига эга бўлмай, фақатгина тизимдаги айрим элементларни ўзгартиришга хизмат қилади *Новация
51 Муайян тизимнинг ривожланишига ёки уни тубдан ўзгартиришга хизмат қиладиган фаолият натижаси *Инновация
52 Янги ижтимоий талабларнинг анъанавий меъёрларга мос келмаслиги ёки янги ғояларнинг эски ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият *Инновацион фаолият
53 Инновацион фаолиятнинг таркибий элементларининг муаллифи *В.Сластенин
54 Таълим инновацияларини педагогик жараёнга татбиқ этиш неча босқичлари *4 та
55 Педагогда таълим жараёнига инновацион ёндашувни қарор топтириш босқичлари *4 та
56 Талабанинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим *Шахсга йўналтирилган таълим
57 Аниқ режа, мақсад асосида унинг натижаланишини кафолатлаган ҳолда педагогик фаолият мазмунини ишлаб чиқиш маҳсули *Лойиҳа
58 Бошланғич маълумотларга асосланиб, кутиладиган натижани тахмин қилиш, башоратлаш, режалаштириш орқали фаолият ёки жараён мазмунини ишлаб чиқиш *Лойиҳалаш
59 Таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун барча омилларни инобатга олган ҳолда унинг схемасини ишлаб чиқиш *Таълим жараёнини лойиҳалаш
60 Педагогик жараённи лойиҳалаш асосланадиган учлик *Лойиҳа – мазмун – фаолият
61 Таълим жараёнини лойиҳалаш кечадиган босқич сони *5 та
62 Муаммоли таълимнинг илк ғояларини асослаган муаллиф *Ж.Дьюи
63 Билимларни муаммоли баён қилиш, талабаларни изланишга ундаш, кичик илмий тадқиқотларни олиб бориш. Улар ... *Муаммоли таълим турлари
64 Ўқитувчи томонидан талабани муаммоли вазият, муаммоли масалани ҳал этишга йўналтириш орқали унда билиш фаоллигини оширувчи маъруза *Муаммоли маъруза
65 Талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, хулосага келиш кўникма ва малакаларни шакллантирувчи таълим технологиялари *Муаммоли таълим технологиялари
66 Тадқиқот, эвристик, муаммоли вазиятларни яратиш, муаммоли баён қилиш, ижодий ҳамда қисман ижодий методлар ... *Муаммоли таълим методлари
67 Ҳал қилиниши зарур, бироқ, ҳали ечиш усули номаълум бўлган педагогик характердаги масала *Педагогик муаммо
68 Талабанинг маълум топшириқларни бажаришда юзага келган зиддиятни англаши билан боғлиқ руҳий ҳолати *Муаммоли вазият
69 Муаммоли вазиятни яратиш; вазиятни таҳлил асосида муаммони қўйиш; фаразларни илгари суриш; ечимни текшириш. Улар муаммоли вазиятни ҳал қилиш *Босқичлари
70 Муаммони ҳал қилиш босқичлари *Исботлаш; текшириш; асослаш
71 Муаммони қўйиш қайси босқичларда амалга оширилади? *Муаммони излаш; муаммони қўйиш; муаммони ҳал қилиш
72 Муаммони қўйиш сатҳлари 3 та
73 Луғавий жиҳатдан “интерфаол” тушунчасининг маъноси *“Ўзаро ҳаракат қилмоқ”
74 Талабаларнинг БКМ ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида ўзаро ҳаракатларни ташкил этишга асосланувчи таълим *Интерфаол таълим
75 Талабаларнинг БКМ ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида биргаликда, ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил этиш лаёқатига эгаликлари *Интерфаоллик
76 Талабалар портфолиосининг тузилиши *Титул; мундарижа; портфолио мақсади; портфолио бўлимлари
77 “Ассесмент” технологияси “AT&T” компанияси томонидан қўлланилган йил 1954 йил
78 Талабаларнинг БКМ даражасини ҳар томонлама, холис баҳоловчи топшириқлар тўплами *Ассесмент
79 Таълимий мазмунга эга лойиҳа, ўқитувчи томонидан тузилиши мажбурий бўлган ҳужжат *Дарс ишланмаси
80 Муаммога оид маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, муаммони ҳал этиш усул, воситаларини тавсифловчи лойиҳалар *Ахборотли лойиҳалар
81 Тадқиқотни амалга ошириш, тадқиқот асосида муаммо изоҳини асослаш, янада ривожлантириш учун янги муаммоларни асословчи лойиҳалар *Тадқиқот лойиҳалари
82 Индивиуал ёки ҳамкорлик асосида ижодий характерга эга янги таълим маҳсулотлари (ижодий ҳисобот, кўргазма, дизайн, видеофильм, нашр ишлари – китоб, альманах, буклет, альбом, босма ва электрон журнал, компьютер дастурлари кабилар)ни яратишга йўналтирилган лойиҳалар *Ижодий лойиҳалар
83 Муаммони ҳал этиш усул, воситаларини ишлаб чиқувчи лойиҳалар *Амалий лойиҳалар
84 Натижаси мақола, реферат, маъруза, кейс бўлган лойиҳалар *Ахборотли лойиҳалар
85 Натижаси ҳисобот, маъруза, кейс бўлган лойиҳалар *Тадқиқот лойиҳалари
86 Ўқув жараёнини ташкил этиш ёки бошқа таълимий характерга эга буюртмаларни бажариш мақсадида назарий ахборотларни йиғишга йўналтирилган лойиҳалар *Ахборотли лойиҳалар
87 Натижаси ҳаракат дастури, бизнес- режа, кейс, стратегия, маълумотнома, тавсия бўлган лойиҳалар *Амалий лойиҳалар
88 Ўқув мақсадига эришиш ёки муаммо, муаммоли вазиятни ҳал қилиш учун талабалар томонидан изчил амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуаси *Ўқув лойиҳавий фаолият
89 Талабаларнинг ўқув лойиҳавий фаолияти босқичлари 3 та
90 Ж.Дьюи ғоялари асос қилиб белгиланган таълим тури *Муаммоли таълим
91 С.Л.Рубинштейннинг “Тафаккур муаммоли вазиятдан бошланади” деган ғояси асос бўлган таълим тури *Муаммоли таълим
92 Ўқув топшириқларини жамоада, кичик гуруҳларда ёки жуфтликда биргаликда, ўзаро ҳамкорликда бажариш қандай таълимнинг асосий ғояси саналади? *Ҳамкорлик таълими
93 Дастлаб ҳарбий соҳада қўлланиб, маҳоратли инглиз ва немис аскар ва офицерларни танлаш мақсадида қўлланилган технология *Ассесмент
94 Педагогик одоб; педагогик билимдонлик; педагогик қобилият; педагогик мулоқот маданияти; коммуникатив таъсир кўрсатиш қобилияти ва б. ниманинг таркибий қисмлари *Педагогик маҳоратнинг
95 Педагогик мулоқот услублари *Авторитар, демократик ва либерал
96 Педагогнинг маънавий-ахлоқий қиёфаси билан ташқи кўриниши ўртасидаги ўзаро уйғунлик, мутаносиблик *Педагогнинг имиджини
97 “Креативлик” тушунчасининг луғавий маъноси *Яратиш
98 Кен Робинсоннинг фикрига кўра, креативлик ... *Ўз қийматига эга оригинал ғоялар мажмуи
99 Эмебайлнинг ёнашувига кўра, креативлик *Юқори даражада ноодатий кўникмаларга эга бўлиш
100 “Креативлик” ва “ижодкорлик” тушунчалари *Турли ҳолатларни ифодалайди
101 Патти Драпеау нуқтаи назарига кўра, креатив фикрлаш ... *Масала юзасидан ҳар томонлама фикрлаш
102 Шахснинг креативлиги ...да намоён бўлади *Унинг тафаккури, мулоқоти, ҳис-туйғулари ва муайян фаолият турларида
103 Шахснинг креатив тафаккурга эгалигини аниқловчи тест (1987 йил) муаллифи *Э.П.Торренс
104 Шахс креативлигини аниқловчи тестлар (Э.П.Торренс) турлари *2 та
105 Э.П.Торренс (1987) тести асосланадиган мезонлар *Фаоллик, тезкор фикрлаш, ўзига хослик ва такомиллашганлик
106 Бутуннинг турли босқич ёки даражаларга ажратилиши *Табақалаштириш
107 Муайян ҳодисани ўзида қандайдир якунланган жараённи қамраб олган маълум вақт бирликларига ажратилиши *Даврлаштириш
108 Креатив шахснинг шаклланиш босқичлари *3 та
109 Педагог креатив потенциалининг таркибий асослари *Мақсадли-мотивли, мазмунли, фаолиятли ва рефлексив баҳолаш
110 Креатив сифатларни ривожлантириш йўллари 4 та
111 Креатив сифатларни ривожлантиришнинг 1-йўли *Креатив фикрлаш кўникмасини шакллантириш
112 Креатив сифатларни ривожлантиришнинг 2-йўли *Амалий креатив ҳаракат кўникмаларини ривожлантириш
113 Креатив сифатларни ривожлантиришнинг 3-йўли *Креатив фаолият жараёнларни ташкил этиш
114 Креатив сифатларни ривожлантиришнинг 4-йўли *Креатив маҳсулот (ишланма)лардан фойдаланиш
115 Ташаббускорлик, креатив қобилиятга эгалик, креатив фаоллик, изланувчанлик *Педагогнинг креатив потенциали даражасини аниқловчи мезонлар
116 Бенчмаркинг-бу *Ўз ташкилоти (ўз мамлакати ёки хорижда фаолият курсатаётган тармоғига ёки тармоқга таъаллуқлигидан қаътий назар жараёни ухшаш ташкилотлардан) фаолиятини яхшилаш учун бошқа ташкилотларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, амалиётга мослашиш жараёни
Do'stlaringiz bilan baham: |