442 – Махсус МТМ
Нутқ ўстириш машғулоти
Мавзу : «Меваларнинг сеҳрли олами»
Қатнашадилар: 6 нафар болалар
Ташхис: Эшитишида нуқсони мавжуд (II – III – IV даражали заиф эшитувчи)
Сурдопедагог: Тажибаева Д.Д.
Таълимий мақсад: Меваларни номлашга ўргатишда давом этиш; ранг ҳақидаги тушунчаларни мустахкамлаш.
Коррекцион мақсад: От+сифат конструкциясидаги иборани тузиш ва ифодалашда машқ қилиш; лабдан ўқиш техникасини ўргатишда давом этиш, оғзаки нутқ кўникмаларини ўстириш, ўз фикрини оғзаки ифодалашга ўргатиш.
Тарбиявий мақсад: Машғулотда шовкинсиз харакатланиш, ўртоқларига халақит бермаслик кўникмаларини мустахкамлаш.
Луғат: Машғулот ўтамиз, гапирамиз, бу ким ?, бу нима ?, қандай ? номини айт, боғга сайр қиламиз, мева пишди, бу дарахт, дарахт гуллади, барглар ёзди, мевалар пишди, олма, нок, олча, лимон, сариқ, қизил, яшил, ўйнаймиз, домино, тўғри қўйиб чиқ, соясидан топ, бирлаштир, ярмини чиз.
Жихозлар: Расмли карточкалар, ёзма тасмалар, таълимий ўйинлар, рангли қаламлар, мевали дарахт.
АТК дан фойдаланган холда
Режа :
I. Ташкилий кисм.
«Бу ким?» ўйин машқида гурух болалар исмларини мустахкамлаш.
II. «Номини айт» ўйин машқи.
III. Боғга сайр
IV. Фонетик танаффус
V. «Домино» ўйини
VI. Соясидан топ ўйин машқи
VII.Машғулот якуни
Машғулотнинг бориши:
Ташкилий кисм.
Болалар диққатини машғулотга қаратиш
Болалар билан саломлашиш.
- Салом.
Машғулотни эълон килиш.
- Машғулот ўтамиз
Об – хаво хақидаги маълумотни мустахкамлаш
- Хозир қандай фасл ?
- Баҳор фасли
- Ҳаво қандай ?
- Ҳаво илиқ
- Дарахтдар гуллади, гуллар очилди.
«Бу ким» ўйин машқи.
Ўйин машқида гурух болалар исмларини мустаҳкамлаш. Бунда бола ўзининг исмини айтиши лозим.
- Бу ким ?
- Мен Мурувват,
- Мен Темур,...
- Баракалла
Бунда бола оғзаки равишда ўзининг исмини айтиши лозим.
Бугун сизлар билан “Мевалар” мавзусида машғулот ўтамиз.
II. «Номини айт» ўйин машқи.
- Болалар бу қандай мева ?
- Бу олма.
- Бу лимон
- Бу нок
- Бу олча
- Баракалла
III. «Меваларнинг сеҳрли оламига сайр»
Болалар билан боғга сайр қиламиз.
Болалар келинглар сизлар билан мевали боғга сайр қиламиз.
- Туринг
- Мана бу дарахт
- Мевалар дарахтда пишади.
- Бу олма, олма қизил
- Бу лимон, лимон сариқ
- Бу олча, қизил олча
- Бу нок, нок сариқ
- Баракалла
Шу тариқа барча мевалар такрорланади.
- ўтиринг
Болалар келинглар мева пишиш жараёнини кузатамиз. (экранда кузатиш)
- Мана бу дарахт
- Дарахт гуллади.
- Дарахт барглар чиқарди.
- Дарахтларда мева пишди.
IV. Фонетик танаффус
Олма ол,ол, ол
Олма уз, уз, уз
Олма сол, сол, сол
Олма е,е,е
-Мана олма
-Ана олча
-Мана лимон
-Ана нок
V. «Домино» ўйини.
-Болалар ҳозир сизлар билан “Домино” ўйин ўйнаймиз.
Ўйинда болалар диққати жамланди, расм тагига номини, ёзув тагига эса мос расмини қўяадилар.
Болаларга тарқатма материаллар тарқатилади.
- Сизлар мева расмини тагига қандай мева эканини билиб номини қўйиб берасизлар, номини ўқиб эса расмини танлаб берасизлар.
- Баракалла.
VI. “Соясидан топ” ўйин машқи.
Болаларга тарқатма материаллар берилади.
Мевалар номи мустахкамланади ва фикрлаш тезлиги ривожлантирилади. Болалар рангли каламлар ёрдамида меваларнинг соясидан топиб бирлаштирадлилар ва меваларнинг ярим жуфтини чизадилар.
- Болалар расмдаги меванинг ярмини ўзингиз рангли каламда чизинг.
- Меваларнинг соясидан топиб белгиланг.
- баракалла
VII. Машғулот якуни
- Биз нима қилдик ?
- Шуғулландик.
- Гапирдик
Болаларни рағбатлантириш. (рағбат қарточкаларини тарқатиш)
- Баракалла.
- Машғулот тамом.
- Рахмат
- туринг.
442 - сонли Эшитишида хамда нуткида оғир нуксони булган болалар учун кўп ихтисосли махсус
мактабгача таълим муассасаси
Нутқ ўстириш
машғулот ишланмаси
Мавзу: “Меваларнинг сеҳрли олами”
Тошкент – 2018 йил
Бугунги машгулотда уз олдимга куйган максадим:
Болаларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш.
Лабдан ўкиш малакасини шакллантириш.
От + сифат конструксиясидаги иборани тузиш
Уз фикрини оғзаки ифодалашга ургатиш.
Машғулотда таълимий уйинлардан фойдаланилган ҳолда болалар билимларини мустахкамлаш.
Таьлимий уйинлар орқали болалар тафаккурини тасаввурини диққатини ривожлантириш.
Машғулотда АТК дан фойдаланган ҳолда таълим самарадорлигини оширишга қаратилган ишларни амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |