Формацион ёндашув
|
Цивилизацион ёндашув
|
Модернизациявий ёндашув
|
Фуқаролик жамияти тушунчаси капиталистик тизимга боғланади ва кенг (яъни жамиятнинг шакли сифатида) ва тор (яъни иқтисодий ва сиёсий муносабатлар ўратсидаги шаклланадиган муаян ижтимоий ташкилотлар мажмуаси сифатида) маъноларда тушунилади.
|
Фуқаролик жамиятини цивилизация тарраққиёти контекстида кўриб чиқади. Унинг назарий асосларини О.Шпенглер, А.Тойнби ва П.Сорокин асрарларида яратилган. Уларга қараганда, фуқаролик жамияти бошқа ижтимоий шакллардан аввало юксак цивилизация даражаси билан ажралиб туради. Унинг асосий меъзони сифатида эса инсогн, унинг эркинлиги, ривожланиш ва ижодийлик имкониятлари, шунингдек бошқа инсонлар билан тинчлик в тотувликда яшаш қобилиятлари тан олинади
|
Модернизация концепцияларида (А. Турен, Ю. Хабермас, Э. Гидденс, З. Бауман ва б.) фуқаролик жамияти аъанавий жамият урнини эгаллаган ёки замонавий жамиятга хос бўлган белгиларни шакллантирадиган жамияти тушунилади.
|
ХХ аср бошларидан фуқаролик жамияти соҳасида амалга оширилган тадқиқотлар “фуқаролик жамияти” категориясини функционал тавсифларини тушуниш мураккаблашди. Бунинг сабаби фуқаролик жамияти тушунчасини тадқиқ этишда фуқароларнинг ижтимоий ҳаётида долзарб талабларини акс эттирувчи янги мезонларнинг киритилганлигида бўлди. Шу тариқа, фуқаролик жамияти ҳақидаги тасаввурлар ривожини тизимлаштириш қуйидаги шаклларда юз берди: биринчидан, уларнинг ижтимоий-фалсафий асослари таснифлари билан, иккинчидан, мафкуравий асосларнинг хусусиятларига кўра, учинчидан, фуқаролик жамиятининг соф илмий концепцияларини аниқлаш билан белгиланди.
Бироқ, фуқаролик жамияти модели дастлабки таянч ижтимоий-фалсафий назариялар ва концепцияларини икки гуруҳга бўлиш русумга кирди:
- формацион ва цивилизацион ёндашувлар;
- модернизация ва постмодернизм концепцияси.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда фуқаролик жамиятининг қуйидаги ғоявий-фалсафий доктриналари ишлаб чиқилди:
- “бюрократик давлат социализми доктринаси”;
- “авторитар давлат капитализми доктринаси”;
- “демократик социализм доктринаси”;
- либерал-демократик (“бозор демократияси”).
Бюрократик давлат социализми учун фуқаролик жамияти – бу буржуа, капиталистик жамият, у хусусий мулкка ва ёлланма меҳнатга асосланади. Бюрократик-давлат социализми тарафдорлари фуқаролик жамиятини ижтимоий нотенглик ва жамиятда кучайиб бораётган кескинлик сабаби, деб билади.
Авторитар-давлат капитализми фуқаролик жамиятини хусусий бизнес, оилавий-қариндошлик ва бошқа нодавлат муносабатлар соҳаси бўлиб, у ўзида капиталистик давлатнинг ижтимоий-иқтисодий базасини мужассам қилади, деб ҳисоблайди.
Демократик социализм концепцияси тарафдорларига кўра фуқаролик жамияти – бу ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ва институтлар мажмуи, у демократик давлат билан бирга ижтимоий (иқтисодий, сиёсий ва ҳоказо) демократия асосини ташкил қилади.
“Бозор демократияси” назариётчилари фуқаролик жамиятини бозор демократияси жамиятига ўхшаш инсоний бирлик деб билади. Улар фикрича, фуқаролик жамияти иқтисодий жамият бўлиб, иқтисодий ҳаётни бошқариш имкониятларида чекланган ва улар ижтимоий бирлашмалар ва ҳаракатлар томонидан назорат қилинади.
Шундай қилиб, фуқаролик жамияти ғоясининг қайта жонланишида жамиятни давлатлаштиришга, жамият ҳаётида давлат роли ва таъсирининг фавқулодда ўсишига қарши қарашлар ҳам шаклланди. Ч.Тэйлор, Э.Арато, Р.Дворкин ва бошқа тадқиқотчилардан иборат бўлган ўзига хос норматив дискурс ҳам шаклланди38. Шунингдек, жамиятнинг нодавлат соҳасининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ўз-ўзини ташкиллаштиришнинг аҳамияти боғлиқ бўлган муҳим қуйидаги концепциялар ҳам шаклланди:
- либерал анъана концепцияси;
- американча коммунитаризм концепцияси;
- европача неоконсерватизм концепцияси;
- пост-марксча концепция.
Фуқаролик жамиятининг либерал анъана ғояси умуман олганда янгилик эмас. Фуқаролик жамияти ҳақидаги дастлабки тасаввурлар мумтоз инглиз либерализми давридаёқ ишлаб чиқилган эди.
Фуқаролик жамияти концепциясининг америкача маданий ва тарихий ўзгаида “республикачилик” ғояси ётади. У ХХ асрдаги ўзини ўзи бошқариш ва ўзини ўзи ижтимоий уюштиришга асосланган тенг ҳуқуқли фуқаролар томонидан ташкил этилган америка коммуналари, яъни локал бирлашмаларининг уйғун ва фаолликдаги ижтимоий-сиёсий ҳаёти ҳақидаги тасаввурларга асосланди.
Авторитар-буржуа доктринаси
(“давлат капитализми” доктринаси)
Либерал-демократик доктрина (“бозор демократияси” доктринаси)
Do'stlaringiz bilan baham: |