4–топшириқ. Карталар бўйича ҳудудларни географик ўрганиш
Топшириқдан мақсад: турли хил ҳодисаларни ўрганиш, улар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш, ҳудудни мажмуали тав-сифлаш мақсадларида мавзули атлас карталаридан фойдаланиш методикаси билан танишиш.
Топшириқни бажариш тартиби: қуйида келтирилган ҳудудлардан бирини ўрганиш асосида, табиий районлаштириш чизмасини тузиш ва ҳар бир ажратилган район учун уларнинг қисқача тавсифларини келтириш ҳамда районлардан хўжалик мақсадларида фойдаланиш йўлларини изоҳлаш.
21- жадвал
Атлас карталари орқали ҳудудларни географик ўрганиш учун вариантлар
Вариант №
|
Атласлар
|
Ҳудудлар
|
1
|
Арманистон атласи, 1961
|
Агин, Артик, Апарон, Талин ва Ашгаран туманлари
|
2
|
Украина ва Молдова атласлари, 1962
|
Қрим вилояти
|
3
|
Озарбойжон атласи, 1963
|
Боку, Апшерон, Сальян (Кура дарёсидан шимолга томон) ҳудудлар
|
4
|
Озарбойжон атласи, 1963
|
Казах, Кедабек, Шамхор туманлари
|
5
|
Ўзбекистон атласи, 1981
|
Самарқанд, Бухоро вилоятлари
|
6
|
Ўзбекистон атласи, 1998
|
Фарғона водийси
|
7
|
Қўриқ ўлка атласи (Атлас Целинного края), 1964
|
Шимолий Қозоғистон ҳудуди
|
8
|
Қўриқ ўлка атласи, 1964
|
Целиноград вилояти (Кургальжин тумани)
|
9
|
Забайкалье атласи, 1967
|
Оловянин, Балей, Борзин, Приаргун ҳудудлари
|
10
|
Сахалин вилояти атласи, 1967
|
Шимолий Сахалин: Охин, Ноглик (шимолий қисми) ҳудудлари
|
11
|
Ўзбекистон атласи, 1982
|
Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари
|
12
|
Ўзбекистон атласи, 1985
|
Қуйи Амударё ҳудуди
|
13
|
Тожикистон атласи, 1968
|
Шимолий Тожикистон: Матчин, Хўжакент, Ўш, Зафаробод, Нав, Конибодом, Исфара туманлари
|
Топшириқни бажариш бўйича кўрсатмалар.
1. Табиий ва сиёсий–маъмурий карталардан ҳудуднинг жой-лашган ўрнини аниқлаш, унинг чегараларини ва географик асос элементларини калькага кўчириш.
2. Ҳудуднинг геологик тузилиши ва релъефини тегишли карталар асосида ўрганиш. Табиий, гипсометрик ёки геомор-фологик карталардан фойдаланган ҳолда калькага асосий оро-график элементларни тушириш (баланд тоғлар, ўрта тоғлар ва платолар, текислик ва пасттекисликлар, йирик дарё водийлари).
3. Тупроқ картасидан асосий тупроқ хилларининг тарқалиш хусусиятларини ўрганиш, бунда орографик элементларнинг тупроқ билан боғлиқлик хусусиятларига эътибор қаратилади. Калькага тупроқларнинг асосий турлари ва кичик турлари контурларини тушириш (уларни белгилашда рангли фон ва индекслардан фойдаланилади).
4. Ўсимликлар қоплами картасидан асосий ўсимликлар ассоциацияларининг тарқалишини ўрганиш, уларнинг тупроқлар ва ҳудуднинг релъеф хусусиятлари билан боғлиқликларини аниқ-лаш. Калькага асосий ўсимлик турларининг контурларини туши-риш, бунда штрих усулидан фойдаланилади.
5. Бир хилдаги релъеф шароитига ва тупроқ–ўсимлик қопламлари хусусиятлари бўйича мос келадиган асосий табиий районлаштириш чегараларини тасвирлаш. Бунда районларни индекслар билан (ҳарфлар ва рим рақамлари), уларнинг чегара-ларини ёрқин рангли чизиқлар билан ифодалаш талаб қилинади. Табиий районлаштиришлар чизмаси алоҳида махсус қоғозда амалга оширилади.
6. Табиий районлаштириш чизмаси легендасини тузиб чиқиш. Ажратилган районлар бўйича карта легендасига қисқача тавсиф бериш. Бунда ҳудуднинг релъефи, тупроғи ва ўсимлик қопламлари хусусиятлари ҳисобга олинади.
7. Ажратилган районларнинг қисқача географик тавсиф-ларини келтириш, бунда легендада ифодаланган маълумотларга қўшимчалар равишда иқлим маълумотлари (январь ва июль ойидаги ўртача ҳарорат, ёғин-сочин миқдори, намлик ва бошқа-лар), гидрология (оқим ҳажми ва ҳ.к.), аҳоли (миллий таркиби, жойлашиш хусусияти, зичлиги ва бошқалар), ҳудудлардан хўжалик мақсадида фойдаланиш (саноатнинг асосий турлари, қишлоқ хўжалигининг ихтисослашуви ва бошқалар) тамойиллари келтирилади. Тавсифларни ишлаб чиқишда атласнинг тегишли карталаридан фойдаланилади.
Ишнинг натижалари қуйидагилардан иборат бўлади:
а) асосий орографик элементлар ва тупроқ–ўсимлик қоп-ламлари чизмалари;
б) минтақаларнинг табиий районлаштириш чизмаси;
в) ажратилган ҳудудларнинг қисқача табиий шароити ва хўжаликдаги аҳамияти тавсифлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |