БАНКНИНГ ХУКУКЛАРИ 4.1. Мазкур кредит шартномаси имзолангандан кейин карздор томонидан 1 ой муддат ичида белгиланган кредит кайтарилиши таъминотини банкга такдим килмаса банк шартномани уз ташаббуси билан бекор килиши мумкин. Агар карздор таъминот такдим килиш кечиктирилишининг сабабларини банкга маълум килса банк бу муддатни яна бир ойга узайтириши мумкин.
4.2. Карздор томонидан такдим килинган хисоботларда купол чалкашликлар, нотугри маълумотлар мавжуд булса, кредит ажратилгандан сунг уни максадсиз сарфласа, ёки ссуда хисобвараги очилгандан сунг бир ой давомида кредит маблагларни ишлатишга тулов топширикномаси такдим килинмаса (жумладан, накдсиз кисмига) банк кредит ажратмаслиги, агар кредит ажратилган булса уни муддатидан олдин кайтариб олишни талаб килиши мумкин.
4.3. Кредит маблагларни амал килиш муддатида карздорнинг молиявий ахволини тахлил килиш учун бухгалтерия ва бошка хисоботларни талаб килиши мумкин.
4.4. Банк мазкур шартноманинг VII-бобида карздорга юклатилган барча мажбуриятларнинг уз вактида бажарилишини талаб килиш хукукига эга ва ушбу мажбуриятлар бажарилмаса ёки лозим даражада бажарилмаса банк кредит беришни тухтатиб куйиши ёки берилган кредитни муддатидан олдиндан кайтарилишини талаб килиши мумкин. Жумладан,
- АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Бошқарувининг 2016 йил 28-январдаги 2-сонли мажлис қарори билан тасдиқланган АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» хизматлари учун ўрнатилган тарифнинг 1.8.6. бандига асосида «Жисмоний шахс томонидан истеъмол кредитини олиш буйича аризани куриб чикиш хамда хужжатларни расмийлаштириш учун бир марталик воситачилик йигими» кредит суммасининг 1 фоизи миқдорда туланмаганда;
- кредитдан фойдаланиш учун банкга туланадиган фоизлар белгиланган муддатдан 30 кундан ортик кечиктирилганда;
- кредит маблагларидан бошка максадлар учун фойдаланилганида;
- корхонанинг молиявий ахволи ёмонлашганда;
- кредит таъминоти талабга жавоб бермаганда ва карздор томонидан ушбу шартномада курсатилган муддатда кушимча таъминот такдим килинмаганда;
- Банк сураган хисоботлар уз вактида такдим килинмаганда, текширишлардан буйин товланганда, банк билан сабабсиз алокани узганда;
- амалдаги конунчиликда белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан унинг фаолияти маълум муддатга ёки бутунлай тухтатилганда, кредитлаш билан боглик фаолиятига алокадор булган махсус гувохномаси (лицензияси) бекор килинганда (тухтатилганда) банк карздорга ёзма равишда хабардор килган холда 10 кун муддат ичида кредитни ва унга хисобланган фоизларни хамда жарималар билан биргаликда кайтариб тулашни талаб килишга хакли.
4.5. Банк кредит маблаглари ва хисобланган фоизлар белгиланган муддатларда кайтарилмаганда ундирувни карздорнинг юкори ликвидли мол-мулкига хамда кредит таъминотига каратиш хукукига эга.