Эрталабки бадантарбия. Болаларни эрталабки бадантарбия вақтида белгиланган дақиқа давомида ўйин характеридаги машқларни бажаришга одатлантириш мақсадга мувофиқдир. Тарбиячига тақлид қилиб биргаликда ҳаракат қилиш кўникмасини ўстириш, ҳаракатли ўйинларда иштирок этишга ҳамда ўйин топшириқларини бажаришга ўргатиб бориш назарда тутилади.
ҳар куни эрталаб бадантарбия қилиш;
ҳаракатларни намунага мувофиқ бажариш;
бадантарбияни очиқ ҳавода, енгил кийимда бажариш;
эрталабки бадантарбия машқларини сув муолажалари билан тугаллаш (катталар кўмагида).
Эрталабки бадантарбия машқларини аниқ ва изчил бажариш;
Чиниқтириш. Бунда ҳаво, қуёш, сувдан фойдаланган ҳолда чиниқтириш тадбирлари амалга оширилади. Қуёшда чиниқтириш асосан эрталабки сайр вақтида болаларнинг турли фаолиятлари жараёнида амалга оширилади. Қуёшда дастлаб кун давомида 5 дақиқадан то 10 дақиқагача бўлишлари, сўнг, аста секин 40-50 дақиқагача кўпайтиришлари мумкин.
Болаларни юз қўлларини мустақил ювишга одатлантириш, сувни сачратмаслик, совундан тўғри фойдаланиш, баданини хўл сочиқда артиш, ёз ойларида очиқ ҳавода иложи борича кўпроқ бўлиш, чўмилишга, душдан фойдаланишга ўргатиш. Очиқ сув ҳавзасида (бассейнда) чўмилиш (гигиена талабларига амал қилган ҳолда). Чўмилиш эрталабки сайрдан сўнг тушликдан олдин ўтказилиши ҳақида маълумотлар киритилди.
Ташкилотдаги барча тарбияланувчилар болалар соғлиги мунтазам назорат қилиб борилди. Болаларда учрайдиган касалликларниэрта аниқлаш ва олдини олиш бўйича мақсадли ишлар амалга оширилди.
тор мутахассислар кўригини йилга 2 марта ташкил этилди ва болалар саломатлигини назорат қилиш бўйича чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
патронаж ишларини сифатли олиб бориш ишлари йўлга қўйилди ва уларни ўз вақтида олиб борилиши назоратга олинди.
ўқув йили давомида ота-оналар билан болалар саломатлигини сақлаш, болани тўғри овқатлантириш ҳамда чиниқтириш каби мавзуларида суҳбатлар ташкил этилди.
Болалардаги қомат ва ясси оёқликни кузатиш, даволовчи муолажаларини ўз вақтида олиб борилди.
Мактабгача таълим муассасасининг барча гуруҳларида “Илк қадам” Давлат ўқув дастури асосида таълим – тарбия ишлари олиб борииш. Гуруҳларда таълим самарадорлигини ошириш ишлари машғулотларни кўргазмали ва дидактик материаллар асосида онлине машғулотлар ташкил этиш.
МТТ тарбиячилари томонидан дастурга кирган барча фаолиятлар учун кўргазмали қуроллар тайёрлаш. Машғулотлар учун кўргазмали ва тарқатма материалллар ҳар бир ёш гуруҳлар учун ишлаб чиқилди. Болаларни билимлари йил давомида уч марта белгиланган мезонлар асосида аниқланди. Аниқланган бўшлиқларасосида болалар билан якка тартибда ишлар олиб борилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |