4. ТАНЛАБ ЭРИТИШ ЦЕХИ
Рух заводининг танлаб эритиш цехи қаттиқ саноат маҳсулотларини оксид кўринишидан рух, кадмий ва бошқа металларни сувда эрийдиган туз ҳолатига ўтказиш бўйича қайта ишлаш ишларини амалга ошириб келади.
Цехнинг лойиҳаси 1958 йилда Москванинг “Гипроцветмет” институти томонидан ишлаб чиқилган. Цех 1970 йилнинг сентябрида қуриб битказилиб фойдаланишга топширилган.
Танлаб эритиш цехи таркибига киради:
-куйиндиларни синф(класс)ларга ажратиш бўлими(ОКО);
-куйиндиларни нейтрал танлаб эритиш ва пульпаларни қуюқлаштириш бўлими(НВО);
-вельцокисларини қайта ишлаш бўлими(ОПО);
-нейтрал эритмаларни Сu-Сd тозалаш аралашмалардан ажратиш бўлими;
-рамалари ваккум-фильтрлар билан қуюқлаштиргичларнинг пастки оқимларини фильтрлаш бўлими (Моор бункерлари).
4.1. Хом ашъёлар ва асосий технологик материалларнинг хусусиятлари
4.1.1. Танлаб эритиш цехи учун хом-ашъё ҳисобланади:
-куйдириш цехининг куйдирилган маҳсулотлари(огарок-куйинди, фильтрлар чанги). Оғирлик улушидаги таркиби. % рух 52-60, олтингугурт сульфиди 0,5 дан кўп бўлмаган;
-вельцокислар. Оғирлик улушидаги таркиби. % рух54-60, қўрғошин 10-14; кадмий 0,8-1,2; хлор-0,06 дан кўп бўлмаган, фтор-0,006 дан кўп бўлмаган; қайта тикловчи-1 дан кўп бўлмаган.
4.1.2. Технологик материаллар:
-электролиз жараёнларининг ишлатилган рух электролитлари. Таркиби(g/L); сульфат кислотаси 100-150, рух 40-55;
-кадмий цехининг кадмийга қамбағал бўлган эритмалари. Таркиби(g/L); рух100-150; кадмий 0,002-0,007; кобальт 0,004 дан кўп бўлмаган; рН 4,8-5,2;
-танлаб эритиш цехининг рух ва қўрғошин фильтратлари. Таркиби(gL); рух 80-100;
-электролит цехининг рух чанглари. Оғирлик улушидаги таркиби, % металли рух 91 дан кам бўлмаган, рух умумий -95 дан кам бўлмаган.
4.2. Технологик жараёнларнинг шарҳи
4.2.1. Куйиндини қуруқ классификациялаш(синфларга ажратиш)
“Қайновчи қатлам” печлари ва козон-утилизаторларнинг куйиндиларини пневматик транспортлар ёрдамида бўшатувчилар орқали иккита ҳар бирининг сиғими 52 m3 бўлган қабул қилувчи №1 ва 2(5) бункерларига берилади, у ердан ҳаво классисификациялашнинг биринчи босқичига ёки умумий сиғими 400 m3 бўлган № 5,6,(1) бункерларига берилади. Электр фильтрлари ва циклонларининг чанглари бўшатувчилар орқали ҳар бирининг сиғими 35 m3 бўлган №3,4(6) қабул бункерларига узатилдади, у ердан бевосита танлаю эритишга ёки №5,6-оралиқ силос бункерларига юборилиши мумкин. ФВК-60 енгли фильтрларда тозаланишдан ўтган ишлатилган ҳаво қолдиқ чангланганлиги 20 m g/m3 дан ортиқ бўлмаган чангланганлик ҳолатида атмосферага чиқариб юборилади.
№1,2,5,6 бункерларнинг куйиндилари шнеклар ёрдамида ҳаволи классификациялашнинг биринчи босқичи аэросепараторларга(3) берилади. 0,14 mm дан кичик бўлган фракциялар шнеклар ва элеваторлар ёрдамида ҳар бирининг сиғими 15 m3 бўлган, ҳар бири нейтрал танлаб эритишнинг аралаштиргичлари устида жойлаштирилган № 1,2. 3, 4. 5, 6(4) бункерларга юборилади. 0,14 mm дан ортиқ бўлган фракциялар шнеклар ва элеваторлар орқали ҳаволи классификациялашнинг иккинчи босқичи аэросепараторларга берилади.
Иккинчи босқичнинг 0,14 mmдан кичик бўлган фракциялари биринчи босқичнинг танлаб эритишга юборилаётган майда фракциялари билан бирлаштирилади. Иккинчи босқич классификациялашнинг 0,14 mm дан ортиқ бўлган фракциялари шнеклар ёрдамида қуруқ майдалашнинг №1, 2,3(19) шарли тегирмонларига яна қайта майдаланиши учун юборилади. Кейин шнеклар ва элеваторлар ёрдамида иккинчи босқич классификациялашнинг аэросепе- раторларига қайтарилади; тегирмонларда янчилиш қалинлиги юкланишнинг миқдорига боғлиқ бўлади. Майдаланишдан кейин 0,14 mmдан кичик бўлган фракцияларнинг чиқиши 75-78% ни ташкил қилади.
Танлаб эритишга келиб тушаётган классификацияланган маҳсулот 92-98% дан кам бўлмаган 0,14 mm дан кичик бўлган фракциялар таркибига эга бўлиши керак.
Чанг ҳосил бўладиган барча нуқталар сўриб олувчилар билан жиҳозланган. Чанг ҳаво қоришмаси ФВК-90 русмли енгли фильтрда санитар-техник тозаланишлардан ўтади. 20 m g/ m3 дан ортиқ бўлмаган чангланганлик ҳолатидаги ҳаво атмосферага чиқариб юборилади.
4.2.2. Жараённи назорат қилиб бориш:
-классификацияланган куйиндининг йириклиги-физик услубларда:
-рух умумий, сувда эрувчи рух, кислотада эрувчи рух, кадмий умумий, кислотада эрувчи кадмий-кимёвий усулда
4.2.3.Куйиндини нейтрал танлаб эритиш(даврий равишда)
Классификацияланган куйиндини танлаб эритиш даврий равишда 10 та механик аралаштирувчи №2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10(21) аралаштиргичларда амалга оширилади. Аралаштиргичларга тарнов орқали эритмаларнинг қоришмалари келиб тушади; электролиз цехидан ишлатилган электролит №1,2 10(22) қуйюқлаштиргичнинг юқори оқими; қамбағал кадмий таркибли эритма ва возгонларни танлаб эритишдан кейинги эритма. Бир вақтнинг ўзида худди шу тарновга №12 аралаштиргичдан аэролифт билан майдаланган марганец рудасининг пульпаси ёки электр ванналарининг шламлари икки валентли темирни окислаш учун берилади, операция учун аралаштиргичга қуйилган эритмалар қоришмаларида сульфат кислотасининг бошланғич концентрацияси 50-100 g/Lни ташкил қилади.
Эритмалар ўткир буғ билан 60-700С гача исситилади.
Куйинди ва чангларни юклаш аралаштиригичга қуйилган ва куйиндининг нейтраллаш хусусиятларига асосан қуйилган эритмалар қоришмаларида сульфат кислотасининг концентрациясига боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Танлаб эритиш бир босқичда эритмаларнинг барқарор зичликлари рН 4,6-5,2 ишқорлилигигача олиб борилади.
Танлаб эритишда( ишқорлилик режимининг бузилиши(куйиндининг ортиқча юкланиши) қуюқлаштиргичда пульпаларнинг совутилиши қўқисдан ёмонлашишига олиб келади. Нейтлалли танлаб эритиш жараёнида куйиндидан эритмага ўтади: рух, мис, кадмий ва бошқа металлар, шунингдек эритмаларнинг темир, маргимуш, сурьмадан гидролитик тозаланиши, қисман мис, кремний ва бошқа гидролизловчи қоришмалардан тозаланиши юз беради. Тозаланиш вақти 1-1,5 соат.
Икки валентли темирнинг оғирлик улушидаги таркиб миқдори-60 mg/L, пульпанинг совиб бориш тезлиги-40% ҳамидан 30 дақиқа.
4.2.4. Жараённи назорат қилиб бориш:
Ректорлардан эритмаларни операциялар бўйича:
-ишқорлилиги-рН метрлар кўрсаткичлари бўйича;
- икки валентли темирнинг оғирлик улушидаги таркиб миқдори, сульфат кислотасининг бошланғич концентрацияси-кимёвий усуллар билан;
-эритманинг ҳарорати, реактордаги пульпа- техник термометр билан.
4.2.5. Пульпани қуюқлаштириш
Аралаштиргичдан пульпа ўз оқими бўйича қувурлар ва тарновлар орқали СО-18К №№ 3, 4, 5, 8, 9(22) нейтрал қуюқлаштирувчиларга тақсимланади. Нейтрал қуюқлаштиргичларнинг қаттиқлиги g/L таркибли юқори оқим тўкилмалари ўз оқими бўйича сиғими 100m3 бўлган № 6(25) тўпловчига келиб тушади, у ердан насослар орқали мис, кадмий. Кобальт, рух чангидан тозаланишга узатилади. №№3, 4, 5, 8, 9(22) нейтрал қуюқлаштирувчиларнинг пастки оқим тушумлари насослар ёрдамида автомат равишда оғишли тарновга кам окисли ювилиш учун узатилади. Пастки оқимни ҳайдаш вақти цех технологик томонидан белгиланади ва 0,5-2min ни ҳар 5-6 min гани ташкил қилади. Пастки оқим тушумининг суюқ ва қаттиқ пульпаси Ж:Т нисбатлари 1,0-2:1 ни ташкил қилади.
Совиб боришни яхшилаш учун қуюқлаштиргичларга полиакармид 0,1-0,31 m3 миқдорида бериб борилади.
Совиб бориш режими бузилиши сабаблари бўлиши мумкин:
а) жараёнда кремний кислотаси тўпланиб қолиши унинг куйинди таркибида юқори миқдорда мавжудлигидан;
б) Вельцлаш цехи ФСО №1, 2 (22)қуюқлаштиргичларнинг пастки оқим тушумларининг етарлича чиқарилмаслиги, бунинг натижасида юқори оқимда қаттиқ зарраларнинг таркиб миқдорлари қўқисдан ортиб кетади, улар жарёнда айланма ҳаракатни ҳосил қилади;
в)аралаштиргичларни куйиндилар билан ортиқча юклаш ва рН миқдорининг ортиб кетиши;а
г)эритмаларнинг бир маромда ва равонликда циркуляцияланмаслиги.
Нейтрал қуюқлаштиргичда чўкмани баландлиги 0,4 m дан кўп бўлган ҳолда.
4.2.6. Жараённи назорат қилиб бориш:
а) нейтрал қуюқлаштиргичларнинг юқори оқими:
- ишқорлигиги- рН метрлар кўрсаткичлари бўйича;
- ҳарорати-техник термометр билан;
-қаттиқликларнинг таркиб миқдори-физик усуллар билан;
-компонентларнинг оғирлик улушлари:рух, кадмий, кобальт, сурьма, кремний икки оксиди,, мис, темир, маргимуш, никель, икки валентли темир, германий, қайта тикловчи-кимёвий усуллар билан.
б) нейтрал қуюқлаштиргичларнинг пастки оқимлари: суюқ ва қаттиқликларнинг Ж:Т нисбатлари- физик усуллар билан, рух- кимёвий усуллар билан.
4.2.7. Нейтрал қуюқлаштиргичларнинг пастки оқимларини кам ишқорли ювиш
№№3, 4, 5, 8, 9 нейтрал қуюқлаштирувчиларнинг пастки оқим тушумлари автоматик равишда оғишли тарновлар орқали №2 қуюқлаштиргич(24)га(ювувчи, нордон) қелиб тушади. Худди шу тарновга ишлатилган электролит шундай ҳисобда юбориладики, юқори оқимда сульфат кислотасининг концентрацияси 0.5-15,0 g/L нисбатларда бўлишини таъминлаб берсин. №2 қуюқлаштиргичда совишни яхшилаш учун полиакариламид 0,1-0,31 m3 миқдорида бериб борилади. №2 қуюқлаштиргичнинг пастки оқими(рух кеки) Ж:Т=1,0-2,1 суюқ ва қаттиқликлар нисбатлари ва ишқорлиги рН 4,0-5,1 да насос ёрдамида ҳар бирининг сиғими 105 m3 бўлган №№ 21, 22 аралаштиргичга қайта танлаб эритилиши учун юборилади. №2 қуюқлаштиргичнинг 100 g/L дан кўп бўлмаган қаттиқлик таркибли оқими №2 тўпловчи(25) орқали насос ёрдамида куйиндиларни нейтрал танлаб эритишга ҳайдалади.
4.2.8. Жараённи назорат қилиб бориш:
а) №2 қуюқлаштиргичнинг юқори оқими
- сульфат кислотасининг бошланғич концентрацияси-кимёвий усуллар билан;
- қаттиқликларнинг таркиб миқдори-физик усуллар билан
б) №2 қуюқлаштиргичнинг пастки оқими
- суюқ ва қаттиқликларнинг Ж:Т нисбатлари- физик усуллар билан
-ишқорлилиги –индикатор қоғозлари билан;
- рух, кадмий, мис, қўрғошин- кимёвий усуллар билан.
4.2..9. №2 қуюқлаштиргичнинг пастки оқимини яна қайта танлаб эритиш ҳар бирининг сиғими 105 m3 бўлган №№ 21, 22 аралаштиргичларда механик ёки ҳаволи аралаштирилишлар билан амалга оширилади. №2 қуюқлаштиргичнинг насоси билан аралаштиргичка 55-65 m3 миқдорида пастки оқим пульпаси ҳайдалади, худди ўша ерга қувур орқали ишлатилган электролит 15-25 m3 миқдорида шундай ҳисобда юбориладики, пульпанинг рН зичлиги операция якунида 2,5-4,5 га тенг бўлсин. Қиздирилиш 70-750С гача ўткир буғда олиб борилади ва танлаб эритилиш шу ҳароратда 1-2 соат давомида амалга оширилади. Таркиб миқдори операция якунланиши билан №1 қуюқлаштиргичга(22) пульпа совушини яхшилаш учун полиакариламид 0,1-0,31 m3 миқдорида бериб борилади. №1 қуюқлаштиргичнинг 100 g/L дан кўп бўлмаган қаттиқлик таркибли юқори оқими №2 тўпловчи(25) орқали насос ёрдамида нейтрал танлаб эритишга ҳайдалади. №1 қуюқлаштиргичнинг пастки оқими(рух кеки) Ж:Т=1,0-2,1 суюқ ва қаттиқликлар нисбатлари ва ишқорлиги рН 4,0-5,1 да насос ёрдамида Вельцлаш цехининг ФСО бўлимига ҳайдалади. Вельцлаш цехи ФСО бўлимининг қаттиқлиги 30 g/L дан кўп бўлмаган фильтрлаш маҳсулотлари №№ 1, 2 қуюқлаштиргичга келиб тушади.
4.2.10. Жараённи назорат қилиб бориш:
а) реакторларнинг эритмалари операциялар кетма-кетлигида:
- ишқорлилиги – рН метрлар кўрсаткичлари бўйича;
- сульфат кислотасининг бошланғич концентрацияси-кимёвий усуллар билан;
-аралаштиргичдаги пульпанинг ҳарорати- техник термометр билан;
б) №1 қуюқлаштиргичнинг юқори оқими
-ишқорлилиги – рН метрлар кўрсаткичлари бўйича;
-ҳарорати-техник термометр билан;
-қаттиқликларнинг таркиб миқдори-физик усуллар билан;
- компонентларнинг оғирлик улушлари: рух, кадмий, кобальт, сурьма, кремний икки оксиди,, мис, темир, маргимуш, никель, икки валентли темир, германий, қайта тикловчи-кимёвий усуллар билан
в) №1 қуюқлаштиргичнинг пастки оқими
- суюқ ва қаттиқликларнинг Ж:Т нисбатлари- физик усуллар билан;
- рух-кимёвий усуллар билан.
4.2.11. Нейтрал қуюқлаштиргичларнинг юқори оқимларини қоришмалардан тозалаш(ВСНС). Нейтрал қуюқлаштиргичларнинг юқори оқимлари(ВСНС)даги компонентларнинг таркиби:
Рух 100-125 g/L ҳарорати 55-650С
Кадмий 0,2-0,6 g/L мис 0,2-2,0 g/L
Кобальт 2.5-8 mg/L темир 60 m g/L дан кўп бўлмаган
Сурьма 0,5-1,5 mg/L никель 1-2 m g/L
Кремний икки окиси 0,1-0,3 m g/L маргимуш 0,4-1,0 mg/L
Эритманинг рН зичлиги 4,6-5,3 қаттиқлиги 2 mg/L дан ортиқ бўлмаган.
Нейтрал қуюқлаштиргичларнинг юқори оқимларини мис, кадмий, кобадбт, сурьма ва бошқа қоришмалардан тозалаш механик аралаштиргичли араштиргичларда рух чанглари билан уч босқичда амалга оширилади, рух чанги ва рух кекининг № 1, 2, 3, 4,7, 9, 10 қуюқлаштиргичларда чўкма ҳосил қилишига барҳам бериш мақсадида циркуляцион насослар билан жиҳозланган, ҳар бир аралаштиргичнинг ҳажми 70 m3 ни ташкил қиладиган аралаштиргичларда олиб борилади.
Цехга рух чанги электр ва автотранспорт воситаларида сиғими 1,3t бўлган контейнерларда транспортировка қилинади ва доимий токли электр двигателли шнекли таъминловчилар ёрдамида дозировкаланади. Рух чанги аралаштиргичга гидроювиш билан узатиб борилади.
ВСНСнинг эритмалари №6 тўпловчидан(27)насослар ёрдамида тарновлар орқали № 7 аралаштиргичга мисдан тозалашнинг биринчи босқичга узатилади. Рух чангини дозировка қилиш биринчи босқичдан кейин мис таркиби 200-500 mg/L нисбатида бўлганида амалга оширилади. №7 аралаштиргичдан пульпа тўғри оқимли тарнов орқали № 6 аралаштиргичга узатиб берилади. №6 аралаштиргичдан пульпа насослар орқали Ц-12 к №14(23) қуюқлаштиргичга ҳайдалади. №6 қуюқлаштиргичга пульпа совушини яхшилаш учун полиакариламид бериб борилади.
№14 қуюқлаштиргичнинг пастки оқими(мис кеки) кадмий цехига ҳайдалади. Мис кекининг таркиби: рухнинг оғирилик улуши 12-14% дан ортиқ эмас, кадмий 0,2% дан ортиқ эмас, мис 15% дан ортиқ бўлмаган.
№14 қуюқлаштиргичнинг устки оқими ўз оқими бўйича тарнов орқали тозалашнинг иккинчи босқичига-№1 қуюқлаштиргичга келиб тушади. Худди ўша ерга “Шлиппе” тузи эритмаси нисбат берилади сурма:кобальт(0,8-1): 1 ва айланма рух-кадмий кеки учинчи босқич тозалашларнинг фильтр-прессларидан.
Биринчи аралаштиргичдан пульпа тўғридан-тўғри оқимли тарнов орқали № 2 аралаштиргичга келиб тушади. Худди ўша ерга рух чанги умумий сарфи 30% ҳисобида берилади.
№2 аралаштиргичдан пульпа босқичма-босқичликда аралашади ва қуйилиш тарновлари орқали №№ 3, 4. 5 аралаштиргичларга берилади, №5 аралаштиргичдан Ц-12К № 15, 16 қуюқлаштиргичга қуюқлаштирилиш учун ҳайдалади. Қуюқлаштиргичга пульпа совушини яхшилаш учун полиакариламид бериб борилади.
№ 15, 16 қуюқлаштиргичларнинг пастки оқимлари (мис-кадмий кеклари) Ж:Т=2-3:1 нисбатларида кадмий цехига ҳайдалади.
4.2.12. Жараённи назорат қилиб бориш:
-№14 қуюқлаштиргичнинг устки оқими; мис-ҳар 2 соатда кимёвий усул билан.
-№15, 16 қуюқлаштиргичларнинг устки оқими; мис-1 сменада бир марта, кадмий, кобальт, сурьма ҳар 2 соатда- кимёвий усул билан.
-учинчи тозалаш босқичи фильтр-прессларнинг фильтратлари кадмий, мис, кобальт, сурьма ва темир ҳар 2 соатда бир марта. Бундан ташқари фильтр-прессларни ҳар бир бўлакларга ажратиш ва тозалашдан кейин унга №7,8 қуюқлаштиргичдан фильтратларни ташлашдан олдин худди шу фильтратда миснинг таркиби-кимёвий усул билан. №14, 15, 16 қуюқлаштиргичлардаги Ж:Т нисбатлари 1 сменада бир марта-физик усуллар билан.
Рух, кадмий, кобальт, сурьма, кремний икки оксиди, мис, темир, маргимуш, никель, икки валентли темир, германий, қайта тикловчи-кимёвий усуллар билан.
№14, 15, 16 қуюқлаштиргичларнинг пастки оқимлари- Ж:Т нисбатлари 1 сменада бир марта-физик усуллар билан.
Жараёнларни амалга ошириш ҳарорати-асбоб кўрсаткичи бўйича.
Фильтратларда сурьма таркиби- кимёвий усуллар билан.
4.2.13. Вельцлаш цехининг вельц окисларини танлаб эритиш.
Вельцлаш цехининг вельц окислари пневмотранспорт ёрдамида бўшатувчилар орқали ҳар бирининг сиғими 25 m3 бўлган қабул бункерларига узатилади, у ердан аэротаъминловчилар ва шнеклар ёрдамида аралаштиргичлар устига ўрнатилган ҳар бирининг сиғими 15 m3 бўлган № 8,9, 10, 11, 12 сарф бункерларига қайта юкланади. Чангланган ҳаво циклонларда тозаланишдан ўтказилади, кейин ФВК-90 енгли фильтрларида ингичка тозаланишлардан ўтади. Ишлатилган ҳаво қолдиқ чангланганлиги 20 mg/m3 дан ортиқ бўлмаган чангланганлик ҳолатида атмосферага чиқариб юборилади.
4.2.14.Вельц окисларни нейтрал танлаб эритиш ва пульпани қуюқлаштириш
Куйдирилган вельц окисларини нейтрал танлаб эритиш ҳар бирининг сиғими 15m3 бўлган №№ 13,14, 17, 18, 19 аралаштиргичларда даврий равишда механик ёки ҳаволи аралаштиргичлари бўлган аралаштиргичларда олиб борилади. Аралаштиргичларга қувурлар бўйлаб ишлатилган электролит узатилади. Сульфат кислотасининг бошланғич концентрацияси 120-150g/L, Зарурият талаб қилса концентрация сульфат кислотаси билан меъёрига етказилади.. Вельцокислар аэротаъминлагичлар орқали маълум бир порцияларда аралаштиргичларга сульфат кислотасининг концентрацияси 15-20 g/L бўлганича юкланади, танлаб эритиш 2-3 соат давомида олиб борилади. Нейталлизациялаш рН=4,8-5,2 барқарор нисбатга келгунича олиб борилади. Қайта тикловчиларни окислаш бевосита реакторларга юборилаётган ҳаводаги кислород ёрдамида амалга оширилади. Жараённинг ҳарорати 70-750С даражада ушлаб борилади. Қиздириш ўткир буғ ёрдамида амалга оширилади. Қайта тикловчиларни окислаш икки валентли темир таркиб миқдори 60 mg/L га етказилганча олиб борилади. Операция якунланиши билан пульпа №11 қуюқлаштиргичга @=18m ўтказилади. Қуюқлаштиргичга пульпа совушини яхшилаш учун 0,1-031/m3 миқдорида полиакариламид бериб борилади. Қатиқлик миқдор таркиби 2 g/L ортиқ бўлмаган,Fe+2 60g/L ортиқ бўлмаган ва рН 4,8-5,2. Чўкманинг баландлиги 40 сm дан ортиқ бўлмаган ҳолатида ҳажми 100m3 бўлган №2 тўпловчига(25) қуйилади, у ердан Ж:Т=1-2:1 нисботида нордон танлаб эритишга юборилади.
4.2.15. Жараённи назорат қилиб бориш:
Аралаштиргичлардаги эритма
- сульфат кислотасининг бошланғич концентрацияси, икки валентли темирнинг таркиб миқдори-кимёвий усуллар билан;
-рН-асбоблар ёрдамида;
-пульпанинг ҳарорати-техник термометр ёки асбоб ёрдамида;
№11 қуюқлаштиргичнинг устки оқими:
- рН-асбоблар ёрдамида;
-солиштирма оғирлиги, қатиқликлар миқдори, чўкманинг баландлиги-физик усуллар билан;
-икки валентли темир, рух, кадмий, маргимуш, сурьма, хлор, фтор, қайта тикловчи-кимёвий усуллар билан;
-пульпанинг ҳарорати-техник термометр ёки асбоб ёрдамида;
№11 қуюқлаштиргичнинг пастки оқими:
-Ж:Т нисбатлари -физик усуллар билан;
-рух, сувда эрийдиган рух, кислотатада эрийдиган рух, қўрғошин, кадмий, индий-кимёвий усуллар билан.
4.2.16.ОПО №11 нейтрал қуюқлаштирувчининг пастки оқимини нордон танлаб эритиш.
№11 нейтрал қуюқлаштирувчининг пастки оқимини нордон танлаб эритиш механик ёки ҳаво ёрдамида аралаштиргичли №№15, 20(V-105m3)аралаштиргичларда амалга оширилади. Аралаштиргичга ишлатилган электролит 40-55 m3 миқдорида қуйилади. Эритмада кислотанинг бошланғич концентрацияси-150-180 g/L, зарурият талаб қилса концентрация сульфат кислотаси ёрдамида меъёрига етказилади. Насос ёрдамида №11 қуюқлаштиргичнинг пастки оқими 80-85 m3 миқдоргача ҳайдалади. Қиздириш ўткир буғ ёрдамида 70-750С даражагача қиздирилади. Бу ҳарорат остида танлаб эритиш вақти-3-4 соат. №11 қуюқлаштиргичнинг пастки оқиминининг кислотасини нейтрализациялаш сульфат кислотасининг якуний барқарор 18-30g/L концентрация даражасигача олиб борилади. Танлаб эритиш якунланиши билан пульпа №12 қуюқлаштиргичга @=18m ўтказилади.
№12 қуюқлаштиргичнинг устки оқими тиниқлаштирилганидан кейин №3(25)( (V-105m3) аралаштиргичга келиб тушади, ундан насослар ёрдамида куйиндини нейтрал танлаб эритишнинг №1 аралаштиргичга юборилади. №12 қуюқлаштиргичдаги тиниқлаштирилган эритманинг баландлиги 0,4m дан кам бўлмаган миқдорда. Қуюқлаштиргичга совушини яхшилаш учун полиакариламид бериб борилади.
№12 қуюқлаштиргичнинг пастки оқими –техноген чиқиндилар(қўрғошин кеки) Ж:Т=1-2:1 нисбатларида №3,6, 8, 11(29) рамали ваккум –фильтрларнинг бункерларига ҳайдалади, рамали ваккум-фильтрлар(сават)да фильтрланади; пульпа қолдиғи №7, 9 ёки 10, 12 бункерларга ташлаб юборилади, уларда сув билан репульпаланади, ўткир буғ билан 70 0С гача бўлган ҳароратда 1 соат давомида ушлаб турилади ва насослар ёрдамида Вельцлаш цехининг ФСО бўлимига Ж:Т=1-2:1 нисбатларида ҳайдалади.
Техноген чиқиндиларни қайта ювиш учун сув сарфи(кекнингРb) 10-15 m3 битта бункерга. РВФ
саватлари ва вельцлаш цехи ФСО бўлимининг иккита фильтратларининг филт маҳсулотлари №12
қуюқлаштиргичга қайтарилади.
4.2.17. Жараённи назорат қилиб бориш:
Аралаштиргичлардаги эритма
- сульфат кислотасининг бошланғич ва якуний концентрацияси-кимёвий усуллар билан;
- пульпанинг ҳарорати-техник термометр ёки асбоб ёрдамида;
№12 қуюқлаштиргичнинг устки оқими:
- қатиқликлар миқдори, чўкманинг баландлиги-кимёвий усуллар билан;
- пульпанинг ҳарорати-техник термометр билан;
-сульфат кислотаси, Zn, Sb, Cd, Fe умумий, Fe+2, Аs, қайта тикловчи, кремний оксидининг таркиб миқдорлари- кимёвий усуллар билан.
№12 қуюқлаштиргичнинг пастки оқими:
-Ж:Т нисбатлари -физик усуллар билан;
-Рух умумий, сувда эрийдиган рух, кислотатада эрийдиган рух, қўрғошин, кадмий-кимёвий усуллар билан.
№ 7,9, 10, 12 бункерларнинг пульпалари Вельцлаш цехининг ФСО бўлимига ҳайдалишидан олдин- кимёвий усуллар билан.
4.2.18.Эритмаларни гидролитик тозалаш ва темирни гидратли темир кекига чўктириш.
№12 қуюқлаштиргичнинг устки оқимини аралашмалар(маргимуш, сурьма, темир)дан тозалаш механик ёки ҳаво ёрдамида аралаштирувчи №1 НВО аралаштиргичида олиб борилади. Сульфат кислотасининг эритмада нейтрализацияланиши №1 сарф бункерининг классификацияланган куйиндиси билан амалга оширилади. Нейтрализациялаш якуний рН 4,7-5,1 зичликга етгунича олиб борилади. Пульпанинг қиздирилиши ўткир буғ билан 70-750С гача бўлган ҳароратгча олиб борилади. Шу ҳроротда танлаб эритиш1,5-2 соат давомида амалга оширилади.Эритмани гидролитик тозалаш операцияси икки валентли темирнинг эритмадаги таркиб миқдори 60 mg/ Lга етказилгунча олиб борилади. Операция якунланиши билан пульпа № 10 қуюқлаштиргичга @=18m ўтказилади. № 10 қуюқлаштиргичнинг устки оқими катиқлиги 2g/L ва икки валентли темирнинг концентрацияси 60 mg/L дан кўп бўлмаган миқдор ҳолатида №2 тўпловчига келиб тушади. Ва НВО бўлимига насослар ёрдамида ҳайдалади.
№10 қуюқлаштиргичнинг пастки оқими(рух кеки) МООР бункери орқали вельцлаш цехининг
ФСО бўлимига ҳайдалади.
4.2.19. Жараённи назорат қилиб бориш:
№1аралаштиргичнинг пульпаси: операция босқичликларида сульфат кислотаси, икки валентли темир миқдори таркиби –кимёвий усуллар билан; рН-асбоблар ёрдамида; пульпанинг ҳарорати-техник термометр ёки асбоб ёрдамида;рух, темир, икки валентли темир умумий, сурьма, маргимуш-кимёвий усуллар билан.
№10қуюқлаштиргичнинг пастки оқимиЖ:Т-нисбатлари физик усуллар билан, рух умумий, сувда эрийдиган рух, кислотатада эрийдиган рух, икки валентли темир -кимёвий усуллар билан.
4.2.20. Технологик жараёнларда қўллаш учун реагентларни тайёрлаш
4.2.21.Полиакриламид(ПАА)ни тайёрлаш бўйича йўриқнома
ПААни тайёрлаш сиғими 70 m3 бўлган №11аралаштиргичда амалга оширилади. Аралаштиргичга 65 m3 миқдорида сув қуйилади ёки цех бошлиғининг насос ускуналари бўйича ўринбосарининг фармойишига асосан насос ёрдамида №8 тўплагичнинг тозаланган нейтрал эритмаси ҳайдалади, шундан сўнг бир вақтнинг ўзида ўткир буғ билан 50-600С гача қиздириш олиб борилади. Қиздирилган эритма ёки сувга ПАА юкланади(юкланаётган ПААнинг миқдори цех бошлиғининг ўринбосари томонидан 160 дан 300 kg/d миқдорида белгиланади). ПААнинг эритилиши 50-600С гача бўлган ҳароратда 1,5-2,0 h да ўткир буғ билан қиздиришсиз механик аралаштириш билан олиб борилади.
Тайёрланган ПАА эритмаси №11 реактордан қўл режимида дозировкаланади ва жараёнга юборилади.
4.2.22. Жараённи назорат қилиб бориш:
- жараённинг ҳарорати-техник термометр билан
4.2.23. Сурьма концентратидан Шлиппе тузи эритмасини олиш бўйича йўриқнома
Сурьма концентратидан Шлиппе тузи эритмасини олиш иш ҳажми 4,5 m3 бўлган механик аралаштиргичли аралаштиргичда амалга оширилади, кейин аралаштиргичга заҳарли натрий қўшилади ва 95-1000С гача қиздирилади. Мазкур ҳароратга етиши билан аралаштиргичга шарли тегирмонда майдаланган элементар олтингугурт қўшилади. Мазкур ҳароратда қоришмалар 30 min давомида айлантирилади, кейин сурьма концентрати юкланади ва 95-1000С ҳароратда 3-4 соат давомида танлаб эритиш олиб борилади. Танлаб эритиш операцияси якунланиши билан пульпа фильтр-прессда фильтрланади, фильтратда сурьманинг концентрацияси аниқлаб олинади, шундан сўнг сарф бакига II босқич Сu-Cd тозалашнинг қўл режимида дозировкаланиши учун юборилади.
Битта операция учун зарур бўладиган заҳарли натрий(NаОН), элементар олтингугур(S), сурьма концентратининг миқдорини Танлаб эритиш цехи бошлиғининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари айни вақтдаги мазкур материалларнинг маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма сарфларидан келиб чиққан ҳолда белгилайди.
4.2.24. Жараённи назорат қилиб бориш:
- жараённинг ҳарорати-асбоб ёрдамида ёки техник термометр билан.
-сурьманинг концентрацияси-кимёвий усул билан.
4.2.25. Натрий тиоантимонатидан Шлиппе тузи эритмасини олиш бўйича йўриқнома
SdS4x9Н2О 25% ли
Пастки бакга(4,5 m3)энг юқори сатҳ миқдоридан 10-15 сm пастроқ белгигача сув қуйилади, кейин буғ киритилади ва аралаштирилади.
Сув 65-700С га етганидан сўнг 160-200кg миқдорида Шлиппе тузи юкланади. Бакдаги люк орқали 0,5-1,0 кg миқдорида Шлиппе тузининг таркибланишига(сурьма сульфиди-маларанг қоришма) боғлиқ ҳолда қўшилади. Тайёр эритма ёрқин яшил рангга ва 9-10g/L сурьма концентрациясига эга бўлиши керак.
Эритманинг аралаштирилиш вақти 1h. Тайёр эритма II босқич тозалашнинг қўлда дозировкаланишига юборилади.
4.2.26. Жараённи назорат қилиб бориш:
- жараённинг ҳарорати-асбоб ёрдамида ёки техник термометр билан;
-сурьманинг концентрацияси-кимёвий усул билан.
Do'stlaringiz bilan baham: |