1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.09.2018 йилдаги ПҚ-3955-сон “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
2. Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 6 декабрдаги 239-сонли “Мактабгача таълим муассасаларининг Кузатув кенгашлари фаолиятини ташкил қилиш хақида”ги буйруғи
3.Мактабгача таълим вазирлигининг 21 ноябр 2018 йилдаги 2-мх-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Мактабгача таълим муассасасининг Кузатув кенгаши” хақидаги намунавий Низом
4.Вилоят(шаҳар) бошқармасининг буйруғи
5.Вилоят(шаҳар) бошқармасининг буйруғи асосидаги намунавий Низомлари
6.Туман (шаҳар) мтб ларининг буйруғи,буйруқ асосидаги Низоми
7.Мактабгача таълим ташкилотининг туман МТБ буйруғи асосидаги буйруғи ва ташкилотнинг Кузатув кенгаши ҳақидаги Низоми.
8.МТТнинг умумий ишлаб чиқариш мажлиси баёни ва қарори (ходимларни ушбу қарор, Низом, МТТнинг буйруғи ва Кузатув кенгаши ҳақидаги Низоми билан таништириш. МТТ ходимларидан 2 нафар техник ходимни Кузатув кенгашига аъзо қилиш).
9.МТТнинг педагогик кенгаши баённомаси ва қарори(МТТ педагогларидан 2нафар МТТ маъмуриятидан 1 нафар, тегишли ҳудудий бўлимдан 1 нафар, жамоат ташкилотлари ва ҳомийлар орасидан 2 нафар кузатув кенгашига аъзо қилинади)
10.Умумий ота-оналар мажлиси баёни ва қарори ( ҳар бир гуруҳида тарбияланувчиларнинг ота-онасидан камида 3 нафар, аъзо киритилади. Кенгаш аъзоларининг сони чекланмайди)Кузатув кенгаши аъзолари сайланди
11. Эндиги навбат Кузатув кенгашининг 1-йиғилишига. Бу йиғилиш раиси МТТнинг директори бўлади. Йиғилишда Кузатув кенгаши раси сайланади. Йиғилиш қарори билан раис. Котиба сайланади. Ва кузатув кенгашининг иш режалари тузилади. Иш режа тузишда мактабгача таълим ташкилотидаги қилиниши лозим бўлган ишлар, муаммолар ҳақида ташкилот раҳбари томонидан маълумот берилади.
12. Режа тузилади, МТТ раҳбари билан келишилади ва кузатув кенгаши режа асосида ўз ишларини давом этиради.Ҳар бир бажарилган иш юзасидан маълумотлар, ҳисоботлар, далолатномалар. Фотосуратлар йиғиб борилади.
13.Режага кўра 1йилда 4 та кенгаш йиғилиши ўтказилиши режалаштирилади. Ушбу йиғилишларда кўриладиган масалалар олдиндан тайёрланади. Кенгаш аъзоларига йиғилиш ўтказиладиган кун олдиндан ҳабар берилади. Режадан ташқари йиғилишлар ҳам ўтказилиши мумкин .Улар ҳам баёнлаштирилади.
Изоҳ: ушбу папкани кимлардир 8-10та қилиб қўйишган. 1та папка қилинг Кузатув кенгаши бўйича нима иш қилсангиз мана шу папкадан олиб кўрсатаверасиз.8 та папкангизда ҳам шулар туради. Ортиқча ҳаражатни вазирлигимиз талаб қилаётгани йўқ.
Ризаева Хусния Убайевна
Do'stlaringiz bilan baham: |