141. Тромбоз нима, унинг клиник ахамияти, ривожланишининг 4 даври?
|
Тромбоз, бу – тирик организмда юрак бўшлиқ-лари ва томирлар ичида қоннинг ивиб қолиши;
Тромбоз – патологик жараён бўлгани билан, унинг асосида қонни ивитадиган физиологик хоссалар ётади;
Тромб пайдо бўлиши, бирин-кетинлик билан келадиган 4 та даврдан иборат:
1) тромбоцитлар агглютинацияси, қондан тромбоцитлар эндотелийнинг шикастланган соҳасига адгезияланиши ва дегрануляцияланиб, серотонин ва тромбопластин пайдо қилиши;
2) фибриноген коагуляцияси ва фибрин пайдо бўлиши;
3) эритроцитлар агглютинацияси;
4) плазма оқсиллари преципитацияси;
|
142. Тромбознинг маҳаллий ва умумий сабабларини ва хар бирига сабабчи бўлган касалликларни кўрсатинг?
|
Тромбоз сабаблари маҳаллий ва умумий омилларнинг ўзаро боғланиб келишидан иборат.
Маҳаллий сабаблар:
1. Томир девори эндотелийсининг шикастланиши (тошмали тиф, сил, захмдаги артериитлар, флебитлар; инфекцион-аллергик касалликлар; атеросклероз, ярали эндокардит).
2. Қон оқимининг секинлашиши (юрак-томир етишмас-ликларидаги веноз димланишлар - веналарда тромбоз).
Умумий сабаб, 3) қоннинг ивиш ва ивишга қарши тизимлари бошқарилишининг бузилиши (инфекциялар, интоксикациялар, аутоиммун касалликлар, лейкозлардаги коагулопатиялар).
|
143. Тромбнинг ташқи кўриниши қандай?
|
Тромб одатда томир деворига эндотелий шикастланган жойда ёпишган, юзаси нотекис, бурмаланган, қаттиқ, қонга нисбатан қуруқ. Унинг шакли ва ўлчамлари юрак бўшлиқлари ва йирик томирлар ичида пайдо бўлишига қараб ҳар хил.
|
144. Тромбнинг ташқи кўриниши бўйича турлари ва уларнинг таркибини айтинг?
|
Тромб таркиби ва ташқи кўринишига қараб: оқ, қизил, аралаш ва гиалинли фарқ қилинади.
Оқ тромб: тромбоцитлар, фибрин ва лейкоцитлардан, қон тез оқадиган артерияларда, секин пайдо бўлади.
Қизил тромб: тромбоцит ва фибриндан ташқари кўп миқдорда эритроцитлардан иборат ва қон секин оқадиган веналарда, тез пайдо бўлади.
Гиалинли тромб: парчаланган эритроцит, тромбоцитлар ва преципитацияланган плазма оқсилларидан иборат бўлиб, гиалинни эслатади. МЦТда пайдо бўлади.
|
145. Аралаш тромбнинг жойланиши ва тузилиши?
|
Аралаш тромб, қат-қат тузилишга эга тромб ёки ола-була тромб ҳисобланади.
Аралаш тромбнинг: бошчаси (оқ тромб-endoteliyga birikib tomirni berkitadi), танаси ( аралаш тромб) ва думи ( қизил тромб) фарқ қилинади. Бундай аралаш тромб кўпинча веналарда, аорта ва юрак аневризмларида пайдо бўлади.
|
146. Тромбнинг пайдо бўлиш жойига қараб турларини айтинг?
|
Тромб томир бўшлиғида эгаллаган жойига қараб: деворолди ва обтурациялайдиган кўринишларда учрайди.
Майда веналарда пайдо бўлган тромб ўсиб катталашиб йирик веналарга тарқалади, буни прогрессияланувчи тромб дейилади.
Юрак бўшлиқларидаги тромб қон харакати таъсирида шарсимон кўринишга киради – шарсимон тромб.
|
147. Тромбознинг яхши оқибатларини айтинг?
|
Тромбоз оқибатлари: яхши ва ёмон оқибатларга бўлинади.
Яхши оқибатлари: 1) асептик аутолиз; 2) тромб канализацияси; 3) тромб васкуляризацияси.
|
148. Тромбознинг ёмон оқибатларини айтинг?
|
Ёмон оқибатлари: 1) септик аутолиз, 2)тромбоэмболия; 3) томирнинг обтурацияланиши.
|
149. Эмболия нима?
|
Эмболия, бу – қон оқимига ёт таначаларнинг тушиши ва майда томирларга тиқилиб тиқилишидир.
|
150. Эмболиянинг қон оқими бўйича 3 хил харакатланишини айтинг?
|
Эмболлар қон оқими бўйича 3 та йўналишда харакатланади:
1) Катта қон айланиш доираси веналаридан, ўнг бўлмача ва ўнг қоринча орқали кичик қон айланиш доираси, яъни ўпка томирларига келиб тиқилади.
2) Юрак чап қоринчаси, аорта ва йирик артериялардан, юрак, мия, буйрак, талоқ, ичак ва оёқлар томирларига келиб тиқилади.
3) Портал веналар тизимидан жигар дарвоза веналарига келиб тиқилади.
1) Ортоград; 2) Ретроград; 3) Парадоксал эмболия.
|
151. Эмбол таначалар табиатига қараб эмболиянинг турларини айтинг?
|
Эмболия – эмбол таначалар табиатига қараб қуйидаги турларда учрайди.
1) Тромбоэмболия
2) Ёғ эмболияси
3) Хаво эмболияси
4) Газ эмболияси
5) Тўқима ёки ҳужайра эмболияси
6) Бактериал эмболия
7) Ёт жисмлар эмболияси
8) Қоғаноқ суви эмболияси
|
152. Тромбоэмболия сабаблари, оқибатларини кўрсатинг?
|
Юрак қопқоқчалари табақалари юзасидаги, ҳамда аорта юзасидаги, варикоз кенгайган веналар ичидаги тромбларнинг бир қисми узилиб тромбоэмболияга айланади. Оқибатда ички аъзоларда инфарктлар, ташқи аъзорларда гангреналар ривожланади.
|
153. Бактериал эмболия қачон бўлади ва оқибатида қандай касаллик ривожланади?
|
Бактерияларнинг ўлчами кичик, 500 нанометргача бўлганлигидан, битта бактерия томир ичига тиқилмайди, қачонки бактериялар калониялар пайдо қилсагина бактериал эмболия ривожланади. Оқибатта сепсис касаллиги ривожланади.
|
154. Ҳужайра ва тўқима эмболияси нима ва қачон ривожланади, оқибатлари?
|
Ҳужайра эмболия асосан ҳавфли ўсмаларда, ҳавфли ўсмалар ҳужайралари инвазияланиб, томир ичига тушса ҳужайра эмболияси, яъни метастазланиш ривожланади. Оқибатда ички аъзоларда ҳавфли ўсманинг иккиламчи метастатик ўчоқлари пайдо бўлади.
|
155. Газ эмболияси нима, қачон ривожланади?
|
Газ эмболияси, одам баланд босим остидан паст босимга чиққанда, қон таркибидаги суюқ азот газ ҳолатга айланиб, газ эмболиясини ривожлантиради. Бу кессон касаллиги ҳам дейилади.
|