4-мавзу. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари. Режа



Download 84,87 Kb.
bet7/8
Sana21.02.2022
Hajmi84,87 Kb.
#51395
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари.

Юнон-Бақтрия давлати.

Кўпчилик тадқиқотчиларнинг эътироф этишларича, Юнон-Бақтрия давлатининг салавкийлардан ажралиб чиқиши юнон зодагонларининг қўзғолони хусусиятига эга бўлиб, унга Бақтрия аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланган Диодот бошчилик қилади. Тадқиқотчилар Юнон-Бақтрия давлати пайдо бўлган турли саналарни белгилайдилар (мил.авв. 256, 250, 248 ва 246-145 йй). Бу давлатнинг асоси Бақтрия бўлиб, баъзи ҳукмдорлар даврида (Евтидем, Деметрий, Евкратид) Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисми, Амударё ва Сирдарё ўртасидаги катта ерлар қўшиб олинади.


Юнон-Бақтрия давлатининг гуллаб яшнаган даври мил.авв. III асрнинг иккинчи ярми ва II асрнинг биринчи ярмига тўғри келади. Жанубий ҳудудлардаги бу даврга оид Жондавлаттепа, Далварзин (пастки қатламлар), Ойхоним, Қорабоғтепа каби ёдгорликлардан ҳокимлар саройлари, ибодатхоналар, турар-жойлар, меҳнат ва жанговар қуроллар, турли ҳунармандчилик буюмлари ҳамда кўплаб танга пулларнинг топилиши бу ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётдаги ривожланиш жараёнларидан далолат беради.


Юнон-Бақтрия марказлашган давлат бўлиб, ҳокимиятни подшо бошқарар эди. Давлат бир нечта вилоят (сатрапия) ларга бўлинган бўлиб, бу вилоятлар бошқарувчилари ёки ҳокимлари подшога бўйсунар эдилар. Аммо, бу даврда давлатда нечта сатрапиялар бўлганлиги ва улар қандай номланганлиги маълум эмас. Страбон маълумотларига кўра, сатрапияларга ноиб сатрапларни тайинлашда қариндошчилик анъаналарига амал қилинган бўлиши мумкин.
Юнон-Бақтрия подшолиги давлат тузилишининг муҳим томони – қўшин ва уни ташкил этиш эди. Аввало, таъкидлаш лозимки, юнон-бақтрия қўшинларининг катта қисмини бақтрияликлар ва бошқа маҳаллий аҳоли ташкил этган. Қўшиннинг асосий ҳаракатлантирувчи кучлари отлиқ-суворийлардан иборат бўлган. Қўшинлар таркибида ҳарбий филлар ҳам бўлган.
Ўз вақтида В. В. Григорьев Бақтриядаги юнон ҳокимияти ягона монархия томонидан амалга оширилмай давлатлар уюшмаси (иттифоқи) томонидан амалга оширилгани, даставвал, нисбатан кучлилар, улар орасидан «бақтрияликлар», кейин эса «уларга тобе бўлганлар» ҳақидаги концепцияни илгари сурган эди. Ҳозирги вақтда кўпчилик тадқиқотчилар Юнон-Бақтрия подшоларининг бошқарган ҳудудлари Шимолий Афғонистон, Жанубий Ўзбекистон ва Ҳиндиқушдан жанубдаги айрим вилоятлар бўлганлигини эътироф этадилар. Бу ҳудудлардаги марказлашагн давлатда Диодот I, кейин эса Евтидем I (яъни, мил.авв. III асрнинг иккинчи ярми) даврларида кучли подшо ҳокимияти мавжуд эди. Мил.авв. II асрнинг иккинчи чорагидан бошлаб Юнон-Бақтрия подшолигининг инқирозига қадар давлатда мутлақ бирлик ва барқарорлик бўлмаган.
Сўнгги йилларда олиб борилган қазишмалар натижасида топилган жуда кўплаб археологик топилмалар Амударё ўрта оқимининг ўнг ва чап қирғоғи аҳолисининг мил.авв. III-II асрлардаги ўзаро алоқаларидан дарак берибгина қолмай, бу ерларни Юнон-Бақтрия давлати таркибига кирганлигидан далолат беради. Э.В.Ртвеладзенинг фикрича, мил.авв. 250-140/130 йиллар давомида Юнон-Бақтрия давлати мустақил давлат сифатида мавжуд бўлиб, бу даврда Диодот, Евтидем, Евкратид, Гелиокл каби подшолар ҳокимиятни бошқарганлар. Мил.авв. II асрнинг иккинчи ярмига келиб кўчманчилар зарбалари ва ўзаро тахт учун курашлар натижасида Юнон-Бақтрия давлати инқирозга учради.
Яқин ва Ўрта Шарқнинг турли давлатлари, жумладан Ўрта Осиё ҳудудларида катта хронологик давр юнон-македон сулолалари сиёсий ҳукмронлиги даври сифатида изоҳланиб фанда бу давр – эллинизм даври деб аталади. Эллинизм – (Болқон ярим оролидаги Эллада шаҳри номи билан боғлиқ) бу аниқ тарихий мавжудлик бўлиб, иқтисодий ҳаётда, ижтимоий ва сиёсий тузумда, мафкура ва маданиятда эллин (юнон) ҳамда Шарқ анъаналарининг ўзаро уйғунлашуви ифодасидир.
Қадимги (антик) даврда эллин дунёси Юнонистондан Ҳинд дарёси водийсигача бўлган улкан ҳудудни қамраб олган эди. Тадқиқотчилар, эллинлашув даражасига қараб бу ҳудудни учта минтақага бўладилар. 1. Эллада; 2. Кичик Осиё, Сурия ва Миср; 3. Ефрат дарёсининг шарқидаги вилоятлар. Бу ҳудудлар тарихий адабиётларда «Эллинлашган Шарқ» тушунчасида акс этган бўлиб, унинг таркибига Месопотамия, Эрон, Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятлари, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистоннинг Александр босиб олган ҳудудлари кирган.
Александр Македонский юришлари натижасида кенг миқёсда бошланган эллинизм маданиятининг кириб келиши Бақтрия, Парфия ва Суғдиёна шаҳарлари, ҳунармандчилиги ва бадиий-амалий санъатига катта таъсир кўрсатди. Ёзма манбалар Александр номи билан боғлиқ учта шаҳар: Александрия Оксиана (Окс бўйидаги Александрия), Александрия Марғиёна (Марғиёна Александрияси), Александрия Эсхата (Чеккадаги Александрия) ҳақида маълумотлар беради. Улардан ташқари ”катойкиялар” деб номланган юнон ҳарбийлари манзилгоҳлари ҳам мавжуд эди.
Олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларидан эллинизм маданияти билан боғлиқ бўлган турар-жойлар, моддий-маънавий маданият буюмлари, танга пулларнинг топилиши бу ҳудудлардаги маҳаллий маданиятга эллин анъаналари (шаҳарсозлик, ҳайкалтарошлик, бадиий-амалий санъат, алифбо ва бошқ.) кучли таъсир этганидан далолат беради. Шу билан биргаликда бу топилмалар маҳаллий маданиятдаги ривожланиш қадимги (антик) давр Шарқ ва Ғарб маданиятининг ўзаро уйғунлашуви натижасида ўзига хос маданият даражасига кўтарилишининг ҳам гувоҳидир.



Download 84,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish